soliqlarning funktsionalari va elementlari

DOCX 18 pages 54,5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 18
1.2-мавзу. солиқларнинг функциялари ва элементлари режа 1. солиқларнинг функциялари ва вазифалари 2. солиққа тортиш тамойиллари 3. солиқ назариясининг элементлари. таянч сўз ва иборалар солиқ, функция, вазифа, давлат бюджети, бюджет даромадлари, солиқ тамойиллари, солиқ элементлари, солиқ субъекти, солиқ агенти, солиқ объекти, солиққа тортиш предмети, солиқ базаси, солиққа тортиш бирлиги, солиқ ставкаси, солиқ имтиёзлари, солиқ юки. 1. солиқларнинг функциялари ва вазифалари солиқларнинг иқтисодий моҳияти давлат билан ҳуқуқий ва жисмоний шахслар ўртасида вужудга келувчи объектив мажбурий тўловларга асосланган молиявий муносабатлар орқали характерланади. бу молиявий муносабатлар махсус ижтимоий характерга эга бўлиб, миллий даромаднинг бир қисми бўлган пул маблағларини давлат ихтиёрига сафарбар қилишга хизмат қилади. солиқларнинг моҳияти уларнинг бажарадиган функцияларидан келиб чиқади. ҳар бир иқтисодий категориянинг ўз функцияси мавжуд. солиқ ҳам мустақил категория сифатида ўзи бажарадиган функцияларга эга бўлиб, бу функциялар солиқ категориясининг амалдаги харакатини ифодалайди. функция деганда, одатда, категориянинг ҳаётда кўп қайтариладиган, такрорланадиган доимий харакатларини тушуниш лозим. солиқларнинг функциялари тўғрисида турли хил қарашлар мавжуд. …
2 / 18
иб чиқади. неокейнсчилик йўналиши вакиллари бўлган л.харрот, н.кальдор, а.хансен ва п.самуэльсонларнинг фикрига кўра солиқлар иқтисодиётни тартибга солиш функциясига эга. улар солиқ ставкаларини ўзгартириш ва турли имтиёзлар бериш йўли билан бу функцияни бажариш мумкин деб ҳисоблайдилар. солиқларнинг даромадларни бошқариш функциясини юзага келишига француз иқтисодчиси э.де жирарденнинг назарияси асос бўлган. бу назарияга кўра, солиқлар ёрдамида солиққа тортишнинг прогрессив шкаласини қўллаш йўли билан жамият аъзолари ўртасидаги мулкий тенгсизликка барҳам бериш мумкин. ҳозирги кунда бу назариянинг давомчилари бўлиб, америкалик иқтисодчилар а.илерсик, г.коул, француз иқтисодчилари м.клюдо, ж.фурастье ҳисобланишади. уларнинг фикрига кўра, давлат солиқлардан ва трансферт тўловларидан фойдаланиш йўли билан жамият миллий даромадини камбағаллар фойдасига қайта тақсимлайди. бу назариялар солиқларнинг даромадларни тартибга солиш функцияси мавжуд деган хулоса келиб чиқишига сабаб бўлди. мальмигиннинг фикрига кўра солиқлар уч функцияни бажаради, яъни фискал, тақсимлаш ва рағбатлантириш. унинг фикрига кўра биринчи функция давлат даромадлари манбаларининг ташкил топиши билан боғлиқ, иккинчиси ҳуқуқий ва жисмоний шахсларнинг даромадларини тақсимлашни назарда тутади. рағбатлантириш функцияси …
3 / 18
аниқлаш керак. солиқларнинг функциялари масаласида катта баҳслашувлар мавжуд, лекин ягона бир фикрга келинган эмас. кўпчилик иқтисодчилар солиқларга фискал, бошқарувчи, рағбатлантирувчи, назорат функциялари хос деб таъриф беришади. бизнинг фикримизча, солиқларнинг қуйидаги асосий функцияларини ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқдир: 1. солиқнинг фискал функцияси 2. тартибга солиш функцияси. 3. рағбатлантириш функциясчи 4. солиқнинг назорат функцияси. 5. солиқни ҳисоблаш жараёнини ахборот билан таъминлаш функцияси. 1. солиқларнинг асосий функцияси - фискал функция ҳисобланиб (лотинча fiscus сўзидан олинган бўлиб, хазина деган маънони англатади), бу функциянинг моҳияти шундан иборатки, солиқлар ёрдамида давлатнинг молия ресурслари ҳосил қилинади ҳамда давлат фаолият кўрсатиши учун моддий шароит яратилади. солиқлар орқали корхоналар ва фуқаролар даромадининг бир бўлагини давлат аппаратини, мамлакат мудофаасини, ноишлаб чиқариш соҳасининг умуман ўз даромадлари манбаига эга бўлмаган қисмини (кўпгина маданият муассасалари, жумладан, кутубхоналар, архивлар ва бошқалар) ёки лозим даражада ривожланишини таъминлаш учун ўзининг маблағи етишмайдиган тармоқларни (фундаментал opган, театрлар, музейлар, кўплаб ўқув юртлари ва ҳоказо) сақлаб туриш мақсадида ундириб олиш …
4 / 18
ида бузилишлар ва четга чиқишлар содир бўлишига йўл қўймаслиги, бозор жараёнига путур етказмаслиги керак. солиқларнинг ушбу функцияси орқали ҳосил бўладиган пул ресурслари давлат фонди (давлат бюджети) орқали қайта таксимланади, улар ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга, устувор тармоқларни инвестициялашга йўналтирилади. жаҳон амалиётида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар учун солиқ имтиёзлари ва юқори даромад олувчи шахслар учун прогрессив ставкалар белгилаш ҳам қўлланади, яъни аҳолининг кам даромад оладиган қисмини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида даромадларни бир қисми қайта тақсимланади. бундай ёндашувлар солиққа тортиладиган даромад аниқланаётганида солиққа тортилмайдиган минимум миқдоридаги даромад қўшилмайди, айни пайтда ортиқча даромадлар солиққа юқори прогрессив ставкалар бўйича тортилади. солиқларнинг кўпчилиги ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларни юзага келган вазиятни ҳисобга олган ҳолда жойларда корхоналар фаолиятининг иқтисодий шарт-шароитларини ўзгартиришга мажбур этиб, молиявий ресурсларни макродаражада қайта тақсимлашга олиб келади. 2. бозор муносабатларининг шаклланиши ва ривожланиши шароитида солиқларнинг иккинчи муҳим функцияси уларнинг иқтисодиётдаги тартибга солувчилик роли ҳисобланади, яъни давлат солиқлар орқали товарлар, хизматларни ишлаб чиқариш …
5 / 18
налар фаолиятини фармойишлар, кўрсатмалар ва буйруқлар ёрдамида идора қилиш ҳуқуқига эга бўлган «юқори ташкилот» тушунчасининг ўзи аста-секин йўқола боради. бироқ иқтисодий фаолликни изга солиб туриш, унинг ривожланишини жамият учун мақбул бўлган йўналишда рағбатлантириш зарурати сақланиб қолади. 3.рағбатлантириш функцияси солиқ тизимининг энг муҳим функцияларидан бири бўлиб, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, моддий хом ашё ресурслари, шунингдек молиявий ва меҳнат ресурслари, жамғарилган мол-мулкдан самарали фойдаланишга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, яъни солиқ юкини камайтириш орқали ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, молиявий аҳволни мустаҳкамлашга ва инвестиция фаолиятини жонлантиришга рағбатлантиради. солиқларнинг рағбатлантириш функцияси орқали давлат халқ хўжалиги тараққиётини рағбатлантиради, бу билан фискал функцияни бажариш учун базани кенгайтиради, ишлаб чиқаришни солиқларнинг рағбатлантириш функцияси орқали рағбатлантириб, давлат оқилона солиқ сиёсатини олиб бориш билан солиқ юкини кучайтирмасдан хўжалик юритувчи субъектларнинг эркин фаолият кўрсатиши таъминланади. 4.солиқларнинг назорат функцияси солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган, солиққа тортиш объекти, солиққа тортиладиган база, имтиёзлар сингари ва ҳоказо тегишли солиқ кўрсаткичларининг ҳисоб-китобларини текширишдек анча мураккаб жараёндан иборат. солиқ ҳисоби …

