суд муҳокамасининг психологик асослари. индивидуал психологик ўзига хос хусусиятларнинг суд-психологик экспертизаси

DOC 178.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1427641129_60680.doc суд муҳокамасининг психологик асослари. индивидуал психологик ўзига хос хусусиятларнинг суд-психологик экспертизаси. режа: 1.суд тергови жараёнида далилларни текширишнинг психологик хусусияти. 2.судланувчи шахснинг индивидуал психологик хусусияти ва содир этилган жиноий воқеанинг психологик ҳолатларини аниклаш. 3.суд жараёнидаги ҳаракатларининг индивидуал психологик хусусиятлари. 4.судланувчини, гувоҳни ва жабрланувчини сўроқ килиш психологияси. 1. судьянинг фаолияти эса ниҳоятда мураккаб, турфа хил бўлиб, ушбу касб соҳибларидан махсус фазилатлар ва малакани талаб қилади. унинг касбга оид фаолияти қонун билан аниқ ва равшан белгилаб қўйилган. судья фармон бериш ваколатларига эга, уларни давлат номидан қўллайди, бу эса ўз хатти-ҳаракатлари учун юксак профессионал масъулият ҳиссини талаб қилади. суд ишлари ҳажми ва моҳиятига кўра ранг-барангдир. судья ишининг кенг қамровлилиги юқори даражадаги умумий ва ҳуқуқий топқирлик, билимдонликни, хилма-хил вазиятларда тўғри қарор чиқара билишни тақозо этади. судьянинг асосий вазифаси далилларни чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш ҳамда тегишли қонунчилик меъёрлари доирасида муайян иш бўйича адолатли суд ҳукми ёки қарорини чиқаришдан иборатдир. судьялар жамоатчилик фикрига қуйидагича таъсир …
2
н эта билишида кўзга ташланади. судья шахси, ўз қиёфаси билан ушбу ишнинг барча томонларини миридан-сиригача ўрганиш истагини намоён эта билиши лозим. бу эса айнан мана шу судьяга ва умуман адолатли судьга нисбатан эҳтиром уйғотади, жараённинг барча қатнашчиларида фактлар, ўз нуқтаи назарлари, у ёки бу тафсилотларни қандай идрок этишларини тўла-тўкис ва муфассал баён этишга рағбат яратади. судьянинг мулоқотга киришиш қобилиятига қўл ва бармоқнинг ортиқча ҳаракатлари, имо-ишоралар, қизиққонлик, қўполлик, истеҳзо, насиҳатгўйлик каби хусусиятлар соя солмаслиги керак. судья мулоҳазакорлик, очиқ кўнгиллик каби фазилатларга сўзсиз эга бўлиши, хулқ-атворида, ҳис-туйғуларида, нутқ оҳангида босиқлик, вазминлик кўриниб туриши даркор. судья суд тергови жараёнида ташқи кўриниши, хатти-ҳаракатлари, суд иштирокчиларидан биронтасига муносабати орқали кўриб чиқилаётган иш бўйича аллақачон муайян бир хулоса чиқарганини сездириб қўймаслиги зарур. конструктив, коллегиал фаолият фақат маслаҳатлашув хонасида тўғри ҳукм чиқаришни таъминлабгина қолмай, идрок этиш фаолиятини тўғри изга солиш имкониятини туғдиради. судья фаолиятининг ўзига хос хусусияти шундаки, у бошқа судьяларга ва жараённинг бошқа маслаҳатчиларига, иштирокчиларига ўз …
3
талаб этилади. далиллаш фаолияти судья профессиограммасининг якуний босқичи бўлиб, суд жараёни мобайнида йиғилган жами маълумотларни қонунда белгиланган махсус шаклга келтириш, ҳукм, баённома, ажрим ва ҳоказоларни тузишдан иборатдир. бу фаолиятда судьянинг филологик, умумий ва ёзма нутқ маданияти, унинг ёзма ҳужжатлар тайёрлаш бўйича касб-кор малакаси кўзга ташланади. психологик билимларни пухта эгаллаган судья маълумотларни айтаётган кишининг мансабига тўғри муносабатда бўлади, ҳуқуқий далиллар бузиб талқин қилинишининг сабабларини аниқлай олади, судланувчи шахсининг психик хусусиятларини, хатти-ҳаракатлари мотивини тушунади ва унинг шахсига таъсир ўтказа билади. прокуратура ходимларининг фаолияти ҳам серқирра ва масъулиятлидир. прокурор назоратининг қуйидаги тармоқлари мавжуд: 1. давлат бошқаруви, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан қонунлар ижроси устидан назорат. 2. суриштирув ва дастлабки тергов идоралари томонидан қонунлар ижроси устидан назорат. 3. судларда иш кўрилаётганида қонунлар ижроси устидан назорат. 4. ҳибсхоналар, дастлабки қамоққа олиш жойларида, жазони ўташ ва бошқа мажбурий турдаги чораларни ўташ жойларида қонунлар ижроси устидан назорат. юқоридагилардан ташқари, прокуратура бошқа соҳаларда қонунлар …
