тарих ва таъриф

DOC 106,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1402717382_42984.doc www.arxiv.uz тарих ва таъриф режа: 1. кириш 2. тарих ва таъриф 3. «сўфий» сўзи қаердан пайдо бўлган? тасаввуф шарқ маънавияти тарихида муҳим ўрин эгаллаб келган тадрижий тараққиётга эга бир таълимот бўлиб, ислом оламида viii асрнинг ўрталарида пайдо бўлган. дастлаб у зоҳидлик ҳаракати кўринишида куртак ёяди. гап шундаки, ҳазрати муҳаммад мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин мусулмонлар жамоаси ичида бўлиниш юз беради, айниқса, халифа усмон разйаллоҳу анҳу замонларида бойликка ружу қўйиш, қимматбаҳо туҳфалар билан қариндош-уруғлар, яқин дўст-биродарларни сийлаш расм бўлади. уммавия халифалиги даврига келиб эса, сарой ҳашамлари, дабдабали безаклар, олтин-кумушга берилиш, хазина тўплаш авж олди. яъни диний машғулотлар, худо йўлидаги тоат-ибодат ўрнини дунёвий ишлар, дунё молига муҳаббат эгаллай бошлади. бу ҳол диний амрларни адо этишни ҳар қандай дунёвий ишлар, бойликлардан устун қўйган эътиқодли кишиларнинг норозилигига сабаб бўлди. улар орасида ҳадис тўпловчи муҳаддислар, илгаридан қашшоқ бўлиб, уй-жой, мол-мулкка эътибор қилмаган саҳобалар ҳам бор эди. буларнинг бир қисми динни ҳимоя қилиб, очиқ …
2
ан бехабар кишилар эдилар. улар фалсафий мушоҳадакорлик, ажзу иродат билан маънавий-ахлоқий камолот сари интилиш, валилик, каромат-мўъжизалар кўрсатиш каби хислатларга эга эмасдилар. зоҳидларнинг нияти ибодат билан охират мағфиратини қозониш, қуръони каримда ваъда қилинган жаннатнинг ҳузур-ҳаловатига етишиш эди. сўфийлар назарида эса жаннат умидида тоат-ибодат қилиш ҳам тамаънинг бир кўринишидир. ҳолбуки, сўфий учун на дунёдан ва на охиратдан тамаъ бўлмаслиги керак. ягона истак бу – худонинг дийдоридир, холос. машҳур сўфий аёл робия адвия (714–801) аллоҳга муножотларида нола қилиб айтар экан: «эй парвардигорим, эй ёри азиз, агар жаннатинг тамаъида тоат қиладиган бўлсам, жаннатингдан бенасиб эт, агар дўзахингдан қўрқиб ибодат қиладиган бўлсам, мени дўзах ўтида куйдир – минг-минг розиман! аммо агар сенинг жамолингни деб тунларни бедор ўтказар эканман, ёлвораман, мени жамолингдан маҳрум этма!» аллоҳ таолога қуруқ, кўр-кўрона мутеъликнинг ҳожати йўқ. худо ғазабидан қўрқибгина амри маъруфни бажариш садоқат белгиси эмас, балки риёдир. шунинг учун сўфийлар: аллоҳни жон-дилдан севиш, унинг зоти ва сифатларини таниш ва билиш, кўнгилни …
3
авлиё, аҳли ҳол, аҳли ботин, арбоби тариқат, дарвеш, қаландар, фақир деган номлар билан тилга олардилар. аммо бу тоифага нисбатан кўпроқ «сўфий» номи қўлланилган, чунки ушбу сўзнинг маъноси анча кенг бўлиб, бошқа тушунча ва атамаларни ўз ичига сиғдирарди. хўш, «сўфий» сўзи қаердан пайдо бўлган? бу ҳақда бир неча хил қарашлар бор. баъзилар бу сўз «саф» сўзидан келиб чиққан дейдилар, чунки сўфий илоҳ йўлига кирганларнинг биринчи сафида турувчидир. баъзи олимлар уни «суффа» сўзидан ҳосил бўлган деб айтадилар: асҳоби суффа ҳазрати пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётликларидаёқ тарки дунё қилган тақво-дор кишилар бўлиб, сўфийлар шуларга тақлид қиладилар, деб тушунтирадилар. яна бир гуруҳ олимлар сўфий сўзи «сафо» сў-зидан келиб чиққан, чунки бу тоифанинг қалби сидқу сафо офтобидай порлаб туради, деганлар. яна баъзилар сўфий «суфуҳ» сўзидан ясалган, суфуҳ – бирор бир нарсанинг хулосасидир, бу жамоа халқнинг хулосаси бўлганлиги сабабли уларни сўфий деганлар, деб ёзадилар. сўфий сўзи «соф» сўзидан чиққан дегувчилар ҳам бор. абу райҳон беруний бўлса …
