бадиий ижод жараёни ва бадиий асарни ғоявий эстетик идрок этиш

DOC 133,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1495529625_68278.doc бадиий ижод жараёни ва бадиий асарни ғоявийэстетик идрок этиш режа: 1. ижодкор шахси ва ғоявий юксаклик. 2. бадиий ижод жараёни. 3. ғоявий ният. 4. ижод жараёнининг иллатлари. ижодкор шахси ва ғоявий юксаклик ҳар жиҳатдан етук, гўзал санъат асарини илк бора кўрганимизда, эшитганимизда ёки ўқиганимизда: “зўр! ноёб ҳодиса!” деймиз. дарҳақиқат, ноёб асар – ноёб ҳодиса. айнан ҳодиса: у ижодкор деб аталган ноёб моҳиятнинг ҳодисаси. “шоир бўлиш учун шоир бўлиб туғилиш керак”, деган қадимий ҳикмат бор. у барча санъаткорларга тааллуқли: бастакор бўлиш учун бастакор бўлиб туғилиш керак, актёр бўлиш учун актёр бўлиб туғилиш керак в.ҳ. демак, санъаткорлик туғма хусусият, ҳар бир санъаткор ўз замони учун алоҳида ноёб воқеликдир. унга берилган истеъдод эса – илоҳий инъом. ёвузлик салтанати деб аталган шўролар тузуми ижодкорнинг илоҳий, ғайритабиий хусусиятларга эгалигини инкор этган ҳолда, уни ҳамма қатори «совет кишиси» ҳисоблар ва кўпроқ у яратган асар ҳақида фикр юритишни талаб қилар эди. бу ҳақда асосан ўша даврда …
2
руҳиятга, фалсафага, мушоҳадага мойиллиги, шахси ва ўзгаларнинг шахси билан бирикиб кетган асари унинг субъекти. у бошқа ишда ҳам ишлаши мумкин (ёзувчи ҳеч қачон бадавлат бўлмаган), аммо унинг моҳияти, эҳтироси – ижод. қобилияти қанча катта бўлса, шунча катта куч сарф қилади. у – беихтиёр фидойи; ҳам бахтиёр, ҳам бахтсиз – бу унинг иродасига боғлиқ эмас. бу кўчирмаларни кетма-кет келтиришимиздан мақсад шуки, биз ҳозир ҳам, афсуски, шўролар даври эстетикаси йўналишида фикрлаймиз, ҳали ҳам ўша-ўша: санъаткорнинг – истисно эканини, бошқаларга ўхшамаслигини эътироф этишдан чўчиймиз, ўзимиз ўрганиб қолган “оға-китоблар”даги “буржуазия эстетиклари кўпинча санъаткорни истисноли шахс сифатида олиб қарайдилар” деган “танқиди”ни рад этолмаймиз мамлакатимиз мустақилликка эришди, сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан қарамликдан аллақачон қутилганмиз, лекин, афсуски, тафаккур қуллигидан қутилиш ниҳоятда қийин кечмоқда. шу ўринда: ”фикр қарамлиги, тафаккур қуллиги эса ҳар қандай иқтисодий ёки сиёсий қарамликдан ҳам кўра даҳшатлироқдир”, деганида президент ислом каримов нақадар ҳақ эканини вақт тасдиқлаб турганини кўришимиз мумкин. шундай қилиб, ижодкор “ҳамма қатори” эмас, …
3
ўлаётган воқеалар билан бирга бўладиган воқеликлар ҳам ўз аксини топади. масалан, фирдавсий “шоҳнома”да жамшидга жаҳон воқеаларини кўрсатадиган кўзгу (телеэкран) тутқазади, алексей толстойнинг инженер гарини “ўзидан” салкам ярим аср кейин кашф этиладиган лазер қуролини ясайди, жюль верн ўзи кўрмаган мамлакатлар табиатини ўша мамлакатлар ёзувчилари ва олимларидан аниқроқ тасвирлаб беради в.ҳ. фақат бугина эмас. санъаткор, буюк ёзувчи асқад мухтор айтганидек, фидойи инсон. бу фидойилик унга қимматга тушади. унинг ғоялари кўп ҳолларда замонга сиғмайди, натижада у замон билан курашади, миллатни, инсониятни янги, ўз замонасидан яхшироқ замонга чақириб яшайди ва бахтини шунда кўради. тўғри, у ҳам бадавлат, ҳузур-ҳаловатда яшашни хоҳлайди, лекин унга берилган истеъдод уни ўз йўлига солади, инсон бахти учун, инсон эрки учун курашга чақиради ва у навоийга, байронга, пушкинга, абдулла қодирийга айланади. шу ўринда навоийнинг бир асарига эътибор қилайлик, унга кўпчилик буюк шоирнинг шунчаки рассомлик борасидаги машқи деб қарайди. бу “занжирбанд шер” асари бўлиб, ундаги шер қафасда эмас, очиқ ҳавода, лекин боғланган. …
4
х, мутлақлик бизни эзгулик, гўзаллик ва ҳақиқатга чақиради. ижодкор шахсининг руҳий тип сифатидаги мураккаблиги шундаки, унда бир эмас, икки мен яшайди. биринчиси, ташқаридан қараганда кўзга ташланадиган, сиз билан бизнинг орамизда юрадиган, жамият қонунқоидалари, миллий урф-одатлар оилавий ёки касбий шарт-шароитлар мезонлари билан, тўлиқ бўлмаса-да, маълум маънода ўлчанадиган ва баҳоланадиган мен. иккинчиси – ҳеч қайси қонун-қоидани тан олмайдиган ички – ботиний мен, уни юқоридаги мезонлар билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайди. биринчи мен ҳамма одамларга хос. иккинчи мен эса фақат ижодкорда мавжуд бўлади. у кўзга ташланмаган, лекин ҳис этилган ҳолда санъаткорнинг моҳиятини ташкил қилади. юқорида кўриб ўтганимиз карл юнгнинг санъаткорни тупроққа, унинг асарини гулга ўхшатганини эслайлик. биз гулда тупроқнинг шаклини ҳам, тузилишини ҳам кўрмаймиз. бу ўринда юнг санъаткор билан санъат асарини айнанлаштириш керак эмас, демоқчи. лекин кўзимиз илғай олмайдиган жараёнлар натижасида тупроқ уруққа, ҳозиргача ҳеч қайси биолог очиб беролмаган ўз хоссаларини ўтказади, шулар туфайли уруғ кўкаради, озиқланади, вегетация даврини бошидан кечиради ва гуллайди. яъни …
5
ташлайдилар. натижада эркинликдан маҳрум бўлган ихтиёр, яъни мажбурият остида яратилган асар муаллифни ҳам, идрок этувчини ҳам қониқтирмайди, ҳаққонийликдан йироқ, сохталик намунасига айланади. бундай асарлар тоталитар ёки авторитар тузумларда эстетик идеаллар ўрнини мафкуравий идеаллар эгаллаши туфайли пайдо бўлади; давр ўз гапига кўнмаганларни қатағон қилади, кўнганларни эса «тириклай еб битиради», яъни катта истеъдодлар ҳам ўзидаги атом қувватини, абдулла қаҳҳор айтганидек, бор-йўғи ўтин ёришга сарфлайдилар, охир-оқибатда бутун бир давр санъати равнаққа қараб эмас, балки таназзулга қараб тараққий топади. бунга шўролар ёки фашизм даври санъаткорларининг фожеавий қисмати мисол бўла олади. шу ўринда яна асқад мухторга мурожаат қилишга тўғри келади. у ўзи яшаган ўша давр ва ўша давр санъатидаги истеъдодли ижодкорлар ҳақида шундай дейди: “сизиф афсонасини биласиз, «абадий харсанг»ни ҳам биласиз. менинг авлодим ўша харсангни 70 йил давомида «чўққи»да юмалатди. ичимда нола бор. гоҳо шу нолани эшитиб, максим горькийнинг гапи эсимга тушади. ундан «аҳволингиз қалай?», деб сўраганларида «максимально горько!» деб жавоб берган экан”. таассуфки, бу …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бадиий ижод жараёни ва бадиий асарни ғоявий эстетик идрок этиш" haqida

