тасаввуф ва махаллий суфий тарикатлар

DOC 92,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1554364039_74044.doc тасаввуф ва махаллий суфий тарикатлар режа: 1. тасаввуф таърифи. 2. тасаввуф сўзининг келиб чиқиши. 3. тасаввуфнинг пайдо бўлиши. 4. илк суфийлар ва тасаввуф тариқатларининг вужудга келиши. 5. марказий осиёда тасаввуф. 6. кубравия тариқати ва таълимотининг ўзига хос жиҳатлари. тасаввуф – ислом доирасидаги мистик-зоҳидлик оқимидир. ушбу таълимот танланган инсонлар (ал-хосса)нинг аллоҳ билан ҳиссий боғланиши ҳақидаги ғояни олға суради. ушбу таълимот назариётчиларининг фикрларига кўра, шундай боғланиш натижасида мазкур танланган кишилар ва уларнинг таълимотига эргашганлар аллоҳни танишга эришадилар. ундан ташқари, қатор суфийлар йўлини танлаган тасаввуф муаллифларига кўра, тасаввуфда инсон чуқур мушоҳада ва махсус руҳий-маънавий машғулотлар натижасида аллоҳнинг бирлиги ичида йўқолиб кетиш (фано) ёки у билан абадийлик (бақо)га эришиши мумкин. бу ерда сўз аллоҳга маънан қўшилиб кетиш ҳақида боради, албатта. тасаввуф ва унга ўзакдош бўлган суфий, мутасаввиф атамаларининг келиб чиқиши ҳақида хилма-хил қарашлар мавжуд. ҳозирги пайтга келиб кўпроқ тасдиқланган ва кўпчилик (ҳам мусулмон, ҳам ғарб олимлари) томонидан қабул қилинган фикр шуки, ушбу атама …
2
идлик ҳаракатининг пайдо бўлиши viii асрнинг ўрталари – xi аср бошларига тўғри келади. ушбу давр суфийлари орасида машҳур ҳадис йиғувчилар (муҳаддисун), қуръон ўқувчилари (қурро’) ва илк шарҳловчилари, ҳунармандлар, савдогарлар, шунингдек, исломни қабул қилган христианлар бор эди. шуни таъкидлаш керакки, зоҳидлик ҳаракати турфахил халифалик жамиятидаги ижтимоий ва мулкий табақаланишга, доим ҳам пайғамбар суннатларига амал қилмаган бой табақанинг ажралиб чиқишига қарши ўзига хос ҳаракат эди. бундай вазият аввалги икки аср давомида мусулмон жамиятининг мураккаб диний ҳаёти боис кўпинча ижтимоий ва демакки, сиёсий беқарорликка сабаб бўлган. айнан мана шундай вазиятда паст ва ўрта табақалар ўзларининг диний истакларига маънавий-руҳий ифода қидирдилар. ушбу қидириш бошқа мафкуравий-сиёсий ҳаракатлар билан бир қаторда суфизм кўринишини олди (пассив ижтимоий-диний норозилик кўриниши сифатида) ва ўша даврдаги ҳукуматдан узоқлашиш, бойликдан юз ўгириш, пайғамбар таълимотларига қатъий амал қилиш кабиларга даъват қилди. пассив норозилик кейинчалик кўплаб суфий тариқатларининг асосини ташкил қилган таваккул (ўзни аллоҳга топшириш), сабр, ризо (барча ҳолга рози бўлиш) ва бошқа …
3
у, мистик (ботиний) ва руҳий изланишлар орқали билиш мумкинлигини тасдиқлаганлар. мана шунда ҳақиқат «ўзининг сирини очиши» ва кутилмаганда суфийга яширин (кашф) нарсаларни билиш ва борлиқнинг олий ҳақиқатини англаш йўлини ёритиб юбориши мумкин. ҳиссий йўл билан ҳақиқатни излаш суфийларни инсон руҳининг энг нозик ҳаракатлари, ички изтироблар, диний ҳақиқатларни англаш ва чуқур таҳлил қилишга ундаган. бу маънода тасаввуфнинг илк асосчилари ва намоёндаларидан бўлган «қалблар ва фикрлар» илми (илм ал-қулуб ва-л-хавотир)га асос солган ҳасан ал-басрий (642-728) ни эсга олиш ўринли. кейинчалик, ҳасан ал-басрийнинг издошларидан бўлган ва басрада яшаган (viii-ix асрлар) рабоҳ ибн амр, биринчи суфий аёл роби‘а ал-адавия, молик ибн динор ва бошқалар даъватларида аста-секин аллоҳга бўлган соф ҳақиқий муҳаббат, унга яқинлашишга интилиш ҳақида (яна таъкидлаймизки, сўз руҳий яқинлик ҳақида бормоқда) фикр ва ғоялар пайдо бўла бошлади. шу даврдан бошлаб улар тасаввуфга очиқ мистик хусусият бахш этдилар. ва бу таълимотлар тасаввуфнинг ўзига хос жиҳатларидан бўлиб қолди. ix асрда тасаввуф назарияси ва амалиётини ишлаб …
