бюджетлараро муносабатлар

DOCX 17 sahifa 49,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 17
бюджетлараро муносабатлар режа: 1. бюджет тизими бўғинлари ўртасида бюджетлараро муносабатларнинг зарурлиги, аҳамияти ва бу борадаги бюджет-солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари 2.ўзбекистон республикасида бюджетлараро муносабатларни ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари 3.давлат бюджет даромадлари ва харажатларини бюджетлар ўртасида тақсимланиши. 1. бюджет тизими бўғинлари ўртасида бюджетлараро муносабатларнинг зарурлиги, аҳамияти ва бу борадаги бюджет-солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари бозор шароитида иқтисодиётни бошқариш ва тартибга солишнинг монетар, пул-кредит, инвестицион, валютавий дастак ва воситалари, бюджет-солиқ сиёсати инструментлари, аҳоли бандлигини таъминлаш усуллари умумий эътироф этилган усуллар бўлиб, улар энг аввало мамлакатдаги макроиқтисодий ҳолатни барқарорлаштиришга қаратилган. бу усул-воситалардан фойдаланишдаги ўзига хослик ислоҳотлар амалга оширилаётган даврда у ёки бу мамлакатдаги иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ҳолат билан боғлиқ. ўзбекистон республикасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар жараёнида юқорида санаб ўтилган дастак ва воситалардан, мамлакат миллий иқтисодиётининг хусусиятлари, анъаналар, таркиб топган ижтимоий манфаатлар устунлиги, қадриятлар тизимининг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган холда фойдаланиб келинмоқда. хусусан, давлат бюджетининг шаклланиши ва ижро этилиши жараёнларини ислоҳ қилиш ҳам бозор тамойилларига …
2 / 17
сида иқтисодиётни ва бюджет муносабатларини ислоҳ қилиш эволюцион йўл билан, босқичма-босқич, ижтимоий ҳаётнинг бошқа тармоқ ва соҳалари билан ўзаро алоқадрликда амалга оширилмоқда. президентимиз и.каримов ҳам мамлакат иқтисодиётида эришилган натижалар ва “ана шундай ўсиш суръатлари ва юксак макроиқтисодий кўрсаткичлар жамиятимизнинг барча соҳаларини тубдан ислоҳ қилиш ва янгилаш бўйича амалга оширилган кўп йиллик машаққатли ва мураккаб ишларнинг мантиқий натижаси, иқтисодиётни изчил ва барқарор ривожлантиришнинг амалий намоёни”[footnoteref:1] эканлигини алоҳида эътироф этганлар. [1: ўзбекистон республикаси президенти ислом каримовнинг 2007 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2008 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган вазирлар маҳкамаси мажлисидаги маърузаси // халқ сўзи, 2008 йил 9 февраль .] молия-бюджет ислоҳотларини ўтказиш жараёни, аввало, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларига кўпроқ мустақиллик беришни, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда улар ролини ошириш ва шу билан бир вақтда улар молиявий базаларини мустаҳкамлаш, бутунлай янги молия-бюджет ва солиқ механизмини яратиш, бюджетлараро муносабатларни тартибга солиш ва давлат бюджети ижросини таъминлашнинг услубиёти ва тамойилларини …
3 / 17
лади. фикримизча, бюджетлараро муносабатларнинг конунда белгиланган таърифини янада аниқлаштириш, унинг илмий асосланганлигини ошириш лозим. бюджетлараро муносабатларнинг бирмунча тўлароқ таърифи рус иқтисодчи олимлари а.м.бабич ва л.н.павлова томонидан тайёрланган “финансы” номли дарслигида берилган: «бюджетлараро муносабатлар давлат ҳокимият органлари, марказий ҳокимият ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ўртасида бюджетларни тузиш ва ижро этиш ҳамда бюджет жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлар, ваколатларнинг бириктирилиши ва чегараланишига оид муносабатлар мажмуидир». ушбу таърифни ҳам етарлича аниқ берилган деб ҳисоблаб бўлмайди, чунки у мазкур муаммони ҳал этишнинг ҳуқуқий асосларини кўриб чиқиш ва тайёрлаш жараёнидаги муносабатларнигина акс эттиради. бюджетнинг ижро этилиши давомида маблағларнинг бир бюджет бўғинидан бошқасига ёки бир даражадаги бюджетлар ўртасидаги ҳақиқатдаги ҳаракати ҳақида ушбу таърифда умуман фикр билдирилмаган. мазкур таърифнинг бироз аниқроқ ва тўлароқ ифодаси о.г.бежаев ишида берилган. хусусан: биринчидан, бу ерда бюджет жараёни боришидаги муносабатларнинг тўлиқ рўйхати келтирилганки, уларни бюджетлараро муносабатлар сифатида туркумлаш мумкин; иккинчидан, ушбу таърифда бюджетлараро муносабатлар таркибига бир даражадаги ҳокимият органлари …
