ўзбек халқ нақлларининг ғоявий-бадиий хусусиятлари

DOC 78,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662839603.doc ўзбек халқ нақлларининг ғоявий-бадиий хусусиятлари режа: 1. нақл атамаси ҳақида 2. нақлларнинг жанрий белгилари 3. нақл жанрининг мавзу хилма-хиллиги нақл атамаси ҳақида нақл атамаси ўрта осиё халқлари орасида қадимдан мавжуд бўлиб, турли хил маъноларни англатган. дастлаб фольклорнинг айрим жанрлари шу ном билан юритилган. у адабий жараёнда юз бериб, туркий халқлар маданияти, ахлоқ фалсафаси, тафаккури замирида пайдо бўлган. зарбулмасал арабча сўз бўлиб, айбдорни масал билан урмоқ (танқид қилмоқ)ни англатади. муҳаммад жобалруди (xvii аср) бу сўзни масал ва тамсилнинг синонимлари сифатида қўллаган, бошқа ўринда уни рамзли ҳикоя маъносида келтирган . «ғиёс ул-луғат»да уни нутқда у ёки бу кўчма маънони ташувчи, деб белгиланган.ўзбек халқ насрида эса масал нақл аталган. зарбулмасал дастлаб ёзма адабиётнинг алоҳида жанри бўлган. кейинчалик у масал атамаси билан юритилган. нақл рус фольклорида притча. форс тилида нақл масал, мақол (аллегория) , тожик тилида у эртак, матал, масални билдиради , туркман тилида нақл-топишмоқ , қозоқ, қирғиз тилларида метел юритилади. туркий халқлар …
2
сафий умумлашмалар яратиб, мажозий йўл билан ибратли хулқ, муомалани баён этувчи ҳикоя. демак, нақл ақл, одоб, доноликни улуғлаб, англаш ва баҳолаш имконини беради ўзбек мумтоз адабиёти ҳамда халқ оғзаки ижоди асарларида ноқил ва нақл атамаси жуда кўп учрайди. бири айтувчи, баён этувчи, иккинчиси ҳикоя маъносини англатади. дастлаб, қисса, мақол, эртак, матал, топишмоқ, достонлар ҳам нақл деб юритилган. ноқил эса нақл қилувчи ноқил ўрнак олса арзийдиган ахлоқ, одоб нормалари ҳақида ҳикоя қилувчини билдиради. нақлий асарлар асосан таълимий-эстетик функцияни адо этади. шунинг учун ҳам уни «нақл – кони ақл» деб номланган. эртак, достон, мақол, топишмоқлар қадимда бир сўз билан нақл аталган. нақл рус адабиётшунослигида «притча» деб юритилади. притча рус, европа адабиётининг алоҳида жанри. у - таълимий ўгит ташувчи масалга тенг тушунча, асосий белгиларига кўра масалга ўхшаш, диалактик адабиёт жанри. уларнинг фарқи масал билан притча терминларини ишлатишда кўринади, бу хил жанрлар ўзаро фарқи билан эмас, балки мазкур сўзларнинг стилистик хусусияти билан ажралади . …
3
эди. «ул балиқлар ҳикоятиким» нақли ана шу онгли муносабатнинг рамзий ифдаси янглиғ юзага келган. улуғ шоир бетайин шоҳларни ифодалаш, образ яратиш, воқеа ва ҳодисаларни жонлантириш, таъсир кучини ошириш ниятида нақлдан фойдаланган. у шуҳратпараст, ношукур бандаларнинг ғализ, нобоп ҳаракатлари оғир муносабатларга олиб келишини таъкидлаб, фикрни мазкур нақл мисолида тавсифлайди: «бир тўда балиқлар сув топмоқни орзу қиладилар. унинг таъми, рангини билмоқ истадилар. бир неча балиқлар «фалон гирдобда бир наҳанг яшар экан, у сув қаердалигини билса керак», - деб равона бўлибдилар. балиқлар ўша жойга етишгач, сув шундай чайқалдики, бир-биридан йироқлашди, наҳанг балиқларни ютди. улар сувдан ажралгач, илгари ўзлари сувда эканликларини билдилар . «ножўя ўйин, синдирар бўйин» мақоли мазкур мажозий ҳикоянинг синтези сифатида ташкил топган. бу ўринда ибратли нақл ножўя ҳаракат қилишга мойил калтабин шоҳларни наҳангга ем бўлган балиқларга қиёслайди, ўхшамишни огоҳлантириб, ўхшаган аҳволига тушиб қолмасликни тайинлайди. эҳтиёт бўл! бемаъни ҳаракат қилиб, сув қидирган балиқларга ўхшаб қолма, деган ўгит чиқаради. нақл юз берган ноўрин …
