sociologiya

DOCX 17 pages 40.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 17
социология /лотинча ”societas” – жамият ва юнонча “logos” – тушунча, таълимот маъносини англатиб/ жамиятнинг таркибига кирувчи алоҳида институтлар, тизимлар, гуруҳлар ва уларнинг ўзаро алоқадорлигини ўрганувчи фандир. демак, социология умумий маънода жамият тўғрисидаги фандир. социология фан сифатида xix асрнинг 30-йилларида шаклланиб, бу тушунча фанга француз файласуфи огюст конт томонидан киритилган. маълумки, о.конт фалсафаси “позитивизм” номи билан машҳур. у фалсафани фан ва методология сифатида рад этади. унингча, “позитив” фалсафанинг асосий мақсади хусусий фанлар умумий хулосаларини умумлаштириш вазифасидан иборат бўлган. бу принципни социологияга ҳам тадбиқ қилган. унинг социологияси эмпирик маълумотларни тўплаш ва кузатишдан иборат бўлган. эмпирик маълумотларни фалсафий жиҳатдан умумлаштириш эса рад этилган. илмий назариясиз ва илмий методологиясиз жамият ҳаёти тўғрисидаги эмпирик маълумотларни илмий жиҳатдан умумлаштириб бўлмайди. улар нари борганда, субъектив хулосалардан иборат бўлиб қолаверади. ҳозирги кунда “социология”, “социлог”, “социологик савол-жавоб” “социологик тадқиқот натижалари” деган иборалар кундалик ҳаётга кириб келмоқда. уларни радио ва телевидениеда эшитишимиз, турли рўзнома ва ойномаларда ўқишимиз мумкин. социологик тадқиқотлар …
2 / 17
иқариш мумкин эмас. унда социологларни ишлари юзаки, илмий жиҳатдан паст ва обеъктив бўлмай қолади. улар у ёки бу баҳо, прогноз, программаларни ишлаб чиқиш учун нотўғри асос бўлиб, охир-оқибат сиёсий ёки бошқа спекуляцияларни келтириб чиқариши мумкин. социологиянинг предметини аниқлашнинг мураккаб томони, ижтимоий ҳаётнинг социология ўрганадиган қисмини аниқ кўрсатиб бериш қийинлигидадир. баъзан социологияни “жамият ҳақидаги фан” деб атайдилар. америкалик социолог нейл смелзер социологияни “жамият ва ижтимоий муносабатларни илмий жиҳатдан ўрганувчи” фан сифатида белгилайди. аммо, бундай таъриф анча умумий тарзда бўлиб, социологиянинг фан сифатидаги аниқ чегаравий мазмунини, моҳиятини белгилаб бера олмайди. чунки ижтимоий фалсафа, иқтисодиёт назарияси, сиёсатшунослик, тарих, маданиятшунослик каби кўплаб ижтимоий ва гуманитар фанлар ҳам жамият ҳаётини объект сифатида ўрганади. бошқача қилиб айтганда, гап социологиянинг бошқа фанлардан фарқли ўлароқ ўзига хос предмети ҳақида бормоқда. агарда, “социология” сўзининг этимологиясидан келиб чиқсак, социология “социаллик” /жамият/ тўғрисидаги фан /таълимот/дир, демакки, «социал» тушунчасининг аниқ моҳиятини, унинг соҳасини аниқлаш зарур. ҳар бир фан ўз ўрганиш объекти ва …
3 / 17
тушунчаларининг қўшилиб кетиш ёки тенглаштириш ҳолларини кўриш мумкин. предмет ҳам объект сингари объектив воқеликнинг аниқ ёки ўзига хос хусусиятига эга қисми ёки элементлари бирлигидир. шу билан бирга ҳар бир фан ўз предмети билан бошқасидан фарқ қилади. физика, химия, биология, иқтисодиёт, социология ва бошқа фанлар ҳам ўз предметига эга. бу фанларнинг ҳаммаси табиат ва жамиятни характерловчи турли хил воқеа-ҳодиса ва жараёнларни ўрганади. лекин бу фанларнинг ҳар бири объектив воқеликнинг: а) ўзига хос томони ёки ўз соҳасини; б) шу фанга хос қонун-қоида ва қонуниятларини; в) шу қонун ва қонуниятларнинг ўзига хос шакллари ва механизмларини ўрганади. бошқача қилиб айтганда, ҳар бир ижтимоий фан жамиятни, объектив воқеликни объект сифатида ўргана туриб, унда ўз предметини ажратиб олади. шуни ҳам таъкидлаб ўтиш зарурки, объектив воқеликнинг айнан бир томони бир неча фанларнинг тадқиқот объекти бўлиб келиши ҳам мумкин. шундай қилиб, жисмоний воқелик – кўпчилик ва табиий ва техник фанларнинг, социал воқелик эса - ижтимоий ва гуманитар фанларнинг …
