tасаввуф таълимотининг психологик асослари

DOC 72.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403935418_48614.doc tасаввуф таълимотининг психологик асослари tасаввуф таълимотининг психологик асослари режа 1. тасаввуф таълимоти ҳақида. 2. тасаввуф комиллик, баркамоллик йўли. 3. руҳий камолотга эришиш йўли. адабиётлар 1. хошимов к ва б. педагогика тарихи 2. ислом энциклопедияси 3. фаласафа қомусий луғат тасаввуф (сўфийлик ёки суфизм) ислом фалсафасида диний фалсафий йўналиш сифатида viii асрнинг ўрталарида араб халифалиги мамлакатларида вужудга келди. у, асосан, шу мамлакатларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий тараққиётининг хусусиятлари билан тақозо қилинган бўлса ҳам, лекин ундан неоплатонизм таълимотининг, иудаизм, христианлик, зардуштийлик ва айниқса буддизм диний таълимотларининг таъсирини яққол кўриш мумкин. тасаввуф пайдо бўлганидан кейин у турли даврларда, дастлаб араб мамлакатларида, кейинчалик яқин ва ўрта шарқ, марказий осиё, шимолий ҳиндистон, покистон, шимолий-ғарбий хитой, индонезия каби мамлакатларга кенг тарқалади. натижада, тасаввуф дунёдаги турли халқларнинг ижтимоий ҳаётидан, уларнинг фалсафий ва бадиий тафаккуридан кенг ўрин олган, кўп тармоқли, кўп йўналишли мураккаб таълимотга айланади. лекин у турли мамлакат халқлари ўртасида турлича мазмун касб этса ҳам, унинг руҳи …
2
б чиққан бўлиб, «суф» - бу арабча: «суффа» - ўзбекча жун, жундан, дегани, бу таълимот йўлига кирган кишилар дастлаб жундан тўқиб тайёрланган хирқа (бизнингча: чакмон) кийиб юришган, шу сабабли улар таълимоти «суфийлик» ёки «тасаввуф» дейилиб, ўзлари эса «суфилар» деб аталган, деган фикрни билдиришади. бошқа тадқиқотчилар эса «тасаввуф» ни, унинг ўзаги «суф» ни юнон тилидаги «софос» («донишмандлик») сўзидан олинганлигини қайд қилишади. тасаввуф таълимотининг йирик тадқиқотчиларидан бири а. кримскийнинг ёзишича, «суфи» сўзи viii асрнинг ўрталаридан бошлаб адабиётларда қўлланила бошлаган. бу сўз дастлаб, асосан, комил, етук, эътиқодли мусулмон дарвишларга нисбатан ишлатилган. «қиёс ул – луғат» да эса шундай ёзилган. «суфи- хирқапўшдир, зероки, юнгни суф дейилади; фуқаронинг истилосидан, ўз дилига нигоҳ қаратган, ҳаёлини ҳақдан бошқа барча нарсалардан поклаган киши «суфи» деб аталади», дейилади. шунингдек, мутасаввуф муҳаммад ғиёсиддин: «суфи», "суфа" сўзига мансуб бўлиб, сўфийлар жоҳилият айёмида каъбада халқни ҳаққа даъват этиш иши билан шуғулланганликлари сабабли улар тасаввуф аҳли мавқеига эришганлар, деб ёзади. мутасаввуф абул хасан …
3
ан кейин бу сўзни суфатуюс - яъни така жуни сўзидан қисқартирилган, деб тушунишдилар»,- дейди. озарбайжон олими а. г. алиев ўзининг тасаввуфга бағишланган мақоласида яхъё сухравардиннинг бу ҳақда: «қуръон» да "суфи" сўзи йўқ ва бу сўз туркийдир. ислом мамлакатларининг иккала қисмида ҳам бу сўздан бехабар бўлишган», деган фикрларни келтириб, у қадимий туркларнинг дунёқарашида сув культи муҳим ўрин тутганлигини, «суф» сўзи ана шу "сув" сўзидан яралган деган фикрни илгари суради. умуман, тасаввуф қандай сўздан келиб чиққан бўлса ҳам, у софлик, поклик, риёсизлик, тақвийси шу ҳаҳидаги таълимот, қарашларни ифодалайди. қадимда шайх абусаид абухайрдан: «тасаввуф нима?» - деб сўраганларида, у киши: «бошингга не бўлса, чиқариб ташлаш, қўлингда неки бор, қўлингдан чиқариш ва бошқалардан сенга нима озор етса, ранжимаслик»,- деб жавоб берган экан. хақиқий тасаввуф аҳли чиндан ҳам бу шартларга амал қилиб яшаган. тасаввуф таълимоти пантеизм, аскетизм ва мистицизм ғояларини тарғиб қилиш билан бирга, унинг асосида инсон, унинг маънавий-ахлоқий камолоти ғояси ётади. у инсонни зўр …
