ҳуқуқий муносабатлар

DOCX 8 pages 25.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 8
13-мавзу: ҳуқуқий муносабатлар ўқув машғулотининг натижасида талабада ҳуқуқий муносабатлар: тушунчаси, белгилари ва турлари, ҳуқуқий муносабатларнинг юзага келиш асослари, ҳуқуқий муносабатлар таркиби: субъект, объект, субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятлар ҳамда юридик факт: тушунчаси ва турлари, ҳуқуқдаги презумпциялар ва фикциялар тўғрисида тушунчалар шаклланади. · ҳуқуқий муносабат тушунчасини унинг белгиларидан келиб чиқиб тушунтиринг ҳуқуқий муносабатлар - шахслар ўртасидаги юридик алоқа бўлиб, бу уларнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларида ифодаланади. ўзаро ҳуқуқ ва бурчларсиз ҳуқуқий муносабат вужудга келмайди. ҳуқуқий муносабатлар – бу ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинган бир қисми бўлиб, уларнинг субъектлари субъектив ҳуқуқ ва субъектив юридик мажбуриятларга эга бўладилар. ҳуқуқий муносабатларнинг белгилари: · ижтимоий субъектлар ўртасидагина юзага келадиган муайян алоқалар; · ҳуқуқ нормалари асосида юзага келади; · иродавий ҳарактерга эга (чунки муносабат юзага келиши учун камида битта томоннинг истаги талаб қилинади); · давлат томонидан қўриқланади ва таъминланади; · муайян предмет ёки ашёга нисбатан юзага келади ва шу асосда субъектлар ўзларига тегишли субъектив …
2 / 8
и; томонларнинг ҳуқуқ ва муомала лаёқатига эга бўлишлиги; юридик фактнинг мавжудлиги) бўлиши лозим. савол: ҳуқуқий муносабат – ҳуқуқ нормаларининг инсонлар хулқ-атворига таъсири натижасида вужудга келадиган муносабат сифатида унинг ўзига хос томонларини муҳокама қилинг. · ҳуқуқий муносабатларнинг такбий элементлари нималардан иборат? ҳуқуқий муносабатларнинг элементлари: ҳуқуқ объекти, ҳуқуқ субъекти, юридик фактлар (ҳаракат ва ҳодисалар), субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбурият. ҳуқуқий муносабат объекти – бу ҳуқуқий муносабат субъектлари (иштирокчилари)нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қаратилган нарсалар, яъни ҳуқуқий муносабатлар нимага қаратилган бўлса, шу нарсалар унинг объектини ташкил этади. ҳуқуқий муносабатнинг объектлари қуйидагилар: · моддий қадриятлар (ашёлар, мулк ва б.); · номоддий қадриятлар (ҳаёт, соғлиқ, шаън, қадр-қиммат ва б.); · маънавий ижод маҳсуллари (адабий асарлар, санъат, мусиқа, фан, компьютер дастурлари ва б.); · ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиларининг фаолияти натижалари (масалан: маҳсулот етказиб бериш шартномаси, капитал қурилиш пудрати асосида юзага келадиган муносабатлар); · қимматбаҳо қоғозлар ва ҳужжатлар (пул, акциялар, пластик карточкалар, дипломлар, шаходатномалар ва б.). ҳуқуқий муносабат субъектлари– …
3 / 8
ятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилотлар (корхона, муассаса ва б.). юридик шахслар мустақил баланс ёки сметага эга бўлишлари керак. ҳуқуқий муносабат субъектлари элементлари: ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати. ҳуқуқ лаёқати – шахснинг қонунда назарда тутилган субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятларга эга бўлиш лаёқати. фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати у туғилган пайтдан эътиборан вужудга келади ва вафот этиши билан тугайди. юридик шахсларда эса ҳуқуқ лаёқати унинг низоми тасдиқланган пайтдан бошлаб вужудга келади. муомала лаёқати – фуқаро ёки юридик шахснинг ўз ҳаракатлари билан ҳуқуққа эга бўлиш ва ўзи учун мажбуриятлар яратиш қобилияти. муомала лаёқати – бу шахснинг ўз ҳатти-ҳаракати орқали ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлишининг қонунда белгиланган (тан олинган) имконияти. муомала лаёқати фақат суд томонидан чекланиши мумкин. фуқаронинг ўз ҳаракатлари билан фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиш ва уларни амалга ошириш, ўзи учун фуқаролик бурчларини вужудга келтириш ва уларни бажариш (муомала лаёқати) у вояга етгач, яъни ўн саккиз ёшга тўлгач, тўла ҳажмда …
4 / 8
ҳукуқий муносабатлар юзага келади. ушбу ҳодисалар ўз ҳолича юридик аҳамиятга молик эмас ва ўз-ўзидан ҳеч қандай ҳолатларни вужудга келтирмайди, аммо бунга сабаб бўлиб хизмат қилади. ҳаракатлар (ҳаракатсизликлар) – кишилар хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлган, уларнинг ўзи содир қиладиган ёки қилишдан тийиладиган фактлардир. ҳаракатлар, ўз навбатида, қонуний (ишга ёки олий ўқув юртига ўқишга кириш, никоҳни рўйхатдан ўтказиш) ва ноқонуний (ҳуқуқбузарликларнинг барча турлари) бўлади. ҳуқуқий презумпция – назарда тутилаётган ва мавжуд бўлган фактлар орасидаги алоқаларга асосланган ҳолда муайян фактларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги фараз. презумпция – акси тасдиқланмагунча бирор далилни юридик жиҳатдан тўғри, деб ҳисоблаш. норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ижро этилаётганида, яъни кишилар хатти-ҳаракатларида рўёбга чиқаётганида моддийликка кўчади. бироқ расмий ҳуқуқий талабнинг бажарилиши фақат бажарувчи томонидан унинг мазмуни тушунилган тақдирдагина амалга ошиши мумкин. ҳуқуқ, ҳуқуқий тартибга солиш учун қонунни билиш презумпцияси – ҳуқуқ субъектлари, унинг эгалари ҳуқуқий кўрсатма, йўл-йўриқлар мазмунини “билишлари” (яъни англашлари, тушунишлари) тўғрисидаги тахминдир. презумпцияларни ҳуқуқий мустаҳкамланганлик фактига кўра қуйидаги турларга ажратиш …
5 / 8
ти, ҳалолликнинг барқарорлигига ишонч, одатда, турли-туман майда расмиятчиликларга сарф бўладиган кўплаб вақт ва кучни тежаб қолиш имконини беради. 2. ҳуқуқ соҳаларига тегишли бўлган презумпциялар. масалан, жиноят ҳуқуқида айбсизлик презумпцияси. айбсизлик презумпцияси - гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланади. ўзбекистон республикаси жпкнинг 23-моддасида кўрсатилишича, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак. ҳуқуқдаги фикциялар – жорий қонунчилик билан тан олинган ва умуммажбурий характер касб этган, лекин, амалда мавжуд бўлмаган ҳолатлар (масалан, муайян шахснинг йўқолганлиги сабабли маълум муддат ўтгандан кейин унинг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилган тақдирда, мазкур шахснинг кейинчалик тирик эканлиги ҳолати). савол: юридик фактлар – ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтирувчи, ўзгартирувчи ва бекор қилувчи ҳолатлар эканлигини …

