социология фаниннг юзага келиши

DOC 121.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1354708365_40581.doc социология фаниннг юзага www.arxiv.uz режа: 1. эрамиздан аввалги юнон файласуфлари (афлотун, арасту, протагор) ва марказий осиё мутафаккирларининг ижтимоий қарашлари. 2. хiх – аср охири ва хх асрнинг бошларида социологиянинг шаклланиша ва ривожлантирилиши (о.конт, г.спенсер, э.дюркгейм, м.вебер ва бошқалар) 3. хх аср ақш социологияси. 4. ҳозирги шароитда социология фанининг ривожлантирилиши. эрамиздан аввалги юнон файласуфлари (афлотун, арасту, протагор) ва марказий осиё мутафаккирларининг ижтимоий қарашлари. социологияни фан сифатида тасаввур этиш учун энг аввало унинг вужудга келиши ва тарихий ривожланиш босқичларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. ижтимоий ҳаёт ривожланиши қонуниятларини ўрганишга қаратилган таълимотлар, қарашлар эрамиздан аввалги iv асрдаёқ юнон файласуфлари афлотун (эрамиздан аввалги 427-347 йил) нинг “қонунлар ”, “давлат тўғрисида”, арасту (эрамиздан аввалги 384-322 йил) нинг “ сиёсат тўғрисида”, “метафизика”, “этика”, протагорнинг (эрамиздан аввалги 490-420 йил) “ҳақиқат” каби асарларида ёритилган. марказий осиёнинг мутфаккирлари бўлмиш абу наср фаробий, абу райҳон беруний, заҳириддин муҳаммад бобур мирзо каби улуғ алломалар ўз даври ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларини илмий …
2
ўн иккита ҳислат фазилатни ўзида бирлаштирган бўлиши зарур: 1. ҳокимнинг 4 мучали соғлом бўлиб, ўзига юкланган вазифаларни осон бажарилиши лозим; 2. нозик фаросатли, хотираси яхши, зеҳнли, фикрини равшан тушунтира оладиган билим, маърифатга ҳавасли бўлиши шарт; 3. таом ейишда, ичимликда, аёлларга яқинлик қилишда очофат бўлмаслиги, ўзини тия оладиган бўлиши ва ҳақиқатни севадиган, ёлғон ва ёлғончиларни ёмон кўрадиган, олийҳиммат бўлиши, олий ишларга интилиши зарур; 4. мол – дунё кетидан қувмайдиган; 5. табиатан адолатпарвар, истеъдод ва жабр-зулмни ёмон кўрувчи, саботли, журъатли, жасур бўлиши, қўрқоқлик ва хадиксирашларга йўл қўймаслиги каби хислатлар киради. “маданий жамият ва маданий шаҳар шундай бўладики, шу мамлакатнинг аҳолисидан бўлган ҳар бир одам касб - ҳунарда озод, ҳаммага баравар бўлади, кишилар ўртасида фарқ бўлмайди, ҳар ким ўзи озод бўладилар” - каби фикрлари фаробийнинг жамият ҳаётини чуқур таҳлил қилганлигидан далолат беради. абу райҳон беруний ўзининг “қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”, “минерология”, “ҳиндистон” асарларида ижтимоий ҳаёт масалаларини ёритган. “минералогия” асарининг муқаддимасида инсон ва унинг …
3
алари эса ижтимоий – фалсафий қарашлар тарзида намоён бўлган. xix аср охири xx асрнинг бошларида социологиянинг шаклланиши ва ривожлантирилиши ( о.конт, г.спенсер, э.дюркгейм, м.вебер ва бошқалар) о.конт томонидан 1839 йилда “позитив фалсафа курси” асарининг учинчи томи нашр этилганлиги натижасида, биринчи маротоба у жамиятни илмий асосда ўрганиш сифатида социология терминини қўллади ва бу социологиянинг шаклланиши ва ривожланишига олиб келди. о.конт томонидан таърифланган инсоннинг интелектуал ривожланишининг учта изчиллик босқичи: теологияга оид, метафизик ва позитивик ҳақидаги қонуни ушбу саволга жавоб бериш учун имкон беради. биринчи, теологик босқичда инсоннинг ғайритабиий тушунчаси диний тасаввурлар асосида қурилган. иккинчи, метафизик босқичда инсон ғайритабий кучдан воз кечиб, мавҳум моҳият сабаб ва бошқа фалсафий меъёрлар ёрдамида воқеликни тушунтиришга ҳаракат қилади. иккинчи босқичнинг вазифаси танқидий, аввалги тасаввурларни вайрон этиб, у учинчи моҳиятни ифодалашдан воз кечиб, улар устидан кузатиш билан кифояланади. бир босқичдан иккинчисига ўтиш ҳамма фанларда бир вақтларда бўлмасада изчиллик билан амалга оширилади. бу жараён оддийдан мураккабга (юқоридан қуйига) тамойили …
