soliqlar va kursni o‘qitishning zarurligi, maqsadi va vazifalari

DOCX 20 стр. 55,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 20
1-маъруза. “солиқлар ва курсни ўқитишнинг зарурлиги, мақсади ва вазифалари. солиқнинг иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари. ўзбекистон республикаси солиқ тизими ва солиқ муносабатлари субъектларининг хуқуқ ва мажбуриятлари (2-соат) режа: 1.1. «солиқлар ва солиққа тортиш» махсус курсини солиққа тортиш” махсус ўқитишнинг зарурияти мақсад ва вазифалари. 1.2. солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва зарурлиги. 1.3. солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар элементлари. 1.4. солиқларнинг функциялари ва вазифалари. 1.5. солиққа тортиш тамойиллари. 1.6. ўзбекистон республикаси солиқ тизими ва унинг ривожланиш босқичлари. 1.7. солиқ тизимини гуруҳлашнинг ўзига хос хусусиятлари. 1.8. ўзбекистон респубииксаси солиқ сиёсати ва унинг асосий йўналишлари. 1.9. солиқ тизимининг ҳуқуқий асослари. 1.10. солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. 1.1. «солиқлар ва солиққа тортиш» махсус курсини ўқитишнинг зарурияти мақсад ва вазифалари мамлакатимизда иқтисодиётни юксалтириш даврида солиқлар ва уларга тенглаштирилган мажбурий тўловлар давлат хазинасининг асосий даромад манбаси ҳисобланади. солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар солиқ тўловчи юридик ва жисмоний шахслардан солиқ қонунчилигига кўра белгиланган тартибда ундирилади. ўзбекистон республикаси бош қомуси-мамлакат конститутциясининг …
2 / 20
махсус курснинг предмети солиқ ҳаракатини ўрганишдир. солиққа тортишда солиқ механизми ишга солинади. унинг ҳаракатланиши пул муносабатлари орқали содир бўлади. бу пул муносабатлари солиқ тўловчилар (юридик ва жисмоний шахслар) билан солиқ ундирувчи (олувчи) давлат ўртасида бўлади. «солиқлар ва солиққа тортиш» махсус курсини ўргатишдан мақсад талабаларда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғрисидаги тасаввурни ҳосил қилиш ва солиқ тўловчилардан ундириладиган солиқ ҳамда мажбурий тўловларнинг ҳуқуқий асосларини, солиқ мажбурияти, солиқ назорати, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва уларга нисбатан қўлланиладиган жазо чоралари бўйича билимларни шакллантиришдан иборатдир. махсус курс олдига қўйилган асосий вазифалар солиқларнинг моҳиятини, уламинг зарурлигини, солиқ элементлари ва функцияларини, солиқ сиёсатини, солиққа тортиш ва тўлаш тартибларини, хорижий мамалакатлар солиқ тизимларини, солиқ тизимининг назарий жиҳатларини ўргатиш ва амалий кўникмаларини шакллантиршдан иборатдир. 1.2. солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва зарурлиги солиқлар деганда- ўзбекистон республикасининг давлат бюджетига ёки давлат мақсадли жамғармасига (бундан буён матнда бюджет тизими деб юритилади) тўланадиган мажбурий беғараз тўлов тушунилади. йиғим деганда бюджет тизимига кодексда ёки бошқа …
3 / 20
ик сифатида юзага чиқишини таъкидлаш лозим. солиқ тушунчаси тор маънода давлат ихтиёрига солиқ тўловчилардан мажбурий тартибда ундириладиган пул тушумларини ифодалайди. маълумки, солиқлар бевосита давлатнинг пайдо бўлиши билан боғлиқдир, яъни давлат ўзининг ваколатига кирувчи вазифаларни бажариш учун молиявий манба сифатида солиқлардан фойдаланади. солиқларнинг амал қилиши объектив заруратдир, чунки жамиятни ташкил этувчи барча субъектлар ҳам реал секторда, яъни ишлаб чиқариш соҳасида фаолият кўрсатмайди. жамиятда бошқалар томонидан рад этилган ёки фаолияти иқтисодий самарасиз бўлган соҳалар ҳам мавжудки, улар солиқларнинг объектив амал қилишини талаб этади. аниқроқ қилиб айтганда жамиятнинг норентабел (мудофаа, тиббиёт, фан, маориф, маданият ва бошқалар) ва рентабел соҳага ажралиши ҳамда норентабел соҳани молиялаштиришнинг табиий зарурлиги солиқлар объектив амал қилишини зарур қилиб қўяди. ваҳоланки, норентабел соҳанинг ижтимоий хизматлари асосан давлат томонидан амалга ошириладики, уларни молиялаштириш усули сифатида юзага чиқувчи солиқлар ҳам шу туфайли бевосита давлатга тегишли бўлади. солиқларнинг амал қилишини бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида икки ҳолат билан ифодалаш мумкин: биринчидан, давлатнинг қатор вазифаларини …
4 / 20
оддий ёрдам кўрсатади. шу билан бирга, давлат жамият аъзолари осойишталигини сақлаш мақсадида ўзининг мудофаа қобилиятини сақлаб ва мустаҳкамлаб туришга ҳам маблағ сарфлайди, қолаверса, фуқаролар хавфсизлигини сақлаш, мамлакатда тартиб-интизом ўрнатиш, уни бошқариш функцияларини бажариш учун ҳам кўплаб маблағ йўналтиришга мажбурдир. бундай харажатларни амалга оширишнинг мажбурийлиги улар учун манба бўлган солиқларни объектив зарур қилиб қўяди. қайд этиш лозимки, ҳозирга қадар давлатнинг функцияларини бажариш учун лозим бўлган молиявий маблағларни шакллантиришнинг солиқлардан бошқа усули жаҳон амалиётида қўлланилган эмас. демак, ҳукмрон куч сифатида давлат мавжуд экан, молиялаштириш усули сифатида солиқлар амал қилади. маълумки, жамият иқтисодий ҳаёти жуда мураккаб иқтисодий ҳодисалардан иборат бўлиб, ана шу мураккаблик бевосита солиқларга ҳам тегишли, бу ҳолат солиқларнинг иқтисодий моҳиятини теран англашни тақозо этади. солиқлар мажбурий тўловларни ифода этувчи пуллик муносабатларни билдиради. бу муносабатлар солиқ тўловчилар билан уларни ўз мулкига айлантирувчи давлат ўртасида бўлади. давлат учун бюджет даромадларининг асосий манбаи ҳисобланган солиқлар катта аҳамиятга эга. солиқлар тўғрисидаги қарашлар тарихан объектив ва …
5 / 20
мамлакатлари иқтисодиёти тарихида солиқлар аҳолидан шахсий мол-мулк, ердан олинган ҳосил, уй ҳайвонлари ва бошқалар учун «закот» сифатида олинган. давлат фаолиятининг барча йўналишларини маблағ билан таъминлашнинг асосий манбаларидан бири ва давлат устуворлигини амалга оширишнинг иқтисодий воситаси солиқлардир. солиқ тизимини тартибга солиш ва мукаммаллаштириш молиявий тизимни ривожлантиришга ёрдам беради. иқтисодиётни давлат томонидан солиқлар орқали тартибга солиш, давлат бюджети даромадларини шакллантириш солиқ солиш воситасида жамиятдаги у ёки бу жараёнламинг ривожланишига таъсир этувчи усул ҳисобланади. давлатнинг мавжудлиги солиқлар билан узвий боғлиқ, чунки солиқдан тушадиган тушумлар давлат иқтисодий мустақиллигининг асосий манбаи ҳисобланади. инсоният тарихида йирик давлат арбобларидан бири, ўрта асрларда буюк салтанат барпо қилган амир темур солиқларга катта эътибор қаратган. у давлатни идора қилиш тизимини юзага кcлтиришда асосан солиқларга таянган. ўша даврнинг давлат молияси бу тизимнинг энг муҳим унсурларидан бири эканлиги, у давлатни бошқаришдаги барча жиҳатларга узвий боғланганлиги билан тубдан фарқ қилиб тургани ва айни шу хусусиятига кўра бошқарувнинг барча таркибий қисмлари орасида марказий ўринни …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 20 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "soliqlar va kursni o‘qitishning zarurligi, maqsadi va vazifalari"

