ўзбек халқ латифаларининг поэтик табиати, ҳажв ва юмор

DOC 73.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662839587.doc ўзбек халқ латифаларининг поэтик табиати, ҳажв ва юмор режа: 1. латифа термини ҳақида 2. латифа жанрининг ўзгача услуб, хусусиятлари 3. латифа жанрининг ички турлари 4. латифа жанрининг ички турлари латифа ёзма адабиётда қадимдан мавжуд бўлиб, ўзбек фольклорида кейин пайдо бўлган. латифа арабча латиф ва лутф, майин, зариф, гўзал, ёқимли, нафис сўз маъноларини англатади. алишер навоий сатирани «зарофат», «ҳажв», «мутойиба», «ҳазил», «мазах» билан ифодалайди… «сатира» ёзиш билан шуғулланувчи кишиларни эса «зарофат дусар рақимлар», «мажолис ун-нафоис»да эса «ҳаззол», «зурафо» атайди. масалан, «мавлоно қобилий сипоҳийлик суратинда эрди ва элни ҳажв қилур эрди» , «адҳамий-иброҳим – хуштаъб, зарофатлиқ киши эди» . «латифа» термини ўрнида дастлаб «ҳикоя», «ҳажв», «ҳазил», «мутойиба», «лутф», «латоиф», қорақалпоқларда «кулдирги сўз», «ҳангомалар» , туркманларда «шўрта сўз» , татарларда «мазах» атамалари қўлланган. «ҳазил-мутойиба, ҳажвий ҳикоя қаҳрамонлари афанди аталгунга қадар реал, сўзга чечан қизиқчи, шоир номи билан юритилган. ўзбекларда машраб, тожикларда мулла мушфиқий, туркманларда мирали, уйғурларда хўжа носир, салой чаққон, қорақалпоқда умрбек …
2
ини ифода этган. афанди образи қарийб минг йиллар давомида араблар, эронийлар, турклар, кавказ, ўрта осиё ва қўшни халқлар ёзма адабиёти ва фольклорида мавжуд латифалар заминида юзага келган . латифаларни тўплаб чоп этиш бошланди. у дастлаб истанбулда турк тилида нашр этилди (1837). кейин озарбайжон, ўзбек ва бошқа туркий халқларда турли ҳажмдаги қўлёзма, тошбосма тўпламлар юзага келди. афанди латифаларининг 1837 йилги нашри ўзбекистонда ҳам тарқалган. 1862-1863 йилгача номаълум автор томонидан ўзбек тилига қисқартириб таржима этилган, шу ҳақда махсус сўз боши ҳам ёзилган. хўжа насриддин образи ўзбек латифалари ва қаҳрамонлари билан ҳамоҳанг бўлгани туфайли аста-секин барча миллий латифалар афанди номи билан юритилди . афанди атамаси ўрта осиё халқлари орасида кенг тарқалди. кейинчалик эса «хўжа насриддин ҳақидаги турк латифаларининг ёзма манбалар орқали мовароуннаҳрга кириб келиши натижасида жанр, мазмун, қаҳрамонлар характеридаги яқинлик туфайли эса ўзбек латифаларидаги қаҳрамон номи ҳам аста-секин насриддин афанди номи билан алмаштирилган. шундай қилиб, бу тўпламнинг оммавий нашрлари ўзбек халқи ўртасида асл …
3
чам, содда ва шу соддалик замирида яширин ётувчи диалог формасида ифода этган бир эпизодли асар» . латифа нозик сўз ўйини, киноя билан йўғрилган, фош этувчи, хушчақчақ кулги яратувчи, қизиқ воқеани аниқ, лўнда ифода этган ҳажман ихчам ҳажвий ҳикоя. латифа жанрининг ўзгача услуб, хусусиятлари латифа ўзбек халқ насрининг ҳажв, енгил юмор, ҳазил-мутойиба, сўз ўйини, масхара, найранг кўрсатишга асосланган аччиқ ёки хушчақчақ кулги яратувчи мустақил жанридир. унинг реал воқеликни қамрови, манбага муносабат, бадиий акс эттириш мезонларини аниқлаш генетик асослари, ўзгача хусусиятларини белгилаш имконини беради. ўзига хосликнинг равшан тус олишида қиёсий таҳлил муайян талабга жавоб беради, хусусий хоссаларини кашф этишга имкон яратади. фақат тадқиқотни тарихийлик нуқтаи назаридан текшириш талаб этилади. жанрнинг энг муҳим барқарор, муайян белгилари алоҳида ажралиб туради. 1. жанр генезиси (тарихий асослари) қадим ўтмишда юзага келган аниқ вақт, шарт-шароитни бошдан кечирган. ана шу жараёнда тўқималарига тарихий ҳақиқат элементлари алоҳида қатлам сифатида кириб из қолдирган. айтиш мумкинки, бу из жанр заминида асос …
4
да сатирик эртаклар, қизиқчилик анъаналари, аския, нақл, лоф, оғзаки ҳикоялар алоҳида аҳамият касб этиб, айрим белгилари, тасвир воситалари мазкур турга мос табиатнинг ташкил топишида етакчи роль ўйнаган. латифа ҳажвга асосланади. бу ҳодиса унинг ўзига хос белгиларидан бўлиб, эпик воқеалар ечимида ҳал қилувчи вазифани бажаради, қаҳрамон ғалабаси, рақиб мағлубиятини таъминлайди. унинг алоҳида тур сифатида тус олиб гуллаган вақти ix-xi асрларга тўғри келади . бу давр ижтимоий муносабат кучайган замон эди. муайян вақт латифаларининг тарихий асосини шуҳрат топган қизиқ воқеа, маиший ҳодисалар, майин юморга мансуб ҳаракат ва ҳолат, борлиқ тафсиллари, кераксиз тартиб-қоидалар, мулкдор амалдорнинг зулм ва зўрлик, ҳукмрон сиёсати, аянчли ҳодисалар, ночор ҳаётга қарши ғоя, норозилик кайфияти замирида ташкил топган халқ ҳажвиёти тарихий манба вазифасини ўтаган. реал воқеликка муносабат номақбул ҳодисаларни рад этмоқ, фош этишдан бошланган. ижтимоий-сиёсий, оилавий-маиший ҳаёт нуқсонларига қарши чиқмоқ, мақбулини ёқламоқ, сюжет воқеаларини уйдирма деб билмоқ мақсадидан келиб чиққан. воқеликни бадиий акс эттириш мезонлари ҳаётий уйдирмаларга, ўхшатиш, сифатлаш, истиора, …
5
хоссаларидан биридир. фавқулодда кўтарилган кулги афанди нутқи, енгилган рақиб ҳолати, хатти-ҳаракатидан келиб чиқади. 4. латифанинг сюжет тузилиши ихчам, содда, ягона эпизод ёки унинг такроридан ташкил топган. бу жиҳати билан у жанрлар тизимида алоҳида ўрин тутади. эпизоднинг турли хил товланган намуналари киноя, ҳажв, нозик ҳазилни англатиб мутойиба яратади. бу тур асосан танқидий, таълимий-эстетик функцияни адо этади. сюжетнинг қисқалиги латифа жанри учун доимий, барқарор хусусиятдир. унинг композицияси аниқ ва соддалиги билан фарқланади. конфликт фавқулодда пайдо бўлиб, кутилмаганда ечилиши билан ажралиб туради. у ижтимоий-сиёсий ва оилавий-маиший маъно касб этган. тасодифан пайдо бўладиган нафис сўз ўйини, сюжет бошламасида келган тугун ечимининг кутилмаганда юз бериши жанр учун доимий барқарор белги бўлиб, унинг замирида юз берган қаҳқаҳа, кесатиқли кулги салбий ҳодисани инкор этади ва эзгуликни улуғлашга хизмат қилади. агар конфликт ижтимоий-сиёсий маъно касб этган бўлса, ечими кесатиқ тўла аччиқ кулги, оилавий-маиший маъно англатганда енгил, ҳазиломуз юмор яратади. конфликтнинг ҳар икки тури танқидий функцияни адо этиб, бири …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбек халқ латифаларининг поэтик табиати, ҳажв ва юмор"

