тарикат

DOC 83,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1402833302_43106.doc www.arxiv.uz тарикат режа: 1. ix аср бошлари 2. тасаввуфнинг илк даври. 3. тавба – қайтиш демак, ix аср бошларига келиб тасаввуфнинг назарий асослари ишлаб чиқилди, сўфийларнинг амалий, руҳий-психологик машқлари, ўз-ўзини тарбиялаш ва чиниқтириш табдир-усуллари шаклланди. тариқат, маърифат, ҳақиқат деган тушунчалар юзага келиб, тасаввуфнинг ушбу уч қисмига оид қарашлар мажмуи тузилди - тасаввуф алоҳида илм сифатида қарор топди. сўфийлар дастлабки пайтлар тасаввуфни нуқул сиру асрор, тушунтириб бўлмайдиган ҳолатлар («иборага келмайдиган ишоратлар») деб ҳисоблаган бўлсалар, бора-бора бу ҳолатлар ҳақида фикр-мулоҳазалар баён қилина бошланди, сўфийни тарбиялаш вазифаси, пир-муридлик қоидалари, одобини яратиш зарурати туғилди. натижада, тариқат ва шариат орасидаги муносабатлар, олам, одам ва худо орасидаги алоқа-муомала моҳияти, тавҳид - ваҳдат масалалари мунозаларга сабаб бўлди. дин арбоблари билан сўфий шайхлари, айниқса фалсафийлашган тасаввуф тарафдорлари жиддий мафкуравий тортишувларгача бордилар. тасаввуф бутун ислом оламини забт этиб, барча қадимий шаҳарларда хонақоҳлар қурилди, йўлларда работлар, азиз-авлиёларнинг мазоротида шайхлар маскан тутиб, кўплаб шоигрдларни тарбияга олдилар. тасаввуфнинг илк даврида мақомот …
2
рғиб этувчи улкан шеърият вужудга келди. тасаввуфга оид назарий китоб ва қўлланмалардан абунаср саррож (вафоти 988 йил)нинг «китобал лумаъ», ал калабодий (вафоти 990 йил)нинг «китобат таъарруф», абу толиб маккий (вафоти 998 йил)нинг «қутал қулуб», абдураҳмон суламий (вафоти 1021 йил)нинг «рисолатал маломатия», қушарий (вафоти 1072 йил)нинг «рисола фит тасаввуф», ал ҳужвирий (вафоти 1076)нинг «кашфал маҳжуб», абдуллоҳ ансорийнинг «манозил ас соирин», фаридиддин аттор (1119–1222)нинг «тазкиратул авлиё» номли асарларини кўрсатиш мумкин. булардан ташқари, румий, ҳофиз шерозий, маҳмуд шабистарий асарларига ёзилган шарҳлар ҳам сўфиёна ишора ва тамсилларни англашда муҳим рол ўйнаган. тасаввуфга оид илмий китоблар ва дастурларда тариқат атамалари, мақомот манзилларини тушунтиришга кўп эътибор берилади. «тариқат» сўзининг маъноси йўл демак. яъни илоҳий маърифатни эгаллашга бел боғлаган кишининг руҳий-ахлоқий камолот йўли. тариқатни тасаввуфнинг амалий қисми деб таърифлайдилар. дарҳақиқат ҳам шундай, чунки пир-муридлик қоидалари, одобига риоя этиш, солик (яъни тариқатга қадам қўйган йўловчи) бажариши керак бўлган барча йўриқлар, иродат ва ишорат усуллари шу тариқат ичига киради. …
3
а хос қабул қилди ва на авом (тасаввуф аҳли хос деганда илми ҳолдан хабардор сўфийларни, авом деганда эса, тасаввуфга ошно бўлмаган кишиларни назарда тутганлар). зуннун айтган биринчи илм шариат илмидир, чунки шариат хосга ҳам авомга ҳам бирдай тегишли. иккинчи илм – тариқат ёхуд муомалат ва муҳаббат илми, учинчиси эса – ҳақиқат, яъни илоҳ ҳақидаги илмдир. агар зуннун тасаввуфдан биринчи бўлиб «сўз айтган» бўлса, жунайд бағдодий «бу илмга тартиб бериб, баст қилиб (жамлаб), кутуб битиди» («насойимул муҳаббат»). сўнгра жунайднинг кичик замондоши шайх абубакр шиблий бу илмни минбар устига олиб чиқиб, элга ошкор қилди. биринчи бўлиб муридларга раҳнамолик қилган ҳам юқорида номлари тилга олинган шайхлар бўлган. мурид-мурод, яъни мақсадга интилувчи одам; мурод эса –аллоҳ таолонинг васли. муриднинг асосий хислати ниёзмандлик, яъни талабгор бўлиш, муршиди комилнинг этагини тутиб, айтганларига сўзсиз риоя қилишдир. пирсиз солик манзилга етолмайди. чунки одам ўзини назорат қилиши қийин, токи биров раҳнамолик қилиб, йўл кўрсатмаса, мушкули осон бўлмайди (буни алишер …
