"давлат буджети ва солиқ сиёсати"

DOCX 18 pages 71.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 18
8-мавзу. иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг буджет-солиқ сиёсати воситалари режа 8.1. давлат буджети — давлат пул ресурсларининг асосий фонди ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солисбнинг воситаси 8.2. солиқлар давлат буджети даромадининг асосий манбайи ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тартибга солиш воситаси сифатида 8.3. иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш усуллари ва воситалари тизимида солиқ имтиёзлари 8.4. иқтисодиётни тартибга солишда солиқ тизимини такомиллаштириш таянч сўз ва иборалар: буджет, буджет тизими, давлат буджети, маҳаллий буджет, солиқлар, солиқларнинг вазифалари, солиқ юки, солиқ имтиёзи, солиқ органлари, иқтисодий ўсиш. 8.1. давлат буджети — давлат пул ресурсларининг асосий фонди ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солисбнинг воситаси миллий иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизмида тартибга солислминг буджет-солиқ ва кредит шаждлари муҳим ўринни эгаллайди. давлат буджетида жамият иқтисодий муносабатларининг давлат даромадларининг шаклланиши ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ қисми намоён бўлади. солиқлар, заёмлар ва бошқалар асосида давлат буджети даромадлари шакллантирилиши орқали йирик молиявий ресурслар жамланади. ушбу ресурсларнинг умумий ҳажми ялм га нисбатан …
2 / 18
жетининг роли каттадир. буджетнинг такрор ишлаб чиқаришга таъсири, иқтисодиёт ва маданиятни ривожлантириш, таркибий қайта қуришни амалга ошириш учун зарур бўлган молиявий ресурслар билан таъминлашда намоён бўлади. буджет давлатнинг иқтисодий сиёсатини юритишда муҳим восита бўлиб ҳисобланади. буджетга иқтисодий ривожланишни тартибга солиш дастаги, такрор ишлаб чиқаришни олдиндан аниқлаш жараёнида, яъни ишлаб чиқариш кучларига ва ишлаб чиқариш муносабатларини такомиллаштиришга таъсир этувчи воситаси сифатида қаралади. алоҳида даврларда эса, хўжалик-ташкииий фаолиятига, давлат сиёсати ва иқтисодий сиёсатни илмийлик даражасига боглиқ ҳолда ислоҳотларни амалга оширишда буджетнинг роли каттадир. асосий ишлаб чиқариш кучлари бўлган ишлаб чиқариш ходимлари малакасини оширишдаги муҳим вазифалар ҳам буджетга боғлиқдир. давлат молияси ўз ичига марказий давлат, маҳаллий ҳокимият буджети ҳамда социал суғурта тизимини олади. давлат буджети орқали миллий даромаднинг 50 фоиздан ортиғи қайта тақсимланади. ўзбекистон давлат буджети халқ хўжалигини, айниқса, мам-лакатнинг миллий мустақиллигини таърнинлайдиган тармоқларрии ривожлантириш, ижтимоий соҳаларни молиялаштириш, аҳолини ижти-моий ҳимоялаш, миллий мудофаа ҳамда бошқаришга кета-диган харажатларга ишлатилади. иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири …
3 / 18
увчилар ўртасида вужудга келадиган ўзаро муносабатларни ўзида ифодалайди. ўзбекистон республикасида молия вазирлиги давлат фискал сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул ҳисобланади. у давлат буджети лойиҳасини тайёрлайди, давлат буджети маблағларининг тушуми ва сарфи тартибини белгилайди ҳамда улар устидан назоратни амалга оширади; республика буджети харажатларини амалга оширади; буджет маблағлари олувчиларнинг давлат буджети маблағларидан фойдаланишини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, умуммажбурий тусдаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади. қуйидагилар давлат буджети даромадларининг асосий манбалари ҳисобланади: 1. солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловлар. 2. давлатнинг молиявий ва бошқа активларининг жойлаштири-лиши, фойдаланишга берилиши ва сотилишидан олинган даромадлар. 3. мерос олиш, ҳадя этиш ҳуқуқи бўйича давлат мул-кига ўтган пул маблағлари. 4. юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек, чет эл давлатларидан келган қайтарилмайдиган пул тушумлари. 5. резидент-юридик шахсларга ва чет эл давлатларига берилган буджет ссудаларини қайтариш ҳисобига тушадиган тўловлар ва бошқалар. ушбу давлат буджети даромадларининг таркибий ўзгаришлари охирги йиллар бўйича бевосита солиқларда пасайиш, билвосита солиқларда эса …
