социология фани асосларининг таркиб топиши ва ривожланиши

DOC 246,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663534874.doc социология фани асосларининг таркиб топиши ва ривожланиши режа: 1.антик дунё социологияси 2.шарк мутафаккирларининг социологик карашлари 3.социологиянинг европада фан сифатида вужудга келиши 4.социологияда реалистик йуналишлар. н.смелзер. таянч иборалар позитив усул, эмпирик маълумотлар, социал статика, социал динамика, позитивизм, неопозитивизм, социал реализм, социал далиллар, социал воқелик, классик ва ноклассик социология, этносоциология, метафизика, бихевиоризм, географик, психологик мактаблар, эмпирик, тузилмавий-функционализм, ахборотлашган жамият, интеграцион, конкрет модел, «ижтимоий фикр», антик дунё, конфуций таълимоти, космологик гоялар, консерватив теология. 1-масала.социологияни фан сифатида тасаввур этиш учун энг аввало, унинг вужудга келиши ва тарихий ривожланиш босқичларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. ижтимоий ҳаёт ривожланиши қонуниятларини ўрганишга қаратилган таълимотлар, қарашлар эрамиздан аввалги iv асрдаёқ юнон файласуфлари асарларида ёритилган. антик дунё социологияси жахон социология мактабининг назарий-маънавий пойдевори ва унга доимий илхом багишловчи бебахо обидаси хисобланади.антик дунё хаётига инсонни инсон томонидан сотиш ва сотиб олиш тартиботларининг кириб келиши билан табиатни узлаштириш, табиат билан хамкорлик килиш ва у билан уйгунлашиш урнига инсонни эксплуатация килиш даври …
2
лаш мумкин: энг кадимги грек социология мактаби. бу гурухга милоддан аввалги олдинги xii асрда яшаб ижод этган гомердан бошлаб милоддан аввалги олдинги vi асргача амал килган милет (кичик осиёдаги энг йирик шахар) мактаби вакиллари (фалес; анаксимандр, анаксимен) хамда грециянинг турли шахарларида яшаб фаолият юритган ксенофан пифагорнинг социологик карашларини киритиш мумкин. энг кадимги грек социологияси мустакил ижтимоий-назарий тадкикот предмет сифатида эмас, балки аник, табиий фанлар, яъни математика ва табиатшунослик берган илк тадикот натижалари билан ижтимоий фанлар, хусусан, мифология ва санъат борасида эришилган дастлабки тафаккур махсулларининг уйгунлашуви окибатида юзага келган. милет философларининг тунгич вакили фалеснинг фикрича, жамият ва табиатнинг асосини дастлабки таркибий модда хисобланган сув омили ташкил этади. унинг таъкидлашича, табиатдаги жаъми узгаришлар сув ва суюкликлар туфайли руй беради. сув туфайли таркиб топган хамма нарсада жон мавжуддир, табиатдаги жамики нарсалар эса сув иштирокида юзага келганлиги сабабли уларнинг хаммасида жон бор. фалес фикрининг исботи учун янтарь тошини мисол килиб келтиради. фалеснинг хамма нарсада …
3
гиниш таомилга кира бошлайди. пифагор нуктаи назарига кура, олам абадий булиб, инсондаги рух маълум муддатдан сунг бошка нарсаларга кучади. пифагор ана шу таълимот асосида оламдаги хамма нарсанинг жисман ва рухан кариндош эканлигини исбоглашга уринган. пифагорнинг табиат ва жамиягдаги «жон» нинг кучиб юриши гояси хамда атроф-мухитдаги жамики нарсаларнинг бирлиги ва кариндошлиги дунёни узаро муроса мувозанатида саклашга даъват этувчи социологик карашлар сифатида инсоният тарихида муайян роль уйнайди. 2. грек демократияси равнаки даври социологияси. бу боскич жамиятшунослари сафига гераклит, парменид, зснон, эмпедокл, анаксагор, протагор, горгий ва бошк.аларни киритиш мумкин. атокли грек мутафаккири гераклит фикрига кура, хамма нарсалар табиатда факат бир нарсадан яралган ва шу бирламчи нарсага албатта кайтади. бу бирламчи асос эса «олов»дир. зеро, олов табиатдаги энг фаол узгарувчан ходисадир. гераклит табиат ва жамиятдаги карама-каршиликлар шунчаки узаро ракобат холида бир-бирига айланиб туради. улар мохиятан ягона асос (олов) дан иборат булганлиги сабабли, бу модда ва ходисалар уртасидаги карама-каршиликлар узгарувчандир ва доимий хусусиятга эга эмас. …