4
амалиётларни ишлаб чиққанлар. булар зикр, само​‘, рақс кабилардан иборат. уларнинг биринчиси худонинг номини ёки тариқатда қабул қилинган бирор махсус зикрни бир муқомда, еки маҳфий (ичдан) такрорлашни билдиради. зикрнинг «жаҳрий», яъни овозли, ва «хафий», яъни овозсиз, қалбдан, ичда айтиладиган турлари бор. само‘ суфийларда «руҳ юмшаб, покланадиган» махсус руҳий ҳолатга етишиш учун мусиқа асбоблари (асосан зарбли) оҳанги остида суфиёна зикрларни тинглаш ёки куйлашни ифодалаган. бунда баъзи тариқатларда махсус ҳаракат (рақс) ҳам қўлланган бўлиб, уни ҳам муайян руҳий ҳолга тезроқ эришишга ёрдам беради деб ҳисоблаганлар. тасаввуф барча фақиҳлар томонидан сўзсиз қабул қилинган деб бўлмайди. тасаввуф аллоҳга етишиш йўли сифатида ҳозирга қадар кўплаб мунозараларга сабаб бўлиб келмоқда. айниқса, сўз мансур халлож (858-922) каби мунозарали шахсиятлар ҳақида борганда. уни бир неча бор инкарнационизмда айбладилар, яъни у илоҳий ва инсоний табиатнинг моҳиятан бирлашуви (иттиҳод ал-лоҳут би-н-носут) ҳақидаги ғояни илгари сурган деб айбламоқдалар. бироқ, на ал-халложда ва на бошқа бирор суфийда инсон ва худонинг жисмоний бирлашуви ҳақида …
5
слом оламидаги энг биринчи тасаввуфий асарлардан ҳисобланган «ат-та‘аруф ли-мазҳаб аҳл ат-тасаввуф» номли асари ҳозирга қадар илк мусулмон тасаввуфи соҳасидаги энциклопедик асар ҳисобланади. асарда суфийлар қарашлари тизими ва уларнинг амалиётлари анча тўлиқ баён этилган. айнан шу асарда суфийларнинг баъзи қоидаларини ислом меъёрлари билан мувофиқлатиришга ҳаракат қилинади. тасаввуфнинг марказий осиёда (энг аввало ўзининг анъанавий тарихий-диний маркази – мовароуннаҳрда) ташкилий жиҳатдан ўзининг асл руҳий услуби ва махсус марказлар (заввийа, хонақоҳ, рибот) доирасида ўзига хос тариқатлар кўринишида шаклланиши кечроқ, тахминан xii – xiii аср бошларига тўғри келади. айни мана шу даврда минтақада энг йирик тариқатлар пайдо бўлди, улар кейинчалик мусулмон оламининг катта қисмига тарқалди, ҳозирги даврда эса улар ҳатто ғарбий европа, япония ва ақшда ҳам фоалият юритмоқда (бу ерда сўз нақшбандия/мужаддидия гуруҳлари ҳақида бормоқда). ҳозирда ҳам амалий ва назарий тарихи ўрганилаётдан бундай илк тариқатлардан бири кубравийа тариқатидир. бундай ном унинг асосчиси нажм ад-дин кубро номидан олинган (1145-1221; тўлиқ номи: аҳмад ибн ‘умар).у хивақ (ҳоз. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тасаввуф ва махаллий суфий тарикатлар" haqida

1554364039_74044.doc тасаввуф ва махаллий суфий тарикатлар режа: 1. тасаввуф таърифи. 2. тасаввуф сўзининг келиб чиқиши. 3. тасаввуфнинг пайдо бўлиши. 4. илк суфийлар ва тасаввуф тариқатларининг вужудга келиши. 5. марказий осиёда тасаввуф. 6. кубравия тариқати ва таълимотининг ўзига хос жиҳатлари. тасаввуф – ислом доирасидаги мистик-зоҳидлик оқимидир. ушбу таълимот танланган инсонлар (ал-хосса)нинг аллоҳ билан ҳиссий боғланиши ҳақидаги ғояни олға суради. ушбу таълимот назариётчиларининг фикрларига кўра, шундай боғланиш натижасида мазкур танланган кишилар ва уларнинг таълимотига эргашганлар аллоҳни танишга эришадилар. ундан ташқари, қатор суфийлар йўлини танлаган тасаввуф муаллифларига кўра, тасаввуфда инсон чуқур мушоҳада ва махсус руҳий-маънавий машғулотлар натижасида аллоҳнинг бирлиги ич...

DOC format, 92,5 KB. "тасаввуф ва махаллий суфий тарикатлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.