солиқ сиёсати ва унинг асосий йўналишлари

DOC 165.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1354018986_40298.doc соли= сиёсати ва унинг асосий йыналишлари www.arxiv.uz режа: 1. солиқ сиёсати ва унинг ҳуқуқий асослари. 2. солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишда давлатнинг роли. 3. ўзбекистон республикаси солиқ сиёсатининг хусусиятлари ва йўналишлари. 1. солиқ сиёсати ва унинг ҳуқуқий асослари. жамият иқтисодий тараққиёти бир томондан унинг ички механизмига боғлиқ бўлса, иккинчи томондан бошқарувнинг характерига, ижтимоий-сиёсий ҳолатга, мувозанатга боғлиқ бўлади. оддий қилиб айтганда устқурмага ҳа м бевосита боғлиқдир. мазкур жараёнда ижтимоий сиёсат алоҳида роль ўйнайди. ижтимоий сиёсат ўз навбатида ички ва ташқи маданий-маърифий, сиёсий, иқтисодий сиёсат кабиларга бўлинади. иқтисодий сиёсат ҳам ўз навбатида молия, пул-кредит, бюджет, солиқ сиёсати каби турларда амал қилиб, уларни яхлитлиги макроиқтисодий даражада қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари фаолиятларининг асосий ажралмас қисмига айланади. шу ўринда солиқ сиёсатининг мазмунига тўхталиб ўтадиган бўлсак, юқорида қайд этилганидек, солиқ сиёсати - бу иқтисодий сиёсатнинг ажралмас бир бўлаги бўлиб, давлатнинг муайян даврда аниқ мақсадларга қаратилган солиқ соҳасидаги фаолиятидир. у …
2
» ги (1991 йил 15 феврал), «ўзбекистон республикасининг фуқаролари, ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаганларнинг даромад солиғи тўғрисида» ги (1991 йил 15 феврал), «маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўғрисида» ги (1993 йил 7 май) қонунлари, ўзбекистон республикаси президентининг фармонлари, ўзбекистон республикаси вазирлар кенгаши ва вазирлар маҳкамасининг қарорлари каби меъёрий ҳужжатлардан иборат бўлган бўлса, 1997 йилда қабул қилинган ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси ва ўзбекистон республикасининг «давлат солиқ ҳизмати тўғрисида» ги қонуни юқоридаги ҳужжатларнинг айримларини ўз кучини йўқотишига олиб келган бўлса, айримларининг ҳуқуқий базасини кенгайишига, кучайишига ҳизмат қилиб келмоқда. «ўзбекистон республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида» ги қонунга мувофиқ, шу кундан эътиборан ўзбекистон республикаси ўзининг мустақил солиқ сиёсатини олиб боради. ўзбекистон республикасининг конституциясида фуқароларнинг бурчларига солиқларни тўлаш мажбурияти ҳам киритилган: «фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлашга мажбурдирлар» . шунингдек республикамиз ҳудудида ягона солиқ тизими амал қилиши ва уни белгилаш ваколати ҳақидаги жумлалар келтирилган: «ўзбекистон республикаси ҳудудида ягона солиқ тизими амал қилади. солиқлар жорий қилишга …
3
ан ҳолда амалга ошириш ғояларининг яхлитлигидир. мамлакатимизда солиқ концепцияси президентимиз и.а. каримов томонидан чуқур илмий асосда ишлаб чиқилган бозор иқтисодиётига ўтиш концепциясига асосланади. агар солиқ концепцияси қанчалик чуқур илмий асосга эга бўлса, солиқ сиёсатининг барқарорлиги шунчалик мустаҳкам таъминланади. ўз навбатида солиқ концепцияси эса солиқлар соҳасидаги чуқур илмий тадқиқот ишлари ҳамда солиқ амалиётида орттирилган бой тажрибаларни ўзаро уйғунлигига асосланган ғояларнинг самарадорлигига боғлиқ бўлади. шунингдек, солиқ сиёсати барқарорлигини таъминлашда унинг стратегияси ва тактикаси ишлаб чиқилиши лозим. амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар хусусияти ва муддатини эътиборга олиб солиқ сиёсати: солиқ сиёсати стратегияси ва солиқ сиёсати тактикасига бўлинади. солиқ сиёсати стратегиясида муайян узоқроқ муддатга мўлжалланган солиққа оид иқтисодий муносабатларни асосий йўналишлари ва чора-тадбирлари ифодаланади. бу эса ўз навбатида илмий асосланган солиқ концепцияси билан бевосита боғлиқдир. масалан, республикамизда жамият тараққиётининг асосий стратегияси қилиб эркин, очиқ бозор иқтисодиётига, эркин фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий, демократик жамият қуриш белгиланган. солиқ борасидаги устувор стратегик вазифа эса давлат бюджети ва …
