солик элементлари

DOC 235,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1354015946_40290.doc солик элементлари www.arxiv.uz режа: 1. солиқ элементларининг моҳияти ва аҳамияти. 2. солиқ элементларининг таркиби. 3. солиқ имтиёзлари, уларнинг моҳияти ва турлари. 4. солиқни ундириш (солиққа тортиш) усуллари. 5. солиқ механизми. 1. солиқ элементларининг моҳияти ва аҳамияти. солиқ элементлари ҳақида гап борганда кўпинча адабиётларда солиққа тортиш тизими ҳақида сўз юритилади. шу ўринда солиққа тортиш тизими ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсак, солиққа тортиш тизими солиқ тизимига нисбатан тор тушунча бўлиб, аслида солиқ тизимига киради. солиқ тизими солиққа оид барча муносабатларни қамраб олса, солиққа тортиш тизими эса ушбу муносабатларни солиқларни ундириш бўйича иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларни ўз ичига олади. шу жиҳатдан солиққа тортиш тизими қонун чиқарувчи ҳокимият томонидан қонун йўли билан белгиланган ҳамда ижро ҳокимияти томонидан солиқларни ташкил этиш усуллари, элементлари ва тамойиллари мажмуасидан иборат. солиққа тортиш тизимининг моҳияти ҳарчан ўзгармас бўлиб кўринсада, унинг шакл-шамойили ва йўналиши давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатига, қолаверса солиқ сиёсатининг мазмунига боғлиқ бўлади. чунки, солиққа тортиш тизими ўз ичига таркибан солиқ элементлари, …
2
изими деб аталади. солиққа тортиш тизимининг асосий бўғини ҳисобланган солиқ элементлари эса солиққа тортишда ифодаланадиган тушунчалар бўлиб, улар солиқ тўловчилар ва солиқни ундирувчи ўртасидаги иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларда намоён бўлади. солиқ назариясида солиққа оид муносабатларни тўлиқ ва теранроқ англаш учун иқтисодий воқеъликларни ҳар бир кичик гуруҳларини муайян номдаги иборалар билан изоҳланади. солиқ элементлари ҳам худди шундай солиққа оид иқтисодий ҳодисаларни изохлашга хизмат қилувчи яхлит тушунчадир. солиқ элементлари тушунчаси солиққа тортиш тизимини муҳим таркибий қисми бўлиб, унинг ўзи ҳам кичик тизимни ташкил этади, яъни хулоса қилиб айтганда солиқ элементлари ҳам бир неча иқтисодий категорияларни яхлит ҳолдаги ҳаракатини билдиради. 2. солиқ элементларининг таркиби. солиқ элементлари бир нечта тушунчалардан иборат бўлиб, уларнинг аниқ чегараси белгиланмаган. солиқ элементлари: солиқ субъекти, солиқ объекти, солиқ предмети, солиқ манбаи, солиққа тортиш бирлиги, солиқ ставкаси, солиқ имтиёзлари, солиқ нормаси, солиқни тўлаш муддатлари, солиқ юки, солиқ базасини ҳисоблаш усуллари, солиққа тортиш усуллари ва шу каби тушунчаларни қамраб олади. қуйида солиқ элементларининг …
3
солиқ агенти - юридик ва жисмоний шахслардан солиқни ушлаб қолиш ва давлат бюджетига ўтказиб берувчи юридик шахслар. бунда юридик шахслар, улар ўз фаолиятида бевосита ёки билвосита ишга ёллаганлиги натижасида тўланадиган иш ҳақидан, дивидендлардан, доимий муассаса орқали фаолият кўрсатмайдиган норезидент юридик ва жисмоний шахслардан ушланиши лозим бўлган солиқ суммаларини ушлаб қолади ва бюджетга ўтказиб беради, ушлаб қолинмаган, кам ушлаб қолинган ва ўз вақтида ўтказиб берилмаган солиқ суммаси учун жавобгар бўлиб қолаверади, яъни ушбу келтирилган далиллардан айтишимиз мумкинки, ҳар бир юридик шахс солиқ муносабатларида солиқ субъекти бўлиши билан биргаликда солиқ агенти сифатида ҳам иштирок этади. солиқ агенти адабиётларда асосан фискал агент сифатида эътироф этилади. солиқ объекти - солиқ тўловчининг солиқ ҳисобланадиган ва солиққа тортиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган даромади, обороти ва мол-мулки тушунилади. солиқ объекти сифатида фойда ёки даромад, муайян товарларни қиймати, ер майдони, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулклари, табиий ресурслардан фойдаланиш миқдори ва бошқалар киради. солиқ объекти аслида жамиятдаги мавжуд …
