солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва тамойиллари

DOC 237,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1354018159_40296.doc соли=ларнинг и=тисодий мощияти ва тамойиллари www.arxiv.uz режа: 1. солиқнинг иқтисодий моҳияти, объектив зарурлиги ва хусусиятлари. 2. солиқнинг умумий белгилари ва бошқа иқтисодий категориялардан фарқи. 3. солиқнинг функциялари ва вазифалари. 4. солиққа тортиш тамойиллари. солиқларнинг объектив зарурлигини бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида икки ҳолат билан ифодалаш мумкин: биринчидан, давлатнинг қатор вазифаларини маблағ билан таъминлаш зарурлиги, иккинчидан, бозор иқтисодиёти қонун-қоидалари. давлатнинг бажарадиган функциялари ва вазифалари кўп ва бозор иқтисодиёти ривожлана бориши билан баъзи ижтимоий ҳимояланган бозор муносабатларига мос келмайдиган вазифалар йўқола борса, янги вазифалар пайдо бўла бошлайди. бозор иқтисодиётига ўтиш даврида давлатнинг янги вазифалари пайдо бўлади. буларга бизнинг республикамизда кам таъминланганларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, бозор иқтисодиёти инфратузилмасини (саноатда, қишлоқ хўжалигида, молия тизимида) ташкил қилиш киради. шу ерда давлат кучли социал сиёсат тадбирларини амалга ошириш учун пенсионерлар, нафақахўрлар, талабалар, кўп болали оналар ва бошқаларни кўпроқ маблағ билан таъминлаш зарурлигини англаб чекланган товарлар баҳосидаги фарқни бюджет ҳисобидан қоплайди ва уларга бошқа харажатларни давлат ҳисобидан …
2
амалиётида қўлланилган эмас. демак, ҳукмрон куч сифатида давлат мавжуд экан, молиялаштириш усули сифатида солиқлар ҳам амал қилади. маълумки, жамият иқтисодий ҳаёти жуда мураккаб иқтисодий ҳодисалардан иборат. ана шу мураккаблик бевосита солиқларга ҳам тегишлики, бу ҳолат солиқларни иқтисодий моҳиятини теран англашни тақазо этади. солиқлар мажбурий тўловларни ифода этувчи пул муносабатларини билдиради. бу муносабатлар солиқ тўловчилар (ҳуқуқий ва жисмоний шахслар) билан уларни ўз мулкига айлантирувчи давлат ўртасида бўлади. корхона ва ташкилотлар аҳолига хизмат кўрсатганда, ишлар бажарган ёки бозорларда олди-сотди қилиш жараенида пул муносабатларини ҳосил қилади. лекин улар солиқ бўла олмайди, солиқ муносабати бўлиши учун давлат мамлакатда яратилган маҳсулот қийматини тақсимлаш йўли билан давлат бюджетига мажбурий тартибда тўланиши ёки ундирилиши лозим. давлат учун бюджетнинг асосий манбаи ҳисобланган солиқлар катта аҳамиятга эга. солиқлар тўғрисидаги қарашлар тарихан объектив ва субъектив омилларнинг таъсирида шаклланган. солиқларга доир турли таърифларни тахлил қилиш уларнинг конкрет иқтисодий-ижтимоий тараққиётлар жараёнидаги мохиятини асослаш, солиқларнинг иқтисодий ролини ва солиқ қонунчилигига асос бўлган солиқ …
3
. давлат фаолиятининг барча йўналишларини маблағ билан таъминлашнинг асосий манбаларидан бири ва давлат устуворлигини амалга оширишнинг иқтисодий воситаси солиқлардир. солиқ тизимини тартибга солиш ва мукаммаллаштириш самарали давлат иқтисодий сиёсатини олиб боришга, хусусан, молиявий тизимни ривожлантиришга ёрдам беради. иқтисодиётни давлат томонидан солиқлар орқали тартибга солиш, давлат бюджетини шакллантириш, солиқ солиш воситасида жамиятдаги у ёки бу жараёнларнинг ривожланишига таъсир этувчи усули ҳисобланади. шундай қилиб, давлатнинг мавжудлиги солиқлар билан узвий боғлиқ, чунки солиқдан тушадиган тушумлар давлат иқтисодий мустақиллигининг бош манбаидир. аҳолини солиқ муносабатларига киритиш борасида, инсоният тарихида йирик давлат арбобларидан бири, ўрта асрларда буюк салтанат барпо қилган амир темур катта эътибор қаратган. у давлатни идора қилиш тизимини юзага келтиришда асосан солиқларга таянган. ўша даврнинг дав​лат молияси бу тизимнинг энг муҳим унсурларидан бири эканлиги, у давлатни бошқаришдаги барча жиҳатларига узвий боғланганлиги билан тубдан фарқ қилиб тургани ва айни шу хусусиятга кўра бошқарувнинг барча таркибий қисмлари орасида марказий ўринни эгаллаганлиги бугунги кунга келиб ҳаммага аён …
