синкретик нақллар поэтик табиати ва акс эттириш мезонлари

DOC 167,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662839612.doc ўзбекистон республикаси фанлар академияси page синкретик нақллар поэтик табиати ва акс эттириш мезонлари режа: 1. синкретик нақллар 2.соф нақллар 3. баҳолаш меъёрлари 4.соф нақллар асосий функцияси, баҳолаш меъёрлари 5.демоник ҳикоя атамаси ҳақида 6.оғзаки демоник ҳикояларнинг жанрий хусусиятлари 7.оғзаки демоник ҳикояларнинг меморат шакли 8.оғзаки демоник ҳикояларнинг фабулат шакли ўзбек халқ нақллари эртак, афсона, ривоят, мақолларнинг ўзаро яқин муносабати, таъсир жараёнида юзага келган. бу хил нақллар ўзида насрий жанрларга хос белги, хусусият, анъанавий формулаларни ташийди, сюжет тузилиши нисбатан қисқа, баъзан мураккаб, ҳажман йирик, воқеа ва ҳодисалар талқини хаёлий ва ҳаётий уйдирмаларга асосланади. унинг мажозий маъноси ўгит ташувчи тўқнашувлар давомида маълум бўла боради. конфликт ақлий тўқнашувга асосланади, таълимий-маиший маъно ташиб ечими зийрак, доноликнинг натижаси сифатида ташкил топган. бу хил нақлларда эртаклар таъсири кучли, ўзига хос хусусиятлар, фантастика, тилсим намуналари, инсоний нутқда сўзлашувчи ҳайвон, персонажлар, тимсолий образлар учраб туради. ҳар бирининг ўрнак бўларли хусусиятлари қоришиқ ҳолда келса ҳамки, нақл услубига тенг бўла олмайди, …
2
йди. хусусан, тўғрилик ва эгрилик, адолат ва разолат, донолик, калтабинлик, меҳнатсеварлик, ишёқмаслик каби ахлоқ нормаларини ташиган тимсолий образларни бир-бирига зид қўяди. бу ҳодиса борада «яхшилик билан ёмонлик», «айёр билан содда», «чолнинг кенжа ўғли» нақлларида аниқ кўзга ташланади ва у ўгит чиқаришда етакчилик қилади. нақлларда ифодаланган яхшилик ёмонлик, эгрилик ва тўғрилик, ва соддалик ва айёрлик каби шартли, ўрнак учун қўлланган умумлашма образлар эзгулик ва ёвузликнинг образли ифодаси янглиғ ҳаракат қилади, ибратли ахлоқ намуналарини белгилайди. образларнинг бири етакчи, иккинчиси рақиб персонаж, учинчиси ёрдамчи сифатида фаолият кўрсатади. қарама-қарши образларнинг ўзаро муносабати ақлий тортишув асосига қурилган, ижтимоий дидактик маъно касб этган. бир-бирига зид қўйилган тўғривой (яхшивой, соддавой) йўлда эгривой (айёрвой) билан дўстлашибди. бироқ, эгривой тўғривойни алдаб, қийин аҳволга солиб қўяди, кейин ўзи шу ҳолатга тушади. тўқнашувда сири ошкор рақибнинг оғир вазиятда қолиши, энг муҳими, унинг инкор этилган хулқи, муносабат кишиларни огоҳлантириб, ўгит чиқаради. синкретик нақлларнинг ривоят заминида юзага келган яна бир намунаси “йил номлари” …
3
аср кейин ёзиб олинган намунаси эса тамоман бошқача, шакл ва маъноси бутунлай ўзгарган. аниқроқ қилиб айтганда, ривоят тарихий тараққиёт, эволюция жараёнида ўзгариб, мажозий маъно англатувчи ўгит ташувчи нақлга айланган. энди мазкур ривоятнинг нақлга айланган намунасини келтирамиз: «мучалнинг бир йилини бир ҳайвоннинг номи билан атамоқ ниятида ҳамма ҳайвонларни бир ерга чақирибдилар. қайси ҳайвон кўзга биринчи кўринса, мучалнинг биринчи йили ўшанинг номи билан аталади, деб шарт қўйибдилар. шунда туя бўйига ишониб, бамайлихотир келаверибди. сичқон қарасаки, ҳайвонларнинг оёғи остида кўринмай қолиб кетаяпти. у югуриб бориб туянинг бошига чиқиб, қаққайиб туриб олибди. натижада кўзга биринчи бўлиб сичқон кўринибди. шундан кейин ўн икки йиллик мучалнинг биринчи йили сичқон номи билан аталибди. қолган йиллар бирин-кетин кўзга кўринган ҳайвонларнинг номлари билан аталибди. «туя эса йилдан қуруқ қолибди» . нақлда ҳикоя воқеалари жонлантирилган, мажозий маъно касб этган. бу нарса сюжет воқеаларининг насиҳатомуз маъно ифодалашига сабабчи бўлган. нақл туя мисолида ўз-ўзига маҳлиё, лоқайд, бамайлихотир кимсаларни огоҳлантиради. уларни туя аҳволига …
4
икки жанр ҳам мучал йили номларининг юзага келишига сабабчи ҳодисаларни белгилашга қаратилган. нақлда донолик маъқулланиб, худбинлик қораланган. сичқон рақиб персонаж сифатида фаолият кўрсатган. нақллар кишиларни эгри йўлдан қайтариш, огоҳлантириш, тўғри йўлга солиш мақсадида айтилган. масалан, «уч оғайни ботирлар»даги “тўти ҳикояси” аслида нақл бўлиб, эртак ичида, ўринли жойда қўлланган. кенжа ухлаб ётган шоҳ ёнидаги чақиш учун ҳозирланаётган илонни кўради ва чопиб ўлдиради. у қиличини артаётганда, шоҳ уйғонади, кўнглига ёмон фикр келади. ҳасадгўй вазир пайтдан фойдаланиб, «у сизни ўлдирмоқчи бўлган», - деб, шоҳ шубҳасини оширади. ботир зиндонга солинади. шоҳ бир куни ундан: «қай кўнгил билан мени ўлдирмоқчи бўлдингиз» , - деб сўрабди. ана шу сўроқ шоҳ шубҳасини ойдинлаштириш учун нақл талаб қилади. нақл ботирнинг намунали муносабатини улуғлаб гуноҳкор эмаслигини тасдиқлаб, ҳақиқий айбдорни аниқлайди. кенжа ботир фурсатни бой бермай, юқорида номи келтирилган нақлни айтиб беради. ҳикояни эшитган шоҳ ўз саволига жавоб топади. рамзий маъно ташиган тўтининг бесабаб ўлими, тимсолий маъно ташиб, кенжанинг сабабсиз …
5
. уни ноқил ўхшамишга йўналтириб, киноя қилади, ҳушёрликка даъват этиб, олдин натижани англаш керак, деган тушунчани уқтиради. тулки доно, кийик калтабин тимсоли сифатида тавсифланган. у бефаҳмни инкор этиб, эҳтиёткорни улуғлайди, «ўй ўйласанг кенг ўйла, олди-кетин тенг ўйла» мақоли ўгитни таъкидлаб, зийраклик унутилса, кийик ҳолига тушиш ҳеч гап эмаслигини уқтиради. кўринадики, калта ўйлашни инкор этиш нақл асосини ташкил этган. ноқил ва тингловчи нақл воқеасини хаёлий билиб муносабатда бўлган ва уни ҳаётий уйдирмаларда акс эттирган. нақл мазмунидан келиб чиқадиган дидактик ғоя, ўгит шартли, айни пайтда мажозий маъно ташувчи персонажлар муносабати, мажозий воқеалар замирида ташкил топган. бойликка хирс қуйиш нақлларда салбий ҳодиса ва у фольклорга хос умумлашма образлар мисолида нақл этилган. бу нарса бир нақлда биратўла бойимоқчи бўлган киши ҳаракатида ифодаланган. мазкур персонаж иштирок этган сюжет воқеалари киноя услубида ҳикоя қилинган. «илон бузғон» нақли асосини мазкур одат ташкил этади. «камбағал ғорда аждаҳони кўриб, унинг олдига бир тоғорада сут келтиради. аждар сутни ичиб тоғорага …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "синкретик нақллар поэтик табиати ва акс эттириш мезонлари"