Want to read more?

Download all 8 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ҳуқуқий муносабатлар"

13-мавзу: ҳуқуқий муносабатлар ўқув машғулотининг натижасида талабада ҳуқуқий муносабатлар: тушунчаси, белгилари ва турлари, ҳуқуқий муносабатларнинг юзага келиш асослари, ҳуқуқий муносабатлар таркиби: субъект, объект, субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятлар ҳамда юридик факт: тушунчаси ва турлари, ҳуқуқдаги презумпциялар ва фикциялар тўғрисида тушунчалар шаклланади. · ҳуқуқий муносабат тушунчасини унинг белгиларидан келиб чиқиб тушунтиринг ҳуқуқий муносабатлар - шахслар ўртасидаги юридик алоқа бўлиб, бу уларнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларида ифодаланади. ўзаро ҳуқуқ ва бурчларсиз ҳуқуқий муносабат вужудга келмайди. ҳуқуқий муносабатлар – бу ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинган бир қисми бўлиб, уларнинг субъектлари субъектив ҳуқуқ ва субъектив юридик мажбуриятл...

This file contains 8 pages in DOCX format (25.3 KB). To download "ҳуқуқий муносабатлар", click the Telegram button on the left.

Tags: ҳуқуқий муносабатлар DOCX 8 pages Free download Telegram