эртакларда қаҳрамоннинг ғайритабиий туғилиш мотиви тарихий ҳақиқат ва поэтик трансформация

DOC 174,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662839541.doc эртакларда қаҳрамоннинг ғайритабиий туғилиш мотиви тарихий ҳақиқат ва поэтик трансформация режа: 1. бефарзандлик мотиви: ҳаёт тарихи ва эпик анъана 2. ҳомиладорлик мотиви: реал ҳақиқат ва бадиий тўқима 3. туғилган болага ном қўйиш мотиви: ҳаёт ҳақиқати ва бадиий уйдирма сеҳрли эртакларда афсонавий туғилиш мотиви характерли бўлиб, бефарзандлик, ҳомиладорлик каби алоҳида мотивларни ўз ичига олган. бефарзандлик мотиви: ҳаёт тарихи ва эпик анъана у эртак сюжетининг эпик қисмини ташкил этади. у тугун вазифасини ўтаб, асар моҳиятини ёритади. қаҳрамонни идеалаштириш ана шу мотивдан бошланади: « - э подшоҳи олам, нега хафасиз? давлатингиз бор. ҳамма фуқаро сизнинг ихтиёрингизда бўлгандан кейин, бунча хафагарчиликнинг нима кераги бор? - мен шунча давлат, салтанатга эга бўлсам-у, - дебди подшоҳ, - хизматимга шунча одамлар тайёр турса-ю, дунёдан фарзандсиз ўтсам, мен хафа бўлмай ким хафа бўлсин? фарзанд бўлмагандан кейин бу подшоҳлик, давлатнинг нима кераги бор? ўзининг бефарзандлигини эслаб вазир ҳам оҳ тортибди. иккаласи хафа бўлиб, йиғлаб, бир уйга кириб дардлашибди. …
2
талар ёрдамида тасвирланган. эртакларнинг қаҳрамонлик типига мансуб мазкур мотивлар поэтикаси, ғоявий мазмуни, образлар тизимни нисбатан алоҳидалик касб этган. мотивлар қадимийлик характерига эга бўлиб, мифологик босқичнинг намунаси сифатида юзага келган. шунинг учун ҳам эртак эпизодлари, сюжет шакл-шамойилини ташкил этган мотивлар силсиласи дуал тушгунча, қадимги урф-одат, маросимлар замирида акс этиб, эртак моҳияти, жасур, қаҳрамон ҳақидаги идеал орзу, марказий ғояни тавсифлаган. воқеа ва ҳодисалар феодал-патриархал жамият тартиботлари асосида баён этилган. мотивлар шоҳнинг хафалик сабабини тавсифлайди. қайғу бирида шоҳликнинг тақдиридан эмас, фарзандсизлик, насл-насаб йўқлигидан, иккинчисида эса зурриёт эмас, мол-дунёнинг қолиб кетишидан келиб чиққан. бирида фарзанд, иккинчисида бойлик ғояси илгари сурилган. ҳомиладорлик мотиви: реал ҳақиқат ва бадиий тўқима бу ҳодиса эртакларда тугун ечимини ташкил этади. мотив ибтидоий жамият, мифологик эътиқоднинг ўзига хос белгиларини акс эттирган. бинобарин, сюжет яратувчи мотивлар идеал тушунча, тотемик, анимик дунёқараш, қадимги маросим, урф-одат заминида юзага келган воқеа ва ҳодисалар, уруғ, қабила, патриархал жамият тартиботлари таъсирида баён этилган. ғаройиб ҳомиладорлик паҳлавон қудратини …
3
с эттирилган. «чол олтмиш ёшга кирибди, кампир эллик ёшга кирибди, лекин болалари бўлмабди. кунлардан бир куни кампир ҳомиладор бўлибди» . «бир куни қизнинг кўнгли арпа-думбул тилабди. арпа-думбулдан овқат пишириб берибдилар. ойдан-ой ўтибди, кундан-кун ўтибди, подшога, қизингиз ҳомиладор бўлган эмиш, деган хабар келибди» . қиз ёки кампирнинг кутилмаганда ҳомиладор бўлиш сабаби муқаддас нарса, ҳодисанинг магик кучи билан боғлиқ ибтидоий тушунчанинг бадиий кўчими, ифодасидир. ҳомиладорлик сирли воситалар билан тушунтирилганда, қадимги магия таъсири кучлироқ сезилади. «боғнинг бир чеккасидан бир чол чиқиб келибди, - ҳа, болаларим, нима қилиб ўтирибсизлар? – деб сўрабди. улар бефарзанд эканликларини гапирибдилар. чол қўйнидан иккита қизил олма чиқариб: - бу олмаларни олиб бориб, севган хотинингиз билан баҳам кўринглар, - дебди. подшо олмани хотинига берибди. кундан-кун, ойдан-ой ўтиб, подшонинг хотини хомиладор бўлибди» . чол образи аслида сирли, чўл пири. хизр - мифологик образ. унинг тарихий асослари қадимги аждодлар культига алоқадор бўлиб, ҳосилдорлик пири, эзгулик ато этувчи, қаҳрамон ҳомийси сифатида фаолият кўрсатади. …
4
о», нима учун хафасиз, - дебди. подшо фарзанди йўқлигидан шикоят қилди. қаландар: сизга бир амал қилиб берай, – деди ва кулбаридан бир олма чиқариб берди. подшо олманинг ярмини ўзи еб, ярмини хотинига едирди. хотини тез кунда ҳомиладор бўлди» . «э, хотин, фарзанд кўрмадик, ўлсак, уйимизни ёритадиганимиз йўқ. энди худодан астойдил сўрайлик, фарзанд берсин, - деди. чол билан камир худога мурожаат қилиб йиғлашди, ёлборишди. буларнинг дуоси ижобат бўлиб, кампир ҳомиладор бўлди» . ҳомиладордан узоқлашув мотиви: қадимги расм-русум ва поэтик талқин бу мотив шарқ эртаклари, хусусан, ўзбек халқ эртакларида, анъанавий бошлама, бефарзанд шоҳ ҳақидаги ахборотдан сўнг келади ва сюжетнинг дастлабки қисми, экспозицияни ташкил этади. «бир бор экан, йўқ экан, ўтган замонда бир подшо бор экан, у бефарзанд экан. кунлардан бир куни хотини ҳомиладор бўлибди. буни кўрган шоҳ юртдан чиқиб кетибди». эртакда шоҳнинг кетиш сабаби овга чиқиш, душманга қарши жангга кетиш, баъзан хурсандчилик билан изоҳланади. аслида эса, мазкур мотивнинг тарихий илдизи ибтидоий жамоа …
5
ушунчаларни ўзида ифода этган. кейинчалик мазкур одат ўз маъносини йўқотиб, халқ орасида қадимий никоҳ билан боғлиқ анъанага айланиб қолган. абу райхон беруний қадимий маросим ҳақида шундай хабар қилади: «жоҳилият замонида арабларда никоҳ турлича бўлган. тўйдан кейин аёл киши ҳомиладор бўлгач, ҳомиладорлик кунларида у киши, яъни аёлнинг эри хотинидан узоқлашар эди... мазкур анъана туғиладиган боланинг улуғвор бўлиши учун ўтказилган. бу одат ўрта осиё халқлари орасида хх аср бошларигача анъана сифатида сақланиб қолган. қаҳрамоннинг ғайритабиий туғилиш мотиви: миф ва эпик анъана бу мотив характер эътибори билан ғайри муқаррарий ҳодиса сифатида юз беради, қаҳрамон тақдирини белгилаб, ҳодисаларнинг содир бўлишига замин яратади. бефарзандлик, ҳомиладорлик, ажойиб туғилиш мотивлари аждодлар руҳига сиғиниш, тотемик, анимик тушунчалар, ғаройиб удумлар атрофида ташкил топган ва улар қаҳрамонни идеаллаштириш вазифасини адо этган. ана шу эпик воқеа ва ҳодисаларнинг юзага келишида ибтидоий кишиларнинг реал воқеликка онгсиз муносабати ва уни ўзига хос акс эттириш мезонлари ҳал қилувчи роль ўйнаган. ғаройиб туғилиш мотиви, унинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"эртакларда қаҳрамоннинг ғайритабиий туғилиш мотиви тарихий ҳақиқат ва поэтик трансформация" haqida

