қўшилган қиймат солиғи (ққс)

DOCX 13 pages 27.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 13
маъруза 5. қўшилган қиймат солиғи режа: 1. қўшилган қиймат солиғининг солиқ тизимида жорий қилиниши ҳамда иқтисодий аҳамияти. 2.солиқ тўловчилар. 3.солиқ солиш объекти. солиқ солишдан озод этиш 4. солиқ базаси. 5. ққс солиқ ставкаси ва солиқни ҳисоблаш механизми 6. солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби. 1. қўшилган қиймат солиғининг солиқ тизимида жорий қилиниши ҳамда иқтисодий аҳамияти барча билвосита солиқлар каби ққс ҳам асосан солиқларнинг фискал функқиясини бажаради, унинг жорий қилишдан асосий мақсад давлат бюджетини маблағ билан тўддириш билан боғлиқ бўлган. ққс солиқ тушумларини нарх-навонинг ўсиши билан тўғридан тўғри боғлаб турганлиги учун у бюджет маблаюгарини инфляқия бўлиишигидан сақлаб қолувчи воситалардан бири ҳисобланади. бундай ҳолатда солиққа солиш объекти бўлиб товарнинг ёки хизматнинг сотиш нархи хизмат қилади. ққс солиққа солиш системасида ҳар бир ишлаб чиқарувчи (сотиб олувчи) ўзининг ҳаридоридан (буртмачисидан) қонунда кўзда тутилган солиқ суммасини ундиради ва аввал хом-ашё сотиб олишда солиқнинг тўланган қисми мавжуд бўлса, уни чегириб ташлаб, …
2 / 13
анила бошланди. ққс ўзбекистонда қўлланилиш даврига келиб 43 та давлатда, шу жумладан барча европа иттифоқида қўлланилган. 1992 йилдан бошлаб ққс мустақил ўзбекистон солиқ системасида ажралмас қисмига айланди. қўшилган қиймат солиғининг суммаси кўрсатилган ҳисобварақ-фактурасининг мавжудлиги эса олди-сотдининг асосий ва принқипиал вақтини белгилаб, фирманинг солиқ солиқ мажбурияти ҳақида маълумотни беради. шунинг учун ҳам ҳисобварақ-фактуранинг тўлдирилиши бўйича қатьий қоидаларга бўйсуниш талаб этилади. қўшилган қиймат солиғи бошқа солиқларга нисбатан жуда кўп афзалликларга эга. улар қуйидагилардан иборат: • ққс маҳсулотнинг сотув нархига қўшилмай унинг устига қўйилиб, ҳаридор томонидан тўлаб берилади, бу ўз вақтида ишлаб чиқаришнинг ҳаражатларига ва рентабеллигига таъсир этмайди; • солиққа тортиш объекти маҳсулотнинг бутун ишлаб чиқариш жараёнида ягона солиқ ставкасида аниқланиши «маҳсулот сотишнинг охирги босқичида солиқ суммасини йиғилиб қолишдан сақлайди ва солиққа тортиш жараёнида қайта-қайта ҳисобланишнинг олдини олади; • солиқ ундириш системасининг соддалиги солиқ органи учун ҳамда солиқ тўловчилар учун ҳам қулайлик яратади. ққсни ҳисоблаш жараёни ўз-ўзини текшириш жараёни деса ҳам бўлади, чунки …
3 / 13
рт килинаётганда ққс протекқия сиёсатини юритиш учун қўлланилади. демак, ққсни ташқи иқтисодий муносабатларни тартибга солиб туриш учун фойдаланиш мумкин; • қўшилган қиймат солиғининг хужжатларда алоҳида кўрсатилиб ёзилишлиги уни тўлашдан қочиш ҳолатларни қийинлаштиради; • ққс бозор иқгасодиётини солиқлар ёрдамида тартибга солишда даромад (фойда) солиғи ставкасини пасайтирилиши натижасида бюджетнинг даромад қисмидаги йўқотишларни қоплаш учун тактик восита сифатида ишлатилади. ўзбекистон республикасида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи ва (ёки) товарларни (хизматларни) реализация қилувчи қуйидагилар қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилади: 1) ўзбекистон республикасининг юридик шахслари; 2) товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади солиқ даврида бир миллиард сўмдан ошган ёхуд ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар; 3) ўзбекистон республикаси ҳудудида товарларни (хизматларни) реализация қилувчи чет эл юридик шахслари, агар товарларни (хизматларни) реализация қилиш жойи деб ўзбекистон республикаси эътироф этилса; 4) фаолиятни ўзбекистон республикасида доимий муассасалар орқали амалга оширувчи чет эл юридик шахслари; 5) оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) доирасида …
4 / 13
доирасида; 2) айланмадан олинадиган солиқни тўловчи шахслар. солиқ тўловчилар ўзбекистон республикаси давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда солиқ органларида қўшилган қиймат солиғини (бундан буён ушбу бўлимда солиқ деб юритилади) тўловчи сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш ҳисобида туради. солиқ солишдан озод этиш 3) 4.солиқ базаси. товарларни (хизматларни) реализация қилишда солиқ базаси солиқ тўловчи томонидан ушбу бобга мувофиқ ўзи ишлаб чиқарган ёки олган товарларни (хизматларни) реализация қилишнинг ўзига хос хусусиятларига қараб аниқланади. товарларни ўзбекистон республикаси ҳудудига олиб киришда солиқ базаси солиқ тўловчи томонидан ушбу бобга ва божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади. солиқ базасини аниқлаш чоғида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум солиқ тўловчининг ушбу товарларга (хизматларга) пулда ва (ёки) натура шаклларидаги тўлов, шу жумладан қимматли қоғозлар билан ҳақ тўлаш сифатида олинган барча даромадларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олинади. солиқ базасини аниқлаш чоғида солиқ тўловчининг чет эл валютасида ифодаланган тушуми (харажатлари) солиқ кодекснинг 242-моддасида белгиланган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган …
5 / 13
и бошқа харажатлар таркибида сотувчи томонидан ҳисобга олиниши лозим. солиқ кодекснинг 239-моддасига мувофиқ ўз эҳтиёжлари учун солиқ солиш объекти деб эътироф этиладиган товарлар берилган (хизматлар кўрсатилган) тақдирда, солиқ базаси солиқ тўловчи томонидан ушбу бобга мувофиқ аниқланади. агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ базаси солиқ кодекснинг 176-моддаси талабларини ҳисобга олган ҳолда, акциз солиғини (акциз тўланадиган товарлар, хизматлар учун) ҳисобга олиб, унга солиқни киритмаган ҳолда, битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан (тарифдан) келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг (хизматларнинг) қиймати сифатида аниқланади. харидорларга реализация қилиш бўйича айланмани амалга ошириш санасида чегирмалар (бошқа тижорат бонуслари) берган солиқ тўловчи солиқ базасини бундай чегирмалар (тижорат бонуслари) чегириб ташланган ҳолдаги нархдан (тарифдан) келиб чиққан ҳолда аниқлайди. солиқ базаси қуйидаги ҳолларда товарларнинг (хизматларнинг) ўзбекистон республикаси давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ аниқланадиган бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади: 1) товарларни (хизматларни) бошқа товарларга (хизматларга) айирбошлаб реализация қилишда; 2) агар солиқ кодекснинг 239-моддаси биринчи қисми …