Want to read more?

Download all 18 pages for free via Telegram.

To'liq yuklab olish

About "soliqlarning funktsionalari va elementlari"

1.2-мавзу. солиқларнинг функциялари ва элементлари режа 1. солиқларнинг функциялари ва вазифалари 2. солиққа тортиш тамойиллари 3. солиқ назариясининг элементлари. таянч сўз ва иборалар солиқ, функция, вазифа, давлат бюджети, бюджет даромадлари, солиқ тамойиллари, солиқ элементлари, солиқ субъекти, солиқ агенти, солиқ объекти, солиққа тортиш предмети, солиқ базаси, солиққа тортиш бирлиги, солиқ ставкаси, солиқ имтиёзлари, солиқ юки. 1. солиқларнинг функциялари ва вазифалари солиқларнинг иқтисодий моҳияти давлат билан ҳуқуқий ва жисмоний шахслар ўртасида вужудга келувчи объектив мажбурий тўловларга асосланган молиявий муносабатлар орқали характерланади. бу молиявий муносабатлар махсус ижтимоий характерга эга бўлиб, миллий даромаднинг бир қисми бўлган пул маблағларини давлат ихтиёрига сафарб...

This file contains 18 pages in DOCX format (54,5 KB). To download "soliqlarning funktsionalari va elementlari", click the Telegram button on the left.

Tags: soliqlarning funktsionalari va … DOCX 18 pages Free download Telegram