4
кейинчалик кутилаётган бевосита ва билвосита натижаларини кўра билиш; - кенг қамровлилик-илм ва тажрибанинг турли соҳалардаги билимларини қўллаб, кенг доирадаги саволлар ва фактларни қамраб олиш; -сафарбарлик-фикрлашнинг сермаҳсуллиги, мураккаб шароитларда, хавфли вазиятларда билимларини сафарбар этиш ва қўллай билиш; -тезкорлик- шароитни дарҳол баҳолаб, зарур чораларни кўриб, масалани ўша заҳоти ҳал қилиш; - мустақиллик- мақсад ва вазифаларни белгилаш, уларни ҳал этиш йўлларини топиш, бегоналарнинг ёрдамисиз мақсадга эришиш; - собитқадамлик- муайян вазифанинг ечими учун иродани сафарбар этиш, бу вазифани узоқ муддат мобайнида идрок этиб, режалаштириб, ҳал этиш йўлида изланиш; - танқидий муносабат- воқеликка турли нуқтаи назардан ёндашиш қобилияти, кўникиб қолинган тартибга қарама-қарши бўлган ҳолатдаги ўзаро мантиқий боғлиқлик, алоқадорликни тан олиш, янги фаолиятни қайта қуриш, қарорларни ўзгартириш. прокурор кучли ирода фазилатига эга бўлиши лозим. унинг касбига оид фаолияти шахсий ташаббусни, қатъиятни, собитқадамлиликни, мақсад сари интилишни, ташкилотчилик қобилиятларини талаб қилади. судда давлат қораловчиси сифатида майдонга чиқаётган прокурор давлат номидан айбловни қувватлар экан, жамият фуқароларининг, жамиятдаги кўпчиликнинг манфаатларини …
5
огик ролига хос хусусиятлар билан асосланади. адвокатлар фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга даъват этиладилар. бу уларнинг профессионал бурчидир. қонун бўйича адвокатга судланувчининг барча ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш вазифаси юклатилади. адвокатнинг самарали фаолияти одамлар билан психологик муомала ўрнатиш, ўз ҳимоясидаги кишига шахс сифатида тўғри ёндаша билиш, суд, терговчилар ва прокурор билан тегишли тарзда ҳамкорлик қила олишига боғлиқ. бунинг учун аввало адвокат ташкилотчилик қобилиятига эга бўлиши лозим. суд жараёнида қатнашиш учун тайёргарлик режасини тузиш, амалиётга мос келадиган, профессионал тажрибада орттирилган методлар ва усулларни қўллаш шу жумладандир. тўғри ва юқори малакали ҳимоя айбсиз одам беҳуда судга берилиши ва ҳукм қилинишининг олдини оладиган кафолат бўлиб ҳисобланади. адвокатнинг ишда ютиб чиқиши кўп жиҳатдан турли-туман далил-исботлар орасидан ҳимоясидаги шахсни оқлайдиган ёки айбини енгиллаштирадиган ҳолатларни топа билиши ҳамда ўз ўрнида қўллай олишига боғлиқ. бунинг учун изланиш, ижодий тафаккур, турли хил иш шарт-шароитларида тўғри йўлни топиш қобилияти зарур. принципиаллик, ҳалоллик, ўз ҳимоясидаги шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишига …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "суд муҳокамасининг психологик асослари. индивидуал психологик ўзига хос хусусиятларнинг суд-психологик экспертизаси"

1427641129_60680.doc суд муҳокамасининг психологик асослари. индивидуал психологик ўзига хос хусусиятларнинг суд-психологик экспертизаси. режа: 1.суд тергови жараёнида далилларни текширишнинг психологик хусусияти. 2.судланувчи шахснинг индивидуал психологик хусусияти ва содир этилган жиноий воқеанинг психологик ҳолатларини аниклаш. 3.суд жараёнидаги ҳаракатларининг индивидуал психологик хусусиятлари. 4.судланувчини, гувоҳни ва жабрланувчини сўроқ килиш психологияси. 1. судьянинг фаолияти эса ниҳоятда мураккаб, турфа хил бўлиб, ушбу касб соҳибларидан махсус фазилатлар ва малакани талаб қилади. унинг касбга оид фаолияти қонун билан аниқ ва равшан белгилаб қўйилган. судья фармон бериш ваколатларига эга, уларни давлат номидан қўллайди, бу эса ўз хатти-ҳаракатлари учун юксак профессионал масъул...

DOC format, 178.5 KB. To download "суд муҳокамасининг психологик асослари. индивидуал психологик ўзига хос хусусиятларнинг суд-психологик экспертизаси", click the Telegram button on the left.