atama va iboralarning izohli lug'ati

DOCX 40 sahifa 79,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 40
атама ва ибораларнинг изоҳли луғати а актуар ҳисоб-китоблар (суғуртада) - тариф ставкаларини ҳисоб-китоб қилишнинг иқтисодий-математик методлари мажмуи. суғурта фондини вужудга келтиришда (яратишда) ҳар бир суғурталанувчининг (суғурта қилувчининг) иштирок этиш салмоғини аниқлаб беради, яъни тузилган суғурта шартномасига мувофиқ тариф ставкаларининг ўлчамини аниқлайди. акционерлик жамияти – хўжалик юритишнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан бири. унинг капитали акцияларни жойлаштириш орқали шаклланади. акционерлик жамиятлари пул жамғармаларининг ишлаб чиқариш инвестицияларига айланишига имкон беради. акцияларни чиқариш капитални мобилизация (жалб) қилишнинг энг самарали шаклларидан биридир. бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда бу корхоналар фаолият кўрсатишининг асосий ташкилий-ҳуқуқий шакли ҳисобланади. акция – акционерлик жамиятининг капиталига улушнинг киритилганлиги хусусида маълумот ва унинг эгасига дивиденд кўринишидаги даромадни олиш ҳуқуқини берувчи қимматли қоғоз. акция, облигация ва бошқа қимматли қоғозлар курси – акция, облигация ва бошқа қимматли қоғозларнинг фонд биржасидаги баҳоси. курс дивиденд, фоиз миқдорига тўғри ва ссуда фоизининг даражасига тескари пропорционал боғлиқликда бўлади. амортизация фонди – маҳсулотнинг таннархи таркибига киритиладиган амортизация ажратмалари ҳисобидан корхонада яратиладиган (вужудга …
2 / 40
спубликаси ҳудудида ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган акциз тўланадиган маҳсулотларга акциз солиғи солинади. акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқараётган ёки бундай маҳсулотларни импорт қилаётган юридик ва жисмоний шахслар бюджетга акциз солиғини тўлайди. акциз тўланадиган товарлар рўйхати ва акциз солиғи ставкалари ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси томонидан тасдиқланади. бундай товарлар жумласига ичимлик спирти, ароқ, ликёр-ароқ маҳсулотлари, узум виноси, конъяк, шампан виноси, пиво, икра, тамаки маҳсулотлари енгил ва юк автомобиллари, зеби-зийнат буюмлари, нефть ва нефть маҳсулотлари ҳамда шу кабилар киради. ўзбекистон республикасида ишлаб чиқарилган акциз тўланадиган товарлар учун уларнинг қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмаган ҳолдаги (акциз солиғи суммасини ўз ичига олган) қиймати ёки маҳсулотнинг табиий ҳажми солиқ солиш объекти ҳисобланади. акцизости маҳсулотлар – уларга нисбатан акцизлар ўрнатилган (белгиланган) маҳсулотлар. (қаранг: акцизлар). адвалор солиқ - маҳсулот қийматига нисбатан қатъий фоиз ставкасида ўрнатилган тўлов. инфляция шароитида ўзининг функцияларини автоматик равишда сақлаб қолади. бу солиқнинг таркибига савдо солиқлари, импортга нисбатан кўпгина божлар ва бошқалар киритилиши мумкин. маҳсулотларни …
3 / 40
нобюджет ва хайрия фондлари, очиқ типдаги акционерлик жамиятлари, хорижий капитал иштирокидаги корхоналар, шунингдек, прокуратура ва давлат назорат органларининг топшириғига биноан ҳар қандай корхона ва ташкилотлар мажбурий равишда аудиторлик назоратидан ўтказилиши керак. аудиторлик фирмалари бухгалтерия ҳисоботи ва солиқ ҳисоб-китоблари, ҳисоб ишларини юритиш, лойиҳаларни молиявий экспертиза қилиш ва ҳ.к.лар бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатиши мумкин. уларнинг бу хизматлари тегишли тўлов (ҳақ) асосида амалга оширилади. аҳолига трансфертлар – аҳолига тўланадиган мажбурий тўланмаларни (мамлакат қонунчилигига мувофиқ равишда ўрнатилган пенсиялар, стипендиялар, нафақалар, компенсацион ва бошқа ижтимоий тўловларни) молиялаштириш учун мўлжалланган бюджет маблағлари. б баланс фойда – маҳсулот таннархига киритиладиган барча харажатлар ва чиқимлар ҳамда мажбурий тўловлар чегирилганидан сўнгги корхона ялпи даромадининг қисми. баланс фойда солиққа тортилгунга қадар бўлган ялпи фойдадир. бюджетнома - ўзбекистон республикаси молия вазирли-гининг бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқадиган ҳамда қуйидагиларни ўз ичига олувчи лойиҳавий ҳужжат: 1) мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш-нинг ўтган йилги асосий якунлари ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий …
