бюджет тизими, унинг меъёрий-ҳуқуқий асослари

DOC 2.2 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1684052586.doc бюджет тизими, унинг меъёрий-ҳуқуқий асослари режа: 1. бюджет тизими фани предметининг мазмуни. 2. бюджет тизими ва унинг принциплари 3. бюджет тизими қонунчилик асослари бюджет тизими фани предметининг мазмуни. маълумки, давлат бюджети иқтисодий ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишда ҳал қилувчи омилдир, бошқача қилиб айтганда, бюджет - ислоҳотларнинг энг муҳим дастакларидан бири вазифасини ўтайди, чунки киримга қараб чиқим қилиш иқтисодиётнинг олтин қоидаси ҳисобланади. давлат бюджети орқали ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини молиявий маблағлар билан таъминлашда, республикамизда қабул қилинган ижтимоий дастурларни, биринчи навбатда, аҳолининг ижтимоий ночор табақаларини аниқ тарзда қўллаб-қувватлаш, соғлом авлодни тарбиялаш асосида аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган кучли ижтимоий сиёсатнинг таъсирчанлиги ва аниқ тарзда молиявий қўллаб-қуватлашни кучайтиришда маҳаллий бюджетларни самарали ижросининг аҳамияти катта. бозор иқтисодиётида давлатнинг молиявий ресурсларни бошқариш аҳамияти беқиёс ҳисобланади, шу сабабли республикамизда давлат бюджети ижросини амалга оширишда ғазначилик тизимига ўтиш зарурияти пайдо бўлмоқда. бюджет тизими мамлакат молия тизимининг муҳим бўғини бўлиб, унинг муваффақиятли ташкил этилиши самарали бюджет сиёсатининг асосини ташкил этади. …
2
вор аҳамиятга эга бўлган тараққиёт вазифаларини муваффақиятли бажаришда давлатнинг бошқа иқтисодий инструментлари қатори, мамлака тбюджет тизими ҳам муҳим аҳамият касб этади ва тегишли тарзда нафақат айрим жўрий, оператив, балки шу билан бирга комплекс ва стратегиc вазифаларни ҳам ўз зиммасига олади. “бюджет тизими” фанини ўқитишнинг мақсади - талабаларга бюджет тизими бюджетлари ҳақида назарий билимлар бериш, уларда мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг бугунги босқичида ўзбекистон республикаси бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ва уларни ҳаётга тадбиқ этиш йўллари бўйича асосий кўникмалар ҳосил қилишдан иборат. “бюджет тизими” фанини ўқитишнинг мақсади - келгусида юқори малакали иқтисодчи-мутахассислар бўлиб этишадиган бакалаврлар, магистрантлар бюджет тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, бюджет жараёни, турли даражадаги бюджетларни, бюджет даромадлари ва харажатларини, бюджет ҳолатини бошқариш, бюджет тизимида ғазначиликни ривожланиши,бюджет назорати ҳақида ҳақида назарий билимлар бериш, уларда давлатнинг ҳозирги даврдаги бюджет тизимидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишлари бўйича кўникмалар ҳосил қилишдан иборат. ушбу мақсаддан келиб чиқиб фан ўз предметини ўргатиш учун қуйидаги вазифаларни қўяди: · бюджет тизими ва …
3
муносабатларни ўрганиш; давлат бюджети тақчиллиги ва профитсити, давлат томонидан маблағ жалб қилишни ўрганиш; давлат молиявий назоратини ўрганиш. мазкур фаннинг бошқа фанлар сингари ўзига хос предмети ва вазифалари мавжуд. «бюджет тизими» фанининг предмети ўзбекистон республикасида бюджет тизими механизмлари ва дастакларини ўрганишдир. «бюджет тизими » фани бюджет тизимининг моҳияти ва мамлакатимизда давлат бюджети ва бюджет тизими юзасидан етарли маълумотлар беради. мазкур фанда бюджет тизими, унинг вазифалари, давлат бюджети даромадлари ва харажатлари ижроси, ғазначилик тизимида қарзларни бошқариш, маҳаллий бюджетлар молиявий маблағларини бошқариш масалаларининг назарий жиҳатлари ёритилади. ўзбекистонда ёшлардан замонавий кадрлар тайёрлаш тараққиётимизнинг муҳим омилидир. бозор иқтисодиётининг назарий асосларини чуқур ўргатиб, унинг замонавий ютуқлари ва хорижий мамлакатлар тажрибасини умумлаштириб, давр тақозоси шароитида ишлай оладиган, рақобатга бардош берадиган мутахасссисларни тайёрлашни талаб этилади, бу ишлар ўз-ўзидан юз бермайди, албатта. бумамлакатимизда давлат бюджетини бошқариш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар бюджет маблағлари ишлатилишининг молиявий назоратини амалга ошириш мазмунини тубдан ўзгартиришни талаб қилади ва молиявий назорат олдига принципиал жиҳатдан янги …
