ўзбек халқ достонлари

PPT 298,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1461476618_62411.ppt слайд 1 ўзбек халқ достонлари режа: 1. халқ достони ҳақида маълумот 2. бахши ва достон куйлаш тартиби 3. достонлар таснифи 4. достончилик мактаблари 5. достонларнинг бадиий хусусиятлари www.arxiv.uz www.arxiv.uz адабиётлар: 1. к.имомов, т.мирзаев, б.саримсоқов, о.сафаров, ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди. т.: «ўқитувчи», 1990. 2. т.мирзаев, халқ бахшиларининг эпик репертуари. т.: «фан», 1979. 3. жирмунский в.м., зарифов х.т. узбекской народный героический эпос. м.: гихл. 1947. 4. т.мирзаев, «алпомиш» достонининг ўзбек вариантлари. т.: «фан», 1968. 5. с.рўзимбоев, хоразм достонлари. т.: 1985. 6. б.саримсоқов, ўзбек адабиётида сажъ. т.: 1978. 7. о.мадаев, т.собитова, халқ оғзаки поэтик ижоди. т.: «шарқ», 2001. 8. с.мирзаева, ўзбек халқ романик достонлари поэтикасит. т.: «фан», 2004. 9. «алпомиш». айтувчи: фозил йўлдош ўғли. т.: «шарқ», 1998. 10. «гўрўғлининг туғилиши». 4 жилдлик, 1-жилд. т.: «ёзувчи», 1996. www.arxiv.uz www.arxiv.uz ўзбек халқ достонлари ўзбек халқининг эпик мероси жуда қадимий тарихга эга. бу улкан хазина ҳозирга қадар кишиларни она ватанга, халқига меҳр-муҳаббат ва садоқат …
2
нлаб достонлардаги барча ёвузликларни ва иллатларни енгиб ғолиб чиқувчи, буюк инсоний фазилатларни куйловчи эпик мотивлар, риёкорлик ва мунофиқликни фош қилиб, инсон қадрини улуғловчи ғоялар ҳозирга қадар халқни ўзига мафтун этиб келмоқда. зеро, теран халқчиллиги билан ажралиб турувчи достонларда куйланган умумбашарий ғоялар халқимизнинг ўтмиши, тарихи, маиший турмуши ва маънавий ҳаёти билан узвий боғлангандир. ўзбек халқ достонлари ниҳоятда ранг-баранг бўлиб, дунё халқлари ижодида бетакрор ҳодисадир. достонларни ўрганиш, халқ бахшиларидан ёзиб олиш, нашр этиш ишлари ўтган асрнинг ўттизинчи йилларидан бошланган бўлса, бу эпик хазинани жиддий тадқиқ қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар қирқинчи йиллардан амалга оша бошлаган. www.arxiv.uz www.arxiv.uz 1947 йилда академик в.м.жирмунский ва проф.х.т.зарифовлар томонидан яратилган «ўзбек халқ қаҳрамонлик эпоси» китоби ўзбек фольклоршунослигида муҳим воқеа бўлди. олтмишинчи йилларга келиб қатор фольклоршунос олимлар етишиб чиқдиларки, улар халқ оғзаки ижодининг бошқа жанрлари билан бир қаторда халқ достонларини ҳам турли жиҳатдан тадқиқ қила бошладилар. проф.т.мирзаевнинг «алпомиш» достонининг ўзбек вариантлари» (1968), проф.м.саидовнинг «ўзбек халқ достонларида бадиий маҳорат масалалари» (1969) …
3
да чуқурроқ ўрганиш, мукаммал нашрларини амалга ошириш борасида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда. жумладан, «алпомиш» (1998), «гўрўғли» туркумидаги достонларнинг тўрт жилдлиги (2006), хоразм «гўрўғли» ва «ошиқнома» (2004-2006) достонлари мукаммал нашрларининг ўқувчилар оммасига тақдим қилиниши фикримизнинг далилидир. халқимиз азал-азалдан достонларни севиб ўрганган, тинглаган, ижро ва ижод этган. чунки достонлар халқ ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, уларда инсоннинг орзу-умидлари, ахлоқий-эстетик қарашлари, ватанпарварлик ва қаҳрамонлик ҳақидаги юксак идеаллари мужассамлашган. достонлар оғзаки ижодда ҳам, ёзма адабиётда ҳам яратиладиган йирик ҳажмли эпик асарлардир. бироқ ёзма ва оғзаки адабиётдаги достонлар ҳаётни тасвирлаш воситалари ва усуллари жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади. халқ оғзаки ижодида достон ўтмиш замонлар тўғрисида қаҳрамонлик идеализацияси кўламидаги ҳикоятлар, ривоятлардир1 ёки бошқачароқ қилиб айтганда «эпос – бу халқнинг қаҳрамонлик идеализацияси кўламидаги жонли ўтмишидир» 1 жирмунский в.м., зарифов х.т. узбекской народный героический эпос. м.: гихл. 1947, стр. 303. ватанимиз мустақилликка эришгач, маданий меросимизга бўлган эътибор кучайди, шу муносабат билан халқ достонларини янада чуқурроқ ўрганиш, мукаммал нашрларини …
4
атидан бир-биридан фарқ қилади. халқ оғзаки ижодида достон ўтмиш замонлар тўғрисида қаҳрамонлик идеализацияси кўламидаги ҳикоятлар, ривоятлардир ёки бошқачароқ қилиб айтганда «эпос – бу халқнинг қаҳрамонлик идеализацияси кўламидаги жонли ўтмишидир» www.arxiv.uz www.arxiv.uz проф.м.саидовнинг таъкидлашича, халқ достонлари шеърий ва насрий қисмлардан иборат матндан, мусиқадан ва достон айтувчининг ҳофизлик санъатидан, соз черта билиш қобилиятидан иборат таркибий қисмлардан ташкил топади. юқоридаги мулоҳаза ва таърифлардан маълум бўладики, достонларда ҳақиқий ва идеал тарих бирлашиб, оламшумул ижтимоий-сиёсий воқеалар талқин қилинади, халқнинг ахлоқий-фалсафий, диний-эстетик қарашлари қомусий бир тарзда акс этади. достонларда тарихий воқелик халқ фантазияси асосида умумлашган образларда ўз ифодасини топади. бинобарин, уларда эпик умумлаштириш ҳукмронлик қилади. бундай умумлаштириш халқнинг ижтимоий адолат ҳақидаги идеаллари ва орзу-умидлари билан йўғрилган. демак, достонга эпиклик, монументаллик хос бўлиб, композицион ва сюжет қурилиши жиҳатидан мураккаб воқеа-ҳодисаларни қамраб олади. бундай воқеа-ҳодисалар мазмунан қаҳрамонлик характерига эга бўлиб, улар халқ иделидаги баҳодир атрофига бирлаштирилади. фавқулодда куч-қудратга эга бўлган бундай якка шахсларда бутун бир халқнинг орзу-умидлари, имконият …
5
1 имомов к., мирзаев т., саримсоқов б., сафаров р. ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди. т.: «ўқитувчи», 1990, 236-бет. www.arxiv.uz www.arxiv.uz булунғур достончилик мактаби булунғур достончилик мактабининг талантли намояндаларидан бири фозил йўлдош ўғлидир. фозил йўлдош 1872 йилда самарқанд вилоятининг булунғур туманидаги лойқа қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. ёшлигида отадан етим қолиб ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотиб кўрган шоир оғир синовларни бошидан кечирган. ҳаётидаги яхши ва ёмон кунлар фозил шоирни болалигидан бошлаб – дунёга теран назар ташлашга, ҳар бир ҳодисадан фалсафий хулосалар чиқаришга ўргатди. мусаффо табиат бағрида подачилик қилиб юрган ёш ўспиринлик пайтидаёқ фозил йўлдошнинг қалбида халқ ижодига бўлган иштиёқ кучли эди. кейинчалик фозил шоир замонсининг машҳур бахшиларидан бири йўлдошбулбулга шогирд бўлиб, халқ санъатининг сир-асрорларини ўрганади ва ўзи ҳам машҳур бахши сифатида шуҳрат топади. фольклоршуносликдаги маълумотларга қараганда, у қирқдан ортиқ халқ достонларини ёддан билган ва жўшиб куйлаган. лекин шу достонлар орасида «алпомиш» достонини куйлашда ҳеч бир бахши фозил шоирга тенглаша олмаган. www.arxiv.uz www.arxiv.uz «фозил шоир …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбек халқ достонлари" haqida