1-маъруза. “солиқлар ва курсни ўқитишнинг зарурлиги, мақсади ва вазифалари. солиқнинг иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари. ўзбекистон республикаси солиқ тизими ва солиқ муносабатлари субъектларининг хуқуқ ва мажбуриятлари (2-соат) режа: 1.1. «солиқлар ва солиққа тортиш» махсус курсини солиққа тортиш” махсус ўқитишнинг зарурияти мақсад ва вазифалари. 1.2. солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва зарурлиги. 1.3. солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар элементлари. 1.4. солиқларнинг функциялари ва вазифалари. 1.5. солиққа тортиш тамойиллари. 1.6. ўзбекистон республикаси солиқ тизими ва унинг ривожланиш босқичлари. 1.7. солиқ тизимини гуруҳлашнинг ўзига хос хусусиятлари. 1.8. ўзбекистон респубииксаси солиқ сиёсати ва унинг асосий йўналишлари. 1.9. солиқ тизимининг ҳуқуқий асослари. 1.10. солиқ тўловчиларни...

Этот файл содержит 20 стр. в формате DOCX (55,2 КБ). Чтобы скачать "soliqlar va kursni o‘qitishning zarurligi, maqsadi va vazifalari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: soliqlar va kursni o‘qitishning… DOCX 20 стр. Бесплатная загрузка Telegram