4
ан бирга, “бюджет тизими” фани магистратурадаги қатор махсус фанларни ўзлаштириш учун назарий-услубий асос бўлиб хизмат қилади. “молиявий назорат” фани 1-расм. “бюджет тизими” фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги бюджет тизими мураккаб механизм бўлиб, муайян мамлакатнинг ўзига хос хусусиятлари, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа хусусиятлари асосида ва таъсирида шаклланади. бюджет тизими барча даражадаги бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари б юджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари, бюджет тизими бюджетларини тузиш ва ташкил этиш принциплари, улар ўртасида б юджет жараёни мобайнида юзага келадиган ўзаро муносабатлар йиғиндисини ўзида ифодалайди. “бюджет кодекси”, 6-модда. кўпчилик ҳолларда, соддароқ тарзда, бюджет тизими дейилганда, мамлакатдаги мавжуд бюджетлар тўплами (мажмуи) тушунилади. соддароқ қилиб айтганда, бюджет тизими бу иқтисодий муносабатларга, давлат тузилишига ва қонун нормаларига асосланган давлат, маъмурий-ҳудудий тузилишларнинг, бюджет муносабатларида мустақил бўлган бюджет ташкилотлари муассасалари ва мақсадли давлат фондларининг мажмуидир. бюджет тизими мамлакатдаги турли даражадаги бюджетларни ўзида ифода этади. бошқача маънода, бюджет тизими бюджетнинг ўзаро боғлиқликда бўлган бўғинларининг ўзаро йиғиндисидан иборатдир. мамлакатнинг …
5
тлари жуда хилма-хилдир, чунки улар кўп поғонали ва кенгқамровли тақсимлаш жараёнининг турли йўналишларида (иқтисодиёт секторлари, ижтимоий фаолият соҳалари, мамлакат ҳудудлари ўртасида) содир бўлади. бу муносабатлар объектив характерга эга, чунки ҳар йили давлат ихтиёрида: · кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун; · мамлакат фуқароларининг ижтимоий-маданий эҳтиёжларини қондириш учун; мудофаа вазифаларини хал этиш учун; давлат бошқарувининг умумий харажатларини қоплаш учун зарур бўлган миллий даромаднинг бир қисми тўпланиши лозим. бошқача қилиб айтганда, давлатнинг ўз функцияларини бажариши учун маълум даражада моддий ва молиявий базанинг зарурлиги бюджет муносабатларининг объектив зарур ва мавжуд бўлишини тақозо этади. бюджет муносабатлари давлат ихтиёридаги йирик марказлашган пул фонди кўринишида моддий-буюм шаклини олади. мамлакат молиявий ресурсларининг давлат ихтиёрида марказлашиш даражасини акс эттирувчи давлат бюджетининг ҳажми қатор омилларга боғлиқ: · иқтисодиётнинг ривожланганлик даражасига; · давлатнинг иқтисодиётга аралашиш даражасига; · корхона, ташкилот ва муассасалардаги хўжалик юритиш усулларига; · жамият томонидан ҳал этилаётган иқтисодий ва ижтимоий вазифаларнинг характерига, · иқтисодиётда ва ижтимоий соҳа-тармоқларда амалга …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бюджет тизими, унинг меъёрий-ҳуқуқий асослари"

1684052586.doc бюджет тизими, унинг меъёрий-ҳуқуқий асослари режа: 1. бюджет тизими фани предметининг мазмуни. 2. бюджет тизими ва унинг принциплари 3. бюджет тизими қонунчилик асослари бюджет тизими фани предметининг мазмуни. маълумки, давлат бюджети иқтисодий ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишда ҳал қилувчи омилдир, бошқача қилиб айтганда, бюджет - ислоҳотларнинг энг муҳим дастакларидан бири вазифасини ўтайди, чунки киримга қараб чиқим қилиш иқтисодиётнинг олтин қоидаси ҳисобланади. давлат бюджети орқали ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини молиявий маблағлар билан таъминлашда, республикамизда қабул қилинган ижтимоий дастурларни, биринчи навбатда, аҳолининг ижтимоий ночор табақаларини аниқ тарзда қўллаб-қувватлаш, соғлом авлодни тарбиялаш асосида аҳоли фаровонлигини оширишга қарати...

DOC format, 2.2 MB. To download "бюджет тизими, унинг меъёрий-ҳуқуқий асослари", click the Telegram button on the left.