ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар поэтик табиати, услуб мезонлари

DOC 161,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662839552.doc ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар поэтик табиати, услуб мезонлари режа: 1. сеҳрли эртаклар 2. фантастика, ўзгача услуб, хусусиятлари 3. генезис, специфика генезис, специфика ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар тарихи, шаклий тузилиши, образлар тизими, кўчма маъно касб этиши, мифологик эътиқод, фантастикага асосланиши билан ажралиб туради. бу хил эртакларнинг тарихий асосларини ибтидоий жамият қатламлари, овчилик, чорвачилик босқичларида юз берган урф-одат, анимик, тотемик қарашлар, миф қолдиқлари, табу, магия, шомонлик анъаналари, парранда ва даррандаларни муқаддаслаштириш ташкил этади. анимизм жон (руҳ) тақдири ҳақидаги мифологик тушунчани англатади. жон абадийлиги, кўчиб юришига ишонч унинг заминини ташкил этади. қадимги туркий қавмлар тасаввурида жон танани тарк этгач, капалак, пашша, парранда, дарранда шаклида пайдо бўлади. шунинг учун ҳам «ибтидоий кишилар, ҳайвон ва одамларни бир нарса ҳисоблашган . бу тушунчага кўра ўсимлик, парранда, жонворлар марҳумлар жонидан пайдо бўларкан. шунинг учун бўлса керак қорақалпоғистонда муқаддас балиқ ўлганда уни кафанлаб кўмишган. тақводорлардан нега бундай қиласизлар, деб сўрашганда, у фақат ташқи томондан балиқ эди, деб жавоб қайтаришган …
2
ган. тароз палласи тош бўлиб, орқасига ёпишган . бу хил айтимлар этиологик характерга эга бўлиб, бирор белгининг пайдо бўлиш сабабига омил ҳодисани тушунтириш вазифасини адо этади. мазкур архаик эртаклар асосини эврилиш мотиви, шомонлик, хусусан, сўз магияси (қарғиш) ҳақидаги тушунчалар, энг муҳими, туркий қавмлар орасида шуҳрат топган табу-тақиқ ҳақидаги мотивлар ташкил этган. мазкур эртаклар асосида ягона мақсад бойқиз, каккуқуш тошбақа аслида одам эди, деган мифик тушунчани таъкидлаш диний эътиқодни улуғлаб, ноҳақликни қоралаш, тўғриликни нақл этиб, идеал орзу билан боғлиқ руҳий кечинмаларни ёритиш вазифасини адо этган. демак, жон, руҳ тақдири билан боғлиқ тушунча қолдиқлари мазкур мотивлар, ғайритабиий эпизод воқеалар, хусусан, эврилишнинг пайдо бўлишига асос бўлган. этиологик маъно ташувчи мазкур воқеалар образ ва мотивлар тизими одоб ва ахлоқ ҳақидаги ғоявий мазмунни ёритиш, хусусан, вафодор қизларнинг қушга эврилиши, тошкосанинг пайдо бўлиш сабабларини ойдинлаштириш, энг муҳими, табу-тақиқни бузмаслик, ахлоқ нормаларига итоат этишни ташвиқ этган. табу-тақиқ эса мазкур тип эртакларда маиший маъно ташиган конфликт қарама-қарши образларнинг …
3
буқани «авлодим, уруғ бошим» деб атаган ва у тотем ҳайвон қавмга ҳомийлик қилади, моддий таъсир кўрсатади, ғараздан ҳимоя қилиб, хавф-хатардан огоҳ этади дейди. буқа афсоналарда мифологик образ сифатида талқин этилган. «бир киши буқа елкасини яғир қилганда, зағизғон келиб уни чуқурлаштирибди, бўри келиб орқасини еб кетибди, боши қолибди. киши келганда буқа боши: хафа бўлма, бошимни чақ, икки шоҳимдан топасан, дебди. чол буқа бошини ёрса, бир шохи тагидан тилла, иккинчисидан кумуш чиқибди . «ахриман ҳийласидан нобуд бўлган буқа танасидан 55 хил дон, 12 хил доривор ўсимлик униб чиқибди» . мазкур афсоналарда мавжуд мифологик маъно буқа магияси, илоҳий қудрати, яратувчилик хусусияти, шох тагидан тилла, буқа танасидан уруғлар униб чиққанида, ҳомийлик қудрати эса унинг ёрдами, сеҳрли фаолиятида намоён бўлади. афсонада акс этган мифологик ғоя муқаддас буқа культига ишонч, эътиқодни мустаҳкамлаган. тотем бўрининг яратувчи, ҳомийлик хусусиятлари эртакда унинг ҳаракати, ғайритабиий муносабати, фаолиятида акс этган. тотем ҳайвонни аждод боши деб аташи, унинг илоҳий қудрати, ҳиммати, ҳимоя …
