иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари

PPT 2,7 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1478520239_64167.ppt i-бўлим. иқтисодий ривожланишнинг умумий асослари 1-мавзу. «иқтисодиёт назарияси» фанининг предмети ва билиш услублари 1. иқтисодиёт ва унинг бош масаласи. 2. иқтисодиёт назариясининг фан сифатида шаклланиши. 3. иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва вазифалари. 4. иқтисодий қонунлар ва категориялар (илмий тушунчалар). 5. иқтисодий жараёнларни илмий билишнинг усуллари. иқтисодиёт – моддий ва номоддий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилишни акс эттирувчи ижтимоий хўжалик. иқтисодиётнинг доимий ва бош масаласи – эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги. чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, кишиларнинг яшаши, камол топиши учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришга қаратилган, бир-бири билан боғлиқликда амал қиладиган турли-туман фаолиятлар иқтисодий фаолият деб аталади. илова. товарлар, хизматлар ва ресурсларнинг такрор ишлаб чиқариш фазаларидаги ҳаракати ишлаб чиқариш – инсоният жамиятининг ҳаёт кечириши ва ривожланиши учун зарур моддий неъматларни яратиш жараёни. тақсимот – ишлаб чиқарилган маҳсулотдаги ҳар бир хўжалик юритувчи субъектнинг иштироки, улуши (миқдори, пропорцияси) ни аниқлаш жараёни. айирбошлаш …
2
опиши учун зарур бўлган барча моддий ва номоддий буюмларга бўлган хоҳиш ва истаклари. эҳтиёжларнинг ўсиб бориш қонуни – иқтисодий қонун бўлиб, унга кўра кишиларнинг эҳтиёжи миқдор ва сифат жиҳатидан ўзгаради, авлоддан авлодга ўсиб боради. иқтисодиёт муаммоси шундаки, жамият эга бўлган ишлаб чиқариш ресурслари доимо чекланган. шунингдек кишилар турли неъматларни яратиш бўйича иқтисодий фаолиятда фойдаланувчи ишлаб чиқариш омиллари чекланган. бу чекланиш жамият олдига танлаш муаммоси – эҳтиёжларни етарлича тўлиқ қондириш учун эга бўлган чекланган ресурслар (ишлаб чиқариш омиллари) ни қандай идора қилишни қўяди. танлаш муаммоси жамият олдига қуйидаги уч асосий масалани қўяди: ишчи кучи ер капитал ресурслар чекланган эҳтиёжлар табиий маънавий ижтимоий чексиз нима ишлаб чиқариш – айнан қандай товарларни ва қанча миқдорда ишлаб чиқариш лозим; қайси эҳтиёжларни энг муҳим ҳисоблаш ҳамда турли-туман товар ва хизматларни ишлаб чиқаришда камёб ресурсларни қандай тақсимлаш. қандай ишлаб чиқариш – товарлар қайси ресурслар ёрдамида ишлаб чиқарилади. биринчи масала ҳал этилгач, ишлаб чиқариш технологиясини танлаш – …
3
анбаи ер ва меҳнат эканлигини эътироф этган. меҳнат бойликнинг отаси, ер унинг онаси деган ибора унга тегишлидир. а.смит “халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот” (1776 й.) асарида талаб ва таклиф асосида шаклланадиган эркин нархлар асосида бозор ўз-ўзини тартибга солиши (“кўринмас қўл”) ғоясини илгари суради. инсонни фаоллаштирадиган асосий рағбат шахсий манфаатдир деб кўрсатади. д.рикардо қийматнинг турли синфлар даромадлари ва фойданинг ягона манбаи меҳнат эканлигини кўрсатади. иқтисодиёт назарияси фан сифатида шаклланиши жараёнида вужудга келган асосий ғоявий оқимлар: 5-илова иқтисодиёт назариясидаги янги оқимлар (xix аср охири ва хх аср бошлари ) маржинализм вакиллари (marginal – кейинги, қўшилган) – кейинги товар нафлилиги, қўшилган меҳнат ёки ресурс унумдорлигининг пасайиб бориши назарияларини ишлаб чиққан. кейинги товар нафлилигининг камайиб бориши қонуни бу оқимнинг асосий принципи ҳисобланади. шунга кўра, нарх харажатга боғлиқ бўлмай, кейинги нафлилик асосида белгиланади. маржинализм асосчилари к.менгер, ф.визер, е.бем-баверк, у.жевонс ҳисобланади. неоклассик мактаб (асосчиси альфред маршалл) бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг аралашувини чеклаш ғоясини илгари …
