ўзбек халқ эртаклари. поэтик табиати, талқин мезонлари

DOC 170.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662839531.doc ўзбек халқ эртаклари. поэтик табиати, талқин мезонлари режа: 1. эртакларнинг жанрий белгилари 2. эртакларнинг сюжет тузилиши 3. эртакларда сюжет яратувчи мотивлар тизими эртак халқ насрининг етакчи жанрларидан бири бўлиб, халқнинг улуғвор ғоялари, дунёқараши, руҳий кечинмалари ижтимоий-сиёсий, оилавий-маиший, диний, ахлоқий идеаллари ўзига хос бадиий акс эттирган мустақил тури. эртак ҳеч қачон эрмак эмас, ҳамма вақт муҳим маърифий-тарбиявий аҳамият касб этган ҳодисадир. эртак жанри табиати, поэтик тизимнинг яхлитлиги каби етакчи хоссалари билан алоҳида ажралиб туради. унинг белгиловчи хоссасини уйдирма ташкил этади. бинобарин, бу белги иккиламчи, тасодифий белги эмас . у жанрнинг асосий компонентидир. ана шу қонуниятдан келиб чиқиб, эртакшунос е.а.тудоровская ўз фикрини шундай ёритади: «қаҳрамоннинг нотабиий жасорати сеҳрли эртак асосини ташкил этади . фикр тўғри, бироқ, бу белги фақат сеҳрли эртакка мансуб бўлиб, унинг моҳиятини белгилайди. э.и.помиранцева фантастикага урғу беради, уни эртак жанрининг белгиловчи, ҳал қилувчи компоненти деб билади ва уни шундай асослайди: «эртакнинг характерли белгиси унинг фантастикасидир. бу хосса бадиий …
2
мулоҳазалардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, эртаклар хаёлий ва ҳаётий уйдирмаларга асосланади. бу ҳодиса унинг муҳим, ҳал қилувчи белгиларидандир. а.в.гусевнинг эртак ҳақидаги таърифида, фикрий изчиллик сезилади. у эътиборни эртак композициясига қаратиб, уни шундай таърифлайди: жанрнинг асосий белгилари ижтимоий, оилавий-маиший доирада акс этган муҳим коллизия, конфликтларидир. эртакларнинг бадиий шартлиликка асосланиши, ёлғоннамолиги эса унинг иккиламчи белгилари ҳисобланади . бу фикрга қўшилган ҳолда таъкидлаш жоизки, «уйдирмаларнинг кўзга кўринарли хоссаларининг бадиий шартлиликка асосланиши, ёлғон деб муносабат билдириши ташкил этади. уни ҳеч қачон ва ҳеч ким ҳақиқат деб қабул қилмайди . эртакни ёлғон аталиши жанрнинг ўзига хос табиатини белгилайди. эртак сюжети мураккаб, турли хил анъанавий мотивлар тизимидан ташкил топган. унинг асосида қабилавий эътиқод, магия, табу билан боғлиқ урф-одатлар; анимизм, тотемизм, фетишизм каби эътиқодий қарашлар феодал жамоа, матриархат, феодал-патриархал муносабат, қонун-қоидаларга алоқадор воқеа ва ҳодисалар ётади. қизиғи шундаки, эртак асосини ташкил этган реал тарихий ҳақиқат фантастика, хаёлий ва ҳаётий уйдирмаларга кўмилиб, унга сингиб, ноаниқликни касб этган. эртак …
3
намик ҳаракатни таъминлаб, образлар тизимини белгилайди. шунинг учун ҳам сюжетни хаёлий уйдирмалар асосига қурилгани сеҳрли эртак воқеалари, ҳаётий уйдирмалар асос бўлганини маиший эртак ҳодисалари ташкил этади. ҳар икки хил сюжет ғоявий-эстетик функцияни адо этувчи хоссалари билан ўзаро фарқланадилар. бироҳ уларни ҳаёт ҳақиқатидан узилган ҳодиса деб бўлмайди. аксинча, ҳар икки сюжет ибтидоий дунёқараш, урф-одат, турли хил маросим билан боғлиқ ҳолда келади. бу уйғунлик бадиий образларда акс эттирилганлиги билан ажралиб туради. бинобарин, ҳар икки хил типдаги уйдирма образлар мазкур тип эртакларнинг ўзига хос белгиловчи воситаларидандир. уйдирманинг генетик асослари, функционал жиҳатларини белгилаш эртак сюжети, унинг ўзига хос тасвир воситаларини аниқлаш имконини беради. бунинг учун, энг аввало, унинг спецификаси, тарихи ҳамда ташкил топган манбаларни ёритиш, поэтик трансформацияси жараёнида юз берган ўзгаришларни белгилаш зарур. уйдирма реаллик чегарасида ёки унинг ташқарисида бўлиши мумкин. бошқача айтганда, уйдирмани ҳақиқатга яқин формаси воқеа ва ҳодисаларни ҳаётга мос, табиий ҳолда, реал ифодалайди. уйдирманинг ҳақиқатдан узоқ формаси эса ҳодисаларни ҳақиқатга зид, …