4
илма-хиллиги ўсади ва одамларнинг моддий фаровонлиги кўтарилади. о.конт ўз қарашларидан келиб чиқиб, социологияни икки қисмга: социал турғунлик ва социал жўшқинликка бўлади. социал турғунлик ижтимоий тузумларнинг амал қилиш шароитлари ва қонуниятларини ўргатади. о.конт социологиясининг ушбу бўлимида асосий ижтимоий институтлар: оила, давлат, дин, ижтимоий гуруҳларнинг ижтимоий функциялари ва уларнинг бирдамлик ва ҳамкорликни ўрнатишдаги роллари кўриб чиқилади. социал жўшқинликда о.конт инсонни маънавий, ақлий ривожлантиришнинг муҳим омили бўлган ижтимоий тараққиёт назариясини ривожлантиради. о.контнинг кўпгина ғоялари, аввало табиат ва жамият ҳақидаги фанларнинг ижобий кўрсатмаларидан социологияда фойдаланиш, шунингдек яхлит социал организм бўлган жамият ҳақидаги тасаввурларини қабул қилиб уни ривожлантирган мутафаккирлардан бири герберт спенсердир. (1820-1903). о.конт каби г.спенсер ҳам кенг маълумотга эга бўлган олим, ўз даврининг буюк ақл эгаларидан бири ҳисобланади. у фалсафа, социология, психология ва бошқа фанлар бўйича қатор жиддий асарлар муаллифидир. г.спенсернинг асосий асари “синтетик фалсафа системаси” бўлиб, унда табиий ва социал воқеаларининг тарихий ривожланиши ҳақидаги чуқур қарашларини баён этган. г.спенсер социологиядаги организмга оид мактабнинг …
5
, шунингдек эволюция назарияси катта қизиқиш уйғотади. эволюцияда у қуйидаги асосий жиҳатларни ажратади: оддийдан мураккабга ўтиш (интеграция); бир турдан хилма-хилликка ўтиш (дифференциация, ноаниқлика ўтиш тартибининг ўсиши). социал эволюция бу – жамиятнинг мураккаблашуви йўлидаги прогрессив ривожланиш ва социал, аввало сиёсий институтларни такомиллаштириш соҳасидаги фаолиятдир. у социал эволюциянинг одамлар эҳтиёжлари билан объектив боғланганлигини кўрсатади. “давлат эволюцияси социал эҳтиёжлар натижаси ҳисобланади” - деб таъкидлайди г.спенсер. г.спенсернинг нуқтаи назарича социал эволюция жараёнида одамларнинг ва турли социал институтларнинг жамоавий фаолиятининг аҳамияти ортади. турли авлод одамларнинг биргаликдаги интилишлари орқали амалга оширилаётган социал эволюция давомида жамиятнинг кўп функциялари ўзгаради. спенсер жамиятни парчаланиши муаммосини – мувозанат уйғунлик ва барқарор қарама-қарши бўлган жараён деб ҳисоблаб, ўз қарашларини баён этган. жамиятнинг парчаланиши, унинг фикрича инқирозга учраши орқали юз беради. бу жараён ички, шунингдек ташқи сабаблар таъсири натижасида содир бўлади. жамиятнинг парчаланиши сиёсий ҳокимиятни, армия, ўтмишда прогрессив бўлган ташкилотларни ўз ичига олган давлат институтларининг самарали фаолият кўрсатишининг кучсизланиши натижасида бошланади. жамиятнинг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "социология фаниннг юзага келиши"

1354708365_40581.doc социология фаниннг юзага www.arxiv.uz режа: 1. эрамиздан аввалги юнон файласуфлари (афлотун, арасту, протагор) ва марказий осиё мутафаккирларининг ижтимоий қарашлари. 2. хiх – аср охири ва хх асрнинг бошларида социологиянинг шаклланиша ва ривожлантирилиши (о.конт, г.спенсер, э.дюркгейм, м.вебер ва бошқалар) 3. хх аср ақш социологияси. 4. ҳозирги шароитда социология фанининг ривожлантирилиши. эрамиздан аввалги юнон файласуфлари (афлотун, арасту, протагор) ва марказий осиё мутафаккирларининг ижтимоий қарашлари. социологияни фан сифатида тасаввур этиш учун энг аввало унинг вужудга келиши ва тарихий ривожланиш босқичларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. ижтимоий ҳаёт ривожланиши қонуниятларини ўрганишга қаратилган таълимотлар, қарашлар эрамиздан аввалги iv асрдаёқ юнон фа...

DOC format, 121.0 KB. To download "социология фаниннг юзага келиши", click the Telegram button on the left.