инсон борлиғида онглилик ва онгсизлик диалектикаси

DOCX 33 sahifa 42,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 33
инсон борлиғида онглилик ва онгсизлик диалектикаси инсон борлиғида онгнинг табиати. онг инсон борлиғининг асоси. онг муаммосини ечишга нисбатан янгича ѐндашувлар ҳозирги замон фалсафасининг иррационалистик оқимларига (лот. irra онгнинг табиати.) мансуб. онг муаммоси ўта мураккаб муаммолардан бири бўлиб, фалсафада доим қизғин баҳс ва мунозараларга сабаб бўлиб келган. бу баҳс ва мунозаралар ҳозир ҳам тугагани йўқ. онгнинг табиати шундай: у ҳиссий идрок этиладиган объектив борлиқни тушуниш ва акс эттириш учун биз юқорида фойдаланган аксарият кўрсаткичлар ва тавсифларга мос келмайди. онгни ўлчаш, бирон-бир тарзда миқдорий ифодалаш, сезиш ѐки кузатиш мумкин эмас, зеро унинг массаси ҳам, энергияси ҳам йўқ, шунингдек у моддий объектлар каби муайян шакл-шамойилга ҳам эга эмас. онг шак-шубҳасиз мавжуд, аммо у мавҳум бўлиб, балки билвосита – одамлар тили ва муайян фаолияти орқали намоѐн бўлади. бинобарин, инсон борлиғининг бу элементларини таҳлил қилмасдан онгнинг моҳиятини аниқлаш мумкин эмас. мазкур таҳлил онгнинг биологик жиҳатини ҳам ўз ичига олади, зеро унинг мавжудлиги инсон бош мияси …
2 / 33
ашган бошқа – кўламли, фикрламайдиган, моддий субстанцияга қарши қўйди. дуализм деб номланган мазкур фалсафий ѐндашув кейинчалик онгнинг табиатини тушунишга нисбатан икки қарама-қарши ѐндашув юзага келишига замин ҳозирлади. шулардан бири руҳийни жисмонийга (гобс); маънавийни – моддийга боғлаш билан тавсифланади. иккинчи ѐндашув субъектив (беркли, юм, фихте, мах ва бошқалар) ва объектив (платон, фома аквинский, гегель) идеализм билан боғлиқ бўлиб, моддий ва жисмоний нарсалар ва ҳодисаларни иккиламчи, идеал, маънавий, руҳий нарсалар ва ҳодисалар маҳсули деб тушуниши билан ажралиб туради. иккала ѐндашув ҳам немис классик фалсафасида фаол ривожлантирилди. масалан, гегель индивидуал онгга бутун ривожланиш негизи саналган мутлақ ғоянинг пировард шаклларидан бири сифатида ѐндашди. бу ерда онг тарихан белгиланган фаол асос сифатида тушунилади. мазкур асосда унинг тузилиши даражалари, хусусан, ҳиссий, мантиқий, индивидуал ва ижтимоий даражалар фарқланади. бюхнер, фохт, молешотт каби файласуфлар онгга «вульгар материализм» нуқтаи назаридан ѐндашади. бу ѐндашувга кўра онг соф моддий жараѐн сифатида талқин қилинар, унинг мазмуни эса инсон ейдиган озиқ-овқат маҳсулотларининг кимѐвий …
3 / 33
н бир-бирини истисно этувчи нуқтаи назарлар ва фалсафий ѐндашувлар сонини асло камайтиргани йўқ. онг фалсафий муаммо сифатида. рационализмдан фарқли ўлароқ иррационализм (irrаtionalis – нооқилона, онгсиз) борлиқни оқилона англаш имкониятини чеклайди, баъзан эса бутунлай инкор этади. хусусан, неофрейдизмнинг атоқли намояндаларидан бири к.г.юнг (1875-1961) онгни илмий воситалар билан билиш мумкин эмас, деб ҳисоблаган ва унга таъриф беришга уринишлардан бутунлай воз кечиб, уни расмлар ва метафоралар ѐрдамида тавсифлаш билангина кифояланишни таклиф қилган. онгни тушуниш иррационализм экзистенциализм ва неопозитивизм каби фалсафий оқимларга ҳам хосдир. иррационализмга зид ўлароқ, онгни тушунишга нисбатан материалистик ѐндашув онгнинг пайдо бўлишини материянинг ўзи билан тушунтиришга интилиш, айни вақтда унинг табиат ва вақтдан ташқарида ҳамда номоддий келиб чиқишини инкор этиш билан тавсифланади. бундай қарашларни асослаш учун илмий ва амалий ютуқлардан доим кенг фойдаланилган. мазкур йўналиш турли даврларда сезувчи, фикрловчи материянинг фарқи ва ўзига хос хусусиятлари нимада?, деган мушкул саволларга жавоб излаган. мазкур муаммони тўла ва узил-кесил тушунганликни даъво қилмасдан, шуни қайд …
4 / 33
еган саволга унинг вужудга келиши ва генезисини ўрганиш йўли билан жавоб бериш вазифасини қўяди. бунда фалсафа инсон миясининг функцияси саналган онгни ўрганиш билангина чекланмайди, балки онгнинг бошқа шакллари, хусусан ўзга моддий тузилмалардан пайдо бўлган онг шакллари мавжуд бўлиши мумкинми?, деган саволга жавоб излайди. шунингдек, фалсафа онгнинг материядан олдин пайдо бўлган ѐки у билан мутлақо боғлиқ бўлмаган моҳият ҳисобланишини назарда тутадиган таълимотларни ҳам истисно этмайди. шунга қарамай бугунги кун нуқтаи назаридан инсон ақли тушунишга қодир бўлган борлиққа таянадиган фалсафий ғоялар ишончлироқ хусусият касб этади. шу маънода онг ҳақида ҳозирча фақат инсон мияси фаолияти муносабати билан аниқ сўз юритиш мумкин. янги табиий-илмий маълумотлар олиниши онгнинг табиатини тушунишга нисбатан материалистик ѐндашувлар мавқеини кучайтирмоқда. аммо, кези келганда шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, бу ўта мураккаб масала хусусида фалсафанинг материалистик йўналиши вакиллари ўртасида ҳам ягона фикр мавжуд эмас. масалан, хх асрнинг 50-йиллари охирида ақш ва австралияда илмий материализм вужудга келди. у «вульгар материализм» анъанасини давом эттириб, …
5 / 33
ужудга келган тирик материянинг тадрижий ривожланиши маҳсули сифатида тушунтиришга ҳаракат қилдилар ва онг табиатининг талқинига «инъикос» тушунчасини киритадилар. уни материянинг умумий хоссаси деб ҳисоблаб, онгни инъикоснинг олий типи деб тавсифлайдилар ва онгнинг генезисига табиий-тарихий нуқтаи назардан ѐндашиб, унинг пайдо бўлишини меҳнат ва тил билан боғлайдилар. бу назария объектив дунѐнинг барча объектлари, жараѐнлари ва ҳодисалари муттасил ўзгаришда бўлиши, шунингдек бир-бири билан универсал ўзаро алоқа қилиши ва ўзаро таъсирга киришишини эътироф этади. бундай ўзаро таъсирлар натижасида айрим жисмлар ва ҳодисалар бошқа жисмлар ва ҳодисаларга таъсир кўрсатиб, уларда тегишли ўзгаришлар ясаш ва уларни муайян тарзда ўзида гавдалантириш орқали уларда гўѐки ўз «изи»ни қолдиради. инъикос - нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро таъсирлашуви асосида ҳосил бўладиган ҳодиса, ҳолат, жараѐн ва ўзгаришларни ифодалайди. тирик табиатда инъикос нисбатан содда шакллари ва пассив хусусияти билан тавсифланади. яъни, сиртдан таъсирланиш натижасида нарсалар ва ҳодисалар ўз механик, физик ѐки кимѐвий хусусиятларини ўзгартиради, лекин мазкур ўзаро таъсирга жавобан ҳеч қандай фаоллик кўрсатмайди. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 33 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"инсон борлиғида онглилик ва онгсизлик диалектикаси" haqida

