бюджетлараро муносабатлар

DOC 30 sahifa 681,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 30
мавзу: бюджетдан ташкари фондлар, уларнинг бозор шароитидаги ижтимоий ва иктисодий ахамияти 1.маъруза матни 20- мавзу : бюджетлараро муносабатлар 1. бюджет тизими бўғинлари ўртасида бюджетлараро муносабатларнинг зарурлиги, аҳамияти ва бу борадаги бюджет-солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари. 2. ўзбекистон республикасида бюджетлараро муносабатларни ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари. 3. бюджетлараро муносабатлар тизимида солиқларни бюджет тизими механизми . 1. бюджет тизими бўғинлари ўртасида бюджетлараро муносабатларнинг зарурлиги, аҳамияти ва бу борадаги бюджет-солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари бозор шароитида иқтисодиётни бошқариш ва тартибга солишнинг монетар, пул-кредит, инвестицион, валютавий дастак ва воситалари, бюджет-солиқ сиёсати инструментлари, аҳоли бандлигини таъминлаш усуллари умумий эътироф этилган усуллар бўлиб, улар энг аввало мамлакатдаги макроиқтисодий ҳолатни барқарорлаштиришга қаратилган. бу усул-воситалардан фойдаланишдаги ўзига хослик ислоҳотлар амалга оширилаётган даврда у ёки бу мамлакатдаги иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ҳолат билан боғлиқ. ўзбекистон республикасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар жараёнида юқорида санаб ўтилган дастак ва воситалардан, мамлакат миллий иқтисодиётининг хусусиятлари, анъаналар, таркиб топган ижтимоий манфаатлар устунлиги, қадриятлар тизимининг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга …
2 / 30
рини вақт жиҳатдан аниқ белгилаб олиш мушкул. шунга қарамасдан шуни дадил таъкидлаш лозимки, ўзбекистон республикасида иқтисодиётни ва бюджет муносабатларини ислоҳ қилиш эволюцион йўл билан, босқичма-босқич, ижтимоий ҳаётнинг бошқа тармоқ ва соҳалари билан ўзаро алоқадрликда амалга оширилмоқда. президентимиз и.каримов ҳам мамлакат иқтисодиётида эришилган натижалар ва “ана шундай ўсиш суръатлари ва юксак макроиқтисодий кўрсаткичлар жамиятимизнинг барча соҳаларини тубдан ислоҳ қилиш ва янгилаш бўйича амалга оширилган кўп йиллик машаққатли ва мураккаб ишларнинг мантиқий натижаси, иқтисодиётни изчил ва барқарор ривожлантиришнинг амалий намоёни” эканлигини алоҳида эътироф этганлар. молия-бюджет ислоҳотларини ўтказиш жараёни, аввало, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларига кўпроқ мустақиллик беришни, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда улар ролини ошириш ва шу билан бир вақтда улар молиявий базаларини мустаҳкамлаш, бутунлай янги молия-бюджет ва солиқ механизмини яратиш, бюджетлараро муносабатларни тартибга солиш ва давлат бюджети ижросини таъминлашнинг услубиёти ва тамойилларини аниқлашни ўз ичига олади. бу жараёнда бюджетлараро муносабатлар тизимини такомиллаштириш масалалари алоҳида ўрин эгаллайди. маълумки, «бюджет кодекси»да “бюджетлараро муносабатлар” тушунчаси «давлат …
3 / 30
томонидан тайёрланган “финансы” номли дарслигида берилган: «бюджетлараро муносабатлар давлат ҳокимият органлари, марказий ҳокимият ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ўртасида бюджетларни тузиш ва ижро этиш ҳамда бюджет жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлар, ваколатларнинг бириктирилиши ва чегараланишига оид муносабатлар мажмуидир». ушбу таърифни ҳам етарлича аниқ берилган деб ҳисоблаб бўлмайди, чунки у мазкур муаммони ҳал этишнинг ҳуқуқий асосларини кўриб чиқиш ва тайёрлаш жараёнидаги муносабатларнигина акс эттиради. бюджетнинг ижро этилиши давомида маблағларнинг бир бюджет бўғинидан бошқасига ёки бир даражадаги бюджетлар ўртасидаги ҳақиқатдаги ҳаракати ҳақида ушбу таърифда умуман фикр билдирилмаган. мазкур таърифнинг бироз аниқроқ ва тўлароқ ифодаси о.г.бежаев ишида берилган. хусусан: биринчидан, бу ерда бюджет жараёни боришидаги муносабатларнинг тўлиқ рўйхати келтирилганки, уларни бюджетлараро муносабатлар сифатида туркумлаш мумкин; иккинчидан, ушбу таърифда бюджетлараро муносабатлар таркибига бир даражадаги ҳокимият органлари ўртасидаги муносабатлар ҳам киритилган. бундан ташқари мазкур таъриф қуйи бюджет бўғинининг юқори бюджетга ёрдам кўрсатишига ҳам йўл қўяди. бундай далиллар амалиётимизда кам учрасада, мамлакатимиз солиқ …
