soliqlar va bo'shqa majburiy to'lovlarga ta'rif

DOCX 6 pages 24.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 6
1.3-мавзу: ўзбекистон республикасида амалда бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга тавсифи режа: 1.умумдавлат ва маҳаллий солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар. 2.солиқларнинг гуруҳларга ажратилиши. 3. тўғри ва эгри солиқларнинг таркиби ва уларнинг бюджет даромадларидаги аҳамияти. 4. юридик ва жисмоний шахслар тулайдиган солиқлар ва йиғимлар. 1. умумдавлат ва маҳаллий солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар. иқтисодий адабиётларда юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғиндиси солиқлар тизими деб тушунилади. солиқ кодексининг 16-моддасида солиқлар ва йиғимлар келтирилган. солиқ деганда ўзбекистон республикасининг давлат бюджетига ёки давлат мақсадли жамғармасига тўланадиган мажбурий беғараз тўлов тушунилади. йиғим деганда бюджет тизимига қонун ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўлов тушунилади, бу йиғимнинг тўланиши уни тўловчи шахсга нисбатан ваколатли орган ёки унинг мансабдор шахси томонидан юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга ошириш, шу жумладан унга муайян ҳуқуқларни ёхуд рухсат этувчи ҳужжатларни бериш шартларидан бири бўлади. шахснинг зиммасига суд тартибида юклатилган жарималар ва бошқа тўловлар, шунингдек қонунда белгиланган ҳолларда мол-мулкни мусодара қилиш …
2 / 6
и қонун ҳужжатларида белгиланади. 18-модда. махсус солиқ режимлари солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун ўзбекистон республикаси ҳудудида қуйидаги махсус солиқ режимлари белгиланади: 1) айланмадан олинадиган солиқ; 2) маҳсулот тақсимотига оид битимлар иштирокчиларига солиқ солишнинг алоҳида тартиби; 3) махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби. махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби қонун ҳужжатларида ёки инвестиция битимларида назарда тутилган инвестицияларни амалга ошириш ҳамда бошқа шартларни бажариш билан боғлиқ ҳолда муайян муддат учун белгиланади. махсус солиқ режимлари айрим солиқларни тўлашдан озод этишни, пасайтирилган солиқ ставкаларини ва бошқа солиқ имтиёзларини қўллашни назарда тутиши мумкин. маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга қуйидагилар киради: 1) мол-мулк солиғи; 2) ер солиғи; 3) айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим; 5) ягона ер солиғи ( соддалаштирилган тартибдага солиқ) маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўловчиси бўлиб ўзбекистон республикаси …
3 / 6
а қарзлар ҳисоби ҳисобварақларида маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳар бир тури бўйича юритилади. маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тўланиши, маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши учун жавобгарлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўловчилар зиммасига юкланади. маҳаллий солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўланишининг тасдиғи бўлиб амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ банк муассасаси ёки ваколатли орган берган ҳужжат ҳисобланади. солиқларнинг умумдавлат (республика) ва маҳаллий солиқларга бўлиниши ҳукумат идораларининг республика ҳукумати ва маҳаллий ҳукуматларга бўлиниши асосида келиб чиқади. ҳар бир ҳокимият идоралари ўзларининг бажарадиган муҳим вазифаларидан келиб чиқиб, ўз бюджетига ва уни таъминлайдиган солиқларга ва бошқа мажбурий тўловларга эга бўлиши керак. республика ҳукумати умумдавлат миқёсида катта вазифаларни, жумладан, соғлиқни сақлаш, маориф, фан, мудофаа, хавфсизликни сақлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоясини ташкил этиш ва бошқа бир қатор шу каби стратегик вазифаларни бажаради. шунинг учун унинг бюджети ҳам солиқлари ҳам салмоқли бўлишни талаб этади. қўшилган қиймат солиғи, акциз …
4 / 6
нади: 1. оборотдан олинадиган солиқлар 1. даромаддан олинадиган солиқлар 1. мол-мулк қийматидан олинадиган солиқлар 1. ер майдонига қараб олинадиган солиқлар. оборотдан олинадиган солиқларга қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, божхона божи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун олинадиган солиқлар киради. лекин оборот (айланма) тушунчаси бизнинг қонунчилигимиз бўйича илгаридек маҳсулот реализацияси оборотидан эмас, балки маҳсулотларни юклаб юборган қиймат билан ўлчанади. ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ тўлови ҳам оборотдан олинадиган солиқларга киради. даромаддан олинадиган солиқларга юридик шахсларнинг фойдасига солинадиган солиқ, жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ, ихтисослаштирилган улгуржи савдо корхоналарининг ялпи даромадидан олинадиган солиқлари киради. бу гуруҳ солиқларга ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳам киради. мол-мулк қийматидан олинадиган солиқларга мол-мулк солиғи киради. ер майдонларидан олинадиган солиқларга қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларнинг ягона ер солиғи ва юридик (ноқишлоқ хўжалик) ва жисмоний шахсларнинг ер солиқларини киритиш мумкин. 3. тўғри ва эгри солиқларнинг таркиби ва уларнинг бюджет даромадларидаги аҳамияти. иқтисодий моҳиятига қараб солиқлар эгри ва тўғри солиқларга …
5 / 6
й ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. демак, бу гуруҳ таркибига кирувчи солиқларнинг ставкалари тўғридан-тўғри иқтисодий ривожланиш билан бевосита боғлиқдир. эгри солиқларни ҳуқуқий тўловчилари маҳсулот (иш, хизматни) юклаб юборувчилар ҳисобланади. лекин, солиқ оғирлигини ҳақиқатдан ҳам бюджетга тўловчилари товар (иш, хизмат)ни истеъмол қилувчилардир, яъни эгри солиқларнинг барчаси бевосита истеъмолчилар зиммасига тушади. бу солиқлар товар (иш, хизмат) қиймати устига қўшимча равишда қўйилади. эгри солиқларнинг ижобий томони шундаки, улар республикада ишлаб чиқарилган товарларни республикадан ташқарига чиқиб кетишини чегаралайди, мамлакат ичида товарларнинг сероб бўлишига ёрдам беради ҳамда инфляция даражасини (муомаладаги ортиқча пул массасини) бирмунча жиловлаб туради. эгри солиқлар ставкасининг асосли равишда оширилиши корхоналар фаолиятининг молиявий якунига тўғридан-тўғри таъсир этмайди, яъни инвестицион фаолиятини қисқартирмайди. аммо солиқ ставкаси илмий асосланмасдан ошириб юборилса бундай ҳолатда корхоналар ўз товарларини сотиш қийинчилигига дуч келишлари мумкин. жаҳон солиқ амалиётида давлат бюджети даромадлари таркибида тўғри ва эгри солиқларнинг нисбатига қараб у ёки бу мамлакат иқтисодиётининг ривожланганлик даражасига баҳо бериш мумкин. масалан. ақшда бюджет …

