soliq mazbutiyatini bajarish

DOCX 11 стр. 31,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 11
5-мавзу. солиқ мажбуриятини бажариш iii бўлим. 9-боб. солиқ мажбуриятини бажаришнинг умумий қоидалари олдинги таҳрирга қаранг. 85-модда. солиқ мажбурияти солиқ тўғрисидаги қонунчилик билан солиқ тўловчилар зиммасига юклатилган солиқларни ва йиғимларни тўғри ҳисоблаб чиқариш ҳамда ўз вақтида тўлаш мажбурияти уларнинг солиқ мажбуриятидир. солиқ тўғрисидаги қонунчилик билан солиқ агентларининг зиммасига юклатилган, ўзига нисбатан ушбу шахслар солиқ агентлари деб эътироф этиладиган муносабатлар доирасида солиқларни тўғри ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва ўз вақтида ўтказиш мажбурияти солиқ мажбуриятига тенглаштирилади. солиқ мажбурияти ушбу кодекс ёки бошқа солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган асослар мавжуд бўлганда юзага келади, ўзгартирилади ва тугатилади. ҳар бир солиққа нисбатан солиқ мажбурияти солиқ тўловчига cолиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган ушбу солиқни тўлашни назарда тутувчи ҳолатлар юзага келган пайтдан эътиборан юклатилади. (85-модда ўзбекистон республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ўрқ-683-сонли қонуни таҳририда — қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) 86-модда. солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддати солиқ тўловчи ўзининг солиқ мажбуриятини, агар ушбу кодексда бошқача қоида назарда …
2 / 11
ий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) солиқ мажбуриятини бажариш муддатлари календарь сана ёки вақт даври (йил, чорак, ой, ўн кунлик ва кун) ўтиши билан белгиланади. муддатнинг ўтиши календарь санадан ёки муддатнинг бошланиши белгилаб қўйилган воқеа юз берганидан кейинги кундан бошланади. солиқ мажбурияти ушбу мажбуриятни бажариш муддатининг сўнгги куни соат йигирма тўртга қадар бажарилиши керак. агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади. солиқ тўловчи солиқ мажбуриятини муддатидан олдин бажаришга ҳақли. солиқ мажбуриятини бажариш муддати ушбу кодекснинг 97 — 102-моддаларида назарда тутилган тартибда ўзгартирилиши мумкин. солиқ тўловчи томонидан солиқ мажбуриятининг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги унга солиқ органи томонидан солиқ қарзини тўлаш тўғрисида талабнома юборилиши учун асос бўлади. солиқ тўловчи томонидан солиқ мажбурияти бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, солиқ органлари ушбу мажбуриятнинг мажбурий тартибда бажарилиши юзасидан ушбу кодекснинг 15-бобида назарда тутилган чораларни кўриши ва (ёки) унинг бажарилишини …
3 / 11
ган деб эълон қилиш тўғрисидаги суд қарори қонуний кучга кирганда. вафот этган ёки вафот этган деб эълон қилинган жисмоний шахснинг солиқ қарзи ушбу кодекснинг 94-моддасида белгиланган тартибда мерос мол-мулкнинг қиймати доирасида меросхўрлардан ундирилади. юридик шахснинг солиқ мажбурияти қуйидаги ҳолларда тугатилади: ушбу кодекснинг 91-моддасига мувофиқ, бюджет тизими билан барча ҳисоб-китоблар амалга оширилгандан кейин у тугатилганда; ушбу кодекснинг 92-моддасига мувофиқ, бюджет тизими билан барча ҳисоб-китоблар амалга оширилгандан кейин у қайта ташкил этилганда. 88-модда. солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддатлари олдинги таҳрирга қаранг. солиқ органи ёки бошқа ваколатли орган солиқ текширувини ўтказишга, текширув натижалари бўйича солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома юборишга ёки солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тўланиши лозим бўлган солиқлар миқдорини қайта кўриб чиқишга ҳақли бўлган муддат солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати ҳисобланади. (88-модданинг биринчи қисми ўзбекистон республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ўрқ-683-сонли қонуни таҳририда — қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) агар ушбу кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, …
4 / 11
и. (88-модданинг учинчи қисми ўзбекистон республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ўрқ-683-сонли қонуни таҳририда — қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) олдинги таҳрирга қаранг. солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддатининг ўтиши фуқаролик қонунчилигига мувофиқ тўхтатиб турилади, узилади ва қайта тикланади. (88-модданинг тўртинчи қисми ўзбекистон республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ўрқ-683-сонли қонуни таҳририда — қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) 10-боб. солиқ мажбуриятини бажариш 89-модда. солиқлар ва йиғимларни тўлаш солиқни тўлаш, агар ушбу кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, миллий валютада амалга оширилади. чет эл валютасида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасини миллий валютада қайтадан ҳисоблаш ўзбекистон республикаси марказий банкининг солиқни тўлаш санасидаги расмий курси бўйича амалга оширилади. солиқ тўловчининг солиқни тўлаш бўйича мажбурияти, агар ушбу модданинг тўртинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қуйидаги ҳолларда бажарилган деб эътироф этилади: 1) пул маблағларини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағидан бюджет тизимига тегишли ғазначилик ҳисобварағига ўтказишга доир топшириқнома банкка тақдим этилган пайтдан эътиборан – солиқ …
5 / 11
тизимига ўтказишга доир операция акс эттирилган пайтдан эътиборан; 5) ортиқча тўланган суммаларни ёки ортиқча ундирилган солиқлар, пенялар, жарималар суммаларини тегишли солиқ тури бўйича мажбуриятнинг бажарилиши ҳисобига ҳисобга олиш тўғрисида солиқ органи томонидан қарор чиқарилган кундан эътиборан; 6) солиқни ҳисоблаб чиқариш ва солиқ тўловчининг пул маблағларидан ушлаб қолишга доир мажбурият ушбу кодексга мувофиқ солиқ агентига юклатилган бўлса, солиқ суммалари солиқ агенти томонидан ушлаб қолинган кундан эътиборан. солиқ тўловчининг солиқни тўлаш бўйича мажбурияти қуйидаги ҳолларда бажарилган деб эътироф этилмайди: 1) тегишли пул маблағларини бюджет тизимига ўтказишга доир бажарилмаган топшириқнома солиқ тўловчи томонидан қайтариб олинганда ёки банк томонидан унга қайтарилганда; 2) ғазначиликда шахсий ҳисобварағи очилган юридик шахс томонидан тегишли пул маблағларини бюджет тизимига ўтказишга доир бажарилмаган топшириқнома қайтариб олинганда ёки ғазначилик томонидан унга қайтарилганда; 3) пул маблағлари ушбу пул маблағларини бюджет тизимига ўтказишга доир тўлов топшириқномасида банк реквизитлари нотўғри кўрсатилганлиги сабабли бюджет тизимининг тегишли ғазначилик ҳисобварағига ўтказилмай қолганда; олдинги таҳрирга қаранг. 4) агар …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 11 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "soliq mazbutiyatini bajarish"

