иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва услуби

DOCX 46,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1493312812_68080.docx иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва услуби режа: 1. иқтисодиёт ва унинг бош масаласи. 2. иқтисодий билимларнинг вужудга келиши ва иқтисодий фанларнинг шаклланиши. 3. иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва вазифалари. 4. иқтисодий қонунлар ва категориялар (илмий тушунчалар). 5. иқтисодий жараёнларни илмий билишнинг услублари. 1. иқтисодиёт ва унинг бош масаласи иқтисодиёт назарияси фанининг предметини билиб олишдан олдин иқтисодий фаолиятнинг мазмуни тўғрисида тушунчага эга бўлиш ва энг аввало, иқтисодиётнинг ўзи нима, деган саволга жавоб бериш лозимдир. бугун ҳаммага маълумки, кишилар яшашлари, сиёсат, санъат, адабиёт, фан, маърифат, маданият, таълим билан шуғулланишлари учун ҳаётий неъматларни истеъмол қилишлари, кийинишлари ва турли хил хизматлардан баҳраманд бўлишлари керак. бунинг учун эса озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой ва турли хизматлардан иборат ҳаётий воситалар зарур. кишилар бундай ҳаётий воситаларга эга бўлиши учун турли соҳаларда фаолият кўрсатади. инсоннинг бу турли фаолиятлари ичида энг асосийси, уларнинг яшаши ва камол топишини таъминлайдиган моддий ва маънавий неъматларни ишлаб чиқариш ҳамда хизматлар кўрсатишдан иборат бўлган иқтисодий …
2
одиёт – бу иқтисодий неъматларни такрор ишлаб чиқариш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар ҳамда уларни тартибга солувчи механизмлар ва турли даражадаги муассасаларнинг маълум даражада тартибга солинган тизимидир. бошқача айтганда иқтисодиёт - бу зарурий ҳаётий неъматлар яратиш йўли билан жамият эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилувчи хўжалик тизимлари мажмуасидир. ҳар қандай иқтисодиёт бир қатор зарурий бўғинлар ва умумий таркибий тузилмалардан иборат бўлади. булар ичидан ишлаб чиқаришнинг технологик усули, ижтимоийиқтисодий ва ташкилий-иқтисодий муносабатлар, ижтимоий меҳнат тақсимоти ва ихтисослашиш, жамиятнинг иқтисодий ресурс салоҳияти ва устқурмавий тузилмаларини алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. иқтисодиёт доирасида моддий бойликларни, яъни жамият учун зарур бўлган неъматларни такрор ишлаб чиқариш жараёни рўй беради. иқтисодий фанда такрор ишлаб чиқариш қисқариб борувчи, оддий ва кенгайтирилган турларга ажратилади. қисқариб борувчи такрор ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш ҳажми камайиб бориш тартибида такрорланса, унинг оддий турида бир меъёрда, ўзгармасдан ва кенгайтирилган турида эса кенгайиб бориш тартибида такрорланади. товарлар, хизматлар ва ресурсларнинг ҳаракати бўйича такрор ишлаб чиқариш - ишлаб …
3
ошлаш жараёни пул воситасида амалга оширилади. такрор ишлаб чиқаришнинг охирги босқичи истеъмол жараёнидир. бу жараёнда товарлар ва хизматлар ўзларининг пировард истеъмолчиларини топади ҳамда турли хил эҳтиёжларни қондиришга хизмат қилади. истеъмол икки турга бўлинади: унумли ва шахсий истеъмол. ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилиб, унумли истеъмол қилинади. истеъмол буюмлари шахсий истеъмол жараёнида фойдаланилади, ва шу орқали уларнинг ўрнига янгисини ишлаб чиқариш зарурияти пайдо бўлади. шундай қилиб, товарлар, хизматлар ва ресурсларнинг ҳаракати доимо тўхтовсиз такрорланиб узлуксиз янгиланиб турадиган жараёндир. тақсимот жараёни ишлаб чиқариш жараёни истеъмол жараёни айирбошлаш жараёни 1-чизма. товарлар, хизматлар ва ресурсларнинг такрор ишлаб чиқариш жараёнларидаги ҳаракати. инфратузилма – бу ишлаб чиқариш ва айирбошлашнинг меъёрида рўй бериши ҳамда кишилар турмуш кечиришининг умумий шарт-шароитини ташкил қилувчи соҳалар. инфратузилма турлари: · ишлаб чиқариш инфратузилмаси. · ижтимоий инфратузилма. · бозор инфратузилмаси. иқтисодиётнинг доимий ва бош масаласи жамият эҳтиёжларининг чексизлиги ҳамда иқтисодий ресурсларнинг чекланганлигидир. иқтисодиётнинг асосий муаммоси – бу иқтисодий ресурслар …
