ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи жорий қилинишининг иқтисодий сабаблари ва аҳамияти

PPTX 13 pages 104.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 13
слайд 1 ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи жорий қилинишининг иқтисодий сабаблари ва аҳамияти. режа: қўшилган қиймат солиғи ҳақида тушунча. солиқнинг иқтисодий моҳияти ва унинг жорий қилиниши. 3. солиқ тўловчилар таркиби, солиқ объекти ва солиқ ставкалари. ҳозирги вақтда ўзбекистон ва халқаро солиқ амалиётида эгри солиқларнинг асосий турларидан бири – қўшилган қиймат солиғи ҳисобланади. ққс – ҳар бир ишлаб чиқариш босқичида ва реализация жараёнида ундириладиган кўп қиррали билвосита солиқдир. корхона кундалик хўжалик фаолиятида маҳсулот этказиб берувчилардан товар ва хом-ашё сотиб олади ва улардан маҳсулот ёки иш, хизматлар ишлаб чиқаради. демак, қайта ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш ва сотишда қўшилган қиймат яратилади. қўшилган қиймат ўзининг иқтисодий моҳиятига кўра, сотилган маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг қиймати билан ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган товарлар, хом-ашёлар ва хизматларнинг қиймати ўртасидаги фарқдан иборатдир. табиийки, ишлаб-чиқариш жараёнида ва кейинчалик меҳнат тақсимоти натижасида маълум бир товар бозорга олиб чиқилгунга қадар ишлаб чиқариш ва муомала жараёнидаги бир нечта босқичлардан ўтади, бу …
2 / 13
меъёрларини умумлаштириш тўғрисидаги махсус директиванинг қабул қилиниши ҳисобланади. мазкур директива 1977 йилда қабул қилинди ва унда эгри солиқларнинг асосий тури сифатида ққс эътироф этилди. ққсга хос бўлган муҳим хусусиятлардан бири шундаки, солиққа тортишнинг объекти бўлиб, нафақат ички бозордаги товароборот, балки мамлакат корхоналарининг ташқи бозорларидаги товаробороти ҳам ҳисобланади. ҳозирги вақтда қўшилган қиймат солиғи эвропа иттифоқига аъзо бўлган мамлакатларнинг давлат бюджетларининг даромадларини шакллантиришда муҳим ўрин эгаллайди. эвропа мамлакатларида эгри солиқларнинг роли ақш, япония, канада ва австралияга қараганда юқоридир. эвропа мамлакатларида жами солиқ тушумларининг ҳажмида эгри солиқларнинг салмоғи 40 фоиздан юқори бўлиб, айрим мамлакатларда 50 фоизни ташкил этади. мазкур кўрсаткич 50 фоиздан юқори бўлган мамлакатлар гуруҳига мексика, туркия ва корея киради. ақш, япония, канада ва австралияда эса ушбу кўрсаткич 25-30 фоизни ташкил қилади. ўзбекистон солиқ тизимида ққс 1992 йилдан буён амал қилмоқда. ушбу солиқ оборотдан олинадиган солиқ ва сотувдан олинадиган солиқлар ўрнига акциз солиғи билан биргаликда киритилган. бу солиқ оборот солиғидан фарқли равишда …
3 / 13
миллиард сўмдан ошган ёхуд ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар; 3) ўзбекистон республикаси ҳудудида товарларни (хизматларни) реализация қилувчи чет эл юридик шахслари, агар товарларни (хизматларни) реализация қилиш жойи деб ўзбекистон республикаси эътироф этилса; 4) фаолиятни ўзбекистон республикасида доимий муассасалар орқали амалга оширувчи чет эл юридик шахслари; 5) оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) доирасида амалга ошириладиган фаолият бўйича – оддий ширкатнинг ишларини юритиш вазифаси зиммасига юклатилган ишончли шахс – оддий ширкатнинг иштирокчиси; 6) ўзбекистон республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтувчи шахслар. мазкур шахслар божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилади. қуйидагилар солиқ солиш объектидир: 1) реализация қилиш жойи ўзбекистон республикаси бўлган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма; 2) ўзбекистон республикаси ҳудудига товарларни олиб кириш. солиқ солиш объекти солиқ солинадиган оборот –товарларни (ишларни, хизматларни)ни сотиш, шу жумладан текинга бериш оборотлари. солиқ солинадиган импорт – ўзбекистон республикасининг божхона ҳудудига олиб кирилаётган …
4 / 13
ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи жорий қилинишининг иқтисодий сабаблари ва аҳамияти - Page 4
5 / 13
ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи жорий қилинишининг иқтисодий сабаблари ва аҳамияти - Page 5

Want to read more?

Download all 13 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи жорий қилинишининг иқтисодий сабаблари ва аҳамияти"

слайд 1 ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи жорий қилинишининг иқтисодий сабаблари ва аҳамияти. режа: қўшилган қиймат солиғи ҳақида тушунча. солиқнинг иқтисодий моҳияти ва унинг жорий қилиниши. 3. солиқ тўловчилар таркиби, солиқ объекти ва солиқ ставкалари. ҳозирги вақтда ўзбекистон ва халқаро солиқ амалиётида эгри солиқларнинг асосий турларидан бири – қўшилган қиймат солиғи ҳисобланади. ққс – ҳар бир ишлаб чиқариш босқичида ва реализация жараёнида ундириладиган кўп қиррали билвосита солиқдир. корхона кундалик хўжалик фаолиятида маҳсулот этказиб берувчилардан товар ва хом-ашё сотиб олади ва улардан маҳсулот ёки иш, хизматлар ишлаб чиқаради. демак, қайта ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш ва сотишда қўшилган қиймат яратилади. қўшилган қиймат ўзининг иқтисодий моҳиятига кўра, сотилган маҳсулотлар,...

This file contains 13 pages in PPTX format (104.7 KB). To download "ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи жорий қилинишининг иқтисодий сабаблари ва аҳамияти", click the Telegram button on the left.