шахс бадиий-эстетик фаоллигини юксалтиришнинг ижтимоий омиллари

DOC 110.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1481463088_66542.doc шахс бадиий-эстетик фаоллигини юксалтиришнинг ижтимоий омиллари режа: 1. шахс бадиий-эстетик фаоллиги 2. эстетик фаолликни юксалтиришнинг ижтимоий омиллари шахснинг бадиий-эстетик фаоллигини оширишнинг ижтимоий-маъ-навий омиллари ҳақида сўз борганда, авваламбор, мустақилликнинг ижти-моий-эстетик моҳияти, инсон эркинлиги тамойилининг кучайиши, баркамол авлод тарбияси, умуман турмушни эстетик жиҳатдан ташкил этиш тўғри-сидаги масалаларга эътибор қаратиш тақозо қилинади. фуқаролик жамиятининг ижтимоий-эстетик моҳияти, авваламбор, мамлакатимизда барпо этилаётган ҳуқуқий-демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг инсон манфаатлари устуворлигига асосланиши, инсонни энг олий қадрият сифатида эътироф этиш, эркин ижодий меҳнатнинг устувор ўрин эгаллаши, жамият тараққиётининг барча соҳаларини ривожлантиришда юксак маънавиятга асосланиш билан белгиланади. бу жараённинг умумий йўналиши, шу билан бирга, маънавий-ижтимоий ва гуманистик мақсади, ахлоқий-эстетик табиати “ислоҳот-ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, унинг фаровон ҳаёти учун хизмат қилиши керак”1 деган концепцияда ўз ифодасини топган. мустақиллик шахс томонидан воқеликни бадиий ва эстетик ўзлаш-тириш кўламини кенгайтирди, ижодий фаоллиги, эстетик маданиятни юк-салтириш учун имкониятлар яратди. шу билан бир қаторда, бозор муно-сабатларини чуқурлаштириш жараёнида фаолиятнинг кўпгина соҳаларида …
2
ида кескин бурилиш ва сифат ўзгаришлари юз берди: амир темур ҳақида ҳаққоний тарихий, илмий-бадиий асарлар яратилди; “авесто”нинг 2700 йиллиги, “алпомиш” достонининг 1000 йиллиги муносиб нишонланди; “ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси “камолот” ёшлар ижтимоий ҳа-ракати билан ҳамкорликда тасвирий ва амалий, мусиқий санъат, бадиий публицистика, журналистика, меъморчилик ва дизайн соҳаларида ёш истеъ-додларнинг “келажак овози” республика танлови мунтазам ўтказиб ке-линмоқда1. тарихий меъморчилик иншоотлари нафақат моддий-техникавий, шу билан бирга, бадиий-эстетик жиҳатдан таъмирланмоқда, бухоро, самарқанд, хива, шаҳрисабз, қўқон, марғилон каби шаҳарлардаги тарихий-меъморий ёдгорликлар тикланмоқда, зиёратгоҳларга айлантирилмоқда. аждодларимиз маънавий-бадиий мероси хорижлик олимлар билан ҳамкорликда тадқиқ этилмоқда; кейинги ўн йилда хорижлик мутахассисларнинг ўзбек бадиий-эстетик маданиятини ўрганишга қизиқишлари янада ортди, бу нарса, айниқса, немис санъатшуносларининг буюк ипак йўли мавзуига бағишланган мақолалари ва бошқа олимларнинг тадқиқотларида ифодасини топди2. халқ-аро мусиқавий фестивалларни ўтказиш анъанага айланди, “шарқ тарона-лари”, “бойсун баҳори”, “илҳом-хх” ҳозирги замон бадиий-мусиқавий фо-румининг энг обрўли воқеаларидан бирига айланди. айни пайтда инсоннинг барча соҳалардаги фаолияти, жумладан, меъморий-лойиҳачилик, саноат маҳсулотларини …
3
ки, ҳозирги шароитда миллий турмуш тарзимизни эстетик ташкиллаш вазифалари билан узвий боғлиқдир. бизнингча, бу масалани икки хил даражада қараб чиқиш мақсадга мувофиқдир. биринчидан, миллий турмуш тарзимизга жараён сифатида қараш, объектив ҳамда ижтимоий гўзал фазилатларни ҳаётга тўла татбиқ этиш тақозо қилинади. бу эстетик хусусиятларнинг ижтимоий алоқалар тизими, меҳнат фаолияти, қурилиш, меъморчилик, техника ва лойиҳалаштириш, табиатга муносабатда гавдаланиш хусусиятларини чуқур эгаллаш ва ҳаётга татбиқ этишни кўзда тутади. кейинги йилларда турмуш ва фаолиятимизда гўзалликни ифодалаш имкониятлари кенгайди, айниқса, технологик ва амалий йўналишлар қарор топди, турмуш тарзимизнинг эстетик мазмуни ва моҳиятини чуқурлаштириш ишига жиддий эътибор берила бошланди. бу ўринда қишлоқларда янгича қурилиш лойиҳаларига бағишлаб вилоятларда ўтказилган кўргазмалар мисол бўла олади. бошқа томондан, эстетик тамойилларни миллий турмуш тарзимизга жорий қилиш халқимиз онгига гўзалликни сингдириш вазифаси билан боғланган. истиқлол даврида шахс маънавиятини юксалтиришда унинг эстетик онги, дунёқараши ва маданиятини ривожлантиришга катта аҳамият берилаётганлиги бежиз эмас. нега деганда, инсон ўз тақдири соҳибига айланди, ижтимоий фаровонлик, эркинлик ва …
