қўшилган қиймат солиғи

PDF 25 sahifa 877,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 25
11-мавзу: қўшилган қиймат солиғи режа: 1. қўшилган қиймат солиғи ҳақида тушунча, унинг иқтисодий моҳияти ва жорий қилиниши. 2. солиқ тўловчилар таркиби, солиқ объекти ва солиқ ставкалари.солиқ имтиёзлари. 3.қўшилган қиймат солиғини бюджетга тўлаш ва ҳисоб-китобларни тақ- дим этиш муддатлари. 4. импорт товарларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш тартиби. 1.қўшилган қиймат солиғи ҳақида тушунча, унинг иқтисодий моҳияти ва жорий қилиниши ҳозирги вақтда ўзбекистон ва халқаро солиқ амалиётида эгри солиқларнинг асосий турларидан бири – қўшилган қиймат солиғи ҳисобланади. қўшилган қиймат солиғи– ҳар бир ишлаб чиқариш босқичида ва реализация жараёнида ундириладиган кўп қиррали билвосита солиқдир. корхона кундалик хўжалик фаолиятида маҳсулот етказиб берувчилардан товар ва хом-ашё сотиб олади ва улардан маҳсулот ёки иш, хизматлар ишлаб чиқаради. демак, қайта ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш ва сотишда қўшилган қиймат яратилади. қўшилган қиймат ўзининг иқтисодий моҳиятига кўра, сотилган маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг қиймати билан ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган товарлар, хом-ашёлар ва хизматларнинг қиймати ўртасидаги фарқдан иборатдир. …
2 / 25
этилди. xx асрнинг 70-йилларида қўшилган қиймат солиғи ғарбий европанинг қатор мамлакатларининг солиқ амалиётида жорий қилинди. бунинг асосий сабаби ва ҳуқуқий асоси бўлиб, европа иқтисодий ҳамжамияти томонидан ҳамжамиятга аъзо мамлакатларда қўшилган қиймат солиғини ундиришни тартибга солишнинг ҳуқуқий меъёрларини умумлаштириш тўғрисидаги махсус директиванинг қабул қилиниши ҳисобланади. мазкур директива 1977 йилда қабул қилинди ва унда эгри солиқларнинг асосий тури сифатида қўшилган қиймат солиғи эътироф этилди. қўшилган қиймат солиғига хос бўлган муҳим хусусиятлардан бири шундаки, солиққа тортишнинг объекти бўлиб, нафақат ички бозордаги товароборот, балки мамлакат корхоналарининг ташқи бозорларидаги товаробороти ҳам ҳисобланади. иқтисодий адабиётларда, кўпчилик ҳолларда, қўшилган қиймат солиғини «европача» солиқ деб ҳам аташади. бунинг асосий сабаблари шундаки,биринчидан,қўшилган қиймат солиғи дунёда биринчи марта европа давлати бўлган францияда жорий этилди; иккинчидан, 1977 йилда қабул қилинган директивага асосан қўшилган қиймат солиғи бир вақтнинг ўзида европанинг бир неча давлатларида жорий этилди; учинчидан,қўшилган қиймат солиғи ғарбий европадаги интеграцион жараёнларни шакллантириш ва ривожлантиришда муҳим рол ўйнади. ҳозирги вақтда қўшилган қиймат …
3 / 25
ставкаларини умумлаштирилганлиги ва солиққа тортиш базасини ўзаро уйғунлаштирилганлиги ҳисобланади. бу масаланинг ўзбекистон республикаси учун амалий аҳамиятга эга эканлиги шундаки, мамлакатимиз товароборотининг сезиларли қисми россия федерацияси, украина ва қозоғистон республикаларига тўғри келади. ҳозирга қадар мазкур мамлакатлар ўртасида қўшилган қиймат солиғи ставкаларини умумлаштириш ва солиққа тортиш базасини уйғунлаштириш масаласи ҳал қилинмаган. бу эса, ушбу мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ташқи савдо муносабатларини ривожлантиришга тўсқинлик қилади. ўзбекистон солиқ тизимида қўшилган қиймат солиғи 1992 йилдан буён амал қилмоқда. ушбу солиқ оборотдан олинадиган солиқ ва сотувдан олинадиган солиқлар ўрнига акциз солиғи билан биргаликда киритилган. бу солиқ оборот солиғидан фарқли равишда фақат қўшилган қийматдан ундирилади. оборот солиғи эса бир маротаба умумий оборотдан олинар эди. қўшилган қиймат солиғи эса ишлаб чиқариш ва муомала жараёнининг ҳар бир босқичидан олинади. ўзбекистон республикаси давлат бюджетининг даромад манбаи сифатида қўшилган қиймат солиғи ҳозирга қадар ўзининг муҳим ўрнини ва амалий аҳамиятини сақлаб келаяпди. масалан, ўзбекистон республикаси президентининг 2016 йил 27 декабрдаги пқ-2699-сонли, 2017 йил …
4 / 25
анлигидир. ушбу кўрсаткичлар қўшилган қиймат солиғини бюджет даромадларининг асосий манбаи эканлигини билдиради. 2.солиқ тўловчилар таркиби, солиқ объекти ва солиқ ставкалари қўшилган қиймат солиғи бўйича нормалар янги солиқ кодексининн 10-бўлим, 31-39-бобларнинг 237-282 моддалари билан тартибга солинади. солиқ қонунчилигига асосан қўшилган қиймат солиғини тўловчилар ушбу кодекснинг 237-моддасида келтирилган. қўшилган қиймат солиғининг тўловчилари бўлиб, амалдаги қонун хужжатларига асосан ушбу солиқни бюджет олдида ҳисоб-китобини амалга оширувчи ўзбекистон республикасида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи ва (ёки) товарларни (хизматларни) реализация қилувчи қуйидагилар қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилади (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади): 1) ўзбекистон республикасининг юридик шахслари; 2) товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади солиқ даврида бир миллиард сўмдан ошган ёхуд ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар; 3) ўзбекистон республикаси ҳудудида товарларни (хизматларни) реализация қилувчи чет эл юридик шахслари, агар товарларни (хизматларни) реализация қилиш жойи деб ўзбекистон республикаси эътироф этилса; 4) фаолиятни ўзбекистон республикасида доимий муассасалар орқали амалга …
5 / 25
андида назарда тутилган ҳоллар мустасно: 1) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари – ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида; 2) айланмадан олинадиган солиқни тўловчи шахслар. солиқ тўловчилар ўзбекистон республикаси давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда солиқ органларида қўшилган қиймат солиғини (бундан буён ушбу бўлимда солиқ деб юритилади) тўловчи сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш ҳисобида туради. амалдаги солиқ кодексининг 238-моддасига кўра қўшилган қиймат солиғининг объекти бўлиб, қуйидагилар солиқ солиш объектидир: 1) реализация қилиш жойи ўзбекистон республикаси бўлган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма; 2) ўзбекистон республикаси ҳудудига товарларни олиб кириш. фаолиятни ўзбекистон республикасида доимий муассаса орқали амалга оширувчи чет эл юридик шахслари товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмани бунда доимий муассасанинг фаолиятидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. қуйидагилар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди: 1) якка тартибдаги тадбиркор томонидан ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган шахсий (оилавий) мол-мулкни реализация қилиш; 2) юридик шахс қайта ташкил этилаётганда унинг мол-мулкини ҳуқуқий ворисга (ҳуқуқий ворисларга) ўтказиш; 3) …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 25 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қўшилган қиймат солиғи" haqida