4 / 17
ин. демак, “бюджетлараро муносабатлар” тушунчаси, бизнинг фикримизча, қуйидагиларни ўз ичига олмоғи лозим: · бюджет жараёнида юзага келувчи муносабатларнинг бирмунча тўлиқроқ таркибини; · давлат ҳокимияти бошқарув органларининг ўзаро (бир даражадаги) муносабатларини; · қуйи бюджет бўғинларининг республика бюджети билан ўзаро муносабатларини; · молиявий ёрдамнинг нафақат юқоридан қуйига, балки қуйи бюджетлардан юқори бюджетларга ҳам берилиш ҳолатларини ва ҳоказо. булардан келиб чиқиб, бюджетлараро муносабатларнинг иқтисодий воқелик сифатидаги табиатини таҳлил қилиш асосида қуйидагиларни таъкидлаш зарур: · биринчидан, бюджетлараро муносабатлар - кенг қамровли бюджет сиёсатини марказий ва ҳудудий даражада амалга ошириш жараёнининг ажралмас қисмидир; · иккинчидан, бюджетлараро муносабатлар бюджет сиёсатининг бошқа йўналишларига нисбатан бирламчи аҳамият касб этади; · учинчидан, бюджетлараро муносабатлар — нафақат бошқарувнинг турли даражаларидаги ҳокимият органлари ўртасидаги муносабат, балки энг аввало, мамлакатнинг маъмурий-ҳудудий тузилмалари субъектлари ўртасида марказ орқали шаклланган ва давлат ҳокимиятига унинг аниқ функцияларини ҳудудий даражада бажариш, жамият тараққиёти учун нормал шароитларни яратиш мақсадида берилган барча пул маблағларининг тақсимланиши ва қайта тақсимланиши жараёнидаги …
5 / 17
бюджетлараро муносабатлар - бу мутлақо тенг аҳамиятли тарзда қуйидан юқорига ва юқоридан қуйига ҳаракатланувчи молиявий оқимлардир. ушбу муносабатларсиз турли даражадаги бюджетларни муваффақиятли шакллантириб бўлмас эди. шу сабабли ушбу молиявий оқимлар маҳаллий бюджетларни шакллантирувчи таъсирчан омил ҳисобланади. шундай қилиб, бюджетлараро муносабатларга қуйидагича таъриф беришимиз мумкин: «бюджетлараро муносабатлар - давлат бюджет механизмининг муҳим ажралмас элементи бўлиб, мамлакатнинг маъмурий-ҳудудий тузилмалари субъектлари ўртасида марказий бошқарувнинг марказдан туриб барча молиявий оқимларни тақсимлаш жараёнини оқилона тартибга солишни таъминлайди ва бундан ташқари, марказий ҳукуматнинг аниқ функцияларини давлат бошқарувининг турли даражаларида ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўзаро тақсимлаб олиш орқали бажариш учун давлат бюджетида жамланган пул маблағларининг ушбу субъектлар ўртасида қайта тақсимланишини ўз ичига олувчи муносабатлар йиғиндисидир». “бюджет тизими тўғрисида”ги ўзбекистон республикаси қонунининг алоҳида бўлими “турли даражадаги бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар” деб номланган ва унда бюджетлараро муносабатларнинг ҳукуқий асослари ёритилган. ушбу бўлимдаги асосий моддалардан бири 13-модда бўлиб, унда давлат бюджети маблағларини турли даражадаги бюджетлар ўртасида қайта тақсимлаш асослари кўрсатилган. давлат …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 17 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бюджетлараро муносабатлар" haqida

бюджетлараро муносабатлар режа: 1. бюджет тизими бўғинлари ўртасида бюджетлараро муносабатларнинг зарурлиги, аҳамияти ва бу борадаги бюджет-солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари 2.ўзбекистон республикасида бюджетлараро муносабатларни ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари 3.давлат бюджет даромадлари ва харажатларини бюджетлар ўртасида тақсимланиши. 1. бюджет тизими бўғинлари ўртасида бюджетлараро муносабатларнинг зарурлиги, аҳамияти ва бу борадаги бюджет-солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари бозор шароитида иқтисодиётни бошқариш ва тартибга солишнинг монетар, пул-кредит, инвестицион, валютавий дастак ва воситалари, бюджет-солиқ сиёсати инструментлари, аҳоли бандлигини таъминлаш усуллари умумий эътироф этилган усуллар бўлиб, улар энг аввало мамлакатдаги макроиқтисодий ҳолатни барқарорлашти...

Bu fayl DOCX formatida 17 sahifadan iborat (49,4 KB). "бюджетлараро муносабатлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: бюджетлараро муносабатлар DOCX 17 sahifa Bepul yuklash Telegram