o'zbekiston respublikasining soliq kodeksi

DOCX 244 pages 681.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 244
© нбдз руз — ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси [окоз: 1.07.00.00.00 молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. банк фаолияти / 07.09.00.00 солиқлар ва йиғимлар / 07.09.01.00 умумий қоидалар] [тсз: 1.молия / солиқлар (йиғимлар, божлар)] ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (i)-сон; 2008 й., 52-сон, 512-модда; 2009 й., 37-сон, 403-модда, 404-модда, 52-сон, 555-модда, 556-модда; 2010 й., 20-сон, 149-модда, 35-36-сон, 300-модда, 37-сон, 313-модда, 314-модда, 315-модда, 40-41-сон, 343-модда, 51-сон, 485-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда, 37-сон, 374-модда, 52-сон, 555-модда, 556-модда; 2012 й., 15-сон, 164-модда, 37-сон, 421-модда, 52-сон, 584-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда, 41-сон, 543-модда, 52-сон, 685-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда, 36-сон, 452-модда, 49-сон, 579-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 1-сон, 2-модда, 17-сон, 173-модда, 39-сон, 457-модда, 52-сон, 597-модда, 52-сон, 598-модда; 2017 й., 1-сон, 1-модда, 16-сон, 265-модда, 24-сон, 487-модда, 37-сон, 978-модда, қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон), 30.12.2017 й., 03/18/455/0492-сон), 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон, 10.01.2018 й., …
2 / 244
линади. солиқ солиш масалаларига дахлдор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу кодекс қоидаларига мувофиқ бўлиши керак. норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу кодекснинг қоидаларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, ушбу кодекс қоидалари қўлланилади. солиқ солиш масалаларига дахлдор норматив-ҳуқуқий ҳужжат қуйидаги ҳолларда ушбу кодексга мувофиқ эмас деб топилади, агар ҳужжат: 1) ушбу кодексга мувофиқ бундай ҳужжатни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган орган томонидан қабул қилинган бўлса ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган тартиби бузилган ҳолда қабул қилинган бўлса; 2) солиқ муносабатлари субъектларининг ҳуқуқларини бекор қилса ёки чекласа, солиқ муносабатлари субъектларининг ушбу кодексда белгиланган мажбуриятларининг мазмунини, улар ҳаракатларининг асослари, шартлари, кетма-кетлиги ёки тартибини ўзгартирса; 3) ушбу кодекс билан тақиқланган ҳаракатларга рухсат берса ёки йўл қўйса; 4) ушбу кодексда белгиланган тушунчалар мазмунини ўзгартирган ёки бу тушунчалар ушбу кодексда қўлланилганидан бошқача маънода қўлланилган бўлса. ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлардан лоақал биттаси мавжуд бўлган тақдирда, солиқ солиш масалаларига дахлдор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу кодексга мувофиқ эмас деб топилади. ушбу кодексга мувофиқ бўлмаган …
3 / 244
сбатан қўлланилади. солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни бекор қиладиган ёки енгиллаштирадиган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга. солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни бекор қилиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини камайтириш, солиқ тўловчиларнинг мажбуриятларини бекор қилишни ёки уларнинг аҳволини бошқача тарзда енгиллаштиришни назарда тутувчи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга бўлиши мумкин, агар бу солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бўлса, ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. янги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар белгиланишини, имтиёзлар тўлиқ ёки қисман бекор қилинишини, солиқ солинадиган база оширилишини назарда тутувчи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари улар расмий эълон қилинган пайтдан эътиборан камида уч ой ўтгач, амалга киритилади. солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкалари ўзгартирилишини назарда тутувчи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, агар уларда кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, улар расмий эълон қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан эътиборан амалга киритилади. (3-модданинг олтинчи қисми ўзбекистон республикасининг 2009 йил …
4 / 244
жатларининг принциплари солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари солиқ солишнинг мажбурийлиги, аниқлиги, адолатлилиги, солиқ тизимининг ягоналиги, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ошкоралиги ва солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси принципларига асосланади. солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қоидалари ушбу кодексда белгиланган принципларга зид бўлиши мумкин эмас. 6-модда. солиқ солишнинг мажбурийлиги принципи ҳар бир шахс ушбу кодексда белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши шарт. ҳеч кимнинг зиммасига ушбу кодексда назарда тутилмаган ёки унинг нормалари бузилган ҳолда белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти юклатилиши мумкин эмас. 7-модда. солиқ солишнинг аниқлиги принципи солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар аниқ бўлиши керак. солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳар бир солиқ тўловчи қайси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, қачон, қанча миқдорда ҳамда қай тартибда тўлаши кераклигини аниқ биладиган тарзда ифодаланган бўлиши керак. солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни белгилашда, агар ушбу кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчилар, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг элементлари аниқланган бўлиши керак. 8-модда. солиқ солишнинг …
5 / 244
ёки билвосита чеклаб қўядиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар белгиланишига йўл қўйилмайди. 10-модда. солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ошкоралиги принципи солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий нашрларда эълон қилиниши шарт. барчанинг эътибори учун расмий эълон қилинмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар кучга киритилмаган ҳужжат сифатида ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди ва солиқ соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга, улардаги кўрсатмалар бажарилмаганлиги учун бирон бир санкцияни қўллашга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас. 11-модда. солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси принципи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ тўловчининг фойдасига талқин қилинади. 2-боб. ушбу кодексда қўлланиладиган асосий тушунчалар 12-модда. солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар [спит: 1.солиқ ҳуқуқи / солиқлар] солиқлар деганда ушбу кодексда белгиланган, муайян миқдорларда ундириладиган, мунтазам, қайтариб берилмайдиган ва беғараз хусусиятга эга бўлган, бюджетга йўналтириладиган мажбурий пул тўловлари тушунилади. [спит: 1.солиқ ҳуқуқи / бошқа мажбурий тўловлар] бошқа мажбурий тўловлар деганда ушбу кодексда белгиланган давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий пул тўловлари, божхона тўловлари, …

Want to read more?

Download all 244 pages for free via Telegram.

Download full file

About "o'zbekiston respublikasining soliq kodeksi"

© нбдз руз — ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси [окоз: 1.07.00.00.00 молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. банк фаолияти / 07.09.00.00 солиқлар ва йиғимлар / 07.09.01.00 умумий қоидалар] [тсз: 1.молия / солиқлар (йиғимлар, божлар)] ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (i)-сон; 2008 й., 52-сон, 512-модда; 2009 й., 37-сон, 403-модда, 404-модда, 52-сон, 555-модда, 556-модда; 2010 й., 20-сон, 149-модда, 35-36-сон, 300-модда, 37-сон, 313-модда, 314-модда, 315-модда, 40-41-сон, 343-модда, 51-сон, 485-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда, 37-сон, 374-модда, 52-сон, 555-модда, 556-модда; 2012 й., 15-сон, 164-модда, 37-сон, 421-модда, 52-сон, 584-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда, 41-сон, 543-модда, 52-сон, 685-модда; 2014 й., 4-...

This file contains 244 pages in DOCX format (681.3 KB). To download "o'zbekiston respublikasining soliq kodeksi", click the Telegram button on the left.

Tags: o'zbekiston respublikasining so… DOCX 244 pages Free download Telegram