5-мавзу. солиқ мажбуриятини бажариш iii бўлим. 9-боб. солиқ мажбуриятини бажаришнинг умумий қоидалари олдинги таҳрирга қаранг. 85-модда. солиқ мажбурияти солиқ тўғрисидаги қонунчилик билан солиқ тўловчилар зиммасига юклатилган солиқларни ва йиғимларни тўғри ҳисоблаб чиқариш ҳамда ўз вақтида тўлаш мажбурияти уларнинг солиқ мажбуриятидир. солиқ тўғрисидаги қонунчилик билан солиқ агентларининг зиммасига юклатилган, ўзига нисбатан ушбу шахслар солиқ агентлари деб эътироф этиладиган муносабатлар доирасида солиқларни тўғри ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва ўз вақтида ўтказиш мажбурияти солиқ мажбуриятига тенглаштирилади. солиқ мажбурияти ушбу кодекс ёки бошқа солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган асослар мавжуд бўлганда юзага келади, ўзгартирилади ва тугатилади. ҳар бир солиққа нисбатан соли...

Этот файл содержит 11 стр. в формате DOCX (31,5 КБ). Чтобы скачать "soliq mazbutiyatini bajarish", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: soliq mazbutiyatini bajarish DOCX 11 стр. Бесплатная загрузка Telegram