онгнинг ривожланиши. онг ва онгсизлик

PPTX 34 sahifa 2,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 34
презентация powerpoint онгнинг ривожланиши. онг ва онгсизлик режа: 1. онгга психология тарихида юзага келган қарашлар. 2. онгнинг ривожланиши. 3. ўз-ўзини англаш ва унинг шакллари. онгга тарихий қараш онг фаолият жараёнида шаклланиб, у биргаликда ҳаракатларни бажариш (масалан, овқат излаш) асосида юзага келиб, у тубдан ибтидоий инсон ҳаёт тарзини ўзгаришига шароит яратди. инсоннинг биологик-морфологик хусусиятлари қарийб 40 минг йил давомида барқарор бўлган бўлсада, инсон психикаси фаолият жараёнида ривожланади. меҳнат фаолияти ривожлантирувчи характерга эга бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнида амалга оширилиб, ўз маҳсулида намоён бўлади, яъни инсон яратган нарсаларида унинг маънавий кучи ва қобилиятлари ўз аксини топади. онгнинг бир неча изоҳлари мавжуд ҳозир онг деганда, борлиқни руҳий акс эттириш , воқеликнинг объектив мазмунини субъектив мазмунга айлантириш , шунингдек, унинг турли босқич ва даражаларида бундай инъикос эттиришнинг ўзига хос социал-психологик механизмлари, шакллари тушунилади.. онг деганда, оддий руҳий инъикос эмас, балки ижтимоий ривожланган инсон томонидан вокеликни руҳий акс эттиришнинг олий шакли тушунилади. онг илгариги тажриба ёрдамида …
2 / 34
ва одамнинг яратилганлиги масаласи билан бевосита боғлиқдир. кимда-ким олам ва одам яратилганлигини тан олар экан, онг ҳам яратганнинг қудрати эканлигини тан олиши табиий. онг тарихи инсоннинг инсон бўлиб шаклллана бошлаши тарихи билан боғлиқдир. узоқ вақт давомида инсон, унинг онги планетар, яъни ер шари доирасидаги ҳодиса сифатида қараб келинди. ҳозирги замон фани масалага кенгроқ доирада ёндашиш зарурлигини кўрсатмоқда. чунки фан далиллари инсон пайдо бўлишини фақат ерда кечган жараёнлар билан чеклаб қўйиш тўғри эмаслигини, у коинот эволюциясининг табиий ҳосиласи эканлигини тобора чуқурроқ исботламоқда. инсон биологик ва ижтимоий ҳаракатнинг ташувчиси экан, ҳаракат шакллари ўртасидаги узвий алоқадорликни, унинг юқори шакллари қуйи шаклларига боғлиқлигини, таянишини, улардан ўсиб чиқишини унутмаслик лозим. бошқача айтанда, улар ўртасида узвий алоқадорлик мавжуд. онг тарихи қуёш системаси ва унда миллионлаб йиллар давомида содир бўлган ўзгаришлардан ҳам айрича олиб қаралиши мумкин эмас. айнан мана шу жиҳатдан олганда, онгнинг шаклланишини космик ҳодиса сифатида қараш ҳам мумкин. онгнинг юзага келиши олий психик функцияларнинг бирлиги …
3 / 34
и. нотирик табиатда инъикос оддийлиги билан ажралиб турса, тирик табиатда у мураккаб характер касб этади. шу билан бирга, нотирик табиатда инъикос пассивлиги, тирик табиатда эса, фаоллиги билан ажралиб туради. тирик табиатда инъикос ташқи таъсир натижаларидан фаол фойдаланишни келтириб чиқарувчи ахборотли инъикос шаклини олади. айни пайтда ахборотли инъикоснинг ўзи тирик табиатнинг ҳар бир даражасида янада мураккаблашиб, ўзига хослик касб этади. мана шундай мураккаблашув жараёни психик инъикоснинг шаклланишига замин яратди. айнан психик инъикос даражасида воқеликка актив муносабат ҳам шаклланади, инъикоснинг илгарилаб боришидан эса, ўз навбатида, унинг ўзига хос, юқори шакли бўлган онгнинг пайдо бўлишига имконият яратди. онг тушунчасига нисбатан кенг қамровлилик касб этишини унутмаслик лозим. з. фрейд фикрича, психика онгсизлик, онг ости ҳодисаларини ва онгнинг ўзидан иборат уч қатламдан ташкил топган. инсон ҳаёти ва фаолиятида онг билан бир қаторда онгсизлик ва онг ости ҳодисалари ҳам муҳим аҳмиятга эга. психологлар фикрича, инсон фарзандининг камол топа бориши билан бир қаторда кўплаб функциялар онг назорати …
4 / 34
оладиган бўлсак, онгсизлик онг мавжудлиги ва ривожланишининг табиий шарти дейиш мумкин. онг ости ҳодисалари ҳам психик жараёнларнинг муҳим бўғинидир. з. фрейд фикрича, улар онгсизлик билан онг ўртасидаги чегаравий соҳадир. билим онг тузилишининг асосий унсуридир. шунинг учун ҳам билимларнинг бойиб, чуқурлашиб бориши онг ривожланишини характерлайдиган муҳим белги сифатида юзага чиқади. онг тузилишининг яна бир унсури хилма-хил кўринишларда намоён бўладиган кечинмалардир. уларда инъикос объектига муносабат гавдаланади. билимларимизнинг чуқурлиги ва кўламлилиги, ҳиссиётларимизнинг намоён бўлиши ёки бўлмаслиги интилишимиз — иродамизга боғлиқ. ирода кучи оламни англаш жараёнида юзага келадиган ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтишга, кўзланган мақсад йўлида тинмай ҳаракат қилишга йўл очади. ирода табиатнинг инъоми эмас экан, уни тарбиялаш, камол топтириш шахс ҳаётида, унинг жамиятдаги ўз ўрнини топишида муҳим аҳамиятга эга. зеро, иродасизлик энг улуғ ният ва мақсадларни барбод қилибгина қолмай, инсоннинг тўғри йўлдан тойиб кетишига ва турли салбий оқибатларнинг келиб чиқишига олиб келиши ҳам мумкин. шахснинг ўз-ўзини англаши ҳақида гап кетар экан, у ўзини …
5 / 34
. зеро, айнан маданият халқ, миллат тўплаган тажриба, билимларни ўзида мужассамлаштирган ҳолда шахс дунёқараши шаклланишига фаол таъсир ўтказади. шунинг учун ҳам шахс маданияти, хулқу одоби, онги, ўз-ўзини англашининг даражасини белгиловчи индикатор сифатида намоён бўлади. онгсизлик – бу нима? з. фрейд бизда «яшириниб» ётган психологик жараёнларни онгсиз жараёнлар деб атади. рус психологлари бу ҳолатни турли атамалар би- лан таърифлашади: «бессознателное» (онгсизлик), «под сознание» (онгости). ўзбек олимлари ичида онг сиз ликни «ботиний онг» деб аташ таклифи ҳам киритилган (а. усмонхўжаев). онгсизлик бу шундай ҳолатки, бунда одам ихтиёрсиз тарзда, ўзи билмасдан ёки англамасдан турли хатти-ҳаракатларни амалга ошира- ди. бу хатти-ҳаракатлар ўз-ўзидан кундалик ҳаётда, уйқуда, яъни туш кўраётганда ёки гипнотик ҳолатларда кузатилиб туради. онгсизлик, та- биийки, онгга боғлиқ бўлмаган ҳолат. з. фрейднинг таъбирича, онгдан сиқиб чиқарилган одамнинг табиий инстинктлари онг остида қўним топади. онгсизлик туғма хусусият бўлиб, инсоннинг барча хатти-ҳаракатларини белгилаб беради. фрейд бўйича инсон руҳияти модели. муз тоғининг сиз кўриб турган қисми бизнинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 34 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"онгнинг ривожланиши. онг ва онгсизлик" haqida