инсон борлиғида онглилик ва онгсизлик диалектикаси инсон борлиғида онгнинг табиати. онг инсон борлиғининг асоси. онг муаммосини ечишга нисбатан янгича ѐндашувлар ҳозирги замон фалсафасининг иррационалистик оқимларига (лот. irra онгнинг табиати.) мансуб. онг муаммоси ўта мураккаб муаммолардан бири бўлиб, фалсафада доим қизғин баҳс ва мунозараларга сабаб бўлиб келган. бу баҳс ва мунозаралар ҳозир ҳам тугагани йўқ. онгнинг табиати шундай: у ҳиссий идрок этиладиган объектив борлиқни тушуниш ва акс эттириш учун биз юқорида фойдаланган аксарият кўрсаткичлар ва тавсифларга мос келмайди. онгни ўлчаш, бирон-бир тарзда миқдорий ифодалаш, сезиш ѐки кузатиш мумкин эмас, зеро унинг массаси ҳам, энергияси ҳам йўқ, шунингдек у моддий объектлар каби муайян шакл-шамойилга ҳам эга эмас. онг шак-шубҳасиз мав...

Bu fayl DOCX formatida 33 sahifadan iborat (42,3 KB). "инсон борлиғида онглилик ва онгсизлик диалектикаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: инсон борлиғида онглилик ва онг… DOCX 33 sahifa Bepul yuklash Telegram