ҳуқуқий муносабатлар. бўйича глоссарий

DOCX 4 sahifa 15,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 4
13-мавзу: ҳуқуқий муносабатлар. бўйича глоссарий 1. ҳуқуқий муносабатлар ҳуқуқий муносабатлар - шахслар ўртасидаги юридик алоқа бўлиб, бу уларнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларида ифодаланади. ўзаро ҳуқуқ ва бурчларсиз ҳуқуқий муносабат вужудга келмайди. ҳуқуқий муносабатлар - бу ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинган бир қисми бўлиб, уларнинг субъектлари субъектив ҳуқуқ ва субъектив юридик мажбуриятларга эга бўлишади.ҳуқуқий муносабатлар юзага келиши учун моддий асослар (томонларнинг хоҳиш-истаги, манфаати) ва юридик асослар (мазкур ижтимоий муносабатни тартибга соладиган тегишли ҳуқуқ нормасининг мавжудлиги; томонларнинг ҳуқуқ ва муомала лаёқатига эга бўлишлиги; юридик фактнинг мавжудлиги) бўлиши лозим. ҳуқуқий муносабатларнинг белгилари: ижтимоий субъектлар ўртасидагина юзага келадиган муайян алоқалар;ҳуқуқ нормалари асосида юзага келади; иродавий ҳарактерга эга (чунки муносабат юзага келиши учун камида битта томоннинг истаги талаб қилинади);давлат томонидан қўриқланади ва таъминланади; муайян предмет ёки ашёга нисбатан юзага келади ва шу асосда субъектлар ўзларига тегишли субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятларни амалга оширадилар.ҳуқуқий муносабатларнинг элементлари: ҳуқуқ объекти, ҳуқуқ субъекти, юридик фактлар (ҳаракат ва …
2 / 4
абабли вужудга келадиган х-к йул куйган харакатлардир. 3. ҳуқуқий муносабатларнинг объектлари: тушунчаси ва турлари ҳуқуқий муносабат объекти – бу ҳуқуқий муносабат субъектлари (иштирокчилари)нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қаратилган нарсалар, яъни ҳуқуқий муносабатлар нимага қаратилган бўлса, шу нарсалар унинг объектини ташкил этади. ҳуқуқий муносабат объектлари бўлиши мумкин:моддий қадриятлар (ашёлар, мулк ва б.); номоддий қадриятлар (ҳаёт, соғлиқ, шаън, қадр-қиммат ва б.) маънавий ижод маҳсуллари (адабий асарлар, санъат, мусиқа, фан, компьютер дастурлари ва б.); ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиларининг фаолияти натижалари (масалан: маҳсулот етказиб бериш шартномаси, капитал қурилиш пудрати асосида юзага келадиган муносабатлар); қимматбахо қоғозлар ва ҳужжатлар (пул, акциялар, пластик карточкалар, дипломлар, шаходатномалар ва б.). 4. ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлари тушунчаси ва турлари ҳуқуқий муносабат субъектлари-ҳуқуқий муносабатларнинг субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятларга эга бўлган иштирокчилари.ҳуқуқ субъекти - бу қонунга биноан ҳуқуққа эга бўлиш ва зиммасига юридик мажбуриятларни олиш лаёқатига эга бўлган жисмоний ёки юридик шахслар. жисмоний шахслар - булар муайян давлат фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари, шунингдек фуқаролиги …
3 / 4
ҳуқуқ ва юридик мажбуриятларга эга бўлган иштирокчилари.ҳуқуқ субъекти - бу қонунга биноан ҳуқуққа эга бўлиш ва зиммасига юридик мажбуриятларни олиш лаёқатига эга бўлган жисмоний ёки юридик шахслар. жисмоний шахслар - булар муайян давлат фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар. юридик шахслар - қонун бўйича фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг субъекти бўлган корхона, ташкилот ва муассасалар. юридик шахслар - ўз мулкида, хўжалик юритишда ва оператив бошқарувда алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилотлар (корхона, муассаса ва б.). юридик шахслар мустақил баланс ёки сметага эга бўлишлари керак.ҳуқуқий муносабат субъектлари элементлари: ҳуқуқ лаёқати ва муамола лаёқати. ҳуқуқ лаёқати - шахснинг қонунда назарда тутилган субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятларга эга бўлиш лаёқати. фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати у туғилган пайтдан бошлаб вужудга келади ва …
4 / 4
ратилган бўлса, шу нарсалар унинг объектини ташкил этади. ҳуқуқ субъекти - бу қонунга биноан ҳуқуққа эга бўлиш ва зиммасига юридик мажбуриятларни олиш лаёқатига эга бўлган жисмоний ёки юридик шахслар. субъектив ҳуқуқ - бу субъектнинг содир этиши мумкин бўлган хатти-ҳаракати тури ва ўлчови. субъектив юридик мажбурият - субъектнинг содир этиши лозим бўлган хатти-ҳаракати тури ва ўлчови.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 4 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳуқуқий муносабатлар. бўйича глоссарий" haqida

13-мавзу: ҳуқуқий муносабатлар. бўйича глоссарий 1. ҳуқуқий муносабатлар ҳуқуқий муносабатлар - шахслар ўртасидаги юридик алоқа бўлиб, бу уларнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларида ифодаланади. ўзаро ҳуқуқ ва бурчларсиз ҳуқуқий муносабат вужудга келмайди. ҳуқуқий муносабатлар - бу ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинган бир қисми бўлиб, уларнинг субъектлари субъектив ҳуқуқ ва субъектив юридик мажбуриятларга эга бўлишади.ҳуқуқий муносабатлар юзага келиши учун моддий асослар (томонларнинг хоҳиш-истаги, манфаати) ва юридик асослар (мазкур ижтимоий муносабатни тартибга соладиган тегишли ҳуқуқ нормасининг мавжудлиги; томонларнинг ҳуқуқ ва муомала лаёқатига эга бўлишлиги; юридик фактнинг мавжудлиги) бўлиши лозим. ҳуқуқий муносабатларнинг белгилари: ижтимоий субъектлар ўрта...

Bu fayl DOCX formatida 4 sahifadan iborat (15,6 KB). "ҳуқуқий муносабатлар. бўйича глоссарий"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.