Want to read more?

Download all 13 pages for free via Telegram.

Download full file

About "қўшилган қиймат солиғи (ққс)"

маъруза 5. қўшилган қиймат солиғи режа: 1. қўшилган қиймат солиғининг солиқ тизимида жорий қилиниши ҳамда иқтисодий аҳамияти. 2.солиқ тўловчилар. 3.солиқ солиш объекти. солиқ солишдан озод этиш 4. солиқ базаси. 5. ққс солиқ ставкаси ва солиқни ҳисоблаш механизми 6. солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби. 1. қўшилган қиймат солиғининг солиқ тизимида жорий қилиниши ҳамда иқтисодий аҳамияти барча билвосита солиқлар каби ққс ҳам асосан солиқларнинг фискал функқиясини бажаради, унинг жорий қилишдан асосий мақсад давлат бюджетини маблағ билан тўддириш билан боғлиқ бўлган. ққс солиқ тушумларини нарх-навонинг ўсиши билан тўғридан тўғри боғлаб турганлиги учун у бюджет маблаюгарини инфляқия бўлиишигидан сақлаб қолувчи воситалардан бири ҳисобланади. бун...

This file contains 13 pages in DOCX format (27.2 KB). To download "қўшилган қиймат солиғи (ққс)", click the Telegram button on the left.

Tags: қўшилган қиймат солиғи (ққс) DOCX 13 pages Free download Telegram