soliq siyosati va soliq tizimi

DOCX 14 pages 39.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 14
1.3-мавзу.солиқ сиёсати ва солиқ тизими режа 1. солиқ сиёсати ва унинг асосий йўналишлари. 2. солиқ тизимининг ҳуқуқий асослари, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. 3. солиқлар ва макроиқтисодий ҳолатнинг узвий боғлиқлиги таянч сўз ва иборалар солиқ, функция, вазифа, давлат бюджети, бюджет даромадлари, солиқ тамойиллари, солиқ элементлари, солиқ субъекти, солиқ агенти, солиқ объекти, солиққа тортиш предмети, солиқ базаси, солиққа тортиш бирлиги, солиқ ставкаси, солиқ имтиёзлари, солиқ юки. 1. солиқ сиёсати ва унинг асосий йўналишлари жамият иқтисодий тараққиёти бир томондан унинг ички механизмига боғлиқ бўлса, иккинчи томондан бошқарувнинг характерига, ижтимоий-сиёсий ҳолатга, мувозанатга боғлиқ бўлади. оддий қилиб айтганда устқурмага ҳам бевосита боғлиқдир. мазкур жараёнда ижтимоий сиёсат алоҳида роль ўйнайди. ижтимоий сиёсат ўз навбатида ички ва ташқи маданий-маърифий, сиёсий, иқтисодий сиёсат кабиларга бўлинади. иқтисодий сиёсат ҳам ўз навбатида молия, пул-кредит, бюджет, солиқ сиёсати каби турларда амал қилиб, уларни яхлитлиги макроиқтисодий даражада қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари фаолиятларининг асосий ажралмас қисмига айланади. шу ўринда …
2 / 14
сафарбарлигини таъминлашдан, иккинчидан, корхоналарни республика учун зарур бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга рағбатлантиришдан иборат»,[footnoteref:1], деб алоҳида таъкидлаб ўтган. [1: каримов и.а. ўзбекистон буюк келажак сари. –т.: ўзбекистон, 1998. 52-б] солиқ сиёсатининг ҳуқуқий асослари сифатида мустақилликнинг дастлабки йилларида ўзбекистон республикасининг 1991 йил 31 августдаги «ўзбекистон республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида»ги қонуни, ўзбекистон республикасининг конституцияси, ўзбекистон республикасининг «корхоналар, ташкилотлар, бирлашмалардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги (1991 йил 15 феврал), «ўзбекистон республикасининг фуқаролари, ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаганларнинг даромад солиғи тўғрисида»ги (1991 йил 15 феврал), «маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўғрисида»ги (1993 йил 7 май) қонунлари, ўзбекистон республикаси президентининг фармонлари, ўзбекистон республикаси вазирлар кенгаши ва вазирлар маҳкамасининг қарорлари каби меъёрий ҳужжатлардан иборат бўлган бўлса, 1997 йилда қабул қилинган ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси ва ўзбекистон республикасининг «давлат солиқ хизмати тўғрисида» ги қонуни юқоридаги ҳужжатларнинг айримларини ўз кучини йўқотишига олиб келган бўлса, айримларининг ҳуқуқий базаси кенгайишига, кучайишига хизмат қилиб келмоқда. «ўзбекистон республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, шу кундан …
3 / 14
–т.: ўзбекистон, 2016. 51-модда.] [3: ўзбекистон республикасининг конституцияси. –т.: ўзбекистон, 2016. 132-модда.] бугунги кунда республикамиз солиқ сиёсатининг ҳуқуқий асослари ўзбекистон республикасининг конституцияси, ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси, «давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги қонуни, ҳукуматнинг бошқа солиққа оид қонун, қарорлари, президент фармонлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан изоҳланади. ҳозирги пайтда республикамиз солиқ сиёсатининг асоси президентимиз томонидан ишлаб чиқилган ва муваффақиятли тарзда амалиётда ўз аксини топаётган иқтисодий ривожланишнинг беш тамойилидир. солиқ сиёсати ана шу тамойиллар асосида ташкил этилган бўлиб, солиқ соҳасидаги самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. ўзбекистон республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисидаги ўзбекистон республикаси президентининг фармонига асосан солиқ юкини изчиллик билан камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш иқтисодиётни жадал ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини яхшилашнинг энг муҳим шартлари ҳисобланади. шу билан бирга, ўрганишлар натижалари мазкур соҳада бир маромда иқтисодий ўсишга, ишбилармонлик ва инвестициявий фаолликни оширишга, соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар йиғилувчанлигининг зарур даражасини таъминлашга тўсқинлик қилаётган …
4 / 14
г асосий йўналишлари этиб белгилансин: -иқтисодиётга солиқ юкининг даражасини камайтириш, шунингдек, солиқ солишнинг соддалаштирилган ва умумбелгиланган тизими бўйича солиқларни тўлайдиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги солиқ юки даражасидаги номутаносибликларни бартараф этиш; -солиқларни унификация қилиш орқали уларнинг сонини оптималлаштириш, шунингдек, ўхшаш солиқ солиш базасига эга бўлган солиқларни бирлаштириш, солиқ ҳисоботларини қисқартириш ва соддалаштириш, операцион харажатларни минималлаштириш; -макроиқтисодий вазиятнинг барқарорлигини, ўзбекистон республикаси давлат бюджети ва унинг даромадларини шакллантиришнинг мустаҳкамлигини таъминлаш; -солиқ қонунчилигини соддалаштириш, солиқ муносабатлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликлар ва зиддиятларни бартараф этиш, инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш; -солиқ солиш масалаларини тартибга соладиган ҳаволаки нормалар ва қонун ости ҳужжатларини максимал даражада чеклаган ҳолда, солиқ қонунчилигининг барқарорлигини ҳамда ўзбекистон республикаси солиқ кодекси нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш, шу жумладан кодексда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларининг миқдорларини белгилаш; -хорижий инвесторлар ва инвестициялар учун қулай режимни сақлаб қолиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ишончли ҳуқуқий ҳимоялаш; -солиқ назоратининг шакл ва механизмларини, …
5 / 14
чиқилиши лозим. амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар хусусияти ва муддатини эътиборга олиб солиқ сиёсати: солиқ сиёсати стратегияси ва солиқ сиёсати тактикасига бўлинади. солиқ сиёсати стратегиясида муайян узоқроқ муддатга мўлжалланган солиққа оид иқтисодий муносабатларни асосий йўналишлари ва чора-тадбирлари ифодаланади. бу эса ўз навбатида илмий асосланган солиқ концепцияси билан бевосита боғлиқдир. масалан, республикамизда жамият тараққиётининг асосий стратегияси қилиб эркин, очиқ бозор иқтисодиётига, эркин фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий, демократик жамият қуриш белгиланган. солиқ борасидаги устувор стратегик вазифа эса давлат бюджети ва хўжалик юритувчи субъектларни солиққа оид иқтисодий муносабатларида муайян уйғунликни таъминловчи солиқ тизимини шакллантириш ва шунга мос равишда такомиллаштириб боришдан иборатдир ёки бошқача қилиб айтганда, солиқ сиёсати стратегияси - солиқ сиёсатининг узоқ муддатли йўналиши бўлиб, ижтимоий ва иқтисодий стратегия белгилаб берган улкан кўламли вазифаларни келажакда бажарилишини таъминлаш кўзда тутилган молиявий тадбирлар йиғиндисидир. солиқ сиёсати тактикаси эса белгиланган солиқ сиёсати стратегияси ижросини таъминловчи, тез-тез ўзгариб турувчи сайъи-ҳаракатларни билдиради, яъни қисқа муддатли ва кичик кўламли …

