тадбиркорлик фаолияти учун солик ундиришнинг хукукий коидалари

DOC 145.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1350202492_13717.doc тадбиркорлик фаолияти учун солиқ ундиришнинг ҳуқуқий қоидалари тадбиркорлик фаолияти учун солиқ ундиришнинг ҳуқуқий қоидалари режа: 1. тадбиркорлик фаолияти учун солиқ ундиришнинг ҳуқуқий асослари. 2. солиқ тушунчаси, унинг турлари ва улар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари. 3. солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва бурчлари. 4. солиқ тўлашни текшириш натижалари бўйича тузиладиган акт. 5. солиқ қонунларини бузганлик учун жавобгарлик. 6. солиқ органлари қарорлари устидан шикоят қилиш тартиби. 1. тадбиркорлик фаолияти учун солиқ ундиришнинг ҳуқуқий асослари. тадбиркорлик фаолиятида солиқ ва солиққа тортиш энг муҳим масалалардан ҳисобланади. таъкидлаш керакки, бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида давлатнинг иқтисодий воситалардан, хусусан, солиқлардан давлат ва тадбиркорлик субъектлари манфаатини кўзлаб самарали фойдаланишини тақозо этади. солиқлар қадимий молиявий воситалардан бўлиб, давлат билан бирга вужудга келган ва давлат идоралари фаолиятини таъминлаш, давлат олдида турган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган молиявий ресурслар манбаи бўлиб хизмат қилиб келган. солиқлардан иқтисодиётда бозор муносабатларини қарор топтиришда энг муқим молиявий восита сифатида кенг фойдаланилади. бинобарин, тадбиркорликнинг устувор йўналишларини рағбатлантириш, муҳим …
2
рол ўйнайди. жаҳон ҳамжамияти бизнинг мамлакатимизда олиб борилаетган иқтисодий ислоҳотларни эътибор билан кузатмоқда. ушбу ислоҳотларнинг олиб борилиши солиқ сиёсатини олиб борилишига, давлат солиқ хизмати органларини ташкиллантирилиши ва фаолият кўрсатишига ҳам чамбарчас боғлиқдир. ўзбекистон республикаси президенти таъкидлаганидек, «республикада шаклланаётган солиқ тизими ўзига жуда катта эътибор жалб қилмоқда. барчамизга аёнки, солиқлар давлат ва маҳалий бюджетларни тўлдиришда асосий манба ҳисобланади. солиқлар хўжалик фаолиятининг барча йўналишларини ўзига жалб қилиш билан бирга, улар ҳар бир соҳага ва корхонага алоҳида муносабатни таъминлаши керак. мен ўйлайманки, солиқларнинг оширилиши на давлатга, на жамиятга фойда келтирмаслигини биз тўлиқ англаб олишимиз лозим. солиқлар даромаднинг бир қисмини қамраб олишидан ташқари, улар ҳар томонлама халқ хўжалиги ва аҳолига керакли бўлган маҳсулот ва товарларни кўпроқ ва яхшироқ ишлаб чиқараман, деган ташкилотлар ва фуқароларни рағбатлантириши лозим». кези келганда шуни таъкидлаш лозимки, бу соҳадаги ислоҳотларнинг асосий мақсади, солиқларни ихчамлаштириш, уларни осонлаштириш ва рағбатлантириш кучини оширишдан иборат. биринчи тамойил – корхоналардан солиқлар юкини камайтириб бориш, уларга …
3
рнатиш, маҳаллий солиқлар аҳамиятини ошириш, давлат бюджетидан маҳаллий солиқлар томон бурилиш қилиш. гап шундаки, президентимизнинг кўрсатишича, ислоҳотлар давомида микроиқтисодиётни ривожлантиришга, корхоналар, ҳудудий тармоқлар иқтисодиётини кўтаришга устуворлик бахш этиш кўзда тутилмоқда. бундай шароитда маҳаллий солиқлар аҳамиятининг ортиши ўз-ўзидан маълум. тўртинчи тамойил – корхоналарни иқтисодий кучайтириш орқали уларнинг даромадларидан ҳудудий, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ечишда ҳиссасини ошириб бориш. бундай тамойил корхоналар, тадбиркорлар, ишбилармонлар, барча соҳибкорларнинг ўз қишлоғи, шаҳари, тумани, вилояти, соҳасини ривожлантиришлари учун кенг имкониятлар очади. солиқларнинг вужудга келиш тарихи инсоният тарихининг таркибий қисми бўлиб, минг йиллар аввал пайдо бўлган. қадимги бобил давлатида амал қилган хамурапи қонунлари ёки қадимги ҳиндистоннинг ману қонунларими, хитой, юнонистон ёки турон, рим империяси қонунларими, барибир уларнинг барчасида бож-хирож, солиқлар тўплаш, давлат хазинаси ҳисоб-китоби каби масалалар ўз аксини топган. уларда жамият ҳаётида мустаҳкам ўрин топган пул ҳисоб-китоби билан боғлиқ молиявий моносабатларга катта аҳамият берилган. чунки молия соҳасида, солиқ-бож соҳасида тўғри сиёсат юритилиши жамият тараққиётининг муҳим шарти бўлган. ўзбекистон …
