латифаларнинг ҳажвий типи

DOC 68,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662839595.doc латифаларнинг ҳажвий типи жанрнинг бу тури ҳажв йўналтирилган объектни фош этиш, инкор этиш хусусияти билан ажралиб туради. бу хил латифалар асосан ижтимоий воқеа, феодал муносабатни зўрлик сиёсати сифатида баҳолайди. танқид киноя, кесатиқ, заҳарханда кулги воситасида амалга ошади ва у халқнинг ғазаб тўла исёнкор руҳини белгилайди. шунинг учун ҳам латифаларнинг бу типида масхара аралаш истеҳзоли кулги етакчи воситага айланган. қарама-қаршилик афанди образининг ҳукмрон табақа вакилларига қарши қўйиш орқали ойдинлашади. бундай вазиятда насриддин афанди оддий халқ вакили сифатида гавдаланади. у воқеа ва ҳодисаларга халқ ниятидан келиб чиқиб муносабатда бўлади. агар у шоҳ вазир, қозиларга қарши қўйилганда, конфликт ижтимоий-сиёсий маъно касб этиб, адолатсиз, зулм ва зўрликка асосланган феодализм қонунияти, унинг босқинчилик сиёсати қораланади, инкор этилади. бу ҳодиса «бойқуш нима дейди?»да образли ифодасини топган. унда ҳажв ҳал қилувчи роль ўйнаб, фош этиш вазифасини адо этган. -бойқуш нима деб сайраяпти? – деб подшо афандидан сўради. -бойқуш айтадики, деди афанди, - агар подшонинг зулми шу …
2
а қарамасдан, афанди хушчақчақ кайфиятини бузмайди. афанди қози қайнонасини ўлдирган бир кишини ғазаб билан сўроқ қилаётир: -нега одам ўлдирдинг, ноинсоф? -қизини мендан чиқариб олиб, бир бойваччага бермоқчи бўлди. шунча ялиниб ёлвордим, элликбоши-оқсоқолларга арз қилдим, натижа чиқмади. ночор ўлдирдим. қандай жазо берилса, розиман, - деди. афанди деҳқоннинг жавобини диққат билан тинглаб туриб: -ўлиминг олдидан яна бир марта мардлик қилмайсанми? менинг қайнонамни ҳам биратўла ўлдириб келмайсанми, дебди . сюжет ечимини ташкил этган тимсолий қози нутқидан дўқ-пўписа, ялиниш, ноинсоф қайнонадан нолиш англашилади. шикоятда зорланган шариат пешвосининг ғалати ҳолати аччиқ истеҳзо объектига айланган. унинг гап-сўзида «қонли қўлдан манфаат излаш» қабилидаги ёвуз ният ҳам йўқ эмас. энг муҳими, мазкур нутқ характер эътибори билан қизиқчи, хуштаъб киши образини эслатади. шунга қарамасдан тимсолий қози тингловчида ғазаб салбий ҳис уйғотади. ижтимоий-сиёсий маъно ташувчи ҳажвий латифаларда подшо, бой, қози, мулла, эшон, уламоларнинг адолатсизлиги ҳукмрон сиёсати, киборли муносабат, хатти-ҳаракатида, хусусан, афандининг аччиқ тили замирида аён бўлади. унинг кўчма маъно ташувчи …
3
аб керакли сўзни, «сиз аҳмоқ»ни «одам эмассиз»га урғу берган ҳолда ажратиб қайтаради. урғу тушган сўзлар эса аъламни аҳмоқ, одам эмасликда айблашни яна бир бор такрорлайди. лутф, нафис сўз ўйини нафақат аъламни, балки шоҳни ҳам дидсиз, худбинликда айблаб ошкор этади, аълам ҳолатида пайдо бўлган комизм қаҳ-қаҳани вужудга келтиради. гапни бузмай, сўзма-сўз такрорлашдан «кечирим сўради» деб тушунган шоҳ билан аълам рози бўлгандай бош эгиб туришди. бу ҳолат тингловчида истеҳзоли кулги қўзғаб, дидсиз, мунофиқ, калтабин шоҳни ҳажв ўқига нишон қилган ҳолда, иккиюзламачи, нопоклик, бузуқлик каби иллатларни очиб ташлайди. хуллас, ҳажв бу хил латифалар асосини ташкил этиб, сюжет ривожи, конфликт ечимида ҳал қилувчи роль ўйнайди. латифаларда ҳокимнинг ҳукмрон сиёсати халқ ғазабига дучор бўлади. ҳар қандай норозиликка «дор», «жаллод», «зиндон» билан жавоб берилган қалтис замонда антифеодал латифаларнинг пайдо бўлиши табиий ҳолдир. норози кайфиятининг ҳажвий ифодаси аччиқ кулгида, кесатиқ тўла аския, пайров, қаҳ-қаҳаларида баён этилган. масалан: «шаҳар ҳокими дарёга ғарқ бўлди. одамлар унинг ўлигини ғарқ бўлган …
