"солиқлар ва солиққа тортиш" фанининг предмети ва ўрганиш усуллари

DOCX 8 sahifa 27,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
1.1-мавзу: “солиқлар ва солиққа тортиш” фанининг предмети ва ўрганиш усуллари режа: 1. солиқлар ва солиққа тортиш фанини ўқитишнинг зарурлиги, унинг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги. 2. солиқлар ва солиққа тортиш фанининг предмети ва функциялари. 3.солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва обектив зарурлиги 4.солиқларнинг ўзига хос белгилари 1. солиқлар ва солиққа тортиш фанини ўқитишнинг зарурлиги, унинг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги. солиқлар ва солиққа тортиш фанининг бошқа фанлар сингари ўзига хос предмет ва вазифалари мавжуд. бу фанни ўқитишнинг зарурлиги бозор иқтисодиёти муносабатлари ичида солиқ муносабатларининг аҳамияти ўсиб бораётганлигидан келиб чиқади. солиқлар ва солиққа тортиш фани солиқ воқеъликларини (ҳаракатларини) чуқур ўрганиш асосида зарурий хулосалар чиқариб, уларни амалиётга тадбиқ этиш йўлларини ўргатади. солиқлар ва солиққа тортиш фани солиқ амалиётидаги энг тўғри, энг мукаммал ва энг прогрессив воқеъликларни ўрганиб, амалиёт учун худди бир дастурий амалдай ёритиб боради. назария воқеликларни амалиётдан олади ва яна амалиётга энг тўғри, маъқул ва илғор тажрибалар олиниб амалиётга йўл кўрсатиш учун ўргатилади. …
2 / 8
лиқлар ва солиққа тортиш фани ҳам молия назарияси фани билан чамбарчас боғлиқ. солиқлар ва солиққа тортиш фанининг ўзига хос хусусиятлари солиқ тўловчилар билан давлат ўртасидаги мажбурий характерга эга бўлган пул муносабатларини ўргатади. солиқлар ва солиққа тортиш фани давлат буджети фани билан ҳам ўзаро боғлиқдир. чунки солиқлар охир оқибатда буджет даромадларини шакллантиради. солиқлар (даромадлар) бўлмаса буджет муносабатларининг ўзи бўлмайди. бу фан чет мамлакатлар солиқ тизими, молиявий ҳисоб, солиқ қонунчилиги асослари, солиқларни прогноз қилиш фанлари билан ҳам чамбарчас боғлиқдир. 2. солиқлар ва солиққа тортиш фанининг предмети ва функциялари. ҳар қандай фан ўзининг предметига, яъни изланиш объектига эга бўлади. масалан, технология фанининг предмети бўлиб кимёвий моддаларнинг таркибини ўрганиш ҳисобланса, машинасозлик фани учун машиналар механизмини характеристикаси бўлса, солиқлар ва солиққа тортиш фанининг предмети солиқ муносабатларини (ҳаракатини), солиқлар механизмини ҳар томонлама ўрганишдан иборатдир. фаннинг предмети солиқ воқеъликлари пул муносабатларини ўрганишдан иборат бўлади. бу пул муносабатлари солиқ тўловчилар (юридик ва жисмоний шахслар) билан солиқни ўз мулкига …
3 / 8
й муносабатлар бўлишини ўргатади. фаннинг предметини чуқур ўрганиш шуни кўрсатадики, муносабатларда бир томонлама зўравонлик муносабати бўлгудай бўлса, иккинчи томон унга жавобан ўз даромадлари, бошқа солиқ объектларини ҳар хил йўллар билан яширади. бундай ҳолларда ҳар қандай хуқуқий ҳужжатларнинг ҳам кучи этмай қолиши мумкин. даромадларни, солиқ объектларини яшириш ҳолати ҳам муносабатларни бузади. демак, солиқлар ва солиққа тортиш фанини чуқур ўрганиш орқали амалиётда солиқ тушумлари режаларини муваффақиятли бажариш вазифасига ҳам эришиш мумкин. фаннинг функциялари солиқ мутахассиси ва бошқа солиқ идоралари ходимларини назарий жиҳатдан қуроллантириш ҳамда амалиётда адашмаслик учун йўл - йўриқлар кўрсатишдан иборатдир. шунингдек, чет эл солиқ амалиётини ўрганиш ва таққослаш асосида тегишли хулосалар ишлаб чиқиш, уларнинг иш тажрибаларини ўзимизнинг амалиётга мослаб зарур жойларини тадбиқ этишдан иборатдир. демак, фаннинг асосий функцияси юқори малакали солиқ мутахассислари тайёрлашда уларни ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан услубий қўлланмалар билан таъминлашдир. 3.солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва обектив зарурлиги солиқ тушунчаси иқтисодий категория сифатида давлатнинг пайдо бўлиши ва фаолиятининг давомийлиги …
4 / 8
қроқ қилиб айтганда жамиятни норентабел (мудофаа, тиббиёт, фан, маориф, маданият ва бошқалар) ва рентабел соҳага ажралиши ҳамда норентабел соҳани молиялаштиришнинг табиий зарурлиги солиқларни обектив амал қилишини зарур қилиб қўяди, ваҳоланки, норентабел соҳанинг ижтимоий хизматлари асосан давлат томонидан амалга ошириладики, уларни молиялаштириш усули сифатида юзага чиқувчи солиқлар ҳам шу туфайли бевосита давлатга тегишли бўлади. солиқларнинг амал қилишини бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида икки ҳолат билан ифодалаш мумкин: биринчидан, давлатнинг қатор вазифаларини маблағ билан таъминлаш зарурлиги, иккинчидан, бозор иқтисодиёти қонун-қоидалари. давлатнинг бажарадиган функциялари ва вазифалари кўп бўлиб, бозор иқтисодиёти ривожлана бориши билан баъзи ижтимоий ҳимояланган бозор муносабатларига мос келмайдиган вазифалар йўқола борса, янги вазифалар пайдо бўла бошлайди. буларга бизнинг республикамизда кам таъминланганларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, бозор иқтисодиёти инфратузилмасини ташкил қилиш кабилар киради. давлат кучли ижтимоий-сиёсий тадбирларни амалга ошириш учун пенсионерлар, талабалар, кўп болали оналар ва бошқаларни маблағ билан таъминлаш зарурлигини англаб, айрим чекланган товарлар баҳосидаги фарқни буджет ҳисобидан қоплайди ва ундан ташқари маҳаллаларда …
5 / 8
влат мавжуд экан, молиялаштириш усули сифатида солиқлар амал қилади. маълумки, жамият иқтисодий ҳаёти жуда мураккаб иқтисодий ҳодисалардан иборат бўлиб, ана шу мураккаблик бевосита солиқларга ҳам тегишлики, бу ҳолат солиқларни иқтисодий моҳиятини теран англашни тақозо этади. солиқлар мажбурий тўловларни ифода этувчи пуллик муносабатларни билдиради. бу муносабатлар солиқ тўловчилар билан уларни ўз мулкига айлантирувчи давлат ўртасида бўлади. давлат учун буджет даромадларининг асосий манбайи ҳисобланган солиқлар катта аҳамиятга эга. солиқлар тўғрисидаги қарашлар тарихан обектив ва субектив омилларнинг таъсирида шаклланган. солиқларга доир турли таърифларни таҳлил қилиш уларнинг конкрет иқтисодий-ижтимоий тараққиётлар жараёнидаги моҳиятини асослаш, солиқларнинг иқтисодий ролини ва солиқ қонунчилигига асос бўлган солиқ тамойилларини белгилаш ҳамда солиқ тизимида, жамият тараққиётида мавжуд бўлган солиқларнинг тутган ўрнини аниқлаш зарур. чунки давлат пайдо бўлиши билан солиқлар жамиятдаги иқтисодий муносабатларнинг зарурий талабларидан бири бўлиб ҳисобланиб келинган. давлат тузилиш шаклларини ривожланиши билан бир вақтда солиқ тизими ўзгарган ва такомиллаштирилган. солиқ тизимининг ўзгариши ва такомиллаштирилиши солиқларнинг турлари, миқдорлари ва йиғиб олиш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""солиқлар ва солиққа тортиш" фанининг предмети ва ўрганиш усуллари" haqida