Want to read more?

Download all 6 pages for free via Telegram.

Download full file

About "soliqlar va bo'shqa majburiy to'lovlarga ta'rif"

1.3-мавзу: ўзбекистон республикасида амалда бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга тавсифи режа: 1.умумдавлат ва маҳаллий солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар. 2.солиқларнинг гуруҳларга ажратилиши. 3. тўғри ва эгри солиқларнинг таркиби ва уларнинг бюджет даромадларидаги аҳамияти. 4. юридик ва жисмоний шахслар тулайдиган солиқлар ва йиғимлар. 1. умумдавлат ва маҳаллий солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар. иқтисодий адабиётларда юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғиндиси солиқлар тизими деб тушунилади. солиқ кодексининг 16-моддасида солиқлар ва йиғимлар келтирилган. солиқ деганда ўзбекистон республикасининг давлат бюджетига ёки давлат мақсадли жамғармасига тўланадиган мажбурий беғараз тўлов тушунилади. йиғим деганда бюджет тизимига қо...

This file contains 6 pages in DOCX format (24.6 KB). To download "soliqlar va bo'shqa majburiy to'lovlarga ta'rif", click the Telegram button on the left.

Tags: soliqlar va bo'shqa majburiy to… DOCX 6 pages Free download Telegram