11-мавзу: қўшилган қиймат солиғи режа: 1. қўшилган қиймат солиғи ҳақида тушунча, унинг иқтисодий моҳияти ва жорий қилиниши. 2. солиқ тўловчилар таркиби, солиқ объекти ва солиқ ставкалари.солиқ имтиёзлари. 3.қўшилган қиймат солиғини бюджетга тўлаш ва ҳисоб-китобларни тақ- дим этиш муддатлари. 4. импорт товарларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш тартиби. 1.қўшилган қиймат солиғи ҳақида тушунча, унинг иқтисодий моҳияти ва жорий қилиниши ҳозирги вақтда ўзбекистон ва халқаро солиқ амалиётида эгри солиқларнинг асосий турларидан бири – қўшилган қиймат солиғи ҳисобланади. қўшилган қиймат солиғи– ҳар бир ишлаб чиқариш босқичида ва реализация жараёнида ундириладиган кўп қиррали билвосита солиқдир. корхона кундалик хўжалик фаолиятида маҳсулот етказиб берувчилардан товар ва хом-ашё сотиб ол...

Bu fayl PDF formatida 25 sahifadan iborat (877,9 KB). "қўшилган қиймат солиғи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: қўшилган қиймат солиғи PDF 25 sahifa Bepul yuklash Telegram