4
ростгўй, инсофли ва ҳалол, меҳр мурувватли авлодни тарбиялаб вояга етказиш жамиятнинг асосий вазифаси бўлиши лозим. иймон инсон учун муқаддас туйғу. иймон билан ҳаққа эътиқод қилдингми - ҳеч кимни алдама, ҳеч кимга озор берма, ҳаётда ҳалол билан ҳаромни фарқла, ёлғондан, мунофиқликдан қўрқ, муттаҳамлик йўлига зинҳор қадам босма. демак, тасаввуф бу - имон, эътиқод йўли, комиллик, мукаммаллик, баркамоллик йўлидир. тасаввуф таълимотининг асосий объекти инсон ва унинг ҳаққа, ҳақиқатга муносабатидир. унда «инсоннинг худога, инсоннинг ҳаққа», «инсон аллоҳ учун» каби ғоялар ҳукмрон ғоялар бўлиб, пир ва шогирд, мурид ва муршид муносабатлари асосий ўрин эгаллайди. умуман, тасаввуфга доир нуқтаи назарлар унда ифодаланган ғоялар ва қарашлар турли-тумандир. iх аср бошларига келиб тасаввуфнинг назарий асослари, амалий йўллари ишлаб чиқила бошланди. бу даврга келиб, сўфиларнинг амалий - руҳий (яъни психофизик) машқлари, ўз-ўзини тарбиялаш ва чиниқтириш, ўз-ўзини ва ҳақни англаш ва ҳаққа етишиш тадбир усуллари шаклланиб, ривожланиб борди. натижада, тасаввуфга оид тушунчалар, назарий қарашлар тизими юзага келиб, тасаввуф алоҳида …
5
зиз-авлиёларнинг мозорларида шайхлар маскан тутиб, кўплаб шогирдларни тарбиялай бошлайдилар. тасаввуф таълимотининг илк даврларида мақомат ва тариқат асосларини ишлаб чиқиш, суфийлик йўриқларини ва вазифаларини белгилаш, илоҳий ҳақиқатларни халқ орасида ёйишда зуннун мисрий (796-861), боязид бистомий (вафоти 875), жунайд баёдодий (вафоти 910), ҳаким ат-термизий (вафоти iх аср охири) ва мансур халлож (858-922) ларнинг хизматлари катта бўлади. кейинчалик абусаид абулхайр (967-1049), абдуллоҳ ансорий (1006-1089), ахмад яссавий (вафоти 1166), яхъё шахобиддин сухровардий (1155-1191), ибн - ал - арабий (1165-1240), нажмиддин кубро (1145-1221), баховутдин нақшбанд (1318-1389) ва шулар каби шайх - ул - машойихлар тасаввуф илмини ўзларининг янги фикр ва қарашлари билан бойитадилар. улар тасаввуфда янги оқимлар, янги силсилаларни вужудга келтирадилар. натижада, тасаввуф ҳақида кўплаб рисолалар ва китоблар ёзила бошлайди. тасаввуф таълимоти бу даврлар шоирлари бадиий тафаккурига ҳам таъсир қилиб, натижада, тасаввуф ғояларини қизғин тарғиб этувчи улкан шеърият ҳам вужудга келади. тасаввуф таълимотида суфининг руҳий камолотга эришиш йўлининг тўртта асосий босқичи кўрсатилади. бунда: тасаввуф аҳли …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "tасаввуф таълимотининг психологик асослари"

1403935418_48614.doc tасаввуф таълимотининг психологик асослари tасаввуф таълимотининг психологик асослари режа 1. тасаввуф таълимоти ҳақида. 2. тасаввуф комиллик, баркамоллик йўли. 3. руҳий камолотга эришиш йўли. адабиётлар 1. хошимов к ва б. педагогика тарихи 2. ислом энциклопедияси 3. фаласафа қомусий луғат тасаввуф (сўфийлик ёки суфизм) ислом фалсафасида диний фалсафий йўналиш сифатида viii асрнинг ўрталарида араб халифалиги мамлакатларида вужудга келди. у, асосан, шу мамлакатларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий тараққиётининг хусусиятлари билан тақозо қилинган бўлса ҳам, лекин ундан неоплатонизм таълимотининг, иудаизм, христианлик, зардуштийлик ва айниқса буддизм диний таълимотларининг таъсирини яққол кўриш мумкин. тасаввуф пайдо бўлганидан кейин у турли даврларда, дастлаб араб мам...

DOC format, 72.0 KB. To download "tасаввуф таълимотининг психологик асослари", click the Telegram button on the left.