4 / 30
адаги) муносабатларини; · қуйи бюджет бўғинларининг республика бюджети билан ўзаро муносабатларини; · молиявий ёрдамнинг нафақат юқоридан қуйига, балки қуйи бюджетлардан юқори бюджетларга ҳам берилиш ҳолатларини ва ҳоказо. булардан келиб чиқиб, бюджетлараро муносабатларнинг иқтисодий воқелик сифатидаги табиатини таҳлил қилиш асосида қуйидагиларни таъкидлаш зарур: · биринчидан, бюджетлараро муносабатлар - кенг қамровли бюджет сиёсатини марказий ва ҳудудий даражада амалга ошириш жараёнининг ажралмас қисмидир; · иккинчидан, бюджетлараро муносабатлар бюджет сиёсатининг бошқа йўналишларига нисбатан бирламчи аҳамият касб этади; · учинчидан, бюджетлараро муносабатлар — нафақат бошқарувнинг турли даражаларидаги ҳокимият органлари ўртасидаги муносабат, балки энг аввало, мамлакатнинг маъмурий-ҳудудий тузилмалари субъектлари ўртасида марказ орқали шаклланган ва давлат ҳокимиятига унинг аниқ функцияларини ҳудудий даражада бажариш, жамият тараққиёти учун нормал шароитларни яратиш мақсадида берилган барча пул маблағларининг тақсимланиши ва қайта тақсимланиши жараёнидаги муносабатлардир; · тўртинчидан, ҳудудлардан, жойлардан марказий ҳокимият (республика даражаси)га маблағлар тушиб туришининг таъминланиши ўз навбатида уларга давлат бошқаруви бўйича аниқ вазифалар ва мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиб олиш ҳуқуқини …
5 / 30
ий оқимлар маҳаллий бюджетларни шакллантирувчи таъсирчан омил ҳисобланади. шундай қилиб, бюджетлараро муносабатларга қуйидагича таъриф беришимиз мумкин: «бюджетлараро муносабатлар - давлат бюджет механизмининг муҳим ажралмас элементи бўлиб, мамлакатнинг маъмурий-ҳудудий тузилмалари субъектлари ўртасида марказий бошқарувнинг марказдан туриб барча молиявий оқимларни тақсимлаш жараёнини оқилона тартибга солишни таъминлайди ва бундан ташқари, марказий ҳукуматнинг аниқ функцияларини давлат бошқарувининг турли даражаларида ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўзаро тақсимлаб олиш орқали бажариш учун давлат бюджетида жамланган пул маблағларининг ушбу субъектлар ўртасида қайта тақсимланишини ўз ичига олувчи муносабатлар йиғиндисидир». давлат бюджетининг маблағлари турли даражадаги бюджетлар ўртасида қуйидаги тарзда қайта тақсимланади: · умумдавлат солиқлари ва бошқа умумдавлат даромадлари бир қисмининг белгиланган тартибда ўрнатилган меъёрлар асосида турли даражадаги бюджетлар ўртасида тақсимланиши асосида; · юқори бюджетлардан қуйи бюджетларга бюджет субвенциялари ва дотацияларини ажратилиши асосида; · юқори бюджет бўғинидан қуйи бюджет бўғинларига, шунингдек, қуйи бюджет бўғинларидан юқори бюджет бўғинларига бюджет ижроси жараёнида юзага келувчи ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича маблағларнинг йўналтирилиши асосида; · бюджет ссудаларининг ажратилиши …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 30 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бюджетлараро муносабатлар" haqida

мавзу: бюджетдан ташкари фондлар, уларнинг бозор шароитидаги ижтимоий ва иктисодий ахамияти 1.маъруза матни 20- мавзу : бюджетлараро муносабатлар 1. бюджет тизими бўғинлари ўртасида бюджетлараро муносабатларнинг зарурлиги, аҳамияти ва бу борадаги бюджет-солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари. 2. ўзбекистон республикасида бюджетлараро муносабатларни ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари. 3. бюджетлараро муносабатлар тизимида солиқларни бюджет тизими механизми . 1. бюджет тизими бўғинлари ўртасида бюджетлараро муносабатларнинг зарурлиги, аҳамияти ва бу борадаги бюджет-солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари бозор шароитида иқтисодиётни бошқариш ва тартибга солишнинг монетар, пул-кредит, инвестицион, валютавий дастак ва воситалари, бюджет-солиқ сиёсати инструментлари, аҳоли бандлигини таъминла...

Bu fayl DOC formatida 30 sahifadan iborat (681,5 KB). "бюджетлараро муносабатлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: бюджетлараро муносабатлар DOC 30 sahifa Bepul yuklash Telegram