1495529625_68278.doc бадиий ижод жараёни ва бадиий асарни ғоявийэстетик идрок этиш режа: 1. ижодкор шахси ва ғоявий юксаклик. 2. бадиий ижод жараёни. 3. ғоявий ният. 4. ижод жараёнининг иллатлари. ижодкор шахси ва ғоявий юксаклик ҳар жиҳатдан етук, гўзал санъат асарини илк бора кўрганимизда, эшитганимизда ёки ўқиганимизда: “зўр! ноёб ҳодиса!” деймиз. дарҳақиқат, ноёб асар – ноёб ҳодиса. айнан ҳодиса: у ижодкор деб аталган ноёб моҳиятнинг ҳодисаси. “шоир бўлиш учун шоир бўлиб туғилиш керак”, деган қадимий ҳикмат бор. у барча санъаткорларга тааллуқли: бастакор бўлиш учун бастакор бўлиб туғилиш керак, актёр бўлиш учун актёр бўлиб туғилиш керак в.ҳ. демак, санъаткорлик туғма хусусият, ҳар бир санъаткор ўз замони учун алоҳида ноёб воқеликдир. унга берилган истеъдод эса – илоҳий инъом. ёвузлик с...

DOC format, 133,0 KB. "бадиий ижод жараёни ва бадиий асарни ғоявий эстетик идрок этиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.