4 / 40
оридагиларни ўз ичига олувчи бюджетнома лойиҳасини ҳар йилнинг биринчи октябрига қадар ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасига тақдим этиши лозим. шунингдек, бюджетнома ўзбекистон республикаси молия вазирлиги томонидан жорий йилнинг биринчи ноябридан кечиктирилмасдан ўзбекистон республикаси олий мажлисига тақдим этилиши керак. бюджет жараёни – давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш, унинг ижросини назорат қилиш, ижроси ҳақидаги ҳисоботни тайёрлаш ва тасдиқлаш, шунингдек давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш бўйича қонунчилик билан регламантация қилинган ҳокимият органларининг фаолияти. ягоналик, мустақиллик ва баланс методи бюджет жараёнининг принципларидир. бюджет дотацияси - ўз даромадлари ва бюджетни тартибга солувчи бошқа маблағлар етишмаган тақдирда қуйи бюджетнинг харажатлари билан даромадлари ўртасидаги фарқни қоплаш учун юқори бюджетдан қуйи бюджетга қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари. бюджет дефицити - муайян даврда бюджет харажатларининг бюджет даромадларидан ортиқ бўлган суммаси. бюджетдан маблағ ажратиш – қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат бюджетидан бюджет ташкилотларига ҳамда бошқа бюджет маблағлари олувчиларга ажратиладиган …
5 / 40
тақсимланиши. бюджетий тартибга солиш - ҳудудларнинг социал ва иқтисодий ривожланишига йўналтириладиган ва ҳудудий бюджетларни минимал зарурий даражадаги даромадлар билан таъминлаш мақсадида маблағларни қайта тақсимлаш. бюджет ссудаси – юқори бюджетдан қуйи бюджетга ёхуд республика бюджетидан резидент-юридик шахсга ёки чет эл давлатига қайтариш шарти билан ажратиладиган маблағ. бюджет субвенцияси – қонун ҳужжатларида назарта тутилган тартибда муайян мақсадларга сарфлаш шарти билан юқори бюджетдан қуйи бюджетга қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари. бюджет сўрови – бюджет таснифи бўйича тушумларни шакллантириш ва бюджетдан маблағ ажратиш тўғрисидаги сўров. ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳар йили ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси томонидан белгиланган муддатларда келгуси молия йилига: 1) тегишли ҳудудлар ва давлат мақсадли фондлари бюджетлари лойиҳаларини тайёрлаш учун – қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгашига, вилоятлар ва тошкент шаҳри ҳокимликларига, давлат мақсадли фондларини тақсимловчи органларга; 2) бюджетдан ажратиладиган маблағларни олишга буюртмалар тузиш учун - республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет маблағларини олувчиларга бюджет сўровини юборади. бюджет классификацияси (таснифи) – давлат бюджети тузилмасига кирувчи …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 40 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"atama va iboralarning izohli lug'ati" haqida

атама ва ибораларнинг изоҳли луғати а актуар ҳисоб-китоблар (суғуртада) - тариф ставкаларини ҳисоб-китоб қилишнинг иқтисодий-математик методлари мажмуи. суғурта фондини вужудга келтиришда (яратишда) ҳар бир суғурталанувчининг (суғурта қилувчининг) иштирок этиш салмоғини аниқлаб беради, яъни тузилган суғурта шартномасига мувофиқ тариф ставкаларининг ўлчамини аниқлайди. акционерлик жамияти – хўжалик юритишнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан бири. унинг капитали акцияларни жойлаштириш орқали шаклланади. акционерлик жамиятлари пул жамғармаларининг ишлаб чиқариш инвестицияларига айланишига имкон беради. акцияларни чиқариш капитални мобилизация (жалб) қилишнинг энг самарали шаклларидан биридир. бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда бу корхоналар фаолият кўрсатишининг асосий ташкилий-ҳуқуқий ...

Bu fayl DOCX formatida 40 sahifadan iborat (79,6 KB). "atama va iboralarning izohli lug'ati"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: atama va iboralarning izohli lu… DOCX 40 sahifa Bepul yuklash Telegram