ўзбек фольклорининг эпик жанрлари

PPTX 95,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1493051138_66274.pptx /docprops/thumbnail.jpeg слайд 1 ўзбек фольклорининг эпик жанрлари. режа: афсоналар ривоятлар нақл эртаклар достонлар термалар тарихий қўшиқ латифа лофлар кириш. афсона атамаси форсча булиб, сеҳр-жоду ҳамда ҳаётий уйдирмаларга асосланган насрий ҳикоятларни ўз ичига қамраб олади. бошқача айтганда, афсоналар ижтимоий ҳаёт билан боғлиқ бўлган воқеа-ҳодисаларни хаёлий уйдирмалар асосида ҳикоя қилади. уларда эртаклардаги каби анъанавий бошланма ёки тугалланма бўлмайди. уларнинг сюжет тузилиши ҳам мураккаб эмас. афсоналарнинг мавзу доираси ниҳоятда кенг бўлиб, улар иккига – соф мифологик ва тарихий воқеа-ҳодисалар ҳақида ҳикоя қилувчи афсоналарга бўлинади. соф мифологик афсоналарда фантастика ҳал қилувчи рол ўйнайди. уларнинг айримлари хизр номи билан боғланади. афсоналарга кўра, жаҳонгир искандар хизр ва илёс билан бирга сирли сувни ичиш учун қудуққа борадилар. сувни искандар ичишга улгурмайди. хизр ва илёс эса сувни ичиб, ўлим билмас хусусиятга эга бўладилар. шундан бери улар дунё кезиб юришарканлар ва хизр қуруқликда, илёс сувда кишиларга ҳомийлик килишар экан. афсонадан кўринадики, хизр мифологик образ булиб, баъзан чўл пири, …
2
йин. уларнинг яратилганидан кейин қанчалик давр кўп ўца, тарихийлик шунчалик хиралашиб боради, охир-оқибат улар бадиий асарга айланиб қолади. бинобарин, афсоналар соф информатив вазифа ўтовчи эпик жанрдир. ривоят атамаси араб тилига оид бўлиб, у ёки бу воқеа-ҳодиса ҳақида хабар бериш маъносига эга. ривоятлар ҳам аслида афсоналарга яқин бўлиб, информатив вазифани ўтайди. улар ҳам тарихий воқеалар, географик жойлар, айрим шахслар ҳақида яратилади. ривоятлар мавзу жиҳатидан иккига – тарихий ва топонимик ривоятларга бўлинади. тарихий ривоятлар бирор шахс фаолияти ёки халқ қаҳрамонларга алоқадор воқеаларни акс эттирадилар. тўмарис, широқ, а. навоий, беруний, машраб каби шахслар ҳақидаги ривоятлар бунга мисол бўла олади. масалан, а. беруний ҳақида «ўн учинчи эшик» деган қуйидаги ривоят мавжуд: «маҳмуд ғазнавий кўҳна урганчни фатҳ қилгач, шу ердаги маъмун академиясида ишловчи олимларни асир олади, уларни таҳқирламоқчи бўлади. шунда саройдаги кишилардан бири олимларга ачиниб, улар ҳақида мақтов сўзларни айтади. ҳатто берунийни мақтаб, унинг башоратчи эканини таъкидлайди. м. ғазнавий бунга ишонч ҳосил қилиш учун берунийга …
3
ретик турларга бўлинади. соф нақллар асосан ҳаётий воқеалар асосида яратилади ва уларда аксарият яхшилик билан ёмонлик ўртасидаги кураш тушунчалари умумлашмалар негизида ёритиб берилади. масалан, «одам одам билан тирик» нақлида якка-ёлғиз яшашнинг бемаъни эканлиги исботлаб берилади. синкретик нақллардаги сюжетлар сал бўлса-да, мураккаброқ бўлиб, воқеалар кўпроқ анъанавий образлар орқали очиб берилади. масалан, «тўғривой – эгривой», «айёр – содда», «яхшилик – ёмонлик» ва бошқалар. «йил номлари» нақли бунга мисол бўла олади. унда ҳикоя қилинишича, мучалнинг биринчи йилини белгилаш учун барча ҳайвонларни бир жойга йиғибдилар. шунда туя бўйига ишониб биринчи келаверибди, аммо сичқон дарҳол югуриб туянинг бошига чиқибди. биринчи кўзга ташланганлиги учун мучалнинг боши сичқон номи билан аталибди. туя эса ўзига бино қўйиб, мучалдан қуруқ қолибди. синкретик (бирлашган) нақллар эртак, афсона, ривоят ва мақоллар билан узвий алоқада бўлгани ҳолда яратилади. шу сабабдан ҳам улар синкретик (бирлашган, қўшилган) атамаси билан номланади эртаклар эртаклар халқ ижодиётининг эпик турига киради. воқеабандлик, бирор воқеани мукаммал тарзда баён этиш …
4
ди ва оғзаки ҳикоя маъносини англатади. ўзбекистоннинг турли жойларида эртак атамаси турлича айтилади. жумладан, фарғонада «матал», бухорода «ушук», тошкент атрофларида «чўпчак», хоразмда «варсақи» каби атамалар ишлатилади. шунингдек, эртак ўрнида «ўтирик», «тутал» каби атамалар ҳам учрайди. эртак атамасининг маъносига қарайдиган бўлсак, у «эрта» сўзи билан алоқадор бўлиб, эртаги, илгариги бўлиб ўтган воқеалар маъносини беради. дарҳақиқат, эртаклар жуда эрта замонларда яратилган бўлиб, бизгача жуда кўп ўзгаришлар, янги-янги вариантлар, версиялар, турлича композицион тузилмалар орқали етиб келган. эртакларда халқ ижодиётининг ўзига хос хусусиятларининг барчаси мавжуд. фантастика, ажойиб ва ғаройиб воқеаларни ўзида акс эттириш эртакларнинг бош мезонидир. уларда тасвирланадиган ажойиботлар албатта ҳаёт билан боғланади ва тингловчига энг олийжаноб ғояларни тақдим этади. эртак ижрочилигининг характерли белгиларидан бири айтилаётган воқеа ва ҳодисалар тингловчи томонидан аслида бўлмаган нарса сифатида идрок қилинади. шу сабабли эртакларда воқеа-ҳодисаларнинг макони ва замони ноаниқ тарзда берилади. масалан, «бир бор экан, бир йўқ экан...», «қадим замонда бир чол билан кампир бор экан...» каби. мана …
5
авридан бошлаб, ҳайвонлар билан яқин муносабатда бўлиб, улардан фойдаланишга интилган. шу жараёнда айрим тотемистик тушунчалар ҳам þзага келган. чорвачилик билан шуғулланадиган инсонларга нафи тегадиган от, қўй, эчки, ит каби ҳайвонлар эртакларда кўпроқ тилга олинади, улар ижобий қаҳрамон сифатида улуғланади. “оч бўри”, “ботир эчки”, “бузоқ, эчки ва қўзи” каби эртаклар шулар жумласидандир. агарда “оч бўри” эртагини олиб қарайдиган бўлсак, ундаги воқеага кўра эчки бўрининг чангалига тушади. ундан қутулиш учун ҳийла ишлатади. бўрига: сени ҳофиз деб эшитганман, бир хониш қилиб бер, дейди. бундан завқланган бўри ғингший бошлайди. шунда унинг овозини эшитиб, бир тўда итлар етиб келишади ва бўрини олдларига солиб қувиб кетишади. эчки омон қолади. дастлаб тотем ҳайвон бўлган бўри инсоният тафаккурининг ўсиши, жамият тараққиётининг кейинги даврларида чорвадорлар душмани – йиртқич ҳайвон сифатида тасвирлана бошлади. 2. сеҳрли эртаклар. эртакларнинг ушбу тури энг қадимий бўлиб, уларда сеҳр-жоду, фантастик уйдирмалар устувор бўлиб, ғайритабий воқеа-ҳодисалар тасвирланади. инсон тафаккурининг ибтидоий босқичларида табиат ҳодисалар уларга мавҳум бўлиб, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзбек фольклорининг эпик жанрлари"