4
аси сифатида қаралади. солиқ сиёсати концепцияси солиқ сиёсати стратегиясига нисбатан, солиқ сиёсати стратегияси эса солиқ сиёсати тактикасига нисбатан барқарор, яъни кам ўзгарувчан бўлиб, уларнинг барчаси бир-бирига боғлиқ ҳолда, бир-бирини тўлдириб туради хамда яхлит ҳолда солиқ сиёсатинининг моҳиятини ташкил қилади. солиқ сиёсати таркибий жиҳатдан қуйидаги йўналишларда амалга оширилади: - мамлакат миқёсида амал қилувчи солиқлар ва солиқсиз тўловларни қонуний жорий этиш; - амал қилаётган солиқларни самарали ишлашини таъминловчи механизм шакллантириш ва такомиллаштириш, солиққа оид қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириб бориш; - солиқ сиёсатини амалга оширувчи тегишли ваколатли органларни ташкил этиш ва уларни ушбу соҳадаги вазифаларини белгилаш; - солиққа тортиш тизимини шакллантиришга қаратилган чуқур илмий тадқиқотни амалга ошириш ва уларни жорий этишни ташкил этиш. 2. солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишда давлатнинг роли. юқорида қайд қилинганидек, солиқ сиёсати давлат, яъни унинг ваколатли органлари томонидан олиб борилади. агар ушбу ваколатли органлар ҳокимият тури нуқтаи-назаридан олиб қараладиган бўлса, қонун чиқарувчи, ижро этувчи …
5
, адлия вазирлиги, иқтисодиёт вазирлиги, маҳаллий ҳокимиятлар ва бошқа тегишли органлар томонидан олий мажлис томонидан қонун йўли билан жорий этилган солиқлар ва солиқларга тенглаштирилган мажбурий тўловларнинг ишлаш механизмини таъминлашга хизмат қилувчи ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар орқали уларнинг ижроси таъминланади. бунда албатта ижро ҳокимиятининг бир бўғини ҳисобланган давлат солиқ қўмитасининг солиқ сиёсати ижросини таъминлашдаги алоҳида ўринга эга эканлигини қайд этиш лозим. бундан ташқари, ҳар йилнинг охирида келгуси йил учун амал қиладиган солиқлар ва солиқларга тенглаштирилган мажбурий тўловлар бўйича солиқ ставкаларини тасдиқлаш, ўзгартиришлар киритиш ваколати вазирлар маҳкамасига берилган. солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар бўғинлари билан бирга суд ҳокимиятининг бўғинлари ҳам алоҳида аҳамиятга эга. суд ҳокимияти томонидан қонуний амал қилаётган солиқлар ва солиқларга тенглаштирилган мажбурий тўловларнинг ўз вақтида бюджетга келиб тушиши устидан назорат ўрнатилиб, солиқ қонунчилиги бузилишларини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар қўлланади. солиқ сиёсатини ишлаб чиқишда нафақат алоҳида олинган муассасалар бевосита қатнашади, шунингдек, уни ишлаб чиқишда …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "солиқ сиёсати ва унинг асосий йўналишлари"

1354018986_40298.doc соли= сиёсати ва унинг асосий йыналишлари www.arxiv.uz режа: 1. солиқ сиёсати ва унинг ҳуқуқий асослари. 2. солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишда давлатнинг роли. 3. ўзбекистон республикаси солиқ сиёсатининг хусусиятлари ва йўналишлари. 1. солиқ сиёсати ва унинг ҳуқуқий асослари. жамият иқтисодий тараққиёти бир томондан унинг ички механизмига боғлиқ бўлса, иккинчи томондан бошқарувнинг характерига, ижтимоий-сиёсий ҳолатга, мувозанатга боғлиқ бўлади. оддий қилиб айтганда устқурмага ҳа м бевосита боғлиқдир. мазкур жараёнда ижтимоий сиёсат алоҳида роль ўйнайди. ижтимоий сиёсат ўз навбатида ички ва ташқи маданий-маърифий, сиёсий, иқтисодий сиёсат кабиларга бўлинади. иқтисодий сиёсат ҳам ўз навбатида молия, пул-кредит, бюджет, солиқ сиёсати каби турларда амал қ...

DOC format, 165.0 KB. To download "солиқ сиёсати ва унинг асосий йўналишлари", click the Telegram button on the left.