4 / 18
ди: 1. буджет маблағлари олувчиларнинг жорий харажатлари. 2. жорий буджет трансфертлари. 3. капитал харажатлар: - асосий фондлар ва воситаларни (улар билан боғлиқ ишлар ва хизматлар ҳам шулар жумласига киради) давлат эҳтиёжлари учун олиш ва такрор ишлаб чиқариш; - чет элда давлат эҳтиёжлари учун ер ва бошқа мол-мулк олиш; - давлат эҳтиёжлари учун ерга бўлган ҳуқуқни ва бошқа номоддий активларни олиш; - давлат захираларини вужудга келтириш. 4. капитал харажатларни қоплаш учун юридик шахсларга бериладиган буджет трансфертлари. 5. резидент-юридик шахсларга ва чет эл давлатларига бериладиган буджет ссудалари. 6. давлат мақсадли жамғармаларига бериладиган буджет дотациялари ва буджет ссудалари. 7. давлат қарзини қайтариш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича тўловлар ва бошқа харажатлар. 8.1.2-жадвал давлат буджет: харажатлари ( ялмга %ҳисобида)1 кўрсаткичлар 2014 2015 2016 2017 2018 харажатлар -жами 22,2 22,9 21,7 21,5 21,6 жжтитноий соҳа 9,6 10,2 10,6 10,7 _11,0 ижтимоий ҳимоя 1,9 2,3 2,1 1,8 1,8 иқтисодиётга харажатлар 2,5 | 2,7 | 2,5 | …
5 / 18
шароитида ўзбекистон респуб-ликаси иқтисодиётини таркибий қайта қуришда буджет муҳим ўринни эгаллайди. ўзбекистон республикаисининг давлат буджети даромадлари-нинг таркиби унинг зарур такрор ишлаб чиқариш мутаносиблигини таъминлаш, иқтисодий сиёсатининг муҳим вазифаларини ҳал этишдаги ўрни ҳақида яққол тасавурларни беради. давлат буджет орқали илмни, илмий тадқиқот ишларини молиялаштиришда фаол иштирок этади. бир қатор мамлакатларда илмий техник тараққиёт лойиҳа ишлари (иттли) га умумий буджет харажатларнинг 50 % ажратилади. (ақш - 46,4 %, франсияда - 49,3 %)* буджет ресурслари иттли билан бир қатор тарнспорт ва информацион тузилмани яратишга ҳамда аҳолини маълумот даражасини оширишга йўналтирилади. 8.2. солиқлар давлат буджети даромадининг асосий манбайи ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тартибга солиш воситаси сифатида солиқлар ва уларнинг ҳажми давлат буджети харажатлари миқдорига боғлиқ бўлиб, буджет даромад қисмининг 90 ва ундан ортиқроқ қисмини ташкил этади. солиқлар — миллий даромаднинг бир қисмини давлат мулкига айланиш хусусиятига эга. шунинг учун солиқларнинг ундирилиши — бу миллий даромаднинг бир қисмини давлат ихтиёрига ўтказиш жараёни ҳисобланади. ривожланган мамлакатларда солиқлар …

Want to read more?

Download all 18 pages for free via Telegram.

Download full file

About ""давлат буджети ва солиқ сиёсати""

8-мавзу. иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг буджет-солиқ сиёсати воситалари режа 8.1. давлат буджети — давлат пул ресурсларининг асосий фонди ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солисбнинг воситаси 8.2. солиқлар давлат буджети даромадининг асосий манбайи ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тартибга солиш воситаси сифатида 8.3. иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш усуллари ва воситалари тизимида солиқ имтиёзлари 8.4. иқтисодиётни тартибга солишда солиқ тизимини такомиллаштириш таянч сўз ва иборалар: буджет, буджет тизими, давлат буджети, маҳаллий буджет, солиқлар, солиқларнинг вазифалари, солиқ юки, солиқ имтиёзи, солиқ органлари, иқтисодий ўсиш. 8.1. давлат буджети — давлат пул ресурсларининг асосий фонди ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солисбнинг восита...

This file contains 18 pages in DOCX format (71.3 KB). To download ""давлат буджети ва солиқ сиёсати"", click the Telegram button on the left.