4
дас қуш, даррандалар тарихий тараққиёт жараёнида бир-бирига зид бўлган сифатларни ўзлаштириб мураккаблашган, бадиий кўчим доирасида ҳайвонлар ҳақидаги эртакларнинг ўзига хос образларига айланган. демак, анимик, тотемик миф қолдиқлари трансформация жараёнида мазмуни ўзгариб, ижтимоий-маиший маъно ташиган эртак образларини юзага келтирган ва типиклаштирган, ўзига хос шартли образ сифатида намоён этган. мадҳ этилган бўри, буқа, эчки каби тотем ҳайвонларнинг эртак персонажига айланиши кейинги ҳодиса бўлиб, яратувчи, ҳомийлик сифатлари бадиий кўчимда халқ манфаати учун фаолият кўрсатуви етакчи, ёрдамчи образларнинг ташкил топишида асос бўлган. шундан сўнг балиқ, ит, хўроз, илон, шер, кийик, қалдирғоч каби парранда, даррандалар муқаддаслаштирилди, культ аражасида тавсифланди. хоразмда ит культига эътиқод алоҳида ўрин тутган. у сув, ҳаво стихияси (бўхрон) билан боғланган . шунингдек, бу ерда балиқ культининг айрим қолдиқлари сақланган. хўроз ёвуз кучларга қарши қаратилган покиза махлуқ, марҳаматли илоҳнинг энг яқин ёрдамчиси . илон қадимий ўрта осиё халқлари орасида муқаддас культ сифатида тавсифланган. қирғизлар оқ илонга топинишган. қозоқлар эса қора илонга ҳурмат билан …
5
ткир нигоҳи нопок жинсларни даф қилади . қадимги олтой туркларининг билишича, ит кечаси ёвуз руҳлар яқинлашганини сезар экан. туваликлар фикрича ой ёки қуёш тутилганда уни қандайдир бир руҳ ўғирлаб кетармиш. итнинг овози эса ўша руҳни ойга яқинлаштирмас экан. шунинг учун улар итни хурушга, овоз чиқариб вовуллашга мажбур қилар эканлар . анимик, тотемик мифлар ҳамда муқаддас культ аталган ҳайвонларга сиғиниш онгли муносабатнинг юзага келиши билан сусайди ва ниҳоят унутилди. муқаддас ҳайвонлар эса бадиий кўчим жараёнида шакл, мазмуни ўзгариб, ғайритабиий ифодаланган, инсон нутқида сўзлаб ҳаракат қилувчи рамзий персонажларга айланган. «тулки: жовур чол, жовур чол, мен сенинг ўғлинг бўламан, дебди. эй, худоё тавба, тулки ҳам гапирар эканда, деб қўрқибди жовур чол . бола ўлиши билан жони қушга айланиб учиб кетибди . илон чўпон оёғига чирмашибди. чўпон: нима қилмоқчисан, деб сўрабди. илон: мен сени чақаман, дебди . чўлоқ бўри: берган нонингга рози бўл, - дебди-ю кўздан ғойиб бўлибди . юқорида таҳлил қилинган мифологик образларнинг …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар поэтик табиати, услуб мезонлари"

1662839552.doc ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар поэтик табиати, услуб мезонлари режа: 1. сеҳрли эртаклар 2. фантастика, ўзгача услуб, хусусиятлари 3. генезис, специфика генезис, специфика ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар тарихи, шаклий тузилиши, образлар тизими, кўчма маъно касб этиши, мифологик эътиқод, фантастикага асосланиши билан ажралиб туради. бу хил эртакларнинг тарихий асосларини ибтидоий жамият қатламлари, овчилик, чорвачилик босқичларида юз берган урф-одат, анимик, тотемик қарашлар, миф қолдиқлари, табу, магия, шомонлик анъаналари, парранда ва даррандаларни муқаддаслаштириш ташкил этади. анимизм жон (руҳ) тақдири ҳақидаги мифологик тушунчани англатади. жон абадийлиги, кўчиб юришига ишонч унинг заминини ташкил этади. қадимги туркий қавмлар тасаввурида жон танани тарк этгач, капалак, пашша, ...

Формат DOC, 161,0 КБ. Чтобы скачать "ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар поэтик табиати, услуб мезонлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар поэ… DOC Бесплатная загрузка Telegram