1461476618_62411.ppt слайд 1 ўзбек халқ достонлари режа: 1. халқ достони ҳақида маълумот 2. бахши ва достон куйлаш тартиби 3. достонлар таснифи 4. достончилик мактаблари 5. достонларнинг бадиий хусусиятлари www.arxiv.uz www.arxiv.uz адабиётлар: 1. к.имомов, т.мирзаев, б.саримсоқов, о.сафаров, ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди. т.: «ўқитувчи», 1990. 2. т.мирзаев, халқ бахшиларининг эпик репертуари. т.: «фан», 1979. 3. жирмунский в.м., зарифов х.т. узбекской народный героический эпос. м.: гихл. 1947. 4. т.мирзаев, «алпомиш» достонининг ўзбек вариантлари. т.: «фан», 1968. 5. с.рўзимбоев, хоразм достонлари. т.: 1985. 6. б.саримсоқов, ўзбек адабиётида сажъ. т.: 1978. 7. о.мадаев, т.собитова, халқ оғзаки поэтик ижоди. т.: «шарқ», 2001. 8. с.мирзаева, ўзбек халқ романик достонлари поэтикасит. т.: «ф...

PPT format, 298,0 KB. "ўзбек халқ достонлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ўзбек халқ достонлари PPT Bepul yuklash Telegram