4
умумийликни, тилсим хусусийликни англатади. демак, тилсим ҳаётийликдан ҳоли, сеҳр-жоду кучи билан ғойибдан пайдо бўладиган ғайри муқаррарий мўъжизани англатади. шуни эътиборга олганда, тилсим фантастика маъносини аниқ, муфассил ифодалай олади. бинобарин, уйдирма реал нарса, ҳодисани акс эттириш даражасига кўра икки гуруҳга бўлинади, а) хаёлий уйдирмалар; б) ҳаётий уйдирмалар. фантастика атама сифатида қадимдан мавжуд. унинг шакли ва функцияси ҳақида биринчи бўлиб, ўрта аср шарқининг машҳур олими абу райҳон беруний фикр юритган ва уни бадиий восита сифатида таърифлаган. унинг фикрича, фантастика «бир нарсани ўз ҳақиқатига хилоф равишда кўрсатиш» демакдир. кейинчалик фантастика фольклоршунос олимлар наздида ҳар хил таърифланди. уларда фантастика кўпроқ мафкура нуқтаи назаридан таҳлил қилинган бўлиб, бир ўринда «ҳақиқатга зид, хаёлда ташкил топган тасаввур ва образлар» деб талқин этилса, бошқа бир илмий асарда эса унинг ташкил топиб, шаклланган ўрни аниқланади, айни пайтда замон ва макон эътибори билан бир бутун ҳолда тўлиқ, мукаммал таърифланади. у «илк бор ўзлаштирилган реал ҳаёт фактлари заминида туғилган хаёлий тушунчалар, …
5
кўрсата олиш мумкинлигини турли йўллар билан кўрсатишга уринган воқеликдир» . табиатнинг даҳшатли ҳодисаларига таъсир этиш, ёмғир ёғдириш, кучли шамолни тўхтатиш, ўт-оловни ўчириш, момақалдироқни даф этиш, касални тузатиш мақсадида шомонлар дуо ўқиган. табиат олдида ожизлик нотабиий ҳодисаларга ишончни юзага келтирди. тилсим эртак атрибути, жанрнинг ёрқин аломати, ўзига хос хусусиятини белгиловчи компонентидир. тилсим тугун ечимида содир бўлиб, ситуатив мотивларни ташкил этади. шу маънода «гул билан сунбул», «булбулигўё», «опа-ука», «ёрилтош», «ойнаи жаҳон», «қилич ботир», «кенжа ботир», «гулнора», «меҳригўё» сингари сеҳрли эртакларда келган тугунлар шакл ва мазмун эътибори билан бир хил: улар қаҳрамоннинг сеҳрли предметларга дуч келиши муносабатида пайдо бўлади. демак, эртак сюжетини ташкил этган турли хил мотивлар тугун заминида юзага келади. тилсим сюжет чизиғида асосий деталь бўлиб, воқеалар ҳаракатини юзага келтиради, қаҳрамон билан боғлиқ ҳодисаларнинг ғайритабиий чиқиши, тугуннинг ғайри муқаррарий ечимини таъминлайди. тилсим узук, шамшир, ойнаи жаҳоннома, қайнар хумча, ур тўқмок, очил дастурхон, чақмоқтош, сирли чўп, тутатқи, сирли олма сингари сеҳрли буюмлар мўъжизасида …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбек халқ эртаклари. поэтик табиати, талқин мезонлари"

1662839531.doc ўзбек халқ эртаклари. поэтик табиати, талқин мезонлари режа: 1. эртакларнинг жанрий белгилари 2. эртакларнинг сюжет тузилиши 3. эртакларда сюжет яратувчи мотивлар тизими эртак халқ насрининг етакчи жанрларидан бири бўлиб, халқнинг улуғвор ғоялари, дунёқараши, руҳий кечинмалари ижтимоий-сиёсий, оилавий-маиший, диний, ахлоқий идеаллари ўзига хос бадиий акс эттирган мустақил тури. эртак ҳеч қачон эрмак эмас, ҳамма вақт муҳим маърифий-тарбиявий аҳамият касб этган ҳодисадир. эртак жанри табиати, поэтик тизимнинг яхлитлиги каби етакчи хоссалари билан алоҳида ажралиб туради. унинг белгиловчи хоссасини уйдирма ташкил этади. бинобарин, бу белги иккиламчи, тасодифий белги эмас . у жанрнинг асосий компонентидир. ана шу қонуниятдан келиб чиқиб, эртакшунос е.а.тудоровская ўз фикрини шунд...

DOC format, 170.5 KB. To download "ўзбек халқ эртаклари. поэтик табиати, талқин мезонлари", click the Telegram button on the left.