4
зининг молия ва солиқ тизимини яратди. республикамизнинг тарихчилари фикрича, адам смит кўрсатиб ўтган тўрт тамойилни амир темур тўрт аср аввал эътироф этган. жумладан, амалда ҳосил йиғиб олинганидан сўнг солиқ солиниши зарурлиги, бунда суғориладиган ерлардан хазинага ҳосилнинг учдан бир қисми, суғорилмайдиган майдонлардан эса тўртдан бир қисми ундириш кераклигини таъкидлайди. шунингдек, даромадларни ҳаддан ортиқ солиқлар билан қамраб олмаслик тўғрисида билдирилган фикрларнинг бугунги кундаги аҳамияти беқиёсдир. солиқ сиёсатининг тамойиллари унинг тузукларида баён этилган. хусусан, унда: «амр этдимки, раиятдан мол-хирож йиғишда оғир аҳволга солишдан ёки мамлакатни қашшоқликка тушириб қўйишдан сақланиш керак. негаки, раиятни хонавайрон қилиш давлат хазинасининг камбағаллашишига олиб келади», дея солиқларнинг давлат ва жамият ҳаётида муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлаб ўтган. бозор иқтисодиёти шароитида, самарали солиқ сиёсати юритиш ҳар бир давлат учун муҳим аҳамият касб этди. ўзбекистоннинг ягона солиқ тизимининг ҳуқуқий асослари яратилган. солиқлар бозор иқтисодиёти тизимида алоҳида ўрин тутади. зеро, улар иқтисодиётни меъёрлаштириш, бошқариш ва рағбатлантирувчи восита вазифасини ўтайди. солиқлар давлат ва маҳаллий …
5
жалик фаолитяига тасир қилишнинг иқтисодий воситасига айланди. солиқ тартибига риоя қилиш, солиқ савотлиги, давлат ва фуқаро ўрталаридаги муносабатларнинг солиқ маданияти, бу муносабатларнинг гармонизациялаши янги менталитетни ташкиллантирилишида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, давлат хазинасини сўзсиз тўлдирилиши кафолатидир. 2. солиқ тушунчаси, унинг турлари ва улар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари. солиқлар ўзининг иқтисодий моҳияти жиҳатидан бир қатор вазифаларни бажаради. бозор иқтисодиёти шароитларида улар, давлат томонидан жамоада рўй бераётган ижтимоий ва иқтисодий жараёнларни тартибга солувчи воситалардан биридир. солиқлар бу - мажбурий якка тартибда бепул (текинга) бюджетга ва давлатнинг нобюджет фондларига солиқ тўловчилардан қонунда белгиланган тартибда ва миқдорда ундириладиган тўловлар ҳисобланади. ёки, солиқ бу - қонунчиликда белгиланган ва солиқ тўловчи томонидан аниқ миқдорда ва аниқ муддатда амалга ошириладиган мажбурий бепул (текинга) тўлов. ёки солиқлар бу - давлат ҳокимияти идоралари томонидан белгиланган миқдор ва муддатларда бюджет тизимларига ўтказиш лозимлиги белгиланган мажбурий ва юридик шаклига кўра якка тартибдаги, лекин юридик ҳамда жисмоний шахслар томонидан амалга ошириладиган тўловлардир. демак, солиқлар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "тадбиркорлик фаолияти учун солик ундиришнинг хукукий коидалари"

1350202492_13717.doc тадбиркорлик фаолияти учун солиқ ундиришнинг ҳуқуқий қоидалари тадбиркорлик фаолияти учун солиқ ундиришнинг ҳуқуқий қоидалари режа: 1. тадбиркорлик фаолияти учун солиқ ундиришнинг ҳуқуқий асослари. 2. солиқ тушунчаси, унинг турлари ва улар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари. 3. солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва бурчлари. 4. солиқ тўлашни текшириш натижалари бўйича тузиладиган акт. 5. солиқ қонунларини бузганлик учун жавобгарлик. 6. солиқ органлари қарорлари устидан шикоят қилиш тартиби. 1. тадбиркорлик фаолияти учун солиқ ундиришнинг ҳуқуқий асослари. тадбиркорлик фаолиятида солиқ ва солиққа тортиш энг муҳим масалалардан ҳисобланади. таъкидлаш керакки, бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида давлатнинг иқтисодий воситалардан, хусусан, солиқлардан давлат ва тадбиркорлик субъектлари ма...

DOC format, 145.0 KB. To download "тадбиркорлик фаолияти учун солик ундиришнинг хукукий коидалари", click the Telegram button on the left.