tarbiya fanini o'qitishda xalq og'zaki ijodi namunalari, tarixiy bitiklar, sharq allomalar merosi, diniy va badiiy adabiyotlardan foydalanish

PPTX 19 pages 7.8 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 19
powerpoint presentation мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети «фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ таълими» кафедраси 5-мавзу: тарбия фанини ўқитишда халқ оғзаки ижоди намуналари, тарихий битиклар, шарқ алломалар мероси, диний ва бадиий адабиётлардан фойдаланиш маърузачи: проф. режа: халқ оғзаки ижоди турлари ва уларни тарбия фанида қўллаш тарбия жараёнида улуғ мутафаккирларнинг ахлоқ ва одобга оид илмий меросидан фойдаланиш дарс жараёнларида бадиий адабиёт-лардан фойдаланишнинг аҳамияти. 1 мақол 2 достон 3 халқ оғзаки ижоди турлари эртак эртак — халқ огзаки поэтик ижодининг асосий жанрларидан бири; тўқима ва уйдирмага асосланган сеҳрли саргузашт ва маиший характердаги эпик бадиий асар. асосан, наср шаклида яратилган. 5 эртакларнинг мақсадлари: эртакда, асосан, уч мақсад ҳикоя қилинади. биринчисида идеал қаҳрамоннинг жасорати, ёвуз кучларга қарши чиқиб, халқ манфаатини ҳимоя қилиши, иккинчисида, асосан, бош қаҳрамоннинг ўзга юрт маликаларига ёки паризодларига ошиқ бўлиб уйланиши, касалга дори топиши, аждар ва девлар олиб қочган кишиларни озод қилиши, учинчисида эса адолатсизликка, зулмга қарши чиқиши каби мақсадлар баён қилинади. …
2 / 19
к жанлари ва тарбиявий аҳамияти сеҳрли эртакларда воқеалар сеҳржоду, фантастик уйдирмалар асосига қурилган бўлади. буларда паҳлавонлик ва қаҳрамонлик мадҳ этилади ("ялмоғиз", "семурғ", "девбачча", "кенжа ботир" ва бошқалар). "қулоқбой", "ҳандалак полвон", "уч ёлғонда қирқ ёлғон" ва бошқалар эртаклар комик, баъзилари ҳатто ҳажвий характерга эга. мас, "уч ёлғонда қирқ ёлғон"да бош қаҳрамон халқ орасида шуҳрат топган кал бўлиб, бу комик қаҳрамоннинг "ёлғон тўқиши"дан зулм ва жаҳолат, адолацизлик каби мавжуд тузумга хос иллатлар қораланади, кишилардаги донишмандлик, тадбиркорлик каби фазилатлар улуғланади. маиший эртакларда кўпроқ зулм ва адолацизлик қораланади ("уч оғаини ботирлар", "ойгул билан бахтиёр", "тоҳир ва зуҳра", "фарҳод ва ширин", "золим подшо" ва бошқалар). мас, "уч оғаини ботирлар" эртаги одатдагидек ота насиҳати билан бошланади. бунда ота камбағал, лекин ҳаёт тажрибаларига бой бўлган шахс, бошқа вариантларида эса шоҳ бўлиб, ўғиллари шаҳзодалардир. ботирлар образида ахлоқ ва одобнинг юксак намунаси, одамийлик, донишмандлик, жасурлик каби сифатлар кўринса, шаҳзодалар қиёфасида молмулк тўплаш йўлида ҳар қандай ёмон ниятлардан қайтмайдиган ёлғончи, …
3 / 19
ни халқ, омма, ҳаёт нуқтаи назардан умумлаштиради. 6. мақол матни тилшуносликда шахси умумлашган гап ҳисобланади. халқ мақолларининг аҳамияти халқ мақолларида қайси мавзу, ҳаётнинг қайси соҳаси ҳақида фикр юритилмасин, танланган муаммо ҳар томонлама, атрофлича ёритилади. буларнинг ҳаммаси ўзбек халқининг асрлар давомида нақадар доно ва ақлли ижодкор фарзандларга эга эканини далиллайди. халқ мақолларининг узоқ ўтмиш маҳсули эканлиги айрим намуналарни бугунги кунда тушуниш осон эмаслигини ҳам изоҳлайди. айрим ҳолларда нотўғри талқинга асосланган мақоллар ҳам учраб туради. бола — ёшидан, хотин — бошидан. бола кўрганини қилар, ота — билганини. бола — лой, она — кулол. бола туққанники эмас тарбиялаганники. болани сўксанг, бети қотар, урсанг, эти қотар. букрини гўр тузатар. достон – халқ оғзаки ижодининг энг йирик жанри бўлиб, у қаҳрамонлик, ишқий-саргузашт, фантастик мазмунга эга бўлган воқеаларни баён қилувчи асар. қаҳрамонларнинг саргузаштлари, ўзаро муносабатлари ва кечинмаларини кенг кўламда тасвирловчи йирик ҳажмли лиро-эпик асар достон дейилади. достон ва моҳияти достон, поэма — лиро-эпик жанр; шу жанрдаги …
4 / 19
дўстлик ва садоқат, меҳнатсеварлик ғоялари илгари сурилади. достон ва уларнинг тарбиявий аҳамияти достонлар, ўз моҳиятига кўра: қаҳрамонлик («алпомиш», «фарҳод ва ширин»), саргузашт-детектив («саббаи сайёр»), ишқий-романтик («тоҳир ва зуҳра», «лайли ва мажнун»), жангнома («юсуф ва аҳмад», «садди искандарий»), тарихий-мемуар («шайбонийнома», «жиззах қўзғолони»), фалсафий («ҳайрат ул-аброр»), фантастик-аллегорик («лисон уттайр»), дидактик («қутадғу билиг») турга бўлинади. достонларнинг турлари ўзбек достон чилиги асрлар давомида ўсиб, камол топиб, шакли ранг-баранглашиб борди. ўрхун-енисей ёзувида, авестода, «девону луғотит турк» даги қадимги достон парчаларида, туркий халқлар мулки бўлмиш «китоби додам қўрқут»да ва айниқса «алпомиш», «гўрўғли» туркум достонларида ўзбек достончилигининг тараққиёт йуллари, даврларини куриш мумкин. навоий «хамса»си ўзбек достон чилиги тарихида юксак чўққи бўлди. «хамса»да, гегель ибораси билан айтганда, «дунёнинг қаҳрамонлик ҳолати»ни тасвирлаш кучли, унинг фалсафий-ахлоқий мазмуни чуқур, унда шахс баркамоллиги, фозил ин-сон ва адолатли жамият тарғиб этилади, яхшилик ва ёмонлик илдизлари қидирилади. ўзбек достонларнинг ривожланиши ва манбалари ҳозирги достонларга афсона, асотирлар ҳам фаол кириб келди. э. воҳидовнит «руҳлар исёни», …
5 / 19
tarbiya fanini o'qitishda xalq og'zaki ijodi namunalari, tarixiy bitiklar, sharq allomalar merosi, diniy va badiiy adabiyotlardan foydalanish - Page 5