4
йиллар оша бизга етиб келган қуръони каримни, ҳадисларни, қобусномани, бобокалонларимиз абу али ибн сино, абу носир форобий, абу райхон беруний, алишер навоий, мирзо улуғбек асарларини ўқир эканмиз уларда инсоннинг яшаши учун табиат эҳсонлари етарли эмаслиги, ижодий меҳнат қилиш кераклиги қайта-қайта уқтирилганлигига яна бир карра амин бўламиз. шуниси муҳимки, улар ҳеч бир инсон ўзи учун зарур бўлган истеъмол буюмларнинг барчасини ўзи яратолмаслигини, шунинг учун бир-бири билан иқтисодий алоқада, муносабатда бўлишлари объектив зарурият эканлигини ҳам қайд қилганлар. бундан ташқари уларнинг асарларида доимо хўжаликларнинг барча турларида (уй, шаҳар, давлат) даромад билан харажат мувозанатига катта эътибор бериш лозимлиги, пулнинг мазмуни ва унинг келиб чиқиш сабаблари ёритилган. қадимги дунё олимлари иқтисодиётни изчил ўрганиш асосида унинг кўпгина қонун-қоидаларини, тушунчаларини ёритиб берган бўлса ҳам, ҳали иқтисодий фан илмий билимнинг алоҳида соҳаси сифатида шаклланмаган эди. иқтисодёт назарияси фани кўпгина мамлакатларда миллий бозор шаклланган ва жаҳон бозори вужудга келаётган даврларда дастлаб «сиёсий иқтисод» номи билан шакллана бошлади. сиёсий иқтисод …
5
б аталган. бу оқим тарафдорлари одамларнинг, жамиятнинг бойлиги (пулдан, олтиндан иборат бойлик) савдода, асосан ташқи савдода–муомала жараёнида пайдо бўлади, кўпаяди, савдода банд бўлган меҳнат унумли меҳнат, бошқа меҳнатлар эса унумсиздир, деб тушунтиради. кейинчалик айирбошлаш яъни савдо жараёнида ҳеч қандай бойлик яратилмаслиги, қийматнинг кўпаймаслиги маълум бўлиб қолди. фақат айрибошлашнинг эквивалентлик тартиби, яъни тенг меҳнатга тенг меҳнат мувозанати бузилган тақдирда бойлик бировлар фойдасига қайта тақсимланади, натижада кимдир бойиб, кимдир қашшоқлашиб боради. «физиократлар» меркантилистлардан фарқли ўлароқ, бойлик қишлоқ хўжалигида яратилади ва кўпаяди, деган ғояни олға сурдилар. уларнинг вакили бўлган ф.кенэ томонидан машҳур жадвал ишлаб чиқилди. кейинчалик иқтисод фанининг классик мактаби намоёндалари бўлмиш а.смит, у.петти, д.рикардо каби атоқли иқтисодчи олимлар бойлик фақатгина қишлоқ хўжалигидагина эмас, балки шу билан бирга саноат, транспорт, қурилиш ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳам яратилишини исботлаб бердилар ва ҳамма бойликнинг онаси ер, отаси меҳнат, деган қатъий илмий хулосага келдилар. шуни айтиш керакки, а.смитнинг «кўринмас қўл» принципи ҳозирги кунда жуда кўп …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва услуби" haqida

1493312812_68080.docx иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва услуби режа: 1. иқтисодиёт ва унинг бош масаласи. 2. иқтисодий билимларнинг вужудга келиши ва иқтисодий фанларнинг шаклланиши. 3. иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва вазифалари. 4. иқтисодий қонунлар ва категориялар (илмий тушунчалар). 5. иқтисодий жараёнларни илмий билишнинг услублари. 1. иқтисодиёт ва унинг бош масаласи иқтисодиёт назарияси фанининг предметини билиб олишдан олдин иқтисодий фаолиятнинг мазмуни тўғрисида тушунчага эга бўлиш ва энг аввало, иқтисодиётнинг ўзи нима, деган саволга жавоб бериш лозимдир. бугун ҳаммага маълумки, кишилар яшашлари, сиёсат, санъат, адабиёт, фан, маърифат, маданият, таълим билан шуғулланишлари учун ҳаётий неъматларни истеъмол қилишлари, кийинишлари ва турли хил хизматлардан баҳрама...

DOCX format, 46,7 KB. "иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва услуби"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.