4 / 17
лдида турган муҳим вазифалардан биридир. социология предметига турли адабиётларда турлича таъриф берилган. масалан, весбстеров луғатида социлогия инсонларнинг социал гуруҳларнинг вакили сифатида, биргаликдаги ҳаётининг тарихи, ривожланиши, ташкил топиши ва муаммоларини ўрганувчи фан деб берилган. о.конт социологияни жамият тўғрисидаги фан деб билган. э.дюркгейм эса социология предметини ижтимоий маълумотлар, яъни социал фактлардан иборат деб билган, немис социологи г.зиммель таърифига кўра, - социология хусусий ижтимоий фанларнинг билиш назарияси, яна бир немис социологи м.вебернинг фикрича, социлогия ижтимоий хулқ тўғрисидаги фандир. ижтимоий хулқни м.вебер инсоний муносабатлардан иборат деб билган. инсоний хулқ эса ўз навбатида ижтимоий моҳиятига эгадир. машҳур рус социологи п.а.сорокиннинг фанни предмети ҳақидаги фикри умумий маънога эга бўлиб, у “жамият ёки ижтимоий ҳодисалардан иборат” деб билган. жамият эса руҳий ўзаро алоқадорликка эга бўлган бирликлар мажмуидан иборат. социология худди шундай ўзаро алоқадоликлардан иборат жамият ҳаётини ўрганади. совет даври социологлардан в.а.ядовнинг фикрича, “социология- жамиятнинг бир бутун организм эканлиги, ижтимоий муносабатларнинг бир бутунлиги тўғрисидаги фан”. яна бир социолог …
5 / 17
ўтдик, яъни социологияни фан сифатида социалликни ўрганади, деб айтиш мумкин экан. бундан келиб чиқиб социологиянинг фан сифатидаги предметини қуйидагича таърифлаш мумкин: социология - социал системаларнинг юзага келиши, функционаллашуви ва ривожланишини, уларнинг структурасини, компонентларини /социал бирликлар, социал ташкилотлар ва институтлар/, шунингдек, уларнинг жамиятда тутган ўрни, эҳтиёжлари ва қизиқишларининг қондирилишига мувофиқ улар ўртасида юзага келадиган муносабатларни ўрганувчи фандир. айрим олинган шахсдан бошлаб оила, ижтимоий гуруҳлар, синфлар, табақалар, ташкилотлар, бирликлар ва бошқа тизимлар ўртасидаги ижтимоий оқибатлари социологик тадқиқот объекти сифатида ўрганилади. бошқа ижтимоий ва гуманитар фанлардан фарқ қилиб, социология ижтимоий ҳаёт жараёнларини уч босқичда ўрганади: 1. аниқ – эмпирик; 2. хусусий; 3. умумий; шунга мувофиқ равишда социология эмпирик социологик тадқиқот, махсус социологик тадқиқот, умумсоциологик тадқиқот жараёнларини ўз ичига олади. социологиянинг фанлар тизимидаги ўрни ҳар бир алоҳида олинган катта-кичик ижтимоий тизим тарихий ривожланиш жараёнида жамиятнинг бошқа тизимлари билан диалектик алоқада, муносабатда бўлади. шунинг учун, айрим олинган ижтимоий тизим тадқиқи жамият тараққиётнинг умумий қонуниятига ўзаро …

Want to read more?

Download all 17 pages for free via Telegram.

Download full file

About "sociologiya"

социология /лотинча ”societas” – жамият ва юнонча “logos” – тушунча, таълимот маъносини англатиб/ жамиятнинг таркибига кирувчи алоҳида институтлар, тизимлар, гуруҳлар ва уларнинг ўзаро алоқадорлигини ўрганувчи фандир. демак, социология умумий маънода жамият тўғрисидаги фандир. социология фан сифатида xix асрнинг 30-йилларида шаклланиб, бу тушунча фанга француз файласуфи огюст конт томонидан киритилган. маълумки, о.конт фалсафаси “позитивизм” номи билан машҳур. у фалсафани фан ва методология сифатида рад этади. унингча, “позитив” фалсафанинг асосий мақсади хусусий фанлар умумий хулосаларини умумлаштириш вазифасидан иборат бўлган. бу принципни социологияга ҳам тадбиқ қилган. унинг социологияси эмпирик маълумотларни тўплаш ва кузатишдан иборат бўлган. эмпирик маълумотларни фалсафий жиҳатдан у...

This file contains 17 pages in DOCX format (40.3 KB). To download "sociologiya", click the Telegram button on the left.

Tags: sociologiya DOCX 17 pages Free download Telegram