Want to read more?

Download all 19 pages for free via Telegram.

Download full file

About "tarbiya fanini o'qitishda xalq og'zaki ijodi namunalari, tarixiy bitiklar, sharq allomalar merosi, diniy va badiiy adabiyotlardan foydalanish"

powerpoint presentation мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети «фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ таълими» кафедраси 5-мавзу: тарбия фанини ўқитишда халқ оғзаки ижоди намуналари, тарихий битиклар, шарқ алломалар мероси, диний ва бадиий адабиётлардан фойдаланиш маърузачи: проф. режа: халқ оғзаки ижоди турлари ва уларни тарбия фанида қўллаш тарбия жараёнида улуғ мутафаккирларнинг ахлоқ ва одобга оид илмий меросидан фойдаланиш дарс жараёнларида бадиий адабиёт-лардан фойдаланишнинг аҳамияти. 1 мақол 2 достон 3 халқ оғзаки ижоди турлари эртак эртак — халқ огзаки поэтик ижодининг асосий жанрларидан бири; тўқима ва уйдирмага асосланган сеҳрли саргузашт ва маиший характердаги эпик бадиий асар. асосан, наср шаклида яратилган. 5 эртакларнинг мақсадлари: эртакда, асосан, уч мақсад ҳикоя қилин...

This file contains 19 pages in PPTX format (7.8 MB). To download "tarbiya fanini o'qitishda xalq og'zaki ijodi namunalari, tarixiy bitiklar, sharq allomalar merosi, diniy va badiiy adabiyotlardan foydalanish", click the Telegram button on the left.

Tags: tarbiya fanini o'qitishda xalq … PPTX 19 pages Free download Telegram