4
влатга тўлаш қуллик эмас, балки эркинлик аломати эканлигини асослаб берди. н.и. тургенев ўзининг «солиқ назарияси тажрибаси» номли китобида (1818йил) шуни таъкидлайдики, «билимли бўлишнинг муваффақиятлари уларнинг халқлар урф одатларига фойдали таъсири даражасига қараб солиқлар тизимининг такомиллашувига ҳам таъсир этган» , «…солиқлар билимга эга бўлиш билан бирга пайдо бўлиб, унинг белгиси бўлиб қолди. солиқларнинг тайинланиши, тақсимланиши ва йиғилиш усулига қараб халқ орасида тарқалган маълумотлар тўғрисида; йиғиладиган солиқлар миқдорига қараб унинг бойлиги ҳақида фикр юритиш мумкин, бу билимлилик ва маърифатни англатадиган иккита энг асосий хусусиятдир» бу сўзлардан яна бир бор амин бўлиш мумкинки, солиқлар қадимий молиявий институтлар ҳисобланиб, давлатнинг пайдо бўлиши билан юзага келган. солиқлар давлат органларини таъминлаш ва улар олдида тутган вазифаларни бажарилишини моддий таъминлашнинг манбаси сифатида хизмат қилган. давлатнинг ривожланиши билан унинг вазифа ва функциялари янгича хусусиятларга эга бўлди. лекин солиқларнинг давлатни ва унинг органларини молиялаштиришда манба сифатидаги роли ўзгармай қолди. шу ўринда солиқларга турли иқтисодчилар томонидан берилган таърифларни келтириб ўтиш …
5
. ҳозирги пайтда иқтисодий адабиётларда солиқларни иқтисодий моҳиятини ўрганишга бағишланган қатор илмий ишлар чоп этилган. масалан, «сиёсий иқтисод» изоҳли луғатида со​лиқлар «… корхона, ташкилот ва аҳолини, мамлакат молиявий ресурсларини ташкил этишдаги иштирокининг характерловчи мажбурий тўловлар тизими» деб изоҳланади. профессор д. г. черникнинг фикрича «солиқлар - давлат томонидан хўжалик субъектлари ва фуқаролардан қонуний тартибда ўрнатилган ставкаларда ундириб олинадиган мажбурий йиғимларни ўзида акс эттиради» . профессор б. г. болдўрев бошчилигида ёзилган « капитализм молияси» ўқув қўлланмасида солиқларга қуйидагича таъриф берилган: «солиқлар - давлат томонидан ундириб олинадиган, жисмо​ний ва ҳуқуқий шахсларнинг мажбурий тўловлари» ҳақиқатдан ҳам бундай олиб қарайдиган бўлсак, юқорида келтирилган таърифлар энг содда ва кенг омма учун қулай ва тушунарли бўлиши мумкин. лекин бу таърифлар ўзида солиқларнинг ташкилий-ҳуқуқий томонларини тўлалигича акс эттира олмайди. бундан ташқари, ушбу тўловлар нима мақсадда ундириб олиниши ҳамда қачон ундириб олиниши тўғрисида етарли маълумотлар бера олмайди. ш.гатаулин «солиқлар давлатнинг иқтисодий таянчи» мақоласида-» ...солиқлар ўзи нима ва улар нимага …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва тамойиллари"

1354018159_40296.doc соли=ларнинг и=тисодий мощияти ва тамойиллари www.arxiv.uz режа: 1. солиқнинг иқтисодий моҳияти, объектив зарурлиги ва хусусиятлари. 2. солиқнинг умумий белгилари ва бошқа иқтисодий категориялардан фарқи. 3. солиқнинг функциялари ва вазифалари. 4. солиққа тортиш тамойиллари. солиқларнинг объектив зарурлигини бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида икки ҳолат билан ифодалаш мумкин: биринчидан, давлатнинг қатор вазифаларини маблағ билан таъминлаш зарурлиги, иккинчидан, бозор иқтисодиёти қонун-қоидалари. давлатнинг бажарадиган функциялари ва вазифалари кўп ва бозор иқтисодиёти ривожлана бориши билан баъзи ижтимоий ҳимояланган бозор муносабатларига мос келмайдиган вазифалар йўқола борса, янги вазифалар пайдо бўла бошлайди. бозор иқтисодиётига ўтиш даврида давлатнинг янги вазифа...

Формат DOC, 237,0 КБ. Чтобы скачать "солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва тамойиллари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: солиқларнинг иқтисодий моҳияти … DOC Бесплатная загрузка Telegram