4
тик камолотида асосий воситага айланди. иккинчидан, ҳозирги глобаллашув шароитида табиатни муҳофаза қилиш, унинг эстетик-тарбиявий салоҳиятини сақлаб қолиш энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолди. миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида бунёд этилаётган янги жамиятимиз эстетик тарбияда табиатга гуманистик ёндашишни, унинг қонуниятларидан бохабарлик ва бойликларидан рационал фойдаланишни тақозо қилади. шу боис бугунги кунда бутун тарбиявий тизим, шу жумладан, эстетик тарбия, бир томондан, инсонда табиат билан эркин, яъни беғараз муно-сабатда бўлишни шакллантириши лозим. бошқа томондан, глобаллашиш, индустриал ва ижтимоий-демографик жараён, шунингдек, маърифий талаб ва меъёрларга эътиборсизлик бозор иқтисодиёти шароитида табиатга эҳтиёткорлик ўта нозик маънавий масаладир. юқоридаги масалалар шахс тарбиясида турмуш қадриятларидан унум-ли фойдаланиш, шу билан бирга, турмуш эстетикасини ривожлантириш баробарида унда баркамоллик фазилатларини шакллантиришни тақозо қила-ди. турмуш эстетикаси инсоннинг кундалик ҳаётда одоб-ахлоқ, ташқи қиёфа, кийиниш маданияти, нарса-ҳодисалар ва турар-жойларга муносабат-нинг асосий соҳаларидан биридир. турли халқ, ижтимоий гуруҳ ва бошқалар турмуш маданиятининг моддий кўринишлари кишиларнинг нарса-предмет-лар олами, эстетик диди ва ижтимоий идеаллари ҳақидаги тасаввурлари умумийлиги …
5
н ҳисобланади. шахс эстетик камолоти одатда унинг бадиий тарбия топганлигига боғлаб тушунтирилади, лекин бунда турмуш эстетикаси устувор ўрин тутади. бинобарин, турмуш шахс ҳаёти ва камолотига мунтазам даражада таъсир ўтказиб турадиган жараёндир. таълим-тарбия жараёнида “инсонда ҳамма нарса гўзал бўлиши керак”,-деган сўзларни эшитишга тўғри келади. бироқ инсон бундай мукаммал эстетик фазилатга фақат умри давомидаги фаолияти натижасида эришиши мумкин, бинобарин, унинг ҳар лаҳзаси муҳит таъсирида, турмуш эстетикаси таъсирида кечади. изоҳли ва фалсафий луғатларда “турмуш” тушунчаси, инсон, миллат ва халқнинг яшаш тарзи, урф-одатлар, расм-русум мажмуи, объектив реаллик, моддий, озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой, соғлиқни сақлаш, шунингдек, маънавий қадриятларга бўлган эҳтиёжларини қондиришдан иборат ижтимоий ҳаётнинг ноишлаб чиқариш соҳаси1 каби маъноларни англатиши қайд этилади. моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва ижтимоий-сиёсий амалиёт билан бир қаторда шахс тарбиясида турмушнинг таъсири ҳам муҳим омил саналади. бевосита турмуш таъсирида инсоннинг дунёқараши, эътиқоди, ғоявий йўналиши, ҳаётни ҳис этиши, кайфияти, диди, эмоционал фаоллиги, бошқача айтганда, ижтимоий-руҳий ҳолати қарор топади, маънавий ҳаётнинг айни шу даражасида …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "шахс бадиий-эстетик фаоллигини юксалтиришнинг ижтимоий омиллари"

1481463088_66542.doc шахс бадиий-эстетик фаоллигини юксалтиришнинг ижтимоий омиллари режа: 1. шахс бадиий-эстетик фаоллиги 2. эстетик фаолликни юксалтиришнинг ижтимоий омиллари шахснинг бадиий-эстетик фаоллигини оширишнинг ижтимоий-маъ-навий омиллари ҳақида сўз борганда, авваламбор, мустақилликнинг ижти-моий-эстетик моҳияти, инсон эркинлиги тамойилининг кучайиши, баркамол авлод тарбияси, умуман турмушни эстетик жиҳатдан ташкил этиш тўғри-сидаги масалаларга эътибор қаратиш тақозо қилинади. фуқаролик жамиятининг ижтимоий-эстетик моҳияти, авваламбор, мамлакатимизда барпо этилаётган ҳуқуқий-демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг инсон манфаатлари устуворлигига асосланиши, инсонни энг олий қадрият сифатида эътироф этиш, эркин ижодий меҳнатнинг устувор ўрин эгаллаши, жамият тараққиётининг ба...

DOC format, 110.0 KB. To download "шахс бадиий-эстетик фаоллигини юксалтиришнинг ижтимоий омиллари", click the Telegram button on the left.