1662839587.doc ўзбек халқ латифаларининг поэтик табиати, ҳажв ва юмор режа: 1. латифа термини ҳақида 2. латифа жанрининг ўзгача услуб, хусусиятлари 3. латифа жанрининг ички турлари 4. латифа жанрининг ички турлари латифа ёзма адабиётда қадимдан мавжуд бўлиб, ўзбек фольклорида кейин пайдо бўлган. латифа арабча латиф ва лутф, майин, зариф, гўзал, ёқимли, нафис сўз маъноларини англатади. алишер навоий сатирани «зарофат», «ҳажв», «мутойиба», «ҳазил», «мазах» билан ифодалайди… «сатира» ёзиш билан шуғулланувчи кишиларни эса «зарофат дусар рақимлар», «мажолис ун-нафоис»да эса «ҳаззол», «зурафо» атайди. масалан, «мавлоно қобилий сипоҳийлик суратинда эрди ва элни ҳажв қилур эрди» , «адҳамий-иброҳим – хуштаъб, зарофатлиқ киши эди» . «латифа» термини ўрнида дастлаб «ҳикоя», «ҳажв», «ҳазил», «мутойиба...

DOC format, 73.5 KB. To download "ўзбек халқ латифаларининг поэтик табиати, ҳажв ва юмор", click the Telegram button on the left.