презентация powerpoint онгнинг ривожланиши. онг ва онгсизлик режа: 1. онгга психология тарихида юзага келган қарашлар. 2. онгнинг ривожланиши. 3. ўз-ўзини англаш ва унинг шакллари. онгга тарихий қараш онг фаолият жараёнида шаклланиб, у биргаликда ҳаракатларни бажариш (масалан, овқат излаш) асосида юзага келиб, у тубдан ибтидоий инсон ҳаёт тарзини ўзгаришига шароит яратди. инсоннинг биологик-морфологик хусусиятлари қарийб 40 минг йил давомида барқарор бўлган бўлсада, инсон психикаси фаолият жараёнида ривожланади. меҳнат фаолияти ривожлантирувчи характерга эга бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнида амалга оширилиб, ўз маҳсулида намоён бўлади, яъни инсон яратган нарсаларида унинг маънавий кучи ва қобилиятлари ўз аксини топади. онгнинг бир неча изоҳлари мавжуд ҳозир онг деганда, борлиқни руҳий акс этт...

Bu fayl PPTX formatida 34 sahifadan iborat (2,8 MB). "онгнинг ривожланиши. онг ва онгсизлик"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: онгнинг ривожланиши. онг ва онг… PPTX 34 sahifa Bepul yuklash Telegram