4
ерализм (ф.хайек, й.шумпетер, л.эрхард) – асосий эътиборни давлатнинг иқтисодиётига аралашувини энг кам даражага келтиришга, хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратиш лозимлигини уқтирди. монетаризм – (м.фридман) иқтисодиётни бошқаришни, пул муомаласини тартибга солиш орқали амалга ошириш мумкинлигини асослаб беради. институционализм – тарафдорлари ( т.веблен, ж.гелбрейт) фикрига кўра, хўжалик юритувчилар ўртасидаги муносабатлар нақафат иқтисодий, балки ноиқтисодий омиллар таъсирида вужудга келади. шу сабабли иқтисодиётга институционал ўзгаришлар орқали ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. 7-илова. «иқтисодиёт назарияси» дарсликларида фаннинг предметига берилган таърифлар 8-илова иқтисодиёт назариясининг вазифалари билиш вазифа амалий вазифа услубий вазифа ҳар қандай фан каби иқтисодиёт назарияси ҳам фундаментал аҳамиятга эга: жамиятда инсонларнинг табиат ашёлари, бошқа моддий ашёлар ҳамда ўзаро бир-бирлари билан алоқаларида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни тадқиқ этиб, бизни ўраб турган олам тўғрисидаги фикрларимизни кенгайтиради. амалий иқтисодиётнинг асосий мақсади чекланган ресурслардан унумли фойдаланиб иқтисодий ўсишни таъминлаш ва шу асосда ўсиб борувчи эҳтиёжларни қондира боришдан иборат. иқтисодиёт назарияси фанининг ўзи, таҳлили ва унинг тамойиллари, олинган хулосалар, тадқиқ этилаётган …
5
ароитида хўжалик юритиш қонун ва қонуниятларини ўрганувчи фан. макроиқтисодиёт – иқтисодиётни бир бутунлигича ёки катта гуруҳларга бирлаштирилган элементларини ўрганувчи иқтисодиёт назарияси бўлими. “иқтисодиёт назарияси” фанининг бошқа фанлар билан алоқаси. 9-илова умумий иқтисодиёт – иқтисодий тизимни бир бутун ҳолда ўрганади ижтимоий (фискал)иқтисодиёт-мустақил объект сифатида қаралувчи, алоҳида функционал кўринишлардаги иқтисодий амалиётни тадқиқ қилади умумий иқтисодий назария меҳнат иқтисодиёти маркетинг молия ва кредит иқтисодий статистика тармоқ иқтисодиёти – халқ хўжалигининг алоҳида тармоғидаги ишлаб чиқариш қонуниятларини ўрганади табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти қурилиш иқтисодиёти транспорт иқтисодиёти иқтисодиёт бизнес назарияси иқтисодий тизим назарияси иқтисодий таълимотлар тарихи сиёсий иқтисод иқтисодиёт назарияси ва ҳ.к ва ҳ.к иқтисодий билимлар таркиби ва ҳ.к 10-илова иқтисодий тадқиқотларнинг икки соҳаси микроиқтисодиёт макроиқтисодиёт ўрганади ўрганади фирма, уй хўжалиги, тармоқ, муайян маҳсулот нархи ва ҳ.к. алоҳида иқтисодий бирликларни иқтисодий тизимларни умумийликда жаҳон ёки мамлакат иқтисодиёти, иқтисодиётнинг давлат сектори ва ҳ.к. 11-илова иқтисодий қонун – иқтисодий ҳаётнинг турли томонлари, иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги доимий, такрорланиб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари" haqida

1478520239_64167.ppt i-бўлим. иқтисодий ривожланишнинг умумий асослари 1-мавзу. «иқтисодиёт назарияси» фанининг предмети ва билиш услублари 1. иқтисодиёт ва унинг бош масаласи. 2. иқтисодиёт назариясининг фан сифатида шаклланиши. 3. иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва вазифалари. 4. иқтисодий қонунлар ва категориялар (илмий тушунчалар). 5. иқтисодий жараёнларни илмий билишнинг усуллари. иқтисодиёт – моддий ва номоддий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилишни акс эттирувчи ижтимоий хўжалик. иқтисодиётнинг доимий ва бош масаласи – эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги. чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, кишиларнинг яшаши, камол топиши учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб бе...

PPT format, 2,7 MB. "иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.