1662839612.doc ўзбекистон республикаси фанлар академияси page синкретик нақллар поэтик табиати ва акс эттириш мезонлари режа: 1. синкретик нақллар 2.соф нақллар 3. баҳолаш меъёрлари 4.соф нақллар асосий функцияси, баҳолаш меъёрлари 5.демоник ҳикоя атамаси ҳақида 6.оғзаки демоник ҳикояларнинг жанрий хусусиятлари 7.оғзаки демоник ҳикояларнинг меморат шакли 8.оғзаки демоник ҳикояларнинг фабулат шакли ўзбек халқ нақллари эртак, афсона, ривоят, мақолларнинг ўзаро яқин муносабати, таъсир жараёнида юзага келган. бу хил нақллар ўзида насрий жанрларга хос белги, хусусият, анъанавий формулаларни ташийди, сюжет тузилиши нисбатан қисқа, баъзан мураккаб, ҳажман йирик, воқеа ва ҳодисалар талқини хаёлий ва ҳаётий уйдирмаларга асосланади. унинг мажозий маъноси ўгит ташувчи тўқнашувлар давомида маълум бўла...

Формат DOC, 167,5 КБ. Чтобы скачать "синкретик нақллар поэтик табиати ва акс эттириш мезонлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: синкретик нақллар поэтик табиат… DOC Бесплатная загрузка Telegram