soliqlar va soliq tizimi

DOCX 11 pages 81.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 11
5-маъруза: солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва солиқ тизими (2 соат) режа: 1.солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва зарурлиги, солиқ принциплари 2.солиқларнинг туркумланиши ва элементлари. 3.солиқ тизимининг ҳуқуқий асослари. солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. таянч иборалар: солиқлар, солиқ солиш принциплари, мажбурий тўловлар, солиқ тўловчилар, солиқ агентлари, давлат солиқ хизмати органлари, ўзбекистон реубликасининг резиденти, ўзбекистон республикасининг норезиденти, бевосита солиқлар, билвосита солиқлар, солиқ элементлари. 1.солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва зарурлиги, солиқ принциплари. қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 23 ноябрда қабул қилинган, 2007 йил 30 ноябрда сенат томонидан, 2007 йил 25 декабрда президент томонидан маъқулланган «ўзбекистон республикасининг солиқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида» қонунининг 2008 йил 1 январдан кучга киритилиши солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибларини белгилаб беради. республикамизда миллий солиқ тизимининг ривожланишини учта асосий босқичга ажратиб кўрсатиш мумкин. биринчи босқичда (1991-1994 йиллар) солиқ тизими хазина масаласини ҳал қилишга қаратилган бўлиб, унинг асосий мақсади бюджетнинг кўпроқ мутаносиб бўлишини таъминлашдан иборат бўлди. бу даврда солиқларнинг кўплиги билан ҳам, унинг юқори ставкалари билан …
2 / 11
рли субйектларига нисбатан қўлланишдаги мослашувчанлигини амалга оширишни тақозо этди. ўзбекистон солиқ тизимини ривожлантиришнинг иккинчи босқичи давомида солиқ солишга доир мавжуд қонун ҳужжатлари асосида ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси 1997 йил 24 апрелда ўзбекистон республикаси олий мажлиси томонидан қабул қилинди ва 1998 йил 1 январдан амалга киритилди. иккинчи босқичда республикада кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш учун қулай «солиқ иқлими»ни яратиш мақсадида мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотлар жараёнини меъёрий-ҳуқуқий таъминлашни янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилди. кичик тадбиркорлик субйектлари умумдавлат ва маҳаллий солиқлар ҳамда йиғимларнинг жами ўрнига бюджетга ягона солиқ тўлаш имкониятига эга бўлдилар. вазирлар маҳкамасининг 1998 йил 15 апрелдаги 159-сон қарори билан кичик корхоналар учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш тартиби тасдиқланди. 1999 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари ягона ер солиғини тўлай бошлашди. у барча амалдаги умумдавлат ва маҳаллий солиқлар ҳамда йиғимларнинг жамини тўлаш ўрнига жорий этилди. солиқ тизимини ривожлантиришнинг учинчи босқичи (2000 йилдан бошлаб) мамлакатимиз президенти ва ҳукумати томонидан жамият ҳаётининг …
3 / 11
лар ҳамда мансабдор шахслар томонидан юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни тўловчиларга нисбатан амалга ошириш учун, шу жумладан муайян ҳуқуқларни ёки лисензиялар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни бериш учун тўланиши лозим бўлган йиғимлар, давлат божи тушунилади. soliq to‘g‘risidagi qonun hujjatlari quyidagi soliqqa tortish prinsiplariga asoslanadi · soliq solishning majburiyligi; · soliq solishning aniqligi; · soliq solishning adolatliligi; · soliq tizimining yagonaligi; · soliq to‘g‘risidagi qonun hujjatlarining oshkoraligi; · soliq to‘lovchining haqligi prezumpsiyasi prinsipi. солиқ солишнинг мажбурийлиги принципи. ҳар бир шахс белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши шарт. солиқ солишнинг аниқлиги принципи. солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар аниқ бўлиши керак. солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳар бир солиқ тўловчи қайси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, қачон, қанча миқдорда ҳамда қай тартибда тўлаши кераклигини аниқ биладиган тарзда ифодаланган бўлиши керак. солиқ солишнинг адолатлилиги принципи. солиқ солиш умумийдир. солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзларни белгилаш ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши керак. солиқлар ва бошқа …
4 / 11
расмий нашрларда эълон қилиниши шарт. барчанинг эътибори учун расмий эълон қилинмаган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар кучга киритилмаган ҳужжат сифатида ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди ва солиқ соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга, улардаги кўрсатмалар бажарилмаганлиги учун бирон бир санксияни қўллашга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас. солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпсияси принципи. солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ тўловчининг фойдасига талқин қилинади. солиқ тўловчилар ва ваколатли органлар солиқ муносабатларининг субйектларидир. солиқ тўловчилар – зиммасига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти юклатилган жисмоний шахслар, юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмаларидир. солиқ агентлари – зиммасига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, солиқ тўловчидан ушлаб қолиш ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига ўтказиш мажбурияти юклатилган шахслардир. солиқ тўловчининг вакиллари – қонунга ёки таъсис ҳужжатига мувофиқ солиқ тўловчининг вакили бўлишга ваколатли шахслардир. ваколатли органлар қуйидагилардир: 1) давлат солиқ хизмати органлари - ўзбекистон республикаси давлат солиқ қўмитаси, қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва тошкент шаҳар …
5 / 11
ида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, мустақил балансига ёки сметасига эга бўлган, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ҳамда уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот; - чет давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган чет эл ташкилоти; - ўзбекистон республикасининг, чет давлатнинг қонун ҳужжатларига ёки халқаро шартномага мувофиқ ташкил этилган халқаро ташкилот. жисмоний шахслар ўзбекистон республикаси фуқаролари, чет давлатлар фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар деб эътироф этилади. ўзбекистон республикасининг резиденти деб қуйидагилар эътироф этилади (19-модда): -ўзбекистон республикасида давлат рўйхатидан ўтган юридик шахс; -ўзбекистон республикасида доимий яшаб турган ёки жорий солиқ даврида якунланаётган ҳар қандай кетма-кетликдаги ўн икки ойлик давр ичида жами бир юз саксон уч кун ва ундан ортиқ муддат ўзбекистон республикасида турган жисмоний шахс. ушбу мезонларга жавоб бермайдиган шахс ўзбекистон республикасининг норезиденти деб эътироф этилади. чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган …

Want to read more?

Download all 11 pages for free via Telegram.

Download full file

About "soliqlar va soliq tizimi"

5-маъруза: солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва солиқ тизими (2 соат) режа: 1.солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва зарурлиги, солиқ принциплари 2.солиқларнинг туркумланиши ва элементлари. 3.солиқ тизимининг ҳуқуқий асослари. солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. таянч иборалар: солиқлар, солиқ солиш принциплари, мажбурий тўловлар, солиқ тўловчилар, солиқ агентлари, давлат солиқ хизмати органлари, ўзбекистон реубликасининг резиденти, ўзбекистон республикасининг норезиденти, бевосита солиқлар, билвосита солиқлар, солиқ элементлари. 1.солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва зарурлиги, солиқ принциплари. қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 23 ноябрда қабул қилинган, 2007 йил 30 ноябрда сенат томонидан, 2007 йил 25 декабрда президент томонидан маъқулланган «ўзбекистон республикасининг солиқ кодек...

This file contains 11 pages in DOCX format (81.8 KB). To download "soliqlar va soliq tizimi", click the Telegram button on the left.

Tags: soliqlar va soliq tizimi DOCX 11 pages Free download Telegram