бюджет тизими ва бюджет тузилмаси

DOC 25 sahifa 249,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 25
1.маъруза матни 18-мавзу. бюджет тизими ва бдюжет тузилмаси 18.1. бюджет тизими: таърифи, принциплари, бошқариш соҳасидаги ваколатлар турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблағлари олувчилар йиғиндисини, бюджетларни ташкил этишни ва тузиш принципларини ифодалайдиган, бюджет жараёнида улар ўртасида, шунингдек, бюджетлар ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ўртасида вужудга келадиган ўзаро муносабатлар мажмуига бюджет тизими дейилади. кўпчилик ҳолларда, соддароқ тарзда, бюджет тизими дейилганда эса мамлакатдаги мавжуд бюджетлар тўплами (мажмуи) тушунилади. бюджет тизими мамлакат бюджет тузилишининг таркибий қисми бўлиб, унинг маълум бир қисмини ўзида ифода этади. шу маънода, бюджет тизими бюджетнинг ўзаро боғлиқликда бўлган бўғинларининг ўзаро йиғиндисидан иборатдир. мамлакатнинг бюджет тизими жамиятнинг сиёсий тузилишига (қурилишига), давлатнинг иқтисодий тизимига ва унинг маъмурий-ҳудудий бўлинишига бевосита боғлиқ. у ёки бу мамлакатнинг бюджет тизими икки ёки уч бўғинли бўлиши мумкин. унитар давлатлар деб юритиладиган мамлакатларда бюджет тизими икки бўғиндан (марказий ва маҳаллий бюджетлар), федератив давлатлар деб юритиладиган мамлакатларда эса уч бўғиндан (марказий бюджет, федерация аъзолари бюджетлари ва ма-ҳаллий бюджетлар) иборат бўлиши …
2 / 25
, бюджет жараёни принциплари, бюджет қонунчилигини бузганлик учун санкцияларнинг ягоналиги, мамлакат бюджет тизими барча даражалари бюджетлари харажатларини молиялаштириш ва бюджет маблағлари бухгалтерия ҳи-собини юргизиш тартибининг ягоналиги билан белгиланади. бюджет тизимининг даражалари ўртасида даромадлар ва харажатларнинг чегараланганлиги принципи тегишли даромадлар турларини (тўлиқ ёки қисман) ва харажатларни амалга ошириш бўйича ваколатларни мамлакатнинг ҳокимият органлари, мамлакат субъектларининг ҳокимият органлари ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларига бириктирил-ганлигини кўзда тутади. бюджетларнинг мустақиллиги принципи қонунчилик ва давлат ҳокимиятининг ижроия органлари ҳамда маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларининг мамлакат бюджет тизимининг тегишли даражаларида бюджет жараёнини мустақил амалга ошириш борасидаги ҳуқуқларини билдиради. бу принципнинг амал қилиши қонунчиликка мувофиқ мамлакат бюджет тизимининг ҳар бир даражасида бюджетлар даромадларининг ўз манбаларига эгалигини, бюджетларнинг тартибга келтирувчи даромадларини, қонунчиликка мувофиқ равишда тегишли бюджетларнинг даромадларини шакллантириш бўйича ваколатларни, давлат ҳокимият органлари ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларининг қонунчиликка мувофиқ равишда тегишли бюджетлар харажатларининг сарфланиш йўналишларини мустақил аниқлаш ҳуқуқини қонуний бириктирилишини, бюд-жет тўғрисидаги қонунларни ижро этиш жараёнида олинган қўшимча …
3 / 25
бу борадаги қонунларга мувофиқ белгиланган бошқа мажбурий тушумлари тўлиқ ҳажмда ўз аксини топиши керак. барча умумдавлат ва маҳаллий харажатлар мамлакат бюджет тизимида ўз аксини топган бюджетлари ва давлатнинг бюджетдан ташқари жамғар-маларининг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. солиқ кредитлари, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича кечиктиришлар ва муддатларнинг ўзгартирилиши бюджетлар ва давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларининг бюджетлари даромадлари ва харажатлари бўйича тўлиқ равишда алоҳида ҳисобга олинади. бюджетларнинг баланслилиги принципи бюджетда кўзда тутилган харажатларнинг ҳажми бюджет даромадлари ва унинг дефицитини молиялаштириш манбаларидан тушадиган тушумларнинг жами ҳажмига тенг бўлиши кераклигини билдиради. бюджетни тузиш, тасдиқлаш ва ижро этиш жараёнида ваколатли органлар бюджет дефицити миқдорини минималлаштириш за-рурлигидан келиб чиқишлари керак. бюджет маблағларидан фойдаланишнинг самарадор-лилиги ва тежамлилиги принципининг маъномазмуни шундан иборатки, унга мувофиқ равишда ваколатли органлар ва бюджет маблағларини олувчилар бюджетларни тузиш ва уларнинг ижросини таъминлашда, аввало, кўзда тутилган мақсадларга эришишда маблағларнинг камроқ ҳажмидан ёки маълум бир ҳажмдаги маблағлардан фойдаланган ҳолда юқори натижага эришиш зарурлигидан келиб чиқиши керак. …