4
унилса, предмет бўлиб ана шу эгалик қилинадиган даромад, ер участкаси, иморат ва бошқаларнинг ўзи тушунилади. солиқ объекти ёки солиққа тортиш предмети, унга ким эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлса, унда солиқни тўлаш мажбурияти, яъни солиқ субъектини намоён қилади. демак, айтишимиз мумкинки, солиққа тортиш предметига эгалик қилиш ҳуқуқи солиқ объектини вужудга келтирса, ўз навбатида ушбу предметга кимнинг эгалик қилиши солиқ субъектини ёки солиқ тўловчисини намоён этади. солиқ манбаи - бу солиқ тўловчининг тўлайдиган солиқлари манбаи, яъни даромади. солиқ объекти ва солиқ манбаини бир-биридан фарқлаш лозим. айрим солиқ турлари бўйича, масалан, даромад (фойда)га, ялпи даромадга, жисмоний шахсларнинг даромадига солиқлар бўйича солиқ объекти ҳам солиқ манбаи ҳам бир хил бўлади, яъни нима объект бўлса, унинг ўзи манба ҳисобланади. шу ўринда солиққа тортиш предмети, солиқ объекти ва солиқ манбаини фарқлаш ва уларнинг моҳиятини очиб бериш учун аниқ солиқ тури бўйича кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз. ер солиғи бўйича кўрадиган бўлсак, унинг солиққа тортиш предмети бўлиб ер …
5
у билан биргаликда солиқ ставкаси қўлланиладиган объектнинг миқдорига ҳам боғлиқ бўлади. солиқ базасининг миқдори қонунчиликда солиққа тортилиши лозим бўлган солиқ объектидан рухсат этиладиган чегирмаларга боғлиқ равишда ўзгариб туриши мумкин. солиқ базасини солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифасига тақдим этиладиган солиқ имтиёзларига мувофиқ равишда камайтиришга рухсат этилади. шу ўринда таъкидлаш жоизки, солиқ базаси солиқ объектидан катта ёки кичик бўлиши мумкин. масалан, юқорида қайд этганимиздек, солиқ тўловчига солиқдан имтиёзлар кўзда тутилган бўлса, бундай шароитда солиқ базаси солиқ объектидан кичик, солиқ объекти қонунчилик билан кенгайтириладиган бўлса ундан катта бўлиши мумкин. солиққа тортиш бирлиги - бу объектнинг ўлчов бирлиги. масалан, даромад ёки мол-мулк солиғида объектнинг ўлчов бирлиги бўлиб унинг сўмдаги баҳоси ифодаланса, ер солиғида ўлчов бирлиги бўлиб кв.м. ёки гектар ҳисобланади. солиқ ставкаси - объектнинг ҳар бир бирлиги учун давлат томонидан белгилаб қўйилган меъёрдир. солиқ ставкаси солиқ элементлари ичида энг кўп амалий аҳамиятга эга бўлган унсурдир. чунки, солиқ ставкаларини ўзгартириш орқали давлат хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"солик элементлари" haqida

1354015946_40290.doc солик элементлари www.arxiv.uz режа: 1. солиқ элементларининг моҳияти ва аҳамияти. 2. солиқ элементларининг таркиби. 3. солиқ имтиёзлари, уларнинг моҳияти ва турлари. 4. солиқни ундириш (солиққа тортиш) усуллари. 5. солиқ механизми. 1. солиқ элементларининг моҳияти ва аҳамияти. солиқ элементлари ҳақида гап борганда кўпинча адабиётларда солиққа тортиш тизими ҳақида сўз юритилади. шу ўринда солиққа тортиш тизими ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсак, солиққа тортиш тизими солиқ тизимига нисбатан тор тушунча бўлиб, аслида солиқ тизимига киради. солиқ тизими солиққа оид барча муносабатларни қамраб олса, солиққа тортиш тизими эса ушбу муносабатларни солиқларни ундириш бўйича иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларни ўз ичига олади. шу жиҳатдан солиққа тортиш тизими қонун чиқарувчи ҳокимия...

DOC format, 235,5 KB. "солик элементлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: солик элементлари DOC Bepul yuklash Telegram