халк огзаки ижоди жанрлари хакида

DOC 159,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1402830807_43075.doc кириш www.arxiv.uz халк огзаки ижоди жанрлари ҳақида дунёдаги барча мамлакатлар тараққиёт йўлига эга бўлганидек, мустақил ўзбекистоннинг ҳам ўз ривожланиш йўли бор. хх аср сўнгида истиқлолга эришган юртимизнинг ҳар томонлама тараққиёт йўлида муҳим дастур бўлиб хизмат қилаётган “ўзбекистоннинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари” китобида президент и.а.каримов: “келажакнинг пойдевори—юксак даражада ривожланган маънавиятда” эканлигини асослаб берди. ўзбекистон олий таълим тизимидаги маънавий тарбия масалаларига бугунги тамойиллар нуқтаи назаридан қараладиган бўлса, маънавиятимиз манбаи ҳисобланган халқ оғзаки ижоди қадриятлари бу борадаги энг муҳим бойликдир. халқ ижодиёти ҳам халқ тили каби қадимий ва ижтимоий аҳамиятга эга категориялардан бири бўлиб, ўтмишда яратилган ва асрдан асрларга ўтиб, бутун бошли элни бошқа миллий гуруҳлардан фарқлашга хизмат қилиб келувчи халқ ижодиёти қадриятларини фақат бошқа миллат халқи вакилларигина кўриши, баҳо бериши мумкин. бугунги кунда олий таълим тизими ва бошқа бир қатор билим даргоҳларида “одобнома”, “маданиятшунослик”, “ахлоқшунослик” каби халқ маданий-маънавий мероси билан боғлиқ фанлар ўқитилмоқда. талабаларни халқ миллий маданияти, ахлоқий …
2
ёсий вазифа сифатида қаралмоғи лозим”,—дейилганида халқ тили ва дунёқарашига яқин бўлган ўтмиш қадриятлари ҳам назарда тутилади. маълумки, халқимиз рус чоризми ва совет даври мустабидлиги ҳукмронлиги замонларида ҳам ўзининг қадимги авлодлари томонидан яратилган халқнинг ахлоқий-маънавий маданияти сифатида барҳам топмаган одобнома, ибратнома, одатнома қадриятларини у ёки бу даражада сақлаб қолишга муваффақ бўлган эди. ўзбек халқи оғзаки ижоди меросининг миллий руҳи, яшовчанлик қудрати ва тарбиявий аҳам ияти нақадар кучли эканлигини билган чоризм мафкурачилари уларни аста-секин йўқотиб юбориш, собиқ иттифоқнинг шимолий ҳудудларида истиқомат қилувчи туркий халқлар сингари руслаштириш сиёсатини асримиз бошларидаёқ амалга ошира бошлаган эди. буни н.п.остроумов, а.диваев, лагофет, ликошин сингари фольклоршунос, элшунос ва тарихшунослари, рус миссионерлар илмий фаолиятлари, кейинчалик эса массон, бартольд, радлов ва бошқа совет олимлари тадқиқотларида кўриш мумкин. шу боис, юртбошимиз халқ оғзаки ижоди намуналарининг келажак авлодлар учун аҳамияти ҳақида: “кичкинтой болаларимиз учун миллий руҳдаги кўплаб мультфильмлар, бадиий ва видеофильмлар яратиш зарур. токи фарзандларимиз фақат уолт дисней қаҳрамонларинигина эмас, балки ўзбек …
3
ий меросини қадрлаганлиги иқтисодий-маданий жиҳатдан ривожланиб кетишининг муҳим омилларидан бири бўлганлигини кўрамиз. бунга мисол қилиб, ақшда ерли халқлар, ғарбий овруподан xvi асрда келган оқ танли халқлар ва xvii асрларда африкадан келтирилган негрлар фольклорини тўплаш, илмий ўрганиш ва улардан замонавий маориф-маданият соҳасида унумли фойдаланиш ишларини кўрсатиш мумкин. ёки олмония, франция, англия давлатлари ижтимоий-маданий тараққиёти тарихи тажрибаларидан ҳам ўша мамлакатлар ўз миллий фольклорини асраб-авайлаган ҳолда, замонавий маданият яратганликларини кузатамиз. чунончи, даниядаги эртаклар шаҳарчаси, германиядаги халқ миллий донишмандлиги меросининг асраб-авайланган ҳолда бир авлоддан кейингисига етказилиш анъаналари, мактаб ва олий таълим тизими дастурларида герман халқ донишмандлигига оид кўплаб мавзулар киритилганлиги бунинг исботидир. хуллас, қайсики халқ ўзининг ўтмиш маданияти маънавий-ахлоқий қадриятлари анъаналари ўзанидан чиқиб кетмаган тарзда иш тутса, ўша мамлакатлар ҳам иқтисодий, ҳам маданий ва ҳам сиёсий жиҳатдан бошқа халқлар олдида юқори нуфузга эга бўлишини жаҳон халқлари тарихи тажрибалари кўрсатиб турибди. президентимиз халқ миллий донишмандлик қадриятларини ўзига хос ахлоқ кодекси деб бежиз таърифламади. “қадимги аждодларимиз …
