тоғай мурод асарларида фольклор анъаналари

DOCX 109,6 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
мурод асарларида фольклор анъаналари.docx тоғай мурод асарларида фольклор анъаналари мундарижа кириш................................................................................................ i боб. тоғай мурод - ўзбек миллий адабиётининг ноёб вакили........... ii боб. халқ донишмандлиги сарчашмалари................................ iii боб. адиб асарларининг бадиий хусусиятлари..................... хулоса.................................................................................................. фойдаланилган адабиётлар рўйхати............................................ к и р и ш адабиётшуносликда "фольклор анъаналари" атамаси кенг истифода этилади. бу атама илмий тадқиқотларда фаол ишлатилса ҳам, бироқ бирорта илмий мақола ёки монографияда унинг аниқ маънолари изоҳланмайди. бу нарса ўз навбатида фольклор анъаналари ҳақида аниқ ва яхлит тушунча бершпга монелик қилади. бизнинг назаримизда, фольклор анъаналари термини ифодалаган маънолар қамровини белгилаб олиш, ҳар бир маънонинг чегарасини аниқ изоҳлаш пайти етиб келди. маълумки, фольклорда халқнинг маънавий-ахлоқий дунёси, эътиқодий қарашлар тизими, маросим ва урф-одатлари, воқеликка бўлган этик-эстетик муносабати, дунёқараши ўзининг тўлақонли ифодасини топган. ана шуларнинг барчаси яхлит ҳолда мужассамланиб, фольклор анъаналарини ташкил этади. масалага янада аниқроқ ёндашадиган бўлсак, реалистик адабиёт вакиллари томонидан ижодий ўзлаштирилган фольклор анъаналари уч типдаги тушунчалардан иборатлиги маълум бўлади. булар: а) фольклорга …
2
ралиб турадилар. ўзбек реалистик адабиёти вакиллари ўз асарларида ана шу анъаналардан қай даражада фойдаланганлиги ҳам адабиётшунослик учун долзарблик касб этади. биз ишимизда айни шу масаланинг тоғай мурод ижодида қай даражада амалга ошганлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтдик; в) бадиий шаклдаги анъаналар. албатта, фольклор анъаналарининг салкам бир асрлик ўзбек реалистик адабиётининг шаклланиши, тарихий тадрижида тутган ўрни ва аҳамиятини ёритиш махсус илмий кузатишлар талаб этадиган илмий масаладир. дунёнинг илғор адабиётлари қаторида ўзбек адабиёти ривожида фольклор анъаналарининг ўрни ва аҳамияти ҳам беқиёс даражада катта. барча халқлар адабиётига назар солинса, доно ижодкорлар асарларида халқ оғзаки ижодининг таъсири кучли бўлганлигини, фольклор анъаналари ёзувчиларга эстетик идеалини бойитишда битмас-туганмас манба бўлиб хизмат қилганлигига гувоҳ бўламиз. шу боис улкан сўз санъаткорлари халқ ижодини тенгсиз бадиий хазина сифатида баҳоладилар ва ундан ижодий фойдаланишга интилдилар.[footnoteref:1]1 [1: 1 мирзаева с. ызбек реалистик адабиётида фольклор анъаналари. т., «исти=лол», 2005.] агар адабиётимиз тарихига назар солинса, xi асрда яратилган юсуф хос ҳожибнинг "қутадғу билиг" асаридан …
3
ари бирмунча заиф ўрганилди. агар ўтган асрнинг 50-60-йиллари адабиётшунослигига назар солинса, ёзма адабиёт ва фольклор анъаналари муносабати масаласи у ёки бу адиб, шоир ижодидан оддий фольклоризмларни излаб топиш даражасида ҳал этилганлигининг гувоҳи бўламиз. ҳолбуки, ёзма адабиёт ва фольклор анъаналари масаласи ўта мураккаб ҳамда серқирра бўлиб, проф. б.саримсоқов бу ҳақда қуйидагиларни ёзганида тўла ҳақли эди: "маълумки, фольклор ва ёзма адабиёт муносабати ўз ичига ижодкор асардаги оддий фольклоризмдан тортиб ижодий метод муносабати, халқчиллик, миллийлик ва байналминаллик, ижодкорнинг фольклордан ижодий фойдаланиш йўллари ва усуллари, у ёки бу санъаткор маҳорати йўналиши ва унда фольклор анъаналарининг таъсири каби масалалар билан биргаликда бадиий шакл соҳасидаги ўзаро таъсир масалаларигача қамраб олади". фольклор ва ёзма адабиёт муносабатлари масаласи тадқиқ этилар экан, тарихийлик тамойилларга амал қилиниши унутмаслик керак. чунки, биринчидан, ушбу тамойил исталган сўз санъаткори ижодидаги фольклор анъаналарининг ўрни, уларнинг муайян адиб ёки шоир ижодида ривожлантирилганлиги аниқ тарихий давр нуқтаи назардан, қолаверса, индивидуал ижодкор маҳорати нуқтаи назаридан тўғри, объектив …
