soliq kodeksi

DOCX 481 sahifa 775,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 481
2 ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (янги таҳрири) умумий қисм i бўлим. умумий қоидалар 1-боб. асосий қоидалар 1-модда. ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси билан тартибга солинадиган муносабатлар ушбу кодекс солиқлар ва йиғимларни белгилаш, жорий этиш ва бекор қилишга, ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлашга доир муносабатларни, шунингдек солиқ мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. 2-модда. солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу кодексдан ва қабул қилиниши ушбу кодексда тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан иборат. агар ўзбекистон республикасининг халқаро шартномасида ўзбекистон республикасининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. 3-модда. норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ёки уларнинг қисмларини ушбу кодекснинг қоидаларига мувофиқ эмас деб топиш норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг бир қисми, агар мазкур ҳужжатга нисбатан қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда биттаси бажарилса, ушбу кодекснинг қоидаларига мувофиқ эмас деб топилади: 1) ушбу кодексга мувофиқ бундай ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган орган томонидан қабул қилинган бўлса ёхуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни …
2 / 481
ий ҳужжатни бекор қилишни ёки унга зарур ўзгартишлар киритишни рад этган тақдирда, у суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг қисми улар қабул қилинган санадан эътиборан ушбу кодексга мувофиқ эмас деб топилади. 4-модда. солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вақт бўйича амал қилиши солиқ солиш, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ мажбуриятлари юзага келган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган муносабатларга нисбатан қўлланилади. солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни бекор қиладиган ёки енгиллаштирадиган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга. солиқлар ва йиғимларни бекор қилишни, солиқлар ва йиғимлар ставкаларини камайтиришни, солиқ тўловчиларнинг мажбуриятларини бекор қилишни ёки уларнинг аҳволини бошқача тарзда енгиллаштиришни назарда тутувчи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, агар бу солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бўлса, …
3 / 481
нг биринчи кунидан эътиборан амалга киритилади. ушбу модданинг бешинчи ва олтинчи қисмларида кўрсатилмаган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 5-модда. солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларни ҳисоблаш тартиби солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар, рўй бериши керак бўлган воқеа ёки содир қилиниши керак бўлган ҳаракатни кўрсатган ҳолда календарь сана билан ёки вақтнинг йиллар, чораклар, ойлар ёки кунлар билан ҳисобланадиган ўтиш даври билан аниқланади. календарь санадан ёки рўй бериши керак бўлган воқеадан кейинги кун солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатни ҳисоблаш бошланадиган кун деб ҳисобланади. йиллар билан ҳисобланадиган муддат муддатнинг охирги йилининг тегишли ойи ва кунида тугайди. бунда кетма-кет келадиган ўн икки ойдан иборат ҳар қандай вақт даври йил деб эътироф этилади, бундан календарь йил мустасно. чораклар билан ҳисобланадиган муддат муддатнинг охирги ойининг тегишли кунида тугайди. бунда чорак уч календарь ойга тенг деб ҳисобланади, чораклар ҳисоби эса календарь йил …
4 / 481
мумкин. агар ҳужжатлар ёхуд пул маблағлари алоқа ташкилотига муддатнинг охирги куни соат 24 га қадар топширилган бўлса, муддат ўтказиб юборилмаган деб ҳисобланади. 6-модда. ўзбекистон республикасининг солиқ солишга оид халқаро шартномаларининг қўлланилиши ўзбекистон республикасининг солиқ солиш масалаларига оид халқаро шартномаларини ва халқаро солиқ ҳуқуқининг умумий нормаларини қўллаш ушбу моддада белгиланган тартибда амалга оширилади. ўзбекистон республикаси томонлардан бири бўлган, иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш ва солиқларни тўлашдан бўйин товлашни бартараф этиш масалаларини тартибга соладиган халқаро шартнома қоидалари шундай шартномани тузган бир ёки иккала давлатнинг солиқ резидентларига нисбатан қўлланилади. ушбу модданинг иккинчи қисми қоидалари ўзбекистон республикасининг халқаро шартномаси тузилган давлатнинг солиқ резидентига нисбатан, агар солиқ резиденти ушбу халқаро шартнома қоидаларидан мазкур халқаро шартнома тузилган давлатнинг солиқ резиденти бўлмаган бошқа шахс манфаатларини кўзлаб фойдаланса, татбиқ этилмайди. ушбу модданинг бешинчи – ўн иккинчи қисмлари қоидалари ўзбекистон республикаси халқаро шартномасига мувофиқ тўлов манбаидан даромад олиш учун ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлган шахсни аниқлаш учун қўлланилади. юридик шахс …
5 / 481
ан вазифалар, шунингдек улар қабул қиладиган таваккалчиликлар инобатга олинади. агар ўзбекистон республикасидаги манбалардан олинадиган даромадларни тасарруф этишга нисбатан чет эллик шахс чекланган ваколатларга эга бўлса, ҳеч қандай бошқа вазифаларни бажармаса ва ҳеч қандай таваккалчиликни ўз зиммасига олмаса, бундай даромадларни бевосита ёки билвосита бошқа шахсга тўлаган (тўлиқ ёки қисман) ҳолда, ушбу бошқа шахснинг манфаатларини кўзлаб мазкур даромадларга нисбатан воситачилик вазифаларини амалга оширса, бу чет эллик шахс ўзбекистон республикасидаги манбалардан олинадиган даромадларга нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга деб эътироф этилмайди. ўзбекистон республикасидаги манбалардан даромадларни бундай даромадларга нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлмаган чет эллик шахсга тўлаш чоғида, агар тўлов манбаига бундай даромадларга (уларнинг бир қисмига) нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга шахс маълум бўлса, тўланаётган даромадга солиқ солиш қуйидаги тартибда амалга оширилади: 1) агар тўланаётган даромадларга (уларнинг бир қисмига) нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлган шахс ўзбекистон республикасининг солиқ резиденти бўлса, тўланаётган даромадга (унинг бир қисмига) солиқ солиши, ўзбекистон республикасининг солиқ резидентларига нисбатан ушбу кодекс қоидаларига мувофиқ …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 481 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"soliq kodeksi" haqida

2 ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (янги таҳрири) умумий қисм i бўлим. умумий қоидалар 1-боб. асосий қоидалар 1-модда. ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси билан тартибга солинадиган муносабатлар ушбу кодекс солиқлар ва йиғимларни белгилаш, жорий этиш ва бекор қилишга, ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлашга доир муносабатларни, шунингдек солиқ мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. 2-модда. солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу кодексдан ва қабул қилиниши ушбу кодексда тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан иборат. агар ўзбекистон республикасининг халқаро шартномасида ўзбекистон республикасининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, х...

Bu fayl DOCX formatida 481 sahifadan iborat (775,8 KB). "soliq kodeksi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: soliq kodeksi DOCX 481 sahifa Bepul yuklash Telegram