Want to read more?

Download all 14 pages for free via Telegram.

Download full file

About "soliq siyosati va soliq tizimi"

1.3-мавзу.солиқ сиёсати ва солиқ тизими режа 1. солиқ сиёсати ва унинг асосий йўналишлари. 2. солиқ тизимининг ҳуқуқий асослари, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. 3. солиқлар ва макроиқтисодий ҳолатнинг узвий боғлиқлиги таянч сўз ва иборалар солиқ, функция, вазифа, давлат бюджети, бюджет даромадлари, солиқ тамойиллари, солиқ элементлари, солиқ субъекти, солиқ агенти, солиқ объекти, солиққа тортиш предмети, солиқ базаси, солиққа тортиш бирлиги, солиқ ставкаси, солиқ имтиёзлари, солиқ юки. 1. солиқ сиёсати ва унинг асосий йўналишлари жамият иқтисодий тараққиёти бир томондан унинг ички механизмига боғлиқ бўлса, иккинчи томондан бошқарувнинг характерига, ижтимоий-сиёсий ҳолатга, мувозанатга боғлиқ бўлади. оддий қилиб айтганда устқурмага ҳам бевосита боғлиқдир. мазкур жараёнда ижтимо...

This file contains 14 pages in DOCX format (39.5 KB). To download "soliq siyosati va soliq tizimi", click the Telegram button on the left.

Tags: soliq siyosati va soliq tizimi DOCX 14 pages Free download Telegram