4
халқ ғазабига дучор бўлма, деб ўгит чиқаради. нақл халқ насри жанри бўлиб, ибратли воқеа, ахлоқ-одобни насиҳат йўналтирилган объект (инсон) учун ўрнак тарзида ҳикоя қилади. у ўзига хос талқин услуби билан ажратиб туради. атоуллоҳ ҳусайний «бадойиъ ус-санойиъ» асарида нақлнинг ибратли одобни тарғиб этиш услубини шундай келтирган: «нақл улдирким, ўзга бировнинг маъносин олур ва ўзгача бир либосда зоҳир қилур» . демак нақлнинг ўзгача талқин услубини шундай изоҳлаш мумкин. нақл эзгу ният, ярамас ахлоқ, феъл-атворни турмушдан олиб, мажозий персонажга кўчириб, ҳаётга қайтаришда унга бошқача тўн кийдириб тавсифлайди. масалан, у бирор кимсанинг билатуриб ёқмайдиган овқатни еб қўйиш қилиғини тимсолий маънода тасвирлаб, уни ўз билимига амал қилмаган киши мисолида ифодалайди. кўринадики, ҳикоя ёмон одатнинг эпик қаҳрамонга кўчган ҳолатини ҳикоя қилиб, рамзий маънода акс эттиради. шундан сўнг у эпик қаҳрамоннинг қаршиликка учраши, доғда қолишини баён қилиб, ўгит чиқаради, уни реал объектга йўналтиради, ҳаётда ўхшаганни огоҳлантириб, унга нақл этилган айбдор аҳволига тушиб қолмасликни уқтиради. бундай талқин жанрнинг …
5
либдилар. у нодон киши эса ўз манзилига келганда пушаймонликдан бошқа ҳеч нарса тополмабди . нақл нодон, бефаҳм киши образини ҳаётда учраб турадиган, ўқиб уқмаган, билимига амал қилмаган кишиларга салбий нишон қилиб кўрсатади, уларни огоҳлантиради, чала ишнинг оғир оқибатини эслатади, яроқсиз характер, калтабинликни қоралайди. нақл воқеаси «қизим сенга айтаман, келиним сен эшит» қабилида киноя қилади. баён заминида панд-насиҳат ётади. бу белги нақлни оғзаки насрнинг бошқа жанрларидан ажратиб турувчи мезон. нақл учун эзгулик, ўрнак бўларли ахлоқ нормаларини ташвиқ этиш ёки инкор этишнинг сабабини тушунтириш, насиҳат қилиш биринчи, унинг эстетик функцияси иккиламчидир. нақл айтиш ўрнига кўра фарқ қилади. у хоҳлаган пайтда эмас, ўрни келганда, зарурат туғилганда ҳикоя қилинади, аниқроғи, нақл юз берган ҳодисага муносабат билдириб, воқеа сабабини изоҳлаш, тушунтириш, ўгит чиқариш, ўрнак қилиб кўрсатиш мақсади пайдо бўлгандагина айтилади. нақл – у ёки бу инкор этилган ахлоқий нуқсонни кўрсатиш, уни айб эканини исботлаш учун қўлланган мажозий ҳикоя. шунинг учун ҳам тингловчи ундан ибрат олади …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбек халқ нақлларининг ғоявий-бадиий хусусиятлари" haqida

1662839603.doc ўзбек халқ нақлларининг ғоявий-бадиий хусусиятлари режа: 1. нақл атамаси ҳақида 2. нақлларнинг жанрий белгилари 3. нақл жанрининг мавзу хилма-хиллиги нақл атамаси ҳақида нақл атамаси ўрта осиё халқлари орасида қадимдан мавжуд бўлиб, турли хил маъноларни англатган. дастлаб фольклорнинг айрим жанрлари шу ном билан юритилган. у адабий жараёнда юз бериб, туркий халқлар маданияти, ахлоқ фалсафаси, тафаккури замирида пайдо бўлган. зарбулмасал арабча сўз бўлиб, айбдорни масал билан урмоқ (танқид қилмоқ)ни англатади. муҳаммад жобалруди (xvii аср) бу сўзни масал ва тамсилнинг синонимлари сифатида қўллаган, бошқа ўринда уни рамзли ҳикоя маъносида келтирган . «ғиёс ул-луғат»да уни нутқда у ёки бу кўчма маънони ташувчи, деб белгиланган.ўзбек халқ насрида эса масал нақл аталган. зарбулма...

DOC format, 78,5 KB. "ўзбек халқ нақлларининг ғоявий-бадиий хусусиятлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.