1493051138_66274.pptx /docprops/thumbnail.jpeg слайд 1 ўзбек фольклорининг эпик жанрлари. режа: афсоналар ривоятлар нақл эртаклар достонлар термалар тарихий қўшиқ латифа лофлар кириш. афсона атамаси форсча булиб, сеҳр-жоду ҳамда ҳаётий уйдирмаларга асосланган насрий ҳикоятларни ўз ичига қамраб олади. бошқача айтганда, афсоналар ижтимоий ҳаёт билан боғлиқ бўлган воқеа-ҳодисаларни хаёлий уйдирмалар асосида ҳикоя қилади. уларда эртаклардаги каби анъанавий бошланма ёки тугалланма бўлмайди. уларнинг сюжет тузилиши ҳам мураккаб эмас. афсоналарнинг мавзу доираси ниҳоятда кенг бўлиб, улар иккига – соф мифологик ва тарихий воқеа-ҳодисалар ҳақида ҳикоя қилувчи афсоналарга бўлинади. соф мифологик афсоналарда фантастика ҳал қилувчи рол ўйнайди. уларнинг айримлари хизр номи билан боғланади. афсоналарга...

Формат PPTX, 95,2 КБ. Чтобы скачать "ўзбек фольклорининг эпик жанрлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзбек фольклорининг эпик жанрла… PPTX Бесплатная загрузка Telegram