4 / 25
соботларни, албатта, эълон қилинишини, бюджет ижроси жараёнида маълумотларнинг тўлиқ ва тўғри берилишини, давлат ҳокимияти қонунчилик органлари ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларининг қарорларига оид бошқа маълумотларни олиш имкониятининг яратилганлигини, бюджет лойиҳаси бўйича қарорларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш тартибларининг (жумладан, давлат ҳокимияти қонунчи-лик органи ичида ёки давлат ҳокимиятининг қонунчилик ва ижроия органлари ўртасидаги қарама-қаршиликларни ифодаловчи масалалар бўйича ҳам) жамият ва оммавий ахборот воситалари учун ал-батта, очиқ бўлишини кўзда тутади. махфий моддаларни тасдиқлаш, одатда, фақат республика бюджети таркибида амалга оширилади. бюджетнинг ҳаққонийлиги принципи тегишли ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиши башорат кўрсаткич-ларининг ишончли ҳамда бюджет даромадлари ва харажатлари ҳисоб-китобларининг ҳаққоний бўлиши кераклигини тақозо этади. бюджет маблағларининг манзиллилиги ва мақсадли характердалиги принципи бюджет маблағларини конкрет олувчилар ихтиёрига уларнинг аниқ мақсадларни молиялаштирилиши олдиндан белгиланган ҳолда бўлиб берилишини назарда тутади. бюджетда кўзда тутилган маблағлар манзиллилигини ёки йўналишини кўзда тутил-маган мақсадларга ўзгартириш борасидаги ҳар қандай хатти-ҳаракат мамлакат бюджет қонунчилигини бузиш ҳисобланади. мамлакат бюджет тизимини бошқариш соҳасида тегишли ҳокимият органлари …
5 / 25
збекистон республикаси олий мажлиси тасдиғига киритиш; · қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш. шунингдек, қорақалпоғистон республикаси ва жойлардаги давлат ҳокимият органлари ҳам бюджет тизимини бошқариш соҳасида бир неча ваколатларга эга. жумладан, қорақалпоғистон республикаси жўқорғи кенгеси ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари учун бу борада қуйидаги ваколатлар хосдир: · тегишли равишда қорақалпоғистон республикаси бюджетини ва маҳаллий бюджетларни қабул қилиш, шунингдек, уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш; · қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳаллий бюджетга тушадиган маҳаллий солиқлар, йиғимлар ва тўловлар миқдорларини ҳамда улар бўйича имтиёзларни белгилаш; · қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш. қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши ва тегишли ҳокимиятлар эса: · қорақалпоғистон республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар лойиҳаларини тегишли равишда қорақалпоғистон республикаси жўқорғи кенгеси ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари қабул қилиши учун тақдим этиш ҳамда уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш; · бюджетга тушумларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушиши ҳамда унинг маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланилиши устидан назоратни ташкил этиш; · қонун ҳужжатларига мувофиқ …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 25 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бюджет тизими ва бюджет тузилмаси" haqida

1.маъруза матни 18-мавзу. бюджет тизими ва бдюжет тузилмаси 18.1. бюджет тизими: таърифи, принциплари, бошқариш соҳасидаги ваколатлар турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблағлари олувчилар йиғиндисини, бюджетларни ташкил этишни ва тузиш принципларини ифодалайдиган, бюджет жараёнида улар ўртасида, шунингдек, бюджетлар ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ўртасида вужудга келадиган ўзаро муносабатлар мажмуига бюджет тизими дейилади. кўпчилик ҳолларда, соддароқ тарзда, бюджет тизими дейилганда эса мамлакатдаги мавжуд бюджетлар тўплами (мажмуи) тушунилади. бюджет тизими мамлакат бюджет тузилишининг таркибий қисми бўлиб, унинг маълум бир қисмини ўзида ифода этади. шу маънода, бюджет тизими бюджетнинг ўзаро боғлиқликда бўлган бўғинларининг ўзаро йиғиндисидан иборатдир. мамлакатнинг бюджет тизими...

Bu fayl DOC formatida 25 sahifadan iborat (249,0 KB). "бюджет тизими ва бюджет тузилмаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: бюджет тизими ва бюджет тузилма… DOC 25 sahifa Bepul yuklash Telegram