1.1-мавзу: “солиқлар ва солиққа тортиш” фанининг предмети ва ўрганиш усуллари режа: 1. солиқлар ва солиққа тортиш фанини ўқитишнинг зарурлиги, унинг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги. 2. солиқлар ва солиққа тортиш фанининг предмети ва функциялари. 3.солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва обектив зарурлиги 4.солиқларнинг ўзига хос белгилари 1. солиқлар ва солиққа тортиш фанини ўқитишнинг зарурлиги, унинг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги. солиқлар ва солиққа тортиш фанининг бошқа фанлар сингари ўзига хос предмет ва вазифалари мавжуд. бу фанни ўқитишнинг зарурлиги бозор иқтисодиёти муносабатлари ичида солиқ муносабатларининг аҳамияти ўсиб бораётганлигидан келиб чиқади. солиқлар ва солиққа тортиш фани солиқ воқеъликларини (ҳаракатларини) чуқур ўрганиш асосида зарурий хулосалар чиқариб, уларни ...

Bu fayl DOCX formatida 8 sahifadan iborat (27,4 KB). ""солиқлар ва солиққа тортиш" фанининг предмети ва ўрганиш усуллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "солиқлар ва солиққа тортиш" фа… DOCX 8 sahifa Bepul yuklash Telegram