4
и маҳв этганлиги ва ҳоказолар билан ажралиб туриши, салобати, сўзи ва ҳаракати билан, суҳбати ва назари билан, тадбири ва ҳимояси билан муридга таъсир ўтказмоғи лозим. «агар шайхлик рукнлари нечта, деб сўрасалар, еттита деб айтгил, деб уқтиради кошифий «футувватномаи султоний» асариди. – биринчидан, шайх комил маърифат эгаси бўлсин. иккинчидан, ўткир фаросатли, одамшунос киши бўлиб, бир нигоҳ ташлаш билан муриднинг қобилиятини илғай олсин. учинчидан, етук руҳий-маънавий қуввати бўлсин, токи агар мурид тариқат йўлидан адашса, унга маънавий мадад бериб, мушкулини осон қилолсин, тўғри йўлга солсин, яъни нарсага муҳтожлиги бўлмасин. бешинчидан, ихлоси мустаҳкам бўлиб, риё ва тамаъни тарк этсин, мол ва мансаб деб бировга сарғаймасин, эгилмасин. олтинчидан, ростлик ва беғараз дўстликни шиор қилсин – ҳақ сўзини ҳар ерда, ҳар қандай шароитда айта олсин, гапирганда иккинюзламачилик қилмасин. еттинчидан, қалбида шафқат нури порлаб турсин, мурид манфаатини ва умум манфаатини ўз манфаатидан устун қўйсин» (24-бет). пир муриднинг шодлигини ҳам, ғамини ҳам баҳам кўрган, уни насиҳат, танбеҳ ва …
5
иб, муридларни қаноатлантириши шарт. агар қаноатлантиришга кўзи етмаса, муридни бошқа ўзидан кучлироқ шайхга тавсия этади. шуни ҳам айтиш керакки, соликларнинг истеъдоди хилма-хил бўлгандай, пирларнинг мураббийлик қобилияти ҳам турлича бўлган. баъзи шайхлар муридга тариқат одобини ўргатганлар, яъни уни хоксорлик, таслим ва итоатга келтириш, манманлик, ҳирсу ҳаво каби туйғулардан халос этиш билан шуғулланганлар. баъзи шайхлар муридга руҳий каромати, мўъжизалари билан таъсир этганлар. яна бир қисми шайхлар шоигрдларига тасаввуф асосларини ўргатиш, назарий билимлар билан қуроллантиришга эътибор қилганлар. масалан, ҳазрати баҳоуддин нақшбанднинг бир нечта пирлари бўлган. навоийнинг ёзишича, хожа баҳоуддинга «қабул назари» бобойи самосийдандир. яъни бобойи самосий ёш му-ҳаммад баҳоуддиннинг келажакда истеъдодли шайх бўлишини каромат қилган. ривоят қилишларича, баҳоуддин ҳали туғил-масдан, бобойи самосий унинг оиласи яшайдиган қасри ҳинду-вон қўрғони олдидан ўтаётиб, «бу ерда бир эр туғилур», дея башорат этган экан ва баҳоуддин туғилган куни яна шу қаср олдидан ўтиб, «ул эр туғилди» деб айтибдилар ва ичкарига кириб чақолоқни бағриларига босиб, нафас қилган эканлар. навоий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тарикат" haqida

1402833302_43106.doc www.arxiv.uz тарикат режа: 1. ix аср бошлари 2. тасаввуфнинг илк даври. 3. тавба – қайтиш демак, ix аср бошларига келиб тасаввуфнинг назарий асослари ишлаб чиқилди, сўфийларнинг амалий, руҳий-психологик машқлари, ўз-ўзини тарбиялаш ва чиниқтириш табдир-усуллари шаклланди. тариқат, маърифат, ҳақиқат деган тушунчалар юзага келиб, тасаввуфнинг ушбу уч қисмига оид қарашлар мажмуи тузилди - тасаввуф алоҳида илм сифатида қарор топди. сўфийлар дастлабки пайтлар тасаввуфни нуқул сиру асрор, тушунтириб бўлмайдиган ҳолатлар («иборага келмайдиган ишоратлар») деб ҳисоблаган бўлсалар, бора-бора бу ҳолатлар ҳақида фикр-мулоҳазалар баён қилина бошланди, сўфийни тарбиялаш вазифаси, пир-муридлик қоидалари, одобини яратиш зарурати туғилди. натижада, тариқат ва шариат орасидаги муносабат...

DOC format, 83,0 KB. "тарикат"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тарикат DOC Bepul yuklash Telegram