4
вчи куч — мухаббат (эмпедокл бу кучни айни вактда мехр, хурмат, - гармония ва хатто афродита хам деб атаган) булиб, одамларни ажратиб юборувчи куч бу — нафрат, хасад, жохилликдир. эмпедоклдан фарк. килиб, анаксагор инсоннинг илм-маърифатга интилишидан кузланган бош максад — атроф-мухитни ураб турган борлик хамда космос мохиятини англашдан иборат, деб билди. у «илм илм учун» деган акида асосида иш тутди. 3. антик дунё оламининг «олтин даври». бу даврдаги социологик карашларни илгари сурган мутафаккирлар каторига инсониятнинг буюк дахолари сократ, левкипп, демокрит, платон, аристотель ва бошкаларни киритиш мумкин. сократ (сукрот) нинг социологик карашларида табиат ва жамият жараёнларида шунчалик иштирок этиш эмас, балки унда кандай килиб яхши яшаш, камолотга эришиш учун санъат сирларини билиш зарурлига гояси етакчидир. билим муайян турдаги предметлар ва ходисаларнинг умумийлик хусусиятлари-ни аниклашдан иборатдир. билим предмет хакндаги тушунча булиб, билиш тушунчани аниклашдан бошланади. сократнинг нуктаи назарига кура, инсон фаолияти унинг яхшилик, савоб, орият, инсоф хакидаги тушунчалари мазмунидан иборат булиб, бу …
5
шилик томонида руй берганлигини тушунтиришга интилиш, агар бундай тушунишга имкон булмаса, мазкур ходисанинг юз берганлиги мохиятини англашга интилиш, демакдир. платон эзгуликни англаш — худони англаш, эзгулик табиатига эга булиш эса худо мохиятига тегишли булиш, унинг узвий бир кисмига айланиш, деб ургатади. платон инсоннинг ижтимоий урнини белгилашда хар бир киши даставвал уз давлатининг фукароси - булиши лозим, деб таъкидлайди. платон мураккаб ижтимоий-сиёсий мухитда яшаганлиги сабабли идеал давлат курилиши орзусида яшаган. унинг эзгулик асосига курилган идеал давлат тузуми куйидаги фазилатларга эга булиши лозим: 1) донишмандлик; 2) жасорат; 3) хар ишда окилона меъёрни саклай билиш; 4) адолат. давлат тизимини уч хил страта — ижтимоий табака — хукмдорлар, харбийлар ва ишлаб чикаришда банд булган мехнаткашлар донишманд бошкарувчи гурух. рахбарлигида гармоник тузум ташкил этади. платон академиясининг етук толиби, жахрн ижтимоий тафаккур оламига хисса кушган мутафаккир аристотель хисобланади. у уз давридаги мавжуд стратификацион, яъни ижтимоий табакалашув тартибларини куллаб-кувватлайди. аристотель комил инсон, комил фукаро, адолатли давлат хусусидаги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"социология фани асосларининг таркиб топиши ва ривожланиши" haqida

1663534874.doc социология фани асосларининг таркиб топиши ва ривожланиши режа: 1.антик дунё социологияси 2.шарк мутафаккирларининг социологик карашлари 3.социологиянинг европада фан сифатида вужудга келиши 4.социологияда реалистик йуналишлар. н.смелзер. таянч иборалар позитив усул, эмпирик маълумотлар, социал статика, социал динамика, позитивизм, неопозитивизм, социал реализм, социал далиллар, социал воқелик, классик ва ноклассик социология, этносоциология, метафизика, бихевиоризм, географик, психологик мактаблар, эмпирик, тузилмавий-функционализм, ахборотлашган жамият, интеграцион, конкрет модел, «ижтимоий фикр», антик дунё, конфуций таълимоти, космологик гоялар, консерватив теология. 1-масала.социологияни фан сифатида тасаввур этиш учун энг аввало, унинг вужудга келиши ва тарихий ривожла...

DOC format, 246,0 KB. "социология фани асосларининг таркиб топиши ва ривожланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.