4
ган кишилардир. қалбан сўфиёна ғояларга мойил, тасаввуфни эътиқод - маслак қилиб олган, лекин тариқат амалиётини ўтама-ган, расман сўфий бўлмаган одамлар эса мутасаввуф бўлиб ҳисобланганлар. сўфийларнинг ўзини ҳам ҳусайн воиз кошифий «футувватномаи султоний» номли асарида уч гуруҳга ажратган: муоширлар, мутарасмлар, муҳаққиқлар. муоширлар – тариқат аҳлининг мухлислари. улар дарвешларга муҳаббат билан қарайдилар, дарвешлар суҳбатида иштирок этадилар, уларнинг хизматларини бажарадилар ва савобга ўзларини шерик деб биладилар. «мутарасм» сўзининг маъноси расму русумга эргашувчи демак, аммо мутарасмлар дарвешларнинг одатларига зоҳиран тақлид қилсалар-да, ботинан ҳол талабгоридирлар ва шу тоифига ихлослари туфайли файздан баҳраманддирлар. муҳаққиқлар – ҳаққа етганлар, уларни олий мартабали сўфийлар деб таърифлаш мумкин. ҳақиқий авлиёлар, шайхи муршидлар шулар ичидан етишиб чиққан. бу ўринда муҳаққиқ сўфийларнинг нажиб сифатлари хусусида тўхтаб ўтиш жоиз деб ҳисоблаймиз. аввало, шуни таъкидлаш керакки, чин сўфий ўзликдан ва фоний дунёлан кечган ва ҳақ бақосида ўзлигини қайта топган зот бўлиб, суратда бандаю, маънида озод кишидир. сурат – ташқи кўринишда банда бўлиш – жисм-танани …
5
этишини англаганлар. сўфий яна «сирри соф, ақли етук, муҳаббат аҳлига дил боғлаган» (кошифий) бўлиши, нафасидан бедардлар қалби бедор бўлмоғи керак. сўфийлар руҳоният билан суҳбат қурадиган, кайҳону фалак асроридан мужда келтирадиган, фақрни ихтиёрий равишда бўйинга олиб, табиий ахлоқни тарк эта бориб, илоҳий ахлоқни касб этувчи, эзгулик йўлида жонини фидо қилувчидирлар, улар борлиқ ва йўқлик, замон ва макондан хориж, азалу абадни бирлаштирган мукаррам зотдирлар. бундай кароматли инсонларни халқ азиз-авлиё, қудсий нафасли кишилар сифатида алоҳида эъзозлаган. бу зотлар атрофдагилар онги ва шуурига қаттиқ таъсир ўтказганлар ва маънавият султонлари бўлиб майдонга чиққанлар. уларнинг сўзи ва ҳаракати, хислати ва ахлоқи ҳаммага ибрат қилиб кўрсатилган. жаҳоннинг бутунлиги, ободонлик ва осойишталик парвардигор файзини етказувчи шу табаррук зотларнинг дуоси, хайрли ишларига вобаста деб қаралган. шу аснода авлиё-анбиёнинг меросхўри – давомчиси деган ақида шаклланган. яъни, гарчи пайғамбари охирзамон муҳаммад салаллоҳу алайҳи васалламдан кейин пайғамбар келмаса-да, аммо қутби киром валилар ҳар замонда пайдо бўлиб, халқни ислом ҳақиқатларига ҳидоят этадилар, тўғри …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "тарих ва таъриф"

1402717382_42984.doc www.arxiv.uz тарих ва таъриф режа: 1. кириш 2. тарих ва таъриф 3. «сўфий» сўзи қаердан пайдо бўлган? тасаввуф шарқ маънавияти тарихида муҳим ўрин эгаллаб келган тадрижий тараққиётга эга бир таълимот бўлиб, ислом оламида viii асрнинг ўрталарида пайдо бўлган. дастлаб у зоҳидлик ҳаракати кўринишида куртак ёяди. гап шундаки, ҳазрати муҳаммад мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин мусулмонлар жамоаси ичида бўлиниш юз беради, айниқса, халифа усмон разйаллоҳу анҳу замонларида бойликка ружу қўйиш, қимматбаҳо туҳфалар билан қариндош-уруғлар, яқин дўст-биродарларни сийлаш расм бўлади. уммавия халифалиги даврига келиб эса, сарой ҳашамлари, дабдабали безаклар, олтин-кумушга берилиш, хазина тўплаш авж олди. яъни диний машғулотлар, худо йўлидаги тоат-ибодат ўрнини дун...

Формат DOC, 106,0 КБ. Чтобы скачать "тарих ва таъриф", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: тарих ва таъриф DOC Бесплатная загрузка Telegram