4
лган. жанрнинг бу типи юмор асосига қурилган бўлиб, конфликт маиший маъно касб этади, енгил кулги, яхши кайфият атрофида келиб чиқадиган майин ҳазил, илиқ муносабат, эрмак ёки истеҳзо усулида пайдо бўлган айрим жузъий нуқсонни камчилик сифатида айблайди, танбеҳ бериб, койиб қўйгандай бўлади, холос. демак, ҳаётий-маиший воқеалар инсон табиатида учраб турадиган ахлоқий қусурларни енгил, ҳазиломуз кулги остига олиб, койиш маъносида танбеҳ беради, бу юмор типидаги латифаларнинг ўзига хос хусусиятидир. нақл этилган воқеалар жиддий эмас, енгил танқид асосига қурилган. афанди содда дил, эътиборсиз, эси паст, тентак, авлиё сифат тавсифланади. образнинг бу қиёфаси шартли бўлиб, ҳазил шу типдаги кишиларнинг ножўя қилиғига қаратилган. «афанди ва даллол» латифаси бунинг ёрқин тимсоли бўла олади: афанди сигирини бозорга олиб чиқиб харидор чақиради: бир қошиқ сути бор, холос. қисир қолган, орқадан келганни тепади, олдидан келганни сузади, ким олса пулига куяди. буни кўрган даллол сигирни сотиб бермоқчи бўлади-да, уни мақтаб кетади: кунда тўрт товоқ сут беради, қорнида тўққиз ойлик боласи …
5
анди. айрим латифалар мазмунида қашшоқликдан шикоят сезилади. бу нарса ҳазил-мутойибада, аниқроғи, кулги яратувчи сўз ўйинида ойдинлашади. бу хил енгил кулгида ночорликни ижтимоий иллат сифатида айблаш етакчилик қилади. масалан: афанди баззоздан сўради: -шимингиз неча пул? -ўн танга, - жавоб берди савдогар. -ҳозирча шимим бор, ўн тангага яхтак келадими? -ҳа, келади, - деди савдогар, шимнинг ўрнига унга яхтак олиб берар экан. афанди яхтакни қўлтиқлаб кетаётган эди савдогар қичқирди: -пулини бермайсизми? – деса, афанди: -шимни қайтариб бердим-ку, нега пул тўлайман, - деб жавоб берди . латифада сўз ўйини савдогарни майна қилишдан келиб чиққандек туюлади, аслида эса у ночор ҳаётдан нолишга қаратилган. калака қилиш, хушчақчақ кулги қўзғаб, тингловчида ачиниш маъноли ҳиссиёт уйғотади. баъзи латифаларда лоф жанри таъсири сезилиб туради. сюжет воқеалари ёлғон асосига қурилган лоф шаклида ифодаланган бўлса ҳамки, маиший маъно касб этган тугун ечими фавқулодда юз беради, муболағали нутқ мақтанчоқ, лоф урувчи, кўпиртириб мақтовчи, «лоф деса ола қопни олиб қочади»ган кишиларни ҳазиломуз кулги …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "латифаларнинг ҳажвий типи"

1662839595.doc латифаларнинг ҳажвий типи жанрнинг бу тури ҳажв йўналтирилган объектни фош этиш, инкор этиш хусусияти билан ажралиб туради. бу хил латифалар асосан ижтимоий воқеа, феодал муносабатни зўрлик сиёсати сифатида баҳолайди. танқид киноя, кесатиқ, заҳарханда кулги воситасида амалга ошади ва у халқнинг ғазаб тўла исёнкор руҳини белгилайди. шунинг учун ҳам латифаларнинг бу типида масхара аралаш истеҳзоли кулги етакчи воситага айланган. қарама-қаршилик афанди образининг ҳукмрон табақа вакилларига қарши қўйиш орқали ойдинлашади. бундай вазиятда насриддин афанди оддий халқ вакили сифатида гавдаланади. у воқеа ва ҳодисаларга халқ ниятидан келиб чиқиб муносабатда бўлади. агар у шоҳ вазир, қозиларга қарши қўйилганда, конфликт ижтимоий-сиёсий маъно касб этиб, адолатсиз, зулм ва зўрликка асо...

Формат DOC, 68,0 КБ. Чтобы скачать "латифаларнинг ҳажвий типи", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: латифаларнинг ҳажвий типи DOC Бесплатная загрузка Telegram