4
ижодиёти мероси қадриятларини ўзбекистон республикаси олий таълим тизимидаги билим даргоҳларида “халқ донишмандлиги маданияти” курси шаклида ўргатилиши амалий жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади. халқ ижодиёти донишмандлиги замонавий талабалар руҳий дунёсини миллий ифтихор туйғуси билан бойитишда қуйидаги фазилатлар ҳосил қилишга: — ўзбек халқи миллий ифтихор туйғусини таркиб топтириши; — халқ миллий урф-одат ва маросимларига ҳурмат ҳиссиётини тарбиялаш; — халқ миллий маданияти, ўтмиш авлодлар илм-фани алломаларига нисбатан фарзандлик бурчи туйғуси шакллантиришга ёрдам бераиш; — ўз ватанини, она-юртини, унинг тили, ахлоқий маданиятини ҳурмат қиладиган, ҳақиқий ватанпарвар бўлиб етишига ундаш; — ўз шахсий фазилати, ҳаётдаги тутган ўрнига нисбатан танқидий қараш бурчини шакллантиришга сингари маданият кўникмалари ҳосил қилишда ёрдам беради. ўзбекистон xxi аср бошларига келиб, жаҳоннинг ҳар томонлама тараққий этаётган мамлакатлари қаторидан ўрин олди. бунинг заминида фақат иқтисодий ривожланишлик омилларидан ташқари, истиқлол мафкурасининг асосини ташкил қилувчи маънавий-маърифий омиллар ҳам ётганлигини кўрамиз, чунки асрлар мобайнида халқимиз одобнома, одатнома ва ибратнома қадриятлари вазифасини бажариб келган фольклор қадриятлари мустақилликни …
5
алий санъат жанрлари бўйича қизиқарли машғулотлар олиб бориш мумкин. бунинг учун эса ижтимоий-гуманитар фан ўқитувчилари ўзбек халқ оғзаки ижоди, халқ амалий санъати сингари фольклор билан боғлиқ дунёқарашга эга бўлишлари керак. зотан, ҳар қандай фольклор намунаси халқнинг у ёки бу даражада ғоявий мақсади, орзу-истаги ва келажак тўғрисидаги ҳаётбахш идеали билан суғорилган бўлади. масалан, “она юртинг омон бўлса, ранги рўйинг сомон бўлмас”, “эр йигит эл қамида”, “балиқнинг тириклиги сув билан, одамнинг тириклиги одам билан”, “устоз—отангдан улуғ” каби халқ мақоллари, “зумрад ва қиммат”, “эгри билан тўғри”, “муқбил тошотар”, “уч оқа-ини ботирлар” сингари халқ эртаклари, “алпомиш”, “рустамхон”, “орзигул” каби халқ достонларида она халқимизнинг минг йиллар мобайнида оғиздан оғизга, отадан фарзандга, устоздан шогирдга ўтиб, сайқал топиб бизга қадар етиб келган одобнома, одатнома ва ибратнома қадриятлари ўз ифодасини топганлигини англаймиз. ҳозирги дунёдаги глобаллашув, турли-туман фан соҳаларида юзага келган инқилоб, миллионлаб ахборотлар алмашинуви ниҳоятда тезлашган бир даврга келиб, умуминсоният олдида муҳим муаммо—инсон қадри, инсонни шарафлаш масаласи юзага …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"халк огзаки ижоди жанрлари хакида" haqida

1402830807_43075.doc кириш www.arxiv.uz халк огзаки ижоди жанрлари ҳақида дунёдаги барча мамлакатлар тараққиёт йўлига эга бўлганидек, мустақил ўзбекистоннинг ҳам ўз ривожланиш йўли бор. хх аср сўнгида истиқлолга эришган юртимизнинг ҳар томонлама тараққиёт йўлида муҳим дастур бўлиб хизмат қилаётган “ўзбекистоннинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари” китобида президент и.а.каримов: “келажакнинг пойдевори—юксак даражада ривожланган маънавиятда” эканлигини асослаб берди. ўзбекистон олий таълим тизимидаги маънавий тарбия масалаларига бугунги тамойиллар нуқтаи назаридан қараладиган бўлса, маънавиятимиз манбаи ҳисобланган халқ оғзаки ижоди қадриятлари бу борадаги энг муҳим бойликдир. халқ ижодиёти ҳам халқ тили каби қадимий ва ижтимоий аҳамиятга эга категориялардан бир...

DOC format, 159,0 KB. "халк огзаки ижоди жанрлари хакида"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.