1662839541.doc эртакларда қаҳрамоннинг ғайритабиий туғилиш мотиви тарихий ҳақиқат ва поэтик трансформация режа: 1. бефарзандлик мотиви: ҳаёт тарихи ва эпик анъана 2. ҳомиладорлик мотиви: реал ҳақиқат ва бадиий тўқима 3. туғилган болага ном қўйиш мотиви: ҳаёт ҳақиқати ва бадиий уйдирма сеҳрли эртакларда афсонавий туғилиш мотиви характерли бўлиб, бефарзандлик, ҳомиладорлик каби алоҳида мотивларни ўз ичига олган. бефарзандлик мотиви: ҳаёт тарихи ва эпик анъана у эртак сюжетининг эпик қисмини ташкил этади. у тугун вазифасини ўтаб, асар моҳиятини ёритади. қаҳрамонни идеалаштириш ана шу мотивдан бошланади: « - э подшоҳи олам, нега хафасиз? давлатингиз бор. ҳамма фуқаро сизнинг ихтиёрингизда бўлгандан кейин, бунча хафагарчиликнинг нима кераги бор? - мен шунча давлат, салтанатга эга бўлсам-у, - де...

DOC format, 174,0 KB. "эртакларда қаҳрамоннинг ғайритабиий туғилиш мотиви тарихий ҳақиқат ва поэтик трансформация"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.