4
андлигининг ўта мураккаб, кўп қиррали тажассумидир. лекин мен эпосни ўз асарларимга шунчаки змас, балки уни ўзлаштирган ҳолда киритаман."' албатга, ўзининг ғоявий нияти ва мақсадига қараб ижодкор фольклор анъаналарига турлича муносабатда бўлади. чунки у бир ўринда фольклор материалини шаклан ўзгартирмай айнан қўлласа, бошқа бир ўринда уни шу даражада қайта ишлаб, асарнинг руҳига сингдириб юборадики, кўп ҳолларда, бундай фольклоризмни алоҳидалаб олиш ҳам мумкин бўлмай қолади. ҳозирги адабий жараёнда ҳам фольклор анъаналарига қизиқиш, унинг кенг бадиий имкониятларидан ижодий фойдаланиш заррача сусайган эмас, аксинча, ҳозирги адабий жараёнда фольклор анъаналарининг умрбоқий имкониятларидан, гўзал бадиий усул ҳамда воситаларидан, юмористик ва ҳажвий кулгу орқали фош этиш санъатидан ижодкорлар унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқдалар. мана шу томондан келиб чиқиб, адабиётшунослар турли миллий адабиёт вакилларининг фольклорга кенг мурожаат этишларини ҳозирги адабиётни ривожлантирувчи етакчи тамойиллардан бири сифатида баҳоламоқдалар. xx аср ўзбек адабиётининг ҳамза, абдулла қодирий, ойбек, ҳ.олимжон, ғ.ғулом, м.шайхзода, а.қаҳҳор, миртемир, уйғун, с.абдулла, к.яшин, т.тўла, қ.муҳаммадий сингари намояндалари халқ оғзаки ижодидан …
5
нишдаги ўзига хосликларини очиб бериш қийин, айни пайтда кўпроқ самаралидир. ўзбек адабиёти фольклор анъаналари масаласини ёритишда биз ўзгача йўлдан боришга ҳаракат қиламиз. чунки бизнинг мақсадимиз муайян бир даврдаги алоҳида олинган адиб ёки шоирнинг ижодидаги фольклор анъаналаридан фойдаланиш маҳоратини очиб бериш эмас, балки xx аср ўзбек реалистик адабиётининг ҳамза, а.қодирий, чўлпон каби йирик намояндаларидан тортиб, ҳозир ҳам халқ ижоди сарчашмаларидан унумли фойдаланиб қалам юритаётган вакилларигача бўлган материалларни таҳлилга тортиш, шу орқали фольклор анъаналаридан ижодий фойдаланиш тамойилларининг тадрижини ҳам кўрсатишдан иборат. xx аср ўзбек адабиёти ва фольклор анъаналари ҳақида сўз кетар экан, биринчи навбатда ҳамза ҳакимзода ниёзий ижодига тўхталмасдан ўтиб бўлмайди. чунки ҳамза ўз ижоди билан фольклор анъаналарини ижодий қўллаш тажрибасини ўзбек реалистик адабиётида биринчилардан бўлиб бошлаб берди десак, янглишмаган бўламиз. дарҳақиқат, у ёзма ва оғзаки адабиёт ўртасидаги алоқа реалистик адабиётнинг етакчи тамойилларидан бири эканлигини амалда исботлаб берди. xx асрнинг 20-йилларида ўзбек реалистик адабиётида йирик ўзгаришлар юз берди. булар, биринчидан, анъанавий лириканинг …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "тоғай мурод асарларида фольклор анъаналари"

мурод асарларида фольклор анъаналари.docx тоғай мурод асарларида фольклор анъаналари мундарижа кириш................................................................................................ i боб. тоғай мурод - ўзбек миллий адабиётининг ноёб вакили........... ii боб. халқ донишмандлиги сарчашмалари................................ iii боб. адиб асарларининг бадиий хусусиятлари..................... хулоса.................................................................................................. фойдаланилган адабиётлар рўйхати............................................ к и р и ш адабиётшуносликда "фольклор анъаналари" атамаси кенг истифода этилади. бу атама илмий тадқиқотларда фаол ишлатилса ҳам, бироқ бирорта илмий мақола ёки монографияда унинг аниқ маънолари изоҳланмайди. бу...

Формат DOCX, 109,6 КБ. Чтобы скачать "тоғай мурод асарларида фольклор анъаналари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: